ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4799 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 18/07/2019 01/08/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-4799

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ         

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ

                                                                                                       

Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва улардан хавфсиз  

               фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги  тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Буғ ва иситиш қозонларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

2. 0,07 MПa босимгача бўлган буғ қозонлари ва сувнинг харорати
115 0С гача бўлган сув иситиш қозонларни тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари 2- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларлар билан биргаликда бир                           ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

            5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш  Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи                 Б.В. Гулямов  ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С.Султонов зиммасига юклансин.

 

                                                                                                 

Ўзбекистон Республикаси

       Бош вазири                                                                                                                                                                                А.Арипов             

 

                                                                            

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг “Буғ ва сув иситиш қозонларининг
 тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида” ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президантининг 2018 йил 2 ноябрдаги мажлис қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими тизимида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, таълим сифатини оширишга қаратилган Йўл харитаси” нинг 9 бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасининг мақсади:

Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ босими 0.07 МПа дан юқори бўлган ва ишлаш харорати 115 оС дан юқори бўлган буғ ва сув иситиш қозонлари хамда харорати 0.07 МПа дан кам бўлган ва сувнинг харорати 115 оС дан кам бўлган буғ ва сув иситиш қозонларидан хавфсиз фойдаланиш талабларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикасида фойдаланилаётган босими 0.07 МПа дан юқори бўлган ва ишлаш харорати 115 оС дан юқори бўлган буғ ва сув иситиш қозонлари хамда босими 0.07 МПа дан кам бўлган ва сувнинг харорати
115 оС дан кам бўлган буғ ва сув иситиш қозонларининг ёқилғи сарфи (кўмир, табиий газ, суюқ ёқилғи) меъёрини таъминлаш;

босими 0.07 МПа дан юқори бўлган ва ишлаш харорати 115 оС дан юқори бўлган буғ ва сув иситиш қозонлари хамда босими 0.07 МПа дан кам бўлган ва сувнинг харорати 115 оС дан кам бўлган буғ ва сув иситиш қозонлар мансабдор ва ишчи ходимларининг хаёти ва соғлигини сақлаш.

Қарор лойиҳасида икки қоида яъни “Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари” ва “0,07 МПа босимгача бўлган буғ қозонлари ва сувнинг харорати 115 0С гача бўлган сув иситиш қозонларни тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари” тасдиқлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мазкур қарори лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида фойдаланилаётган барча буғ ва сув иситиш қозонлари ўрнатилган қозонхоналарда хизмат қилувчи ходимларининг хаёти ва соғлиғини сақлашга, авария ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва ёқилғи миқдорини меёрида ишлатишга қўйилган талабларга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилишида Россия Федерацияси Госгортехнадзорнинг 28.05.1993 йилдаги ПБ 10-574-03-сон “Правила устройства и безопасное эксплуатация паровых и водогрейных котлов” ва 28.08.1992 йилдаги «Правила устройства и безопасной эксплуатации паровых котлов с давлением пара не более 0,07 МПа
(0,7 кгс/см2), водогрейных котлов и водоподогревателей с температурой нагрева воды не выше 388 К (115 °С)» ҳамда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 18.06.1997 йилда 489-сонли буйруқ билан тасдиқланган “Правила устройства и безопасной эксплуатации водогрейных котлов, водоподогревателей с температурой нагрева воды не выше 388 К (115 °С) и паровых котлов с давлением пара не более 0,07 МПа (0,7 кГс/см2)” ўрганиб чиқилди.

Мазкур лойиҳанинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этмайди ва лойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив-хуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси веб сайтида жойлаштирилган.

 

 

Саноат хавфсизлиги давлат  

           қўмитаси раиси  в.б.                                                                                                                                                        Б.В.Гулямов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” февралдаги

____-сон қарорига

1-сонли илова

 

Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши
ва хавфсиз фойдаланиш

қоидалари

 

Мазкур Қоидалар, Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,  2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75 – сонли “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида” ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, иш босими 0,07 МРа  (0,7 kgf/cm2) дан юқори бўлган буғ қозонлари, мустақил ишлайдиган буғни қайта иситувчи жиҳозлар ва экономайзерлар, ва ҳарорати 115 оС дан юқори бўлган сув иситиш қозонлари ва мустақил ишлайдиган экономайзерлардан фойдаланишда саноат хавфсизлигини талабларни  белгилайди.

 

Атамалар ва мазмунлари

 

Буғ қозони - ичида ёқилғи ёндирилиб қиздириладиган ўтхонаси (электр тендлари) мавжуд бўлган атмосфера босимидан юқори босимли буғ ишлаб чиқариб, ундан ташқарида фойдаланиладиган қурилма.

Сув иситиш қозони - ичида ёқилғи ёндирилиб ёки электр тенди қиздириладиган ўтхонаси мавжуд бўлган, атмосфера босимидан юқори босимли сув иситиш учун мўлжалланган бўлиб, ундан ташқарида иссиқлик ташувчи сифатида фойдаланиладиган қурилма.

Бойлер - тармоқдаги сувни иситувчи, бошқа параметрли иссиқ сув олиш учун буғ ёки қозондаги сув иссиқлигидан фойдаланувчи буғ ёки сув иссиқлик алмашувчи. Бойлер қозонга ёки алоҳида ўрнатилиши мумкин.

Утилизатор-қозон - ўтхонали (электр тендли) ёки ўтхонасиз буғ ёки сув иситиш қозони бўлиб, унда иссиқлик манбаи сифатида технологик ёки металлургия ва бошқа технологик маҳсулот оқимлари ишлаб чиқаришда олинадиган иссиқ газлардан фойдаланилади.

Буғ сув иситиш қозони -истеъмолчига буғ ва иссиқ сув етказиб берувчи қозон.

Бойлер қозони - барабанида сув иситиш қурилмаси ўрнатилган қозон бўлиб, бунда олинадиган иссиқ сув қозондан ташқарида фойдаланилади, шунингдек табиий циркуляциясига алоҳида бойлер ўрнатилган буғ қозони.

Қозон арматура орқали ўчирилиши ёки ўчирилмаслигидан қатъий назар, мазкур Қоидалар бойлерга тегишли.

Энерготехнологик қозон -ўтхонасида технологик материаллар қайта ишланадиган буғ ёки сув иситиш қозони.

Технологик материалларга қуйидагилар киради: суюқ саноат оқовалари, газ чиқиндилари, олов билан ишлов бериладиган майдадонли материаллар, қоғоз саноатидаги ишқорлар, олтингугурт, олтингугурт-водород бирикмалари ва бошқалар.

Юқори органик иссиқлик ташувчи (ОНТ) буғ ёки суюқлик қозони - иш муҳити сифатида буғ, суюқлик ёки суюқлик ҳолатидаги юқори органик иссиқлик ташувчи (ОНТ)дан фойдаланиладиган қозон.

Буғни қайта қиздирувчи (қайта қиздирувчи)- буғ ҳароратини қозондаги босимга мувофиқ тўйинтириш ҳароратидан юқори даражасигача қиздириб берадиган қурилма.

Автоном буғни қайта қиздирувчи - буғни қайта қиздириш учун ташқи манбадан узатиладиган, қозонга ёки  газ юрувчига ўрнатилган ёки алоҳида жойлашган буғни қайта қиздирувчи.

Экономайзер - ёқилғи ёниши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар билан иситиладиган қурилма бўлиб, буғ қозонига узатилаётган сувни иситиш ёки қисман буғлантириш учун мўлжалланган.

Автоном экономайзер - иситилган сув тўлиқ ёки қисман ушбу қозон ташқарисида фойдаланиладиган қозон ёки газ юрувчига ўрнатилган экономайзер ёки иситилган сув тўлиқ ёки қисман ушбу қозонда фойдаланиладиган алоҳида жойлашган экономайзер.

Стационар қозон - кўчмас пойдеворга ўрнатилгн қозон.

Транспортировка қилиш мумкин бўлган қозон қурилмаси- қозон, ёрдамчи жиҳозлар, бошқариш ва ҳимоя тизимлари, хона (контейнер) дан иборат комплекс бўлиб, унга фойдаланиш жойини тезкорлик билан алмаштириш имконини берадиган барча жиҳозлар ва транспортировка қилиш учун мўлжалланган мосламалар монтаж қилинган бўлиши зарур.

Кўчма қозонхона қурилмаси - юргизувчи қисми бўлган, транспортировка қилинадиган қозонхона қурилмаси.

Буғ сув тракти бўйича қозон чегаралари (чеккалари) - қозон элементларининг ички бўшлиқлари ва уларга уланган қувурларни чегараловчи таъминловчи, дренаж ва бошқа қувурларнинг ўчирувчи қурилмалари, шунингдек ҳимоя ва бошқа клапанлар ва зулфинлар. Ўчириш органларининг йўқлигида қозон чегаралари деб завод томонидан етказиб берилган ҳолатидаги чегаралар ҳисобланади.

Қозоннинг габарит ўлчамлари - қозоннинг баландлиги, кенглиги ва чуқурлиги бўйича изоляцияси ва қопламаси, шунингдек мустаҳкамловчи ва маҳкамловчи элементлари (масалан, қаттиқлик белбоғлари ёки мустаҳкамловчи рамалар) билан биргаликдаги, бироқ туртиб чиққан асбоблар, синов намуналари олинадиган  қувурлар, импульс трубкалари ва бошқаларсиз энг катта ўлчамлари; режада ўлчамлар, устунлари бўлган тақдирда, каркас ва металл конструкцияларининг устунлари ўқлари бўйича белгиланади. Баландлиги эса асосий юқори тўсини, у бўлмаган тақдирда қозоннинг энг юқори нуқтасига кўра белгиланади.

Қозоннинг ҳисобланган хизмат муддати - календар йил бўйича хизмат муддати бўлиб, ушбу муддат тугагандан кейин уни ишлатиш мумкинлигини, параметрлари ва бундан кейин фойдаланиш шароитлари ёки уни демонтаж қилиш заруратини аниқлаш мақсадида, қозонни босим остида ишлайдиган асосий қисмларининг техник ҳолатини экспертиза текширувидан ўтказиш зарур. Қозон эгаси томонидан тегишли ҳужжат тақдим этилган ҳолларда, унинг хизмат муддати фойдаланиш бошланган кундан бошлаб ҳисобланади, ушбу ҳужжат йўқ бўлган ҳолларда эса қозон тайёрланган санадан бошлаб ҳисобланади.

Қозон (элемент)нинг ҳисобланган иш ресурси - қозон (элемент)ни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасида кўрсатилган фойдаланиш режими ҳамда совуқ ва иссиқ ҳолда ёқиш қоидасига риоя этиш шарти билан ишлаб чиқарган корхона томонидан ишончли ишлашини кафолатланган фойдаланиш муддати.

Техник диагностика қилиш - объектнинг техник ҳолатини аниқлаш.

Қозонни экспертлар ёрдамида техник диагностика қилиш - қозоннинг ҳисобланган хизмат муддати тугагандан кейин ёки хавфсиз ишлашини таъминловчи ҳисобланган иш ресурси ўтаб бўлингандан кейин, шунингдек авария ҳолатлари ёки босим остида ишлайдиган элементларнинг носозликлари аниқланган ҳолларда, параметрларининг имкониятлари ва бундан кейин фойдаланиш шароитларини аниқлаш мақсадида қозонни техник диагностика қилиш.

Бурчак пайванд уланишидаги конструктив ёриқ (зазор)-пайвандлаш амалга оширилгандан кейин штуцер (қувур) ва асосий детал оралиғида тўлиқ ёки қисман сақланиб қолган ёриқлар (зазор).

Металлнинг хизмат хусусиятлари - энергия жиҳозларининг мустаҳкамлик ва иссиқликка чидамлилигининг ҳисоб-китобларини амалга оширишда фойдаланиладиган механик ва физик тавсифномалари комплекси.

Ҳисобланган босим - ҳисобланган иш ресурси давомида ишончли ишлашини таъминлайдиган асосий ўлчамларини асослашда мустаҳкамлиги ҳисобланадиган деталдаги максимал ортиқча босим.

Қозон (элемент)нинг рухсат берилган босими -  техник кўрикдан ўтказиш ёки мустаҳкамлигининг назорат ҳисоб-китоблари натижаларига кўра белгиланган қозон (элемент)нинг рухсат берилган максимал ортиқча босими.

Қозоннинг иш босими - нормал шароитларда фойдаланишда қозон (буғни қайта қиздирувчи)дан кейинги максимал ортиқча босим.

Синов босими -  қозон ёки унинг элементларининг мустаҳкамлиги ва зичлиги гидравлик усулда синаладиган ортиқча босим.

Фойдаланишнинг нормал шароитлари - ишнинг режалаштирилган регламентида кўзда тутилган фойдаланиш режимларининг гуруҳи: стационар режим, ёқиш, ишлаб чиқариш қувватининг ўзгариши, тўхтатиш, иссиқ заҳира.

Ихтисослаштирилган ташкилот- сув иситиш ва буғ қозонлари, автоном буғни қайта қиздирувчилар, экономайзерлар, сув иситувчилар (бойлерлар) ва қозон чегараларидаги қувурларни лойиҳалаштириш, тайёрлаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш, техник диагностика қилиш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи, қонунчиликда белгиланган тартибда  рухсатномаси бўлган ташкилот.

Қозон эгаси бўлган корхона -  қозон корхона балансида бўлиб, унинг раҳбарияти қозондан хавфсиз фойдаланиш учун юридик, маъмурий ва жиноий жавобгар.

Қозон элементи - қозоннинг асосий функцияларидан бири (масалан: коллектор, барабан, буғни қайта қиздирувчи, қиздириш юзаси ва бошқалар)ни бажариш учун мўлжалланган  йиғма бирлик.

Қозоннинг асосий элементи - ички босим билан тўлдирилган деталлардан иборат бўлган ва қозоннинг биронта функциясини бажарувчи йиғма бирлик. Масалан, буғ ва сув аралашмасини йиғувчи ва уларни ажратувчи, буғни қайта қиздирувчи ва бошқалар.

Қувур элементи- буғ ёки иссиқ сув қувурининг асосий функцияларидан бири (масалан, тўғри чизиқли участкаси, тирсак, учлик, конусли ўтиш, фланец ва бошқалар)ни бажариш учун мўлжалланган  йиғма бирлик.

Йиғма бирлик- асосий қисмларни ўзаро пайвандлаш, болтлар ёрдамида маҳкамлаш, развалцовка қилиш ва бошқа йиғиш операциялари орқали уланиши мўлжалланган маҳсулот.

Детал - номланиши ва маркаси бўйича бир хил материалдан, йиғиш операцияларини қўлламаган ҳолда тайёрланган маҳсулот.

Маҳсулот - сони доналар ёки нусхаларда саналадиган саноат маҳсулоти бирлиги.

Иш муҳитининг ҳарорати  - қозоннинг кўриб чиқилаётган элементидаги буғ ёки иссиқ сувнинг максимал ҳарорати.

Босим остида ишламайдиган уланувчи деталлар - мазкур элементнинг мустаҳкамлигини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган ва устун-осма тизим, изоляция, ички қурилма ва бошқаларни мустаҳкамлаш бўйича ёрдамчи функцияларни бажаришга мўлжалланган, қозон элементлари (барабанлар, коллекторлар ва бошқалар)нинг ички ёки ташқи юзасига пайвандланган деталлари.

Деворининг чегараланган ҳарорати -  қозон ёки қувурнинг энг юқори ҳароратли муҳит томонидаги  деталининг максимал ҳарорати бўлиб, иссиқлик ва гидравлик ҳисоб-китобларга ёки қиздиришнинг вақтинчалик ошишини ҳисобга олмаган ҳолда (ҳисобланган ресурснинг 5 фоиздан ошмаган ҳолда), синовларга кўра аниқланади.

Ташқи ҳавонинг ҳисобланган ҳарорати- йилнинг энг совуқ беш кунидаги ташқи ҳавонинг ўртача ҳарорати.

Бириктирма пайванд уланиш -пайванд элементлари ўзаро чеккаларининг юзалари билан бириктириб турадиган уланиш бўлиб, таркибига чок ва термик таъсир зонаси киради.

 

Меъёрий ҳужжатлар (МҲ)техник шартлар, соҳа ва давлат стандартлари.

Яримфабрикат -  истеъмол қилувчи корхоналарда бундан кейин ишлов бериш талаб этиладиган меҳнат маҳсули.

 

I боб. Умумий қоидалар

1-§. Қўлланиш соҳаси ва тартиби

 

1. Мазкур Қоидалар талаблари мулкчилик тури ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, сув иситиш ва буғ қозонлари, мустақил ишлайдиган буғни қайта иситувчи жиҳозлар, экономайзерлар ва қозон чегараларидаги қувурларни лойиҳалаштириш, тайёрлаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш, техник диагностикасини ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи барча корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик фаолиятини юритувчилар объектлар учун мажбурийдир.

2. Мазкур Қоидалар талаблари қуйидагиларга тегишлидир:

а) буғ қозонлари, жумладан бойлер қозонлари, шунингдек мустақил ишлайдиган буғни қайта иситувчи жиҳозлар ва экономайзерлар;

б) сув иситувчи ва буғ сув иситувчи қозонлар (сувни  иситувчилар);

в) энерготехнологик қозонлар: буғ ва сув иситувчи, шу жумладан, содорегенерацион (СРҚ) қозонлар;

г) утилизатор - қозонлар (буғ ва сув иситувчи);

д) кўчма ва транспортировка қилиш мумкин бўлган қурилмалар ҳамда энергопоездлар қозонлари;

е) юқори ҳароратли органик иссиқлик ташувчилар (ОИТ) билан ишлайдиган буғ ва суюқлик қозонлари;

ж) электр энергияси ёрдамида иситиладиган қозонлар;

з) қозон атрофида жойлашган буғ ва иссиқ сув қувурлари.

3. Мазкур Қоидалар қуйидагиларга тегишли эмас:

а) дарё транспорти ва бошқа сузувчи воситалар (драглардан ташқари) ҳамда сув ости объектларида ўрнатиладиган қозонлар, мустақил ишлайдиган буғни қайта иситувчи жиҳозлар ва экономайзерлар;

б) паровозларнинг қозонлари ва буғни қайта иситадиган жиҳозлари, ва темир йўл состави вагонларининг иситиш қозонлари;

в) Буғ ва сув хажми 0.01 м3 (10 l) ва ундан кам бўлганда хамда ишчи босими МРа (kgf/сm2) нинг хажми м3 (l) га нисбатан кўпайтмаси кўрсатгичи 0.02 (200) дан ошмайдиган қозонлар.

г) “Атом электрстанцияларининг жиҳозларини ўрнатиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш Қоидалари”га мувофиқ тайёрланган иссиқлик энергетика жиҳозлари;

д) нефтни қайта ишлаб чиқарадиган ва нефткимё саноати корхоналарининг қувурсимон печларнинг буғни қайта иситадиган жиҳозлари.

4. Қозонларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги, жиҳозларни тайёрлаган корхона (етказиб берувчи) томонидан, Ўзбекистон Республикаси Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ахборотномаси, 1994 й.,  2-сон, 50-модда) Қонуни бўйича белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мувофиқлик сертификатининг нусхаси қозон паспортига илова қилиниши зарур.

Қозон ва унинг жихозларини сертификатлаштириш амалдаги Қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

5. Мазкур Қоидалардан четга чиқишга фақат Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (бундан кейин – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) билан келишилган ҳолда йўл қўйилади.

Келишиш учун корхона Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тегишли асосланиш, зарур ҳолларда эса, ихтисослашган илмий-изланиш ёки эксперт ташкилотининг хулосаси тақдим этилади.

Мазкур Қоидалардан четга чиқишнинг келишилган нусхаси қозон паспортига илова қилиниши зарур.

6. Мазкур Қоидалар, сув иситиш ва буғ қозонлари, мустақил ишлайдиган буғни қайта иситувчи жиҳозлар, экономайзерлар ва қозон чегараларидаги қувурларни лойиҳалаштириш, тайёрлаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш, техник диагностикасини амалга ошириш ва улардан фойдаланишга нисбатан талабларни белгилайди.

 

2 -§. Чет элдан келтириладиган қозонлар, уларнинг элементлари
ва яримфабрикатлар

 

7. Ўзбекистон Республикасида тайёрланадиган, шунингдек чет элда келтирилган қозонлар, уларнинг элементлари ва яримфабрикатлар мазкур Қоидалар, хамда техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талабларига жавоб бериши зарур. Сертификатлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги ва “Махсулот ва хизматларни сертификатлаш тўҳрисида” ги Қонунларига асосан амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикасида тайёрланадиган, шунингдек чет элдан келтириладиган қозонлар, уларнинг элементлари ва яримфабрикатлар мазкур Қоидалар талабларига жавоб бериши зарур бўлиб, уларнинг сифати жиҳозларни етказиб берувчи томонидан мувофиқлик сертификати тақдим этилган ҳолда тасдиқланиши зарур. Мувофиқлик бўйича сертификатлаш Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,  2006 й., 39-сон, 386-модда) ва  “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 50-модда) Қонунларига асосан амалга оширилади.

9. Қозонлар, уларнинг элементлари ва яримфабрикатларни сертификатлаш тартибини Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,  2006 й., 39-сон, 386-модда) Қонунининг 6 моддасига асосан махсус ваколатли Давлат органи белгилайди.

Мазкур банднинг талаби Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг алоҳида кўрсатмасидан кейин амал қилинади.

10. Қозонлар, уларни элементлари ва яримфабрикатларни сертификатлаш жараёнида аниқланган мазкур Қоидалардан четга чиқиш ҳоллари, контракт тузилишидан олдин келишилиши ва уни қўллаш мумкинлиги тўғрисида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан хулоса олиниши зарур.

11. Қозонлар ва уларнинг элементларини мустаҳкамлигининг ҳисоб-китоблари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган меъёрлар асосида амалга оширилиши зарур, қуйидаги ҳолатлардан ташқари, агарда етказиб берувчи томонидан қабул қилинган ҳисоб-китоблар усули кўрсатилган меъёрлар талабларига мос келиши тўғрисида ихтисослашган илмий-изланиш ёки эксперт ташкилотининг хулосаси олинган ҳолларда, келишилиши шарт эмас.

Чет эл материалларининг мазкур Қоидалар талабларига мос келиши ёки уларни қўллаш мумкинлиги ҳар бир алоҳида ҳолатларда ихтисослашган илмий-изланиш ёки эксперт ташкилот томонидан тасдиқланиши зарур. Кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари қозон  паспортига илова қилинади.

12. Қозон паспорти 1/1, 1/2-сон иловаларга мувофиқ шаклларда, давлат ёки рус тилларида тузилган бўлиши зарур.

Босим остида ишлайдиган қозонлар, буғни қайта қиздирувчилар, экономайзерларни тайёрлашда қўлланиладиган материаллар 2-сон иловада берилган.

Пўлатларни тур ва классларга ажратиш  3-сон иловада берилган.

 

3- §. Авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби

 

13. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилган қозонлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган авария ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш  Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,  2006 й., 39-сон, 386-модда) Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида” Низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) мувофиқ амалга оширилади.

14. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатга олинган ҳамда мазкур Қоидаларга тегишли қозонлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳар бир авария, бахтсиз ҳодиса ҳақида қозон эгаси мазкур Қоидаларнинг 13 бандида белгиланган тартибга мувофиқ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотларга зудлик билан хабар бериши зарур.

15. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили ва комиссия аъзолари келишига қадар, авария ёки бахтсиз ҳодиса сабабини текшириши мақсадида корхона раҳбарияти, агар инсон ҳаётига хавф туғдирмаса ва аварияни янада ривожланиб кетиши ҳолларини келтириб чиқармаса, авария (бахтсиз ҳодиса) содир бўлган вазиятни тўлиқ сақлаб туришни таъминлаши шарт.

 

II боб. Паспорт ва тамғалаш

 

16. Ҳар бир қозон, автоном буғни қайта қиздирувчи ва экономайзер ишлаб чиқарадиган корхона томонидан буюртмачига белгиланган шаклдаги (1/1, 1/2 – сон иловалар) паспорти билан бирга етказиб берилиши шарт.

Паспортга монтаж қилиш ва ҳисобланган хизмат муддати даврида таъмирлаш ва назорат қилишга нисбатан талаблар кўрсатилган монтаж қилиш ва фойдаланиш йўриқномаси илова қилинган бўлиши зарур.

Паспортга ЭҲМда бажарилган ҳисоб-китоблар нусхасини илова қилиш мумкин.

Қайта жиҳозлаш ёки таъмирлашга мўлжалланган қозонларнинг элементлари (барабанлар, коллекторлар, қувур букилишлари ва бошқалар) ишлаб чиқарадиган корхона томонидан паспортнинг тегишли бўлимларидаги талабларга мувофиқ ҳажмларда маълумот кўрсатилган (1/1, 1/2 – сон иловалар) тайёрлаш сифати гувоҳномаси билан бирга етказиб берилиши зарур.

17. Паспорт йўқотилган ҳолларда, белгиланган тартибда паспорт дубликати берилади.

18. Барабан тагликлари, қозон корпуси ҳамда коллекторларда тамғалаш (“Тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашга нисбатан талаблар” 5-сон илованинг
16 банди талаблари  ҳисобга олган ҳолда) орқали қуйидаги маълумотлар ёзиб қўйилган бўлиши зарур:

а) ишлаб чиқарган корхонанинг номи ёки товар белгиси;

б) маҳсулотнинг завод рақами;

в) ишлаб чиқарилган йили;

г) МРа (kgf/cm2) ларда кўрсатилган ҳисобланган босим;

д) девор қалинлигининг ҳисобланган ҳарорати оС ва пўлат маркаси (фақат буғни қайта қиздирувчи коллекторларда).

Кўрсатилган маълумотлар жойлаштириладиган аниқ жойни ишлаб чиқарган корхона белгилайди ҳамда уларни монтаж қилиш ва фойдаланиш йўриқномасида кўрсатади.

19. Ҳар бир қозон, автоном буғни қайта қиздирувчи ва экономайзерда зарб усулида туширилган паспорт маълумотларининг тамғаси бўлган завод ёрлиғи ёпиштирилган бўлиши шарт. Кўринишининг равшан ва узоқ муддатлигини таъминлайдиган, зарб усулига тенглаштирилган механик, электрографик ёки электркимёвий усулларда амалга оширилган тамға ўрнатишга рухсат берилади.

20. Буғ қозонига ёпиштирилган ёрлиқда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

а) ишлаб чиқарган корхонанинг номи, товар белгиси;

б) қозоннинг ГОСТ 3619 бўйича белгиланиши;

в) ишлаб чиқарган корхона рақамлаши тизимига мувофиқ қозоннинг рақами;

г) ишлаб чиқарилган йили;

д) t/h ларда кўрсатилган номинал ишлаб чиқариш қуввати;

е) МРа (kgf/cm2) ларда кўрсатилган чиқишдаги иш босими;

ж) буғнинг чиқиш жойидаги оС ларда кўрсатилган номинал ҳарорати.

21. Сув иситадиган қозонга ёпиштирилган ёрлиқда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

а) ишлаб чиқарган корхонанинг номи, товар белгиси;

б) қозоннинг ГОСТ 21563 бўйича белгиланиши;

в) ишлаб чиқарган корхона рақамлаши тизимига мувофиқ қозоннинг рақами;

г) ишлаб чиқарилган йили;

д) GJ/h (Gcal/h) ларда кўрсатилган номинал иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати;

е) МРа (kgf/cm2) ларда кўрсатилган чиқишдаги иш босими;

ж) сувнинг чиқиш жойидаги оС ларда кўрсатилган номинал ҳарорати.

22. Автоном буғни қайта қиздирувчига ёпиштирилган ёрлиқда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

а) ишлаб чиқарган корхонанинг номи, товар белгиси;

б) ишлаб чиқарган корхона рақамлаши тизимига мувофиқ автоном буғни қайта қиздирувчининг рақами;

в) ишлаб чиқарилган йили;

г) t/h ларда кўрсатилган номинал буғ ишлаб чиқариш қуввати;

д) МРа (kgf/cm2) ларда кўрсатилган чиқишдаги иш босими;

е) буғнинг чиқиш жойидаги оС ларда кўрсатилган ҳарорати.

23. Экономайзерга ёпиштирилган ёрлиқда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

а) ишлаб чиқарган корхонанинг номи, товар белгиси;

б) ишлаб чиқарган корхона рақамлаши тизимига мувофиқ экономайзернинг рақами;

в) ишлаб чиқарилган йили;

г) МРа (kgf/cm2) ларда кўрсатилган экономайзернинг энг юқори иш босими.

 

III боб.  Хавфсиз фойдаланиш ва таъмирлашни ташкил этиш            

1-§. Хавфсиз фойдаланишни ташкил этиш            

 

24. Корхона (ташкилот) раҳбарияти қозонларни тегишли даражада фойдаланилишини ташкил этиш орқали уларни соз ҳолда сақлаб туриш ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаши зарур;

Ушбу мақсадларда қозон эгаси қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

а) белгиланган тартибда мазкур Қоидалар бўйича билимлари текширилган муҳандис-техник ходимлар орасидан корхона буйруғи билан, қозонларнинг соз ҳолда сақланиши ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича масъул шахс тайинланиши зарур;

б) муҳандис-техник ходимларни қозонлардан хавфсиз фойдаланиш Қоидалари  ва амал қилиш кўрсатмалари (циркулярлар, ахборот хатлари, йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар) билан, персонал эса йўриқномалар билан таъминланиши ;

в) қозонларга хизмат кўрсатишга ўқитилган ва қозонга хизмат кўрсатиш  ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олган, сони муқобил хизмат кўрсатувчи ходимлар тайинланади;

г)  қозонларга хизмат кўрсатадиган ходимлар учун, қозонни ишлаб чиқарган заводнинг, қозонни монтаж қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича йўриқномасига асосан, жиҳозларни бутлашни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Йўриқномалар иш жойида сақланиши ва ходимларга имзоларини қўйдирган ҳолда берилиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомга (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тиббий кўрикдан ўтишлари зарур;

 д) шундай тартиб ўрнатиладики, қозонларга хизмат кўрсатиш вазифаси юклатилган ходимда уни мунтазам синчковлик билан кузатиб туриш, арматура, НЎА (назорат ўлчов асбоблари), ҳимоя ва блокировка қурилмалари ишини текшириш ҳамда қувурларни соз ҳолда сақлаб туриш  имкони бўлиши зарур.

Кўрикдан ўтказиш ва текшириш натижалари смена вахта журналига қайд этилиши зарур.

е) “Раҳбар ва муҳандис-техник ходимлар техника хавфсизлиги Қоидалари, меъёрлар йўриқномаси бўйича билимларини текшириш тартиби тўғрисидаги намунавий Низом”га мувофиқ раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини техника хавфсизлиги  Қоидалари, меъёрлари ва йўриқномаси бўйича билимларини текшириш тартиби ва даврийлиги таъминланиши зарур;

ж) қозонларнинг иш режими ва уларга хизмат кўрсатишда хавфсизлик  йўриқномалар бўйича  ходимларнинг билимини даврий равишда текшириб турилиши ташкил этилиши зарур;

з) ишлаб  чиқариш корхонанинг монтаж қилиш ва  улардан фойдаланиш йўриқномасига мувофиқ, қозоннинг элементларининг металлари ҳолатини назорат қилишни ташкиллаштириш. Иссиқлик электр тармоқларидаги қозонлар металлининг ҳолатини назорат қилишда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган меъёрий ҳужжатларга амал қилиниши зарур.

25. Маъмурият тегишли хизматларнинг кучлари билан қозонларни даврий равишда, йилига камида бир марта текшириб чиқиши, ҳамда текшириш натижалари, шунингдек мазкур Қоидалар бузилганлиги аниқланган ҳолларда, уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспекторига хабар бериши шарт.

26. Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда), 9 моддаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишда саноат хавфсизлиги талаблари”га мувофиқ ташкилот қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

 а) саноат хавфсизлиги декларациясини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

б) амалдаги қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида  ваколатлари бўлган давлат органи ва ҳукуматнинг буйруқлари, қарорлари ва кўрсатмаларини бажариш;

в) жиҳозлар (ускуналар) дан фойдаланишдаги бузилиш ҳолларда, шунингдек саноат  хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа вазиятлар аниқланганда, хавфли ишлаб чиқариш объекти ишини тўхтатиш;

г) ишлаб чиқариш объектидаги жиҳозлар (ускуналар) ишидаги бузилиш сабабларини текширишда иштирок этиш, аварияларга олиб келган, бузилишни келтириб чиқарган сабабларини бартараф этиш чораларини кўриш;

д) ишлаб чиқариш объектидаги жиҳозлар (ускуналар) ишидаги бузилишлар ҳақида, белгиланган тартибда, тегишли органларга ўз вақтида маълумот (хабар) бериш;

е) Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат муҳофаза қилиш тўғрисида” (янги тахрири) (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2016 йил, 38-сон, 441-модда) Қонунига мувофиқ ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича тегишли чораларни кўриш;

ж) қозонларни белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказиб борилишини таъминлаш.

27. Қозонхонада соат ҳамда буғ истеъмол қиладиган жойлар, шунингдек техник хизмат ва раҳбарлар билан алоқа қилиш учун телефон бўлиши шарт.

Утилизатор қозонлардан фойдаланишда бундан ташқари қўшимча равишда утилизатор қозонлар пултлари ва иссиқлик манбаи билан алоқа боғлаш учун телефон бўлиши зарур.

 28. Хавфли ишлаб чиқариш объектига бегона шахсларнинг рухсатсиз киришини олдини олиш чоралари кўрилиши керак. Қозонхонага қозон ва жиҳозлардан фойдаланишга алоқаси бўлмаган шахслар киритилиши мумкин эмас.  Зарур ҳолларда қозонхонага бегона шахслар фақат раҳбарнинг рухсати ёки унинг вакили билан биргаликда киритилиши мумкин.

29. Қозонларнинг соз ҳолда сақланиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун жавобгарлик корхона раҳбарининг, корхона бўйича Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тавсия қилган шаклда чиқарилган буйруғига асосан қозонхона бошлиғи зиммасига, қозонхона штати рўйхатида бошлиқ штати бўлмаган ҳолларда, қозонхона бошлиғи вазифасини бажарадиган муҳандис-техник ходим зиммасига юкланади. Жаввобгар шахс тайинлангани тўғрисидаги буйруқ рақами ва санаси қозон паспортига ёзиб қўйилиши зарур.

30. Қозонларнинг соз ҳолда сақланиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун жавобгар шахснинг махсус иссиқлик-техник маълумоти бўлиши зарур.

Алоҳида ҳолларда, қозонларнинг соз ҳолда сақланиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун жавобгарлик махсус иссиқлик-техник маълумоти бўлмаган, бироқ махсус тайёргарликдан ва аттестациядан ўтган муҳандис-техник ходим зиммасига юкланиши мумкин. Ушбу шахсларнинг билимлари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспектори  иштирокида ҳар  уч йилда  камида  бир марта текширилади.

Жавобгар шахснинг ишда бўлмаган вақтида (таътилда, хизмат сафарида, бетоблигида) унинг вазифаси буйруқ асосида мазкур Қоидалар бўйича билимлари текширилган бошқа  муҳандис-техник ходим зиммасига юкланиши мумкин.

31. Қозонларнинг соз ҳолда сақланиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун жавобгар шахс қуйидагиларни таъминлаши зарур:

а) қозонларни соз ҳолда сақлаб туриш;

б) ўз вақтида қозонларни режали-олдини олиш таъмирини ўтказиш ва уларни техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш;

в) аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;

г) қозонларга ўқитилган ва аттестациядан ўтказилган ходимлар томонидан хизмат кўрсатилиши;

д) хизмат кўрсатувчи ходимларни ишлаб чиқариш йўриқномалар билан, шунингдек ушбу йўриқномалар бўйича билимларини даврий равишда текшириб туриш;

е) хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ишлаб чиқариш йўриқномаларининг бажарилиши.

32. Қозонларнинг соз ҳолда сақланиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун жавобгар шахснинг қуйидаги мажбуриятлари бор:

а) қозонларни мунтазам равишда иш ҳолатида кузатиб туриш;

б) ҳар иш куни смена журналидаги ёзувларни кўриб бориш ва уни имзолаш;

в) ходимлар орасида малакасини ошириш бўйича тегишли ишларни олиб бориш;

г) қозонларни техник кўрикдан ўтказиб туриш;

д) ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қозонларнинг паспортлари ва уларни монтаж қилиш, ва  фойдаланиш йўриқномаларини сақлаш;

е)  қозонхона ходимлари билан авария ва ёнғинларга қарши машқлар ўтказиб туриш;

ж) қозонларнинг меъёрий-ҳисобланган хизмат муддатини ўтаб бўлиш ҳолларида, ихтисослашган ташкилотларни жалб қилган ҳолда, қозонларнинг техник диагностикасини ўтказишилиши тўғрисида раҳбариятга маълум қилиш;

з) қозонлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш жараёнида техник ҳужжатларнинг тўғри юритилишини текшириб бориш;

и) муҳандис-техник ходимлар ва қозонларга хизмат кўрсатувчи ходимларни аттестациядан ўтказиш ва даврий равишда уларнинг билимларини текшириш бўйича комиссия таркибида иштирок этиш;

к) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан берилган кўрсатмаларни ўз вақтида бажариш.

33. Қозонларнинг соз ҳолда сақланиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун жавобгар шахснинг қуйидаги ҳуқуқлари бор:

а) йўриқномаларни бузадиган ёки қониқарсиз билими бор бўлган ходимларни қозонларга хизмат кўрсатишдан четлатиш;

б) корхона раҳбариятига муҳандис-техник ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ва шахслар орасидан, Қоидалар ва йўриқномаларни бузадиган ходимларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;

в) корхона раҳбариятига Қоидалар ва йўриқномалар талабларини бузишга олиб келган сабабларни бартараф қилиш бўйича таклифлар киритиш.

34. Юқори ҳароратли органик иссиқлик ташувчилар ёрдамида ишлатиладиган қозонларга нисбатан қўшимча талаблар  5-сон иловада берилган.

Қозонхоналарнинг ишлаб чиқариш  хоналарига нисбатан талаблар 6-сон иловада берилган.

Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларга  нисбатан талаблар 7-сон иловада берилган.

Қозон конструкцияси 8-сон иловада берилган.

Материал ва яримфабрикатларга нисбатан талаблар   9-сон иловада берилган.

Арматура, ўлчаш асбоблари ва таъминловчи қурилмаларга нисбатан талаблар    10-сон иловада берилган.

Қозонларнинг сув-кимёвий режимига нисбатан талаблар 11-сон иловада берилган.

Назорат-ўлчов асбоблари, автоматик ҳимоя, арматура ва таъминловчи насосларни текшириш 12-сон иловада берилган.

Қозонни таъмирлаш ишларини ташкил этиш  13-сон иловада берилган.

Содорегенерацион қозонларга нисбатан қўшимча талаблар 14-сон иловада берилган.

Бир турли ва назорат пайванд уланишлар тушунчасини аниқлаш 15-сон иловада берилган.

Пайванд уланишлар сифатини баҳолаш меъёрлари 16-сон иловада берилган.

Шартли белгилар ва ўлчов бирликлари 17-сон иловада берилган.

Қоидаларда кўрсатиб ўтилган меъёрий ҳужжатлар рўйхати 18-сон иловада берилган.

2-§. Хизмат кўрсатиш

 

35. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 26 июндаги 33 Қ/б-сон ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 26 июндаги 13-сон “Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўллании тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхати” (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июл) қўшма қарорига мувофиқ. 18 ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган меҳнат шароитлари ишларида ишлашларига рухсат этилмайди .

36. Қозонхона операторларини ўқитиш ва аттестациядан ўтказиш “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий Низом”га (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ, лицейлар, коллежлар, шунингдек корхоналар томонидан махсус ташкил этилган курсларда амалга оширилиши лозим. Тайёрлов дастури Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган намунавий дастурларга мувофиқ тайёрланиши лозим.

Ходимларнинг мустақил тайёрланишига рухсат берилмайди.

37. Қозонларнинг операторларини аттестациядан ўтказилган корхонанинг доимий ҳаракатдаги комиссияси  Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспектори иштирокида аттестациядан ўтказади. Аттестациядан ўтган ходимларга комиссия раиси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси  инспектори имзолаган гувоҳнома берилади.

38. Корхона ва ташкилотлар маъмурияти аттестация ўтказиладиган кун ҳақида камида 5 кун олдин Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига хабар бериши шарт.

39. Қозонга хизмат кўрсатувчи ходимларни даврий билимларини текшириш            12 ойда 1 маротаба ўтказилади.

Навбатдан ташқари билимларини текшириш:

а) бошқа корхонага ўтганда;

б) бошқа турдаги қозонларга хизмат кўрсатишга ўтказилганда;

в) қозонни бошқа турдаги ёқилғи ёқишга ўтказилганда;

г) маъмуриятни хулосасига ёки Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспектори талабига асосан.

40. Хизмат кўрсатувчи ходимларни билимларини текшириш натижасига кўра гувоҳномага баҳо  қўйилади, раис ва комиссия аъзолари имзоси билан баённома расмийлаштирилади.

41. Ихтисослиги бўйича иш стажида 12 ойдан ортиқ узилиш бўлган қозонга хизмат кўрсатувчи ходим, билимлари текширилгандан кейин мустақил ишга рухсат берилишидан олдин амалий билимларини мустаҳкамлаш учун, корхона раҳбарияти тасдиқлаган дастур асосида стажировкадан ўтиши лозим.

42. Ходимнинг  қозонга мустақил хизмат кўрсатишига рухсатнома цех ёки корхона бўйича буйруқ асосида расмийлаштирилади.

43. Қозонхонада навбатчиликда бўлган операторга, сув кузатувчисига қозон ишлаётган вақтда ишлаб чиқариш йўриқномасида кўзда тутилмаган бошқа турли ишларни топшириш ман этилади.

44. Хизмат кўрсатувчи томонидан қозон ишлаётган вақтда ҳамда у тўхтатилгандан кейин, ундаги босим атмосфера босимигача пасаймагунча қозонни мунтазам кузатувсиз қолдириш ман этилади.

45.  Хизмат кўрсатувчи ходим томонидан қозон ишини мунтазам кузатувсиз қолдиришга, қозоннинг нормал иш режимини таъминловчи, авария ҳолатларини бартараф этувчи, шунингдек қозон шикастланишини келтириб чиқариши мумкин бўлган иш режими бузилган ҳолларда, автоматик равишда тўхташини таъминловчи автоматикаси, сигнализацияси ва ҳимояси бор бўлган ҳолларда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси  билан келишилган ҳолда рухсат берилади.

 

3-§. Қозонни авария ҳолатида тўхтатиш

 

46. Қозон ишлаб чиқариш йўриқномасида кўрсатилган ҳолларда, зудлик билан ҳимояси орқали автоматик равишда ёки ходимлар томонидан ўчирилиши лозим, шу жумладан қуйидаги ҳолларда:

а) ҳимоя клапанида носозлик аниқланганда;

б) қозон барабанидаги босим рухсат берилганига нисбатан 10 фоизга ошган ва ошиши давом этганда;

в) барабандаги сув сатҳи рухсат берилган энг паст даражадан паст бўлганда;

г) барабандаги сув сатҳи рухсат берилган энг юқори даражадан юқори бўлганда;

д) барча таъминловчи насосларнинг таъсири тугаганда;

е) тўғридан-тўғри таъсир этадиган сув сатҳини кўрсатувчиларнинг таъсири тугаганда;

ж) қозоннинг асосий элементларида (барабанда, коллекторда, камерада, буғ сув ўтказувчилар ва сув ўтказгичлар, буғ ва таъминловчи қувурларда, иссиқлик қувурида, ўт коробкасида, ўтхона кожухида, қувурли решеткада, ташқи сепараторда, арматурада) дарз кетиш, бўртиб чиқиш, пайванд чокларидан сув силжиб чиқиш, анкер болти ёки мустаҳкамловчининг узилиб кетиши ҳоллари аниқланганда;

з) тўғри оқимли қозон трактида, ўрнатилган зулфингача босимнинг йўл қўйиб бўлмайдиган даражагача кўтарилиши ёки пасайишида;

и) ёқилғининг камерада ёқилишида ўтхонадаги машъала ўчиб қолганда;

к) сувнинг сув иситиш қозони ўтадиган сарфи йўл қўйиши мумкин бўлган миқдордан камайиб кетгана;

л) сув иситиш қозони трактида сув босимининг йўл қўйиши мумкин бўлган даражадан пасайиб кетганда;

м) сув иситиш қозонидан чиқиш жойида сув ҳароратининг кўтарилиши, сувнинг қозон коллекторидан чиқиш жойидаги иш босимига тенг бўлган туйдириш ҳароратидан        20 °С га кам бўлган миқдорида;

н) хавфсизлик автоматикаси ёки авариявий сигнализация носозлиги, жумладан ушбу қурилмаларда кучланиши йўқолиб қолганда;

о) қозонхонада хизмат кўрсатувчи ходимлар ёки қозоннинг ўзига хавф соладиган ёнғин содир бўлганда;

п)  қозонни кучли таъминланишига қарамасдан, барабандаги сув сатҳининг тез пасайишида;

р) тўғри йўналишли буғ ва сув иситиш қозонларидаги (агар режим бузилиши вужудга келганда, таъминотни тартибга солиш талаб этилса), таъминланаётган сувни сарфини ўлчайдиган ҳамма асбоблар ишдан чиқиши ёки тўғри йўналишли кетма-кет қозонларда ҳар биридан исталганида таъминотнинг 30 сониядан ошиқ тўхтаб қолганда;

с) газ босимининг рухсат этилмаган (йўл қўйиб бўлмайдиган) даражага кўтарилиш ва пасайиши, мазут босимининг созлаш клапанидан кейин пасайишида (агар қозон кўрсатилган ушбу ёғилғилардан бирида ишласа);

т) маҳаллий йўриқномада белгиланган, газ ва мазут (агарда, улар биргаликда ёндирилганда), босимларининг бир вақтнинг ўзида созлаш клапанидан кейин, чегара доирасидан пасайишида;

у ) ҳамма тутун сўрувчилар  (вазминлик  билан тутун тортувчи қозонлар учун) ёки тутун сўрувчи вентиляторлар, ёхуд ҳамма регенератив ҳаво иситувчилар ўчирилганда;

ф) кул йиғувчи қурилмада ва газ йўлларида ёниш қолдиқлари ёнганда ёки портлаганда, ўтхона портлаганда, обмуровка ўпирилган ҳолларда, қозон устуни ёки кўтариб турадиган балка каркаси қизариб кетганда, шунингдек ходимлар ва жиҳозларга хавф туғдирувчи бошқа зиён етишларда;

х) оралиқ буғни қайта иситувчидан ўтадиган буғ сарфининг тўхтатилишида;

ц) қозон чегарасидаги газ йўлларининг ёки мазут қувурларининг узилишида.

47.  Қозонни авариявий ҳолатда тўхтатиш ишлаб чиқариш йўриқномасида кўрсатилган бўлиши зарур. Қозонни авариявий ҳолатда тўхтатиш сабаблари смена журналига қайд этиб қўйилиши зарур.

48. Иссиқлик электр станцияларидаги қозонни авариявий ҳолатда тўхтатиш “Ўзбекистон Республикасида электр станциялари ва тармоқлардан техник фойдаланиш Қоидалари”га  (рўйхат рақами  1405, 2004 йил 10 сентябр) мувофиқ амалга оширилиши лозим.

IV  боб.  Рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш

ва фойдаланишга рухсатнома бериш

1-§. Рўйхатдан ўтказиш

 

49. Қозонлар ишга туширилишидан олдин Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилиши зарур ҳисобланади.

50. Қуйидаги қозонларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказиш шарт эмас:

(ts- 100)  V £ 5;

бунда, ts - иш босимидаги оС ларда ўлчанадиган тўйилган буғ ҳарорати;

V – m3 ларда ўлчанадиган қозоннинг сувли ҳажми.

51. Қозонларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказиш, қозон эгаси бўлган ёки уни ижарага олган корхона маъмуриятининг ёзма аризаси асосида амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказиш  учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

а) паспорт (ёки  паспортнинг дубликати);

б) қозон ишлаб чиқарилган заводдан йиғилган ҳолда келтирилган (ёки бир жойдан бошқа жойга кўчирилган) ҳолларда, унинг соз ҳолдалиги тўғрисида далолатнома;

в) монтаж сифати тўғрисидаги гувоҳнома;

г) лойиҳа ташкилоти томонидан бажарилган қозонхонанинг чизмаси (режа ва кўндаланг кесими, зарур ҳолларда  узунасига  кесими ҳам тақдим этилади);

д) сувга тайёрлашнинг лойиҳага мувофиқлиги тўғрисида маълумотнома;

е) таъминловчи қурилмаларнинг мавжудлиги ва лойиҳага мувофиқлиги тўғрисида, уларнинг хусусиятлари кўрсатилган маълумотнома;

ж) қозонни монтаж қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқарган заводнинг йўриқномаси;

з) қозоннинг меъёрий-ҳисобланган хизмат муддатини (ёки 200000 соатдан ортиқ) ўтаб бўлган бўлса – қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатномаси бўлган ихтисослашган ташкилотниннг хулосаси.

Паспортдан ташқари барча кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар корхона раҳбари томонидан имзоланган ва паспорт билан бирга тикиб қўйилган бўлиши лозим.

Завод паспорти бўлмаганда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан рухсатномаси бўлган, махсуслаштирилган илмий-текшириш ёки эксперт ташкилоти томонидан паспорт дубликатини тайёрлаш мумкин.

52. Монтаж сифати тўғрисидаги гувоҳнома, қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатномаси бўлган, монтаж ишларини бажарган ташкилот томонидан тайёрланиши зарур бўлиб, ушбу ташкилот раҳбари, шунингдек қозон эгаси томонидан имзоланиши ва муҳрланиши зарур.

Гувоҳномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур:

а) монтаж қилган ташкилот номи (рухсатнома нусхаси);

б) қозон эгасининг номи;

в) қозон ишлаб чиқарган завод номи ва завод рақами;

г)  монтаж қилган ташкилот томонидан фойдаланилган, қозонни ишлаб чиқарган завод томонидан етказиб бериш ҳажмларига кирмаган материаллар тўғрисида маълумот;

д) пайвандлаш тўғрисида маълумот (пайванд тури, электродларнинг тури ва маркаси), пайвандчиларнинг исми шарифи ва гувоҳномаларининг рақами, назорат пайванд (намуна)ларини синаш натижалари баённомаси;

е) қувур тизимини шар ўтказиш орқали текширилган ва қозоннинг ювилганлиги тўғрисида маълумот;

ж) девор ҳарорати 450 оС дан юқори шароитларда ишлайдиган қозон элементларини стилоскопирование қилинганлиги ҳақида маълумот;

з) бажарилган монтаж ишларининг мазкур Қоидалар, лойиҳа, техник шартлар ва қозонни монтаж қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича йўриқномага мувофиқлиги ва              у паспортда кўрсатилган параметрларда фойдаланишга яроқлилиги ҳақида умумий маълумот.

53. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси  беш кун ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши шарт. Қозон ҳужжатларининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги ҳолларида, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспектори, жойга борган ҳолда монтаж сифатини текширади, камчиликлар бўлмаган ҳолларда қозонни қайд этади. Ундан кейин ҳужжатлар тикилади ва муҳрланади, паспортга штамп ва қайд этилган рақами босилади. Паспорт, барча ҳужжатлар билан бирга қозон эгасига қайтарилади. Рўйхатдан ўтказишдан рад этиш ҳолларида, қозон эгасига ёзма равишда рад этиш сабаблари, мазкур Қоидаларнинг тегишли бандларини асос қилиб кўрсатган ҳолда хабар берилади.

54. Қозонлар демонтаж қилинганда ва янги жойга ўрнатилганда, ишга туширишдан олдин  Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилади.

55. Кўчма қозонхона қурилмаларидаги қозонлар, фойдаланиш жойидаги  Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида руйхатдан ўтказилиши  зарур.

56. Қозон (қозонхона)ларни бошқа эгага бериш ёки қозон эгаси бўлган корхона номининг ўзгариши, шунингдек қозонлар демонтаж қилинганда ва янги жойга ўрнатилганда, ишга туширишдан олдин Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида қайта рўйхатдан ўтказиш  талаб этилади.

57. Рўйхатдан ўтказилган қозонни ҳисобдан чиқариш учун, қозон эгаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига рўйхатдан чиқариш ўчириш сабаблари асослаган ариза, юқори ташкилотнинг тегишли буйруғи ва қозон паспорти (дубликати)ни тақдим этиши зарур.

 

2-§. Техник кўрикдан ўтказиш

 

58. Ҳар бир қозон ишга туширилишидан олдин, фойдаланиш жараёнида даврий равишда ва зарур ҳолларда навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказилиши зарур.

Бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспектори томонидан амалга оширилади.

59. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилмаган қозонларни, техник кўрикдан ўтказилиши қозонни соз ҳолда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича масъул шахс томонидан амалга оширилади.

Қозон билан бирга битта агрегатни ташкил этадиган буғни қайта қиздирувчилар ва экономайзерларни кўрикдан ўтказиш қозон билан биргаликда амалга оширилади.

60. Қозон паспортида кўрсатилган кўрикдан ўтказиш муддатидан кечиктирмай тўхтатилиши зарур. Қозон эгаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспекторига қозонни кўрикдан ўтказишдан камида 5 кун олдин хабар бериши шарт.

61.  Корхонага Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг  инспекторини йўллаш ва унинг келиши имкони бўлмаган ҳолларда, қозонни даврий кўрикдан ўтказишни белгиланган муддатларда амалга ошириш мақсадида, қозон эгаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспектори билан келишиб, маъсулиятни ўз зиммасига олган ҳолда, мустақил кўрикдан ўтказиши мумкин. Бунинг учун корхона раҳбарининг буйруғи билан малакали муҳандис-техник ходимлардан иборат комиссия ташкил этилиши зарур. Ўтказилган кўрик натижалари ва навбатдаги кўрик муддати қозон паспортига ёзилади ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Ушбу ёзув нусхаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига, ўтказилган кўрикдан кўпи билан  5 кун ичида йўлланиши зарур. Комиссия томонидан фойдаланишна рухсат берилган қозон, белгиланган муддатда, бироқ 12 ойдан кўп бўлмаган муддатда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспекторига тақдим этилиши зарур.

62. Қозонни техник кўрикдан ўтказиш ташқи, ички кўрикдан ўтказиш ва гидравлик усулда синашдан иборат. Техник кўрикдан ўтказишда путур етказмайдиган назорат, жумладан акустик эмиссия усулидан фойдаланишга рухсат берилади.

63. Ташқи ва ички кўрикдан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

а) бирламчи кўрикдан ўтказишда, қозон мазкур Қоидалар ҳамда қайд этишда тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилган ва жиҳозланганлигини, шунингдек қозон ва унинг элементлари шикастланмаганлиги текширилади; 

б) даврий, навбатдан ташқари кўрикдан ўтказишда қозоннинг созлиги ва ундан кейинчалик фойдаланиш мумкинлиги белгиланади.

64. Қозонни ташқи ва ички кўрикдан ўтказишда, унинг ташқи ва ички девор юзаларида мавжуд дарз кетишлар, ёрилган жойлари, шишиб чиққан жойлар, бўртиқлар ва занглаш ҳолатлари мавжудлиги, пайванд, тасма (парчин мих)ли ва вальцовкали уланишларда буғланиш ва тешиклар борлиги, шунингдек қозон элементи металлининг қизишига олиб келиши мумкин бўлган обмуровкасининг шикастланиши ҳоллари мавжудлигига аҳамият қаратилади.

65. Гидравлик усулда синаш қозон элементлари мустаҳкамлиги ҳамда уланишларнинг зичлигини текшириш мақсадида амалга оширилади.

Гидравлик босимнинг синов ўлчамлари 4-сон илованинг 112-бандига  асосан қабул қилинади.

Гидравлик усулда синаш жараёнида 4-сон илованинг 18-§ “Гидравлик усулда синаш”  талабларига риоя этилиши зарур. Қозон, унга ўрнатилган арматуралари билан биргаликда гидравлик усулда синалиши зарур.

Техник кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра иш босими пасайтирилган ҳолларда, гидравлик усулда синашда синов босими рухсат берилган босимдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

66. Янги ўрнатилган қозонларнинг бирламчи техник кўрикдан ўтказиш уларни монтаж қилиш ва қайд этишдан кейин амалга оширилади. Обмуровка қилинадиган қозонларни қайд этишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш мумкин.

Электр станцияларига ўрнатиладиган энергетик ва сув иситиш қозонларини техник кўрикдан ўтказишдан олдин, обмуровка қилинишига қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:

а) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг  инспектори билан келишган ҳолда;

б) барча монтаж қилинаётган блоклари обмуровка қилинишидан олдин синчковлик билан кўздан кечирилиши зарур. Бунинг учун электр станция, металл лабораторияси (хизмати) ва монтаж қилувчи ташкилот вакилларидан иборат комиссия ташкил этилиши керак.

Кўрикдан ўтказиш жараёнида деталлар ва йиғма бирликларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиши бўйича рухсат берилган ўлчамларга риоя этилиши, бириктирилаётган қувурлар четларининг сурилиши ва ўқларининг синганлиги, пайванд уланишларининг конструктив элементлари, қозон элементларида завод маркировкаси мавжудлиги ҳамда унинг паспортдаги маълумотларга мослиги, детал ва йиғма бирликларнинг транспортировка вақтида шикастланмаганлиги текширилади.

Пайванд уланишларни (заводда ва монтаж қилишда) кўрикдан ўтказишнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги бўйича ижобий натижалари олинган бўлса, комиссия томонидан ҳар бир блокка далолатнома тузилиши ва электр станция бош муҳандиси томонидан имзоланиши зарур. Ушбу далолатнома қозонни монтаж қилиш сифатини тасдиқловчи гувоҳноманинг ажралмас қисми ва қозонни техник кўрикдан ўтказишдан олдин обмуровка қилиш учун асос бўлади.

Тўлиқ монтаж қилинган қозон ички кўрикдан ўтказиш ва гидравлик усулда синаш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспекторига тақдим этилиши зарур.

Қозонни кўрикдан ўтказишда блокларни монтаж қилиш жараёнида зарбга дучор бўлганлиги ҳақида шубҳа уйғотадиган обмуровкасининг шикастланганлиги аниқланган ҳолларда, қувурларнинг ҳолатини аниқлаш ва мавжуд шикастланишни бартараф этиш мақсадида обмуровка қисман очилади.

67. Ишлаб чиқарган заводда ички кўрикдан ўтказилган ва гидравлик усулда синалган ва ўрнатиш жойига йиғилган ҳолда келтирилган қозонлар ўрнатиш жойида қозоннинг соз ҳолда сақланиши ва ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича масъул шахс томонидан, далолатнома тузган ҳолда бирламчи техник кўрикдан ўтказилади

68. Ички ва ташқи кўрикдан ўтказиш имкони бўлмаган қозон элементларининг техник ҳолатини текшириш ишлаб чиқарган заводнинг назорат ҳажмлари, усуллари ва даврийлиги кўрсатилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бўйича йўриқномасига асосан амалга оширилиши лозим

69. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспектори техник кўрикдан ўтказишни қуйидаги муддатларда амалга оширади:

а) ташқи ва ички кўрикдан ўтказишни – ҳар тўрт йилда бир марта;

б) гидравлик усулда синашни- ҳар саккиз йилда  бир марта.

Ишлаб чиқариш шароитларига кўра белгиланган муддатларда қозонни кўрикдан ўтказиш имкони бўлмаган вақтларда, қозон эгаси уни муддатидан олдин кўрикдан ўтказишга тақдим этиши зарур.

Гидравлик усулдаги синовлар фақат ташқи ва ички кўрикдан ўтказишнинг ижобий натижалари олингандан кейин амалга оширилади.

70. Қозон эгаси ички юзаларини тозалаш ёки элементларини таъмирлаш бўйича бажарилган ҳар бир ишлардан кейин, бироқ 12 ойда бир марта, шунингдек қозонни техник кўрикдан ўтказишга топширишдан олдин, мустақил равишда ташқи ва ички кўрикдан ўтказишни амалга ошириши зарур.

Бунда қозонни соз ҳолда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича масъул шахс қозонни кўрикдан ўтказишга топширишдан олдин аниқланган нуқсонларни бартараф этилишини таъминлаши зарур.

Иссиқлик электр станцияларида қозонни мукаммал таъмирлаш жараёнида, бироқ  4 йилда бир марта ички кўрикдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилади.

Қозон эгаси ҳар сафар барабан ва коллекторни очиш ёки қозонни таъмирлашда, агар таъмирлашнинг хусусияти ва ҳажми навбатдан ташқари кўрикдан ўтказишни талаб қилмаса, иш босимида гидравлик усулда синовларни ўтказиши лозим.

71. Қозонни навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда, амалга ошириш зарур:

а) қозон 12 ойдан ортиқ вақт ишламаган бўлса;

б) қозон демонтаж қилинган ва бошқа жойга ўрнатилган бўлса;

в) қозоннинг асосий элементлари (барабан, коллектор, иссиқлик қувури, қувурли решетка, қозон чегараларидаги қувурлар, сухопарник, грязевик, оловли камера)даги мавжуд қавариб чиққан жойлари ёки чуқурчаларини, шунингдек пайвандлаш орқали таъмирлаш ишлари бажарилган ҳолларда;

г) турли деворларининг 15 фоиздан ортиқ анкер уланишлари алмаштирилган ҳолларда;

д) барабан, экран коллектори, буғни қайта қиздирувчи, буғ совутгич ёки экономайзер алмаштирилган ҳолларда;

е)  бир вақтнинг ўзида экранли ва қайнатувчи ёки дудбурон қувурларининг        50 фоизи ёки буғни қайта қиздирувчи ва экономайзер қувурларининг 100 фоизи алмаштирилган ҳолларда;

ж) шу каби кўрикдан ўтказиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспектори ёки қозонни соз ҳолда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича масъул шахс томонларидан талаб этилган ҳолларда.

72. Қозон ташқи ва ички кўрикдан ўтказишдан олдин совутилиши ва                      у қайнатиш қолдиқлари, қурум, кул ва шлак қолдиқларидан яхшилаб тозаланиши зарур. Барабандаги ички қурилмалари, кўрикдан ўтказишга ҳалақит берган ҳолларда, чиқариб ташланиши зарур.

Деворлари ёки чокларининг созлигига шубҳа мавжуд ҳолларда, кўрикдан ўтказаётган шахс обмуровкасини очиш ёки изоляциясини тўлиқ ёки қисман очишни талаб қилиши мумкин, қозонни дудбуронлари билан биргаликда ички кўрикдан ўтказиш ҳолларида эса, қувурларни қисман ёки тўлиқ олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

73. Қозонни кўрикдан ўтказиш жараёнида элементларининг мустаҳкамлигини камайтирадиган нуқсонлар (деворларининг юпқалашуви, уланишларнинг яроқсиз ҳолга келиши ва ҳоказолар) аниқланган ҳолларда, ушбу нуқсонли элементлар алмаштирилгунча қозондан фақат паст параметрларда (босим ва ҳарорат) фойдаланишга рухсат берилади. Қозондан паст параметрларда фойдаланиш имкониятлари қозон эгаси томонидан тақдим этилган мустаҳкамлигининг ҳисоб-китоблари билан тасдиқланиши зарур бўлиб, бунда ҳимоя клапанларининг ўтказиш қобилияти ҳисоб-китоблари амалга оширилган бўлиши зарур.

74. Қозонни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида элементларининг мустаҳкамлигини камайтирадиган ёки сабабини аниқлаш қийин бўлган нуқсонлар  аниқланган ҳолларда, ихтисослашган ташкилот томонидан ушбу нуқсонларнинг сабаблари ҳамда ундан фойдаланиш мумкинлиги ва шартлари бўйича хулоса олинмагунча фойдаланишга рухсат берилмайди.

75. Қозонни кўрикдан ўтказиш жараёнида барабан металли ёки бошқа асосий элементларининг механик синовлари ўтказилиб, углеродли пўлатдан тайёрланган элементларни синаш натижаларига кўра вақтинчалик қаршилик 320 МРа (32 kgf/cm²) дан паст ёки оқувчанликнинг шартли чегараси қолдиқ деформациянинг 0,75 дан юқори вақтинчалик қаршиликда  0,2 фоизни ташкил этса ёки нисбатан узайиш 14 фоиздан кам бўлса, ушбу элементдан фойдаланиш, ихтисослашган ташкилотдан хулоса олгунча ман этилиши зарур. Кўрсатилган хусусиятларнинг йўл қўйиш мумкин бўлган ўлчамлари легирланган пўлатлар учун ҳар бир алоҳида ҳолатда ишлаб чиқарган корхона ёки ихтисослашган илмий-текшириш ташкилоти томонидан белгиланади.

76. Қозонни кўрикдан ўтказиш жараёнида тасма (заклепка)ланган чокларида юзаки дарз кетишлар ёки зичлик камайиши (сизиб чиқиш, буғланиш излари, туз йиғилиб қолган жойлари) аниқланган ҳолларда, уларни чеканка, пайвандлаш орқали бартараф этишдан олдин нуқсонли уланиш жойларини кристаллитлараро занглаши йўқлиги текшириб кўрилиши зарур. Кристаллитлараро занглаш мавжуд участкалари бартараф этилиши зарур.

Шу каби изланишларни ўтказишнинг тартиби ва ҳажмлари ихтисослашган илмий-текшириш ташкилоти томонидан белгиланади.

77. Қозонни кўрикдан ўтказиш жараёнида аниқланган нуқсонларни таҳлил этишда, улар қозондан мазкур корхонада фойдаланиш режими билан боғлиқлиги ёки шу каби қозонлар конструкциясига хослиги аниқланса, кўрикдан ўтказаётган шахс Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига хабар берган ҳолда, шу каби режимда фойдаланилаётган ёки шу каби конструкцияли корхонадаги барча ўрнатилган қозонларнинг навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилишини талаб қилиши зарур.

78. Техник кўрикдан ўтказиш натижалари қозон паспортига кўрикдан ўтказган шахс томонидан, ишлаши учун рухсат берилган параметрлари ва кейинги кўрикдан ўтказиш муддатини кўрсатган ҳолда ёзиб қўйилиши шарт.

Навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилиши ҳолларида, ушбу кўрикдан ўтказишнинг сабаблари кўрсатилиши зарур.

Кўрикдан ўтказиш жараёнида қўшимча равишда синовлар ва изланишлар ўтказилган бўлса, паспортга ушбу синовлар ва изланишларнинг турлари ва натижалари, шунингдек қўшимча синовлар ўтказиш сабабларини, синалган намуналар ва участкаларнинг жойларини кўрсатган ҳолда ёзиб қўйиш зарур.

79. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспекторига алоҳида ҳолларда, қозонларни кўрикдан ўтказиш бўйича белгиланган муддатларни, қозон эгасининг асосланган ёзма тавсиясига мувофиқ, ихтисослашган ёки эксперт ташкилотининг қозоннинг қониқарли ҳолати тўғрисидаги хулосасини тақдим этган ҳолда қисқартириш ёки узайтириш ҳуқуқи берилади

80. Қозондан ҳисобланган муддатдан ортиқча муддатда фойдаланишга ихтисослашган ёки эксперт ташкилотининг техник диагностика натижаларига кўра ва мавжуд ресурсларини баҳолаган ҳолда, ундан фойдаланиш имконлари ва шартлари тўғрисидаги хулосасига мувофиқ рухсат берилади.

81. Ушбу ҳолларда рухсатнома қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.

3-§. Янги ўрнатилган қозонлардан фойдаланишга рухсатнома бериш

 

82. Янги ўрнатилган қозонни фойдаланишга қабул қилиш ГОСТ 24303, ШНҚ 3.01.04 ва мазкур Қоидаларга мувофиқ, қозонни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказиб, у техник кўрикдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.

83. Мавсумий қозонларни ҳар йили фойдаланишни бошлаш, иситиш мавсумидан олдин Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспектори томонидан, қозонни мазкур Қоидалар талабларига жавоб бериши текширилгандан кейин, паспортига тегишли ёзувни қайд этган ҳолда амалга оширилади.

84. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилган қозонлардан фойдаланиш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини инспектори томонидан, бирламчи техник кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширган ҳолда ва уни буғ ишлаб чиқаришидаги синаш жараёнида кўрикдан ўтказиш орқали рухсат берилади, бунда қуйидагилар текширилади:

а) арматуралар, назорат - ўлчов асбоблари ва хавфсизлик асбобларининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ мавжудлиги ва созлиги;

б) таъминловчи асбобларнинг созлиги ва уларнинг лойиҳа ҳамда мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги;

в) қозоннинг сув-кимёвий режимининг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги;

г) қозоннинг умумий буғ ўтказгичга, шунингдек таъминловчи, шамоллатувчи ва дренаж линияларининг тўғри уланганлиги;

д) аттестациядан ўтказилган хизмат кўрсатувчи ходимларнинг, шунингдек билимлари текширилган муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги;

е) қозонхона ходимлари учун ишлаб чиқариш йўриқномаларининг, смена ва таъмирлаш журналларининг мавжудлиги;

ж) қозонхона биносининг лойиҳага ва мазкур Қоидалар талабларига мослиги.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қозондан фойдаланишга рухсатнома Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг  инспектори томонидан қозон паспортига ёзган ҳолда расмийлаштирилади, рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлмаган қозонга эса, қозонни соз ҳолда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича масъул шахс томонидан расмийлаштирилади.

Қозонга газ бериш, ишга тушириш ва режимларни созлаш ишларини ўтказиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳудудий бўлимлари, қозонни текширишдан ва ундан фойдаланиш учун тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилгандан кейин рухсат беради. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимларининг рухсатисиз газ бериш ман қилинади.

85. Қозонхона қурилмасининг фойдаланишга тайёрлиги текширилиб, унга хизмат кўрсатиш ташкил этилгандан кейин, қозонни соз ҳолда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича масъул шахснинг ёзма кўрсатномаси бўйича, қозонни ишга тушириш амалга оширилади.

86. Фойдаланишга топширилган ҳар бир қозоннинг кўринадиган жойига ўлчами камида 300х200 mm бўлган ва қуйидаги маълумотлар ёзилган ёрлик илиб қўйиш зарур:

а) рўйхатдан ўтказилган рақами;

б) рухсат берилган босими;

в) кейинги ички кўрикдан ўтказиш ва гидравлик усулда синаш йили, куни ва ойи.   

V боб. Мазкур Қоидаларни бузганлик учун  жавобгарлик

 

87. Мазкур Қоидалар, сув иситиш ва буғ қозонлари, мустақил ишлайдиган буғни қайта иситувчи жиҳозлар, экономайзерлар ва қозон чегараларидаги қувурлар (бундан кейин матнда - қозонлар)ни лойиҳалаштириш, тайёрлаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш, техник диагностикасини ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи барча  мансабдор шахслар, мутахассислар ва ходимлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

88. Қозон конструкциясининг тўғрилиги, унинг мустаҳкамликка ҳисоб-китоблари, материалини танлаш, тайёрлаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш, техник диагностикасини амалга ошириш, шунингдек қозоннинг мазкур Қоидалар, стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига тегишли ишларни бажараётган корхона ёки ташкилот (идоравий бўйсуниш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар) жавобгардир.

89. Стандарт ва бошқа меъёрий ҳужжатлардан четга чиқиш ҳолларига ушбу ҳужжатларни тасдиқлаган ташкилотнинг рухсатига кўра йўл қўйилади. Агар кўрсатилган ҳужжатлар аввал Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган бўлса, четга чиқишлар ҳам Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилиши зарур.

90. Лойиҳалаштириш, конструкциясини ўзгартириш, тайёрлаш, созлаш, техник диагностика қилиш, фойдаланиш билан шуғулланувчи, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан рухсатномаси бор бўлган ихтисослашган ташкилотнинг (идоравий бўйсуниш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар) мазкур Қоидаларни бузишда айбдор бўлган раҳбарлари ва мутахассислари, ушбу қоида бузишлар авариялар ёки бахтсиз ҳодиса келтириб чиқаришидан қатъий назар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Бу шахслар, уларга буйсунувчи ходимларнинг мазкур Қоидаларни бузганликлари учун ҳам жавобгардирлар

91. Бўйсунувчи ходимларга хавфсизлик Қоидалари ва йўриқномалар бузилишини келтириб чиқарадиган кўрсатма ва фармойишлар бериш, Давлат назорат органлари томонидан тузилган далолатномаларни бажармаган ҳолда, ўзбошимчалик билан Давлат назорат органлари томонидан тўхтатилган ишларни бошлаб юбориш, шунингдек ишчилар ёки бошқа бўйсунувчи ходимлар томонидан Қоидалар ва йўриқномалар бузилишини бартараф қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмаслик – мазкур Қоидаларни қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади.

92. Мазкур Қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

 

 

 

 

VI  боб.  Мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан назорат

 

93. Мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан назорат  Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг услубий кўрсатмалари, йўриқномалари ва бошқа қўлланма ҳужжатларига мувофиқ, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан, қозонхона қурилмаларидан фойдаланувчи корхоналар, шунингдек ишлаб чиқарувчи заводларни мунтазам равишда ўрганиб туриш орқали амалга оширилади.

94. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,  2006 й., 39-сон, 386-модда) Қонунининг 18 моддасига мувофиқ, саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиши ва амалга ошириши шарт.

95. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотнома, қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатлари бўлган махсус ваколатли давлат органи ёки бошқа давлат органларига тақдим этилади.

96. Ишлаб чиқарган заводни текшириш жараёнида қозонларни, автоном ишлайдиган буғни қайта қиздирувчиларни, экономайзерларни ҳамда уларнинг алоҳида қисмларини тайёрлашда мазкур Қоидалар бузилганлиги аниқланган ҳолларда, қоида бузиш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда уларни бартараф этиш муддатлари белгиланади ёки ундан фойдаланиш ман этилади.

97. Фойдаланишда бўлган қозонларни текшириш жараёнида хавфсизликка таҳдид соладиган нуқсонлар ёки мазкур Қоидаларни бузиш ҳоллари аниқланса, шунингдек  навбатдаги  кўрикдан   ўтказиш   муддати  ўтиб  кетган  бўлса  ёки    қозоннинг соз ҳолда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича тайинланган масъул шахс йўқ бўлса ёки хавфсизлик автоматикаси, авария сигнализацияси носоз бўлса, қозон меъёрий-ҳисобланган хизмат муддатини ўтаб бўлган бўлса, қозондан фойдаланиш ман этилади.

Бунда қозон паспортига ман этиш сабаблари мазкур Қоидаларнинг амалдаги бандларига таянган ҳолда ёзиб қўйилади.   

 

 

 

 

 

Буғ ва сув иситиш қозонларининг

                                                                               тузилиши  ва  хавфсиз

фойдаланиш қоидаларига

1/1-илова

1-бет

Тайёрлаш учун

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

томонидан берилган

20___й __________ ___- сон

                                                                                                                       

                                                                                                                          РУХСАТНОМА

 

                                                                                                         

ҚОЗОН (автоном буғни қайта қиздирувчи ва экономайзер)

ПАСПОРТИ*

 

____- сон билан рўйхатдан ўтказилди**

 

Қозонни бошқа эгасига топширишда ушбу паспорт қозон билан биргаликда топширилади.

1. Умумий маълумотлар

 

Ишлаб чиқарган корхона номи ва манзили

 

Ишлаб чиқарилган йили

 

Тури (модели)

 

Номи ва қаерда қўлланилиши

 

Завод рақами

 

Ҳисобланган хизмат муддати, йилларда

 

Ҳисобланган  иш ресурси***, соатларда

козоннинг

 

 

қиздириш юзасининг

 

 

чиқиш коллекторининг

 

 

буғни қайта қиздирувчининг

 

Ҳисобланган ёқиш сони

совуқ ҳолатидан

 

 

иссиқ ҳолатидан

 

 

* Паспорт ҳажмини, ушбу қозонга тегишли бўлмаган маълумотларни чиқариб ташлаган ҳолда қисқартиришга рухсат берилади.

** Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилгандан кейин, қозон эгаси томонидан тўлдирилади.

*** Иш босими 6 МРа (60 kgf/cm2) кам бўлган козонлар учун кўрсатилмайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-бет

2. Техник тавсифномалари ва параметрлари

 

Ёқилғининг ҳисобланган турлари ва уларнинг ёниш иссиқлиги, МJ/kg (kсal/kg)

 

Ёқиладиган ёқилғи ва унинг ёниш иссиқлиги,

МJ/kg (kсal/kg)

 

 

Ҳисобланган босим

барабанда

 

МPа (kgf/cm2)

буғни қайта қиздирувчининг чиқиш коллекторида

 

Қайта қиздирилган буғ(суюқлик)нинг ҳисобланган ҳарорати, ºС

 

Буғ ишлаб чиқариш қуввати, t/h (kg/s)

Иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати, МJ/h (kсal/h)

 Иссиқлик қуввати, W

 

Қиздириш юзаси

буғланадиган*

 

Буғ қозонининг, m2

оралиқ қайта қиздирувчининг

 

 

қайта қиздирувчининг

 

 

экономайзернинг

 

Сув иситиш қозонининг қиздириш юзаси, m2

 

Ҳажми, m3

буғ қозонининг

табиий

сувли бўлганда, барабандаги 

 

 

циркуляцияли

максимал йўл қўйилган сув сатҳи  **

 

 

 

буғли бўлганда барабандаги  максимал йўл қўйилган сув сатҳи

 

 

тўғри оқадиган

буғли

 

 

 

сувли

 

Сув иситиш қозони

 

 

 

*Ишлаб чиқарувчи томонидан қабул қилинган ҳолларда янада аниқлаштирилган ажратилишига йўл қўйилади, масалан, “экранли, ширмали” ва ҳоказо.

**Сувнинг йўл қўйилган энг баланд ва пастки даражалари тўғрисидаги маълумотлар __-сон чизмага мувофиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-бет

3. Ҳимоя клапанлари (қурилмалари) ҳақида маълумотлар

 

Ҳимоя клапа-

нининг тури

Сони

Ўрнатиш жойи

Клапан кесими майдони, mm2

Буғ аб ёки суюқлик ас сарфи коэффициенти

Очишни бошлашдаги босим ва очишни бошлашдаги босимлар диапазони,

МPа (kgf/сm2)

1

2

3

4

5

6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Қозон (автоном буғни қайта қиздирувчи, экономайзаер)ни ишлаб чиқарган корхона томонидан тўлдирилади. Сув иситиш қозонлари учун босим (ёки ҳарорат) ошиб кетишидан ҳимояловчи қурилмалар рўйхати кўрсатилган бўлиши зарур.

 

 

 

 

4-бет

4. Сув даражасини кўрсатувчилар ҳақида маълумотнома

 

Сув даражасини кўрсатувчининг тури

Сони

Ўрнатиш жойи

1

2

3

Тўғри ҳаракатланувчи

 

 

Масофадан ҳаракатланувчи

 

 

 

Изоҳ: Қозонни ишлаб чиқарган корхона томонидан тўлдирилади.

 

5-бет

 

5. Асосий арматура ҳақида маълумот*

 

Арма-тура

Сони

ГОСТ ёки

Шарт-ли

Шартли босим,

Иш параметрлари**

Корпус материали

Ўрна-

тиш

номи

 

ТШ (мар-каси)

ўтуви, mm

МPа (kgf/сm2)

босим, МPа (kgf/ сm2)

ҳаро-рат, °С

мар-каси

ГОСТ ёки ТШ

(ТУ)

жойи

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Қозон (автоном буғни қайта қиздирувчи, экономайзаер)ни ишлаб чиқарган корхона томонидан тўлдирилади.

** Арматурани етказиб беришда иш параметрларига кўра тўлдирилади.

6-бет

 

6. Ўлчаш, бошқариш, сигнализация, регулировка қилиш ва автоматик равишда ҳимоя қилиш бўйича асосий аппаратуралар тўғрисида маълумотлар

 

Номи

Сони

Тури (маркаси)

ГОСТ ёки ТШ (ТУ)

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Қозон (автоном буғни қайта қиздирувчи, экономайзаер)ни ишлаб чиқарган корхона томонидан, аппаратурани қозон билан бирга етказиб бериш ҳолларида тўлдирилади. Бошқа ҳолларда қозон эгаси томонидан тўлдирилади.

 

 

7-бет

7. Таъминловчи ва циркуляция насослари

 

Насос

Ишлаб

Сони

Таъминловчи

Параметрлар

Привод

тури

чиқар-ган завод

 

насосга кириш жойида сувнинг максимал йўл қўйиладиган ҳарорати, ºС

номи-нал узатиш қувва-ти,

m3/h

насоснинг номинал узатиш қувватидаги босими,

МPа (kgfm2)

тури (буғли, электр ва ҳ.к.)

1

2

3

4

5

6

7

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Қозон (автоном буғни қайта қиздирувчи, экономайзаер)ни ишлаб чиқарган корхона томонидан, таъминловчи ёки циркуляция насосларини қозон билан бирга етказиб бериш ҳолларида тўлдирилади. Иссиқлик электр станцияларидаги энергия блоклари учун қозон эгаси томонидан тўлдирилади.

 

 

 

 

 8-бет

8. Қозоннинг асосий элементлари тўғрисида маълумотлар

 

Номи

(барабанлар ёки

Сони

Ўлчами, mm

Материали

Пайвандлаш тўғрисида маълумотлар

Термик ишлов бериш ҳақида маълумотлар**

қозон корпусининг обечайкалари ва остлари, коллекторларнинг обечайкалари  (қувурлари),  жумладан, буғ совутгичлар, қувурли решеткалар, иссиқлик қувурлари)

 

ички диа-метри

девор қалинлиги

узун-лиги ёки ба-ланд-лиги

пўлат мар-каси

ГОСТ ёки ТШ

(ТУ)

пай-

ванд-

лаш тури

элект-родлар ва пайванд сими (тури, маркаси ГОСТ ёки ТШ

(ТУ)

 

путуретказ-май-диган назо-рат усули

термик ишлов бериш-нинг қўл-ланган тури

иш-лов бериш ҳаро-рати, ºС

қизди-риш муддати

(h)

 

сову-тиш усули

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Босими 6 МPа (60 kgf/сm2) ва ундан юқори бўлган қозонлар учун буюртмачининг шартномада кўзда тутилган талабига мувофиқ,  жадвалда кўрсатилган маълумотлардан ташқари тайёрланган металлнинг ГОСТ ёки ТШ да кўзда тутилган ҳажмларда кимёвий таркиби, механик хусусиятлари кўрсатилган сертификати нусхаси илова қилиниши лозим

** Жадвалнинг 11-14 бўлинмаларида кўрсатилган маълумотларни ушбу элементлар (барабан, коллектор ва бошқалар букилиш инобатга олинган ҳолда) учун барча маълумотларни кўрсатган ҳолда термик ишлов бериш диаграммаси билан алмаштиришга рухсат берилади.

 

 

 

 

 

 

9-бет

 

9. Қозон қувурлари ва қозон чегарасидаги қувурлар ҳақида маълумотлар

 

Номи

(ишлатили-

Сони

Ташқи

Девори-

нинг

Узунли-

ги,

Материали

Бириктирилган жойлардаги пайвандлар ҳақида маълумотлар

Назорат

усули

шига кўра)

 

диаметри, mm

қалин-лиги,

mm

m

мар-каси

ГОСТ ёки ТШ

(ТУ)

пай-  

  ванд –лаш-

тури

электродлар ва пайванд симлари (тури, маркаси, ГОСТ ёки ТШ (ТУ)

ва ҳажми

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Ташқи диаметри 36 mm дан кичик бўлган қиздирилмайдиган қувурлар учун тўлдириш шарт эмас.

 

 

 

10-бет

 

10. Штуцерлар, қопқоқлар, ясси остликлар, ўтиш жойлари, мустаҳкамловчи деталлар (болтлар, шпилкалар, гайкалар) билан биргаликда фланецлар ҳақида маълумотлар

 

Номи

Сони

Ўлчамлари, mm

Материал

 

 

ёки  специфи-кация рақами

пўлат маркаси

ГОСТ ёки ТШ (ТУ)

1

2

3

4

5

 

Изоҳ: Штуцерларнинг ички диаметри 36 mm ва ундан катта бўлган ҳолларда кўрсатилади.

 

11-бет

11. Пўлат листлар ёки поковкалардан тайёрланган қозон корпуслари,

барабанлар ва коллекторларни ўлчаш натижалари

 

Қозон

Формуляр

Кесим

Ташқи (ички)  

Изоҳ

элементи -

рақами

рақами

диаметри

 

нинг

номи

 

 

(ҳар 1 m узунлик-дан кейин)

гори-

зонтал

вертикал

( 90° бурчак остида))

оваллик

 

1

2

3

4

5

6

7

 

Изоҳ: Ички диаметри 1500 mm кичик ва иш босими 6 МPа (60 kgf/сm2) кам бўлган барабанлар учун жадвални тўлдириш талаб этилмайди

12-бет

 

12. Тайёрловчининг хулосаси

 

Ўтказилган текширув ва синовлар асосида қуйидагилар тасдиқланади:

1. Қозон элементлари ёки йиғилган қозон* ушбу “Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидалари” ҳамда тегишли стандартлар, техник ҳужжатлар ва техник шартлар _______________________________

                                                                                   (стандартлар, техник шартлар номи)  

_________________________________________________талабларига мувофиқ тайёрланган.

2. Қозон элементлари ёки йиғилган қозон* текширилган ва юқорида кўрсатилган стандартлар ва техник ҳужжатларга мувофиқдир.

3. Қозон элементлари ёки йиғилган қозон* _______ МPа ( kgf/сm2) синов босими остида синалган.

4. Қозоннинг қувурли элементлари ўлчамлари, шакллари ва ўтказувчанлиги ўлчаш назоратидан ўтказилган.

5. Қозон элементлари ёки йиғилган қозон* ушбу паспортда кўрсатилган параметрлари билан ишлатишга яроқли деб топилди.

 

Ишлаб чиқарган корхона                                  Сифатини техник назорат

       Бош муҳандиси                                         қилиш бўлими бошлиғи

________________________                               ____________________

(фамилияси, имзо, муҳр)                                             (фамилияси, имзо)

20___й. «___»_________

Паспортга қозоннинг асосий ўлчамлари ҳамда элементлари, жумладан босим остида ишлайдиган барабанлари, коллекторлари, қиздириш юзаси қувурлари, қозон чегарасидаги қувурлар, тўғри оқимли қозонларга ўрнатилган сепараторлар, чиқариладиган циклонлари, совутгичлар ва бошқаларнинг мустаҳкамлиги ҳисоб-китоблари кўрсатилган ҳолда, тўғри ва кўндаланг кесими ва чизмаси илова қилинган.

 

* “ёки йиғилган қозон” сўзларини қозонни алоҳида элементларга бўлган ҳолда етказиб бериш ҳолларида ўчириш лозим.

 

13-бет

 

13. Қозоннинг жойлашган жойи ҳақида маълумотлар

 

Корхона номи,

юридик манзили,  СТИРи,

Қозон жойлашган жой (эгасининг манзили)

Ўрнатиш санаси

 

 

 

 

 

 

14-бет

 

14.  Қозоннинг соз ҳолда сақланиши ва

хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахс

 

Тайинлаш тўғрисидаги буйруқ рақами ва санаси

Лавозими, фамилияси, исми, шарифи

Қоидалар бўйича билими текширилган сана

Имзо

 

 

 

 

 

 

15-бет

 

15. Ўрнатилган арматура ҳақида маълумотлар

   (таъмирлаш ёки қайта жиҳозлашда)

 

Номи

Ўрна-

Сони

Шартли

Шартли

Материал

Ўрна-

Соз ҳолда

 

тиш

сана-

си

 

ўтуви, mm, тури, маркаси

босим, МPа         (kgf/сm2)

мар-каси

 

ГОСТ ёки ТШ

(ТУ)

тиш

жойи

сақлаш

ва хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахс имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16-бет

 

16. Қозоннинг босим остида ишлайдиган элементларини

алмаштириш ва таъмирлаш ҳақида маълумотлар

 

Сана ва ҳужжат рақами

Алмаштириш ва таъмирлаш ҳақида маълумотлар

Соз ҳолда сақлаш ва хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахс имзоси

1

2

3

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Қозоннинг янги ўрнатилган (яроқсиз ҳолга келганлари ўрнига) элементлари, таъмирлашда фойдаланилган материаллар, электродлар, шунингдек пайванд сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар паспорт билан бирга сақланиши зарур.

 

 

17-20-бетлар

 

17. Қозонхона чизмаси (режаси ва кўндаланг кесими, зарур ҳолларда

тўғри кесими ҳам бўлиши зарур) ва монтаж сифати тўғрисидаги

гувоҳнома ушбу паспортга илова қилинади

 

 

 

21-60-бетлар

18. Кўрикдан ўтказиш натижалари

 

Кўрик-дан ўтказиш санаси

Кўрикдан ўтказиш натижалари ва кўрикни ўтказган шахс имзоси

Рухсат берилган босим,

MPa (kgf/cm2)

Кейинги кўрикдан ўтказиш муддати

 

 

19. Рўйхатдан ўтказиш

 

Қозон (автоном буғни қайта қиздирувчи, экономайзер)  __ - сон билан ___________________________________________________да рўйхатдан ўтказилди

                  (рўйхатга олувчи орган номи)

 

Паспортда жами_________ варақлар тикилган, жумладан чизмалар ________ варақларда ва илова қилинган рўйхат бўйича алоҳида ҳужжатлар _________ варақларда.

 

__________________________________________________________       __________

(объектни рўйхатдан ўтказган шахснинг лавозими,фамилияси, исми, шарифи)              имзо

 

               М.Ў.

 

Буғ ва сув иситиш қозонларининг

                                                                               тузилиши  ва хавфсиз

фойдаланиш қоидаларига

1/2- илова

1-бет

 

Тайёрлаш учун

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

томонидан берилган

20___й __________ ___

_____сон

                                                                                                                         

                                                                                                                           РУХСАТНОМА

 

ҚОЗОН ПАСПОРТИ*

 

____- сон билан рўйхатдан ўтказилди**

 

Қозонни бошқа эгасига топширишда ушбу паспорт қозон билан биргаликда топширилади.

 

1. Умумий маълумотлар

 

Истеъмолчининг номи ва манзили

 

Ишлаб чиқарган корхона номи ва манзили

 

Ишлаб чиқарган корхонанинг рақамлаш тизимига кўра қозон рақами, завод рақами

Ишлаб чиқарилган йили    20___

Тури  ва тизими

 

Иссиқлик ташувчининг номи

 

 __________________ чизмага мувофиқ шакли ва конструктив ўлчамлари

 

 Ҳисобланган хизмат муддати

 

 

*  Паспорт ҳажмини ушбу қозонга тегишли бўлмаган маълумотларни чиқариб ташлаган ҳолда қисқартириш мумкин.

** Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси  рўйхатдан ўтказилгандан кейин, қозон эгаси томонидан тўлдирилади.

2-бет

2. Техник тавсифномалари ва параметрлари

 

Ёқилғининг ҳисобланган тури ва унинг ёниш иссиқлиги,                   MJ/kg (kсal/kg)

 

Ўтхона типи. Ўтхона ҳажмидаги иссиқлик сарфи, MJ/(m3·h)

 

Ёқилғи сарфи, m3/h (t/h)

 

Ўтхона қурилмаси (ёндиргич) нинг типи ва хусусияти

 

Қиздириш юзаси, m2

 

Ҳажми, m3

 

Суюқликнинг энг паст даражаси тўғрисида маълумотлар

 

 

________ - сон чизмага мувофиқ

 

 

Буғ

Иш босими, MPa (kgf/cm2)

 

қозон

Ҳисобланган босим, MPa (kgf/cm2)

 

 

Синов босими, MPa (kgf/cm2)

 

 

Буғнинг қозондан чиқишдаги номинал ҳарорати, ºС

 

 

Суюқликнинг қозонга киришдаги номинал ҳарорати, ºС

 

 

Номинал буғ ишлаб чиқариш қуввати, t/h

 

 

Минимал даражада йўл қўйиладиган буғ ишлаб чиқариш қуввати, t/ h

 

 

Максимал даражада йўл қўйиладиган буғ ишлаб чиқариш қуввати, t/ h

 

Суюқ-

Иш  босими, MPa (kgf/cm2)

 

 ликли

Ҳисобланган босим, MPa (kgf/cm2)

 

қозон

Синов босими, MPa (kgf/cm2)

 

 

Суюқликнинг қозонга киришдаги номинал ҳарорати, ºС

 

 

Суюқликнинг қозондан чиқишдаги номинал ҳарорати, ºС

 

 

Номинал иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати, kW

 

 

Минимал иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати, kW

 

 

Максимал иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати, kW

 

 

Суюқлик сарфининг йўл қўйиладиган минимал миқдори, m3/ h

 

 

Суюқлик сарфининг йўл қўйиладиган максимал миқдори, m3/ h

 

 

Номинал ишлаб чиқариш қувватли  қозоннинг максимал йўл қўйиладиган гидравлик қаршилиги,           MPa (kgf/cm2)

 

 

Номинал ҳароратда минимал йўл қўйиладиган босим, MPa (kgf/cm2)

 

 

Суюқликнинг қозондан чиқишдаги максимал ҳарорати, ºС

 

 

3-бет

3. Ҳимоя клапанлари тўғрисида маълумотлар*

 

Т/р

Ҳимоя клапан-лари-нинг тури

Кла-панлар сони

Ўрна-тиш жойи

Шартлиўтуви диамет-ри, mm

Ўтказиш қуввати-ни ҳисоб-лашда қабул қилина-диган кесим майдони, mm2

Газ, буғ аб ёки суюқ-лик ас сарфи коэфи-циенти

Очиш бошлани-шидаги босим ва очиш бошлани-шидаги босим диапазони MPa (kgf/cm2)

Пас-порт (серти-фикат) рақами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                           

 

 

 

* Қозонни тайёрлаган корхона тўлдиради. Бузувчи элементи бор бўлган ҳимоя қурилмасидан фойдаланганда, бузувчи элемент ва унинг қисувчи қурилмасининг типи, энг кичик кўндаланг кесим, ишлаб кетиш босими, буғ, газ ёки суюқлик сарфи коэфициенти, узатадиган қувурнинг ички диаметри ҳамда паспорт (сертификат) рақами  кўрсатилади.

 

4-бет

4. Суюқлик даражасини кўрсатувчилар тўғрисида маълумотлар*

 

Т/р

Даража кўрсатувчининг

Кўрса-тувчи-

Ўрна-тиш

Йўл қўйиладиган иш параметрлари

Паспорт (сертифи-

 

тури

лар сони

жойи

босими,

MPa (kgf/cm2)

ҳарорати, °С

кат)

рақами

 

Тўғри таъсир этувчи

 

 

 

 

 

 

Масофадан туриб таъсир этувчи

 

 

 

 

 

 

* Қозонни тайёрлаган корхона тўлдиради.

 

 

5-бет

5. Асосий арматура ҳақида маълумотлар*

 

Т/р

Арматура номи

ва

Сони

Стан-дар-ти-

Шартли ўтуви

Шарт-ли

босим,

Иш параметр-лари

Корпус

материали

Пас-порт (сер-

 

чизмадаги позиция рақами

 

нинг

бел-ги-лани-ши

диа-

мет-ри, mm

MPa (kgf/ cm2)

боси-ми, MPa (kgf/ cm2)

ҳарорати, °С

мар-ка-си

стан-дарт бел-гиси

ти-фи-

кат) рақа-ми

                     

 

* Қозонни тайёрлаган корхона тўлдиради.

 

 

 

 

6-бет

6. Қозон билан бирга етказиб бериладиган ўлчаш, бошқариш,

сигнализация, регулировка қилиш ва автоматик ҳимоя 

аппаратларининг типлари ва улар тўғрисидаги маълумотлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-бет

 

7. Иссиқлик ташувчи тўғрисида маълумотлар

 

Иссиқлик ташувчининг номи (кимёвий формуласи ёки ишлаб чиқарган корхона)

 

Қўллаш мумкин бўлган максимал ҳарорат, °С

 

Очиқ муҳитда ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкин бўлган ҳарорат, °С

 

Қаттиқлашиш ҳарорати, °С

 

0,1013 MPa  (1 kgf/cm2 ) босимда қайнаш ёки қайнаш бошланишидаги ҳарорат, °С

 

Буғга айланиш ҳарорати, kJ/kg

 

Қўллаш ҳарорати чегараларида ёпишувчанлик, Pa·s

 

0,1013 MPa  (1 kgf/cm2 ) босим ва 20  °С ҳароратда портлаш хавфи мавжуд бўлган концентрациянинг энг пастки чегараси

 

Босимга боғлиқ бўлган қайнаш ҳароратининг ўзгариши (қийшиқ чизиқ)

 

Инсон организмига зарарли таъсир этадиган физик- кимёвий хусусиятлар ҳақида маълумотлар

 

Қозондан хавфсиз фойдаланишга таъсир этадиган бошқа маълумотлар (масалан, занглаш фаоллиги ва бошқалар)

 

 

 

8-бет

            8. Иссиқлик ташувчининг таъминловчи ёки циркуляцион насослари*           

 

Т/

р

Насос

тури

Насос-

лар

Насосга кириш 

жойидаги

Параметрлари

 

 

сони

максимал ва минимал  рухсат бериладиган ҳарорат, °С

номинал узатиш, m3/h

номинал узатишда насос қуввати,

MPa  ( kgf/cm2 )

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Қозонни тайёрлаган корхона тўлдиради

 

9-бет

9. Босим остида ишлайдиган қозон элементларини тайёрлашда фойдаланиладиган

асосий ва чўкма материаллар ҳақида маълумотлар

 

 

Т/р

Элемент   номи

Чизма рақами ва  элемент позицияси

Мате-риали

Эритиш   ёки партия  рақами

Сертификат рақами ва берилган санаси, уни берган ташкилот  номи

Сертификат бўйича механик синовлар ҳақида маълумотлар

Сертификат бўйича   механик синовлар ҳақида маълумотлар

Сертификат бўйича кимёвий

таркиби

Қўшимча маълумотлар (ультратовушли назорат, қаттиқликка синовлар, дастлабки термик ишлов бериш ҳолати)

маркаси

стандарт  белгиси

20 ºС ҳароратда

деворнинг ҳисобланган ҳарорати қуйидагича бўлганда

 

 

 

σ0,2, МPа (kgf/mm2)

σ в, МPа (kgf/mm2)

δ S, фоиз

ψ, фоиз

букиш бурчаги ва оправка диаметри ёки бошқа технологик синовлар

Зарбга чидамлилик*

J/сm2

(kgf.m/сm2)

σt0,2, МPа (kgf/mm2)

σ n ,1000 000  МPа (kgf/mm2)

σgn, МPа (kgf/mm2)

t , °C

эскиришдан олдин

эскиришдан кейин

намуна тури

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Қуйидаги намуна турлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади: KCU2, KCU3, KCV; зарбга чидамлилик KV ёрилиш энергияси билан алмаштирилиши мумкин.

Изоҳ: σ 0,2 белги – 20 ºС ҳароратдаги оқувчанликни;  σ в – 20 ºС ҳароратда  ёрилишга қарши мустаҳкамлик чегарасини; δ S – ёрилишда нисбатан узайишини;  ψ – нисбатан торайишни; σ t0,2 –  t ҳароратда оқувчанликни; σ n – 100 000 соатда t ҳароратда чўзилувчанликнинг техник чегараларини; σ gn –  100 000 соатда t ҳароратда  узоқ вақт мустаҳкамликнинг техник чегараларини кўрсатади.

 

10-бет

10. Листли пўлатдан тайёрланган барабанлар, корпуслар ва коллекторларнинг ўлчов харитаси

 

Т/

р

Номи

Рақами

Диаметри

Пайванд бириктирма уланишлар четларининг

Оваллик,

Узунасига кесимли

Юзадан

четга

 

 

эс-киз-

ке-сим-

номинал

(ташқи

йўл қўйи-

ўлчан-ган

сурилиши, mm

фоиз

профилнинг четга

чиқиш,

 

 

нинг

нинг

ёки

ички), mm

лади-ган

четга чи- 

узунасига

 

айлана бўйича

йўл

қў-

ўл-

чан-

чиқиши,

mm

mm

 

 

 

 

 

четга

қиш,

йўл

ўл-

йўл

ўл-

йи-

ган

йўл

ўл-

йўл

ўл-

 

 

 

 

 

чи-қиш,

фоиз (±)

фоиз  (±)

қўйи-

лади- ган

чан-ган

Қў-йи-ла-

ди-ган

чан-ган

ла-ди-ган

 

қўйи-лади-ган

чан-ган

қў-йила-диган

чан-ган

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Элемент эскизи илова қилинади.

 

 

 

 

11-бет

11. Пайванд уланишларни синаш ва назорат қилиш натижалари

 

Т/р

Элемент номи ва

чизма, эскиз рақами

Серти-

фикат

Механик синовлар

Металлографик

Пай-

ванд-

 

 (назорат уланишлар,

рақами ва

пайванд уланиш

эритилган

баҳо

таҳлил

читам-

 

бажарилган уланишлар

берилган

σ в, МPа

зарбга

наму-

оправка

металл

лаш

макро ёки

баҳо-

ғаси

 

номи кўрсатилган ҳолда)

санаси

(kgf/mm2)

чидамли- лик,

J/сm2 (kgf.m/cm2)

на

тури*

диамет-ри ва

букиш бурчаги

σ в, МPа

(kgf/mm2)

δ S, фо-из

 

микро синов ўтказилган ҳужжат рақами ва санаси

лаш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* KCU2, KCU3, KCV, KV намуна тури кўрсатилади.

Изоҳ:. 1. Пайванд уланишлар жойлашиши кўрсатилган эскизлар, шунингдек хусусияти кўрсатилган тузилмалар микросуратлари (зарур ҳолларда) илова қилинади.

2. Қувурларнинг пайванд уланишларини синовлари пачоқлаш ёки букиш орқали зарбга чидамлилиги синовларига алмаштирилиши ҳолларида натижалари “Зарбга чидамлилик” бўлимига ёзиб қўйилади.

3. “Баҳолаш” бўлинмасида, тегишли стандартлардан фойдаланилганлиги кўрсатилади.

 

 

 

 

 

12-бет

 

12. Пайванд уланишларнинг путур етказмайдиган назорати тўғрисида маълумотлар

 

Т/

Р

Элемент номи ва

чизма рақами

Назорат усули

Назорат ҳажми

Аниқланган нуқсонлар

Баҳолаш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

             

 

 

13-бет

13. Бошқа синов ва текширишлар

 

 

14-бет

14. Термик ишлов бериш ҳақида маълумотлар*

 

Т/

р

Эле-мент номи

Чиз-ма ра-қа-ми

Тер-мик ишлов бе-рил-

ган-лиги тўғри-сида-ги сер-тифи-кат рақа-ми ва санаси

Мате-риал мар-каси

Қўлла-нилган термик ишлов бериш тури

Қи-зиш тезли-ги, ºС/h

Тер-мик ишлов бериш ҳаро-рати, °С

Қиз-ди-риш даво-мий-лиги, h

Со-вуш тезли-ги, ºС/h

Со-ву-тиш усу-ли

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Жадвалларни кўрсатилган барча маълумотларни киритган ҳолда термик ишлов бериш диаграммаси билан алмаштиришга рухсат берилади.

 

15-бет

15. Бошқа маълумотлар

 

16-бет

15.1.  Гидравлик усулда синаш натижалари

 

Т/р

Элемент номи

Синов босими,

MPa (kgf/сm2)

Синаш давомий-лиги, дақиқа

Сув ҳарора-ти, °С

Сана

Баҳо-лаш

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Гидравлик усулда синовлардан кейин, қозонни жойида монтаж қилингандан кейин,  синов баённомаси уни ўтказган ташкилот томонидан ёзилиши ҳамда ушбу паспортга илова қилиниши зарур.

 

 

17-бет

15.2. Иссиқлик ташувчини ёниб кетиши ҳолларида, уни ўчирувчи қурилмалар ҳақида маълумотлар

 

 

18-бет

    1. Авария ҳолларида ўтхонани совутувчи қурилмалар тўғрисида маълумотлар

 

 

19-бет

16. Ишлаб чиқарувчи хулосаси

 

Ўтказилган текширувлар ва синовлар асосида қуйидагилар тасдиқланади:

1. Қозон элементлари ёки йиғилган қозон* “Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидалари”, тегишли стандартлар, техник ҳужжатлар ва техник шартлар ________________________________________________

                                                     (стандртлар, техник шартлар номи)

_____________________________________________ талабларига мувофиқ тайёрланган.

 

2. Қозон элементлари ёки йиғилган қозон* текширилган ва юқорида кўрсатилган стандартлар ва техник ҳужжатларга мувофиқдир.

3. Қозон элементлари ёки йиғилган қозон * _______ MPa (kgf/сm2) синов босимида синалган.

4. Қозоннинг қувурли элементлари ўлчам ва шаклларининг четга чиқиши ва ўтказиш қуввати ўлчаш назоратидан ўтказилган.

5.  Қозон элементлари ёки йиғилган қозон *мазкур паспортда кўрсатилган параметрлари билан ишлатишга яроқли деб топилди.

 

 

Ишлаб чиқарган корхона                          Сифатини техник назорат қилиш            

       Бош муҳандиси                                         бўлими бошлиғи

 

________________________                         ____________________

(Фамилияси, имзо, муҳр)                                (фамилияси, имзо)

 

20___й. “___”_________

 

Паспортга асосий ўлчамлари ва мустаҳкамлиги ҳисоб-китоблари кўрсатилган  қозоннинг босим остида ишлайдиган элементлари - барабан, коллекторлар, қизиш юзаси қувурлари ва қозон таркибидаги қувурлар, ўрнатилган сепараторлар, тўғри оқимли қозонлар, чиқариладиган циклонлар, буғ совутгичлар ва бошқаларнинг  тўғри ва кўндаланг кесим чизмалари ва қозон режаси илова қилинган

 

* Қозонни алоҳида элементларга ажратган ҳолда етказиб бериш ҳолларида “ёки йиғилган қозон” сўзлари ўчириб қўйилсин.

 

 

20-бет

17. Қозон ўрнатилган жой ҳақида маълумотлар

 

Корхона номи, юридик манзили, СТИРи

Қозон ўрнатилган жой

(эгасининг манзили)

Ўрнатиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

21-бет

18. Қозонни соз ҳолда сақлаш ва хавфсиз фойдаланиш учун маъсул шахс

 

Тайинлаш ҳақидаги буйруқ сони ва санаси

Лавозими, фамилияси, исми, шарифи

Қоидаларни билиши текширилган сана

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

22-бет

19. Ўрнатилган арматура ҳақида маълумотлар

(таъмирлаш ёки қайта жиҳозлашда)

 

Номи

Сони

Шартли ўтуви, mm,

Шартли босим,

Корпус материали

Ўрна-тиш

жойи

Соз ҳолда сақлаш ва

 

 

тури, маркаси

МРа (kgf/cm2)

маркаси

ГОСТ ёки

ТШ

(ТУ)

хавфсиз

фойдаланиш учун масъул шахс имзоси

               

          

 

 

23-бет

20. Қозоннинг  босим остида ишлайдиган элементларини

алмаштириш ва таъмирлаш ҳақида маълумотлар

 

Ҳужжат сони ва санаси

алмаштириш ва таъмирлаш ҳақида маълумотлар

 

Соз ҳолда сақлаш ва  хавфсиз фойдаланиш

 учун масъул шахс имзоси

 

 

 

 

 

Изоҳ: Қозоннинг янги (эскилари ўрнига) ўрнатилган элементлари, таъмирлашда қўлланилган материаллар, электродлар, шунингдек пайвандлаш сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар паспорт қаторида сақланиши зарур.

 

 

 

24-27-бетлар

 

21. Қозонхона чизмаси (режаси ва кўндаланг кесимли, зарур ҳолларда эса бўйлама кесими ҳам) ва монтаж сифати тўғрисидаги гувоҳнома мазкур паспортга илова қилиниши зарур

 

 

 

28-66-бетлар

22. Кўрикдан ўтказиш натижалари

 

Кўрик-дан ўтказиш санаси

Кўрикдан ўтказиш натижалари  ва уни ўтказган шахс имзоси

Рухсат берилган босим,

MPa (kgf/сm2)

Кейинги кўрик муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

67-бет

23. Рўйхатдан ўтказиш

 

Қозон (автоном буғни қайта қиздирувчи, экономайзер) ___________ - сон билан ____________________________________________да рўйхатдан  ўтказилган           

        (рўйхатга олган орган)

                                                                     

 

Илова қилинган рўйхатга мувофиқ, паспортда жами ___________ варақлар тикилган, шу жумладан, чизмалар ________ варақларда ва алоҳида ҳужжатлар _________ варақларда

 

 

____________________________________                  ______________________

(объектни рўйхатдан ўтказган шахснинг лавозими,                                    (имзо)

   фамилияси, исми, шарифи)                                      

 

 

 

               М.Ў.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Буғ ва сув иситиш қозонларининг

                                                                               тузилиши  ва хавфсиз

фойдаланиш қоидаларига

2- илова

(мажбурий)

Босим остида ишлайдиган қозонлар, буғни қайта қиздирувчилар, экономайзерларни

тайёрлашда қўлланиладиган материаллар

 1 жадвал

Пўлат листлар

Пўлат маркаси

МҲ

чегара параметрлари

Мажбурий механик синовлар1,2

Назорат

 

листга

пўлатга

S, mm

p, MPa,

(kgf/ сm2)

t, °С

σ в

σт

δ

ψ

КС

КСА

бу-кишга

макро-струк-туралар

дефек-тоско-пия4

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Ст3пс3

Ст3сп3

Ст4пс3

Ст4сп3

Ст3Гпс3

Ст3пс4

Ст3сп5

Ст3Гпс4

ГОСТ 146375

ГОСТ 3803

12

1.6 (16)

200

+

+

+

-

+

+

+

-

-

20

ГОСТ 1577

ГОСТ 1050

12

1.6 (16)

300

+

+

+

-

+

+

+

-

-

15К, 16К, 18К, 20К

ГОСТ 5520

ГОСТ 5520

Чегара-ланмаган

Чегара-ланмаган

450

+

+

+

+

+

+

+

+

+

22К

ГОСТ 5520

ГОСТ 5520

Бу ҳам

Бу ҳам

350

+

+

+

+

+

+

+

+

+

17ГС, 17Г1С

ГОСТ 19281

ГОСТ 5520

ГОСТ 19281

 

- “ -

- “ -

350

+

+

+

+

+

+

+

+

+

14ХГС

 

 

ГОСТ 19281

ГОСТ 19281

25

- “ -

350

+

+

+

+

+

+

+

+

+

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16ГС, 09Г2С, 10Г2С1

ГОСТ 19281

ГОСТ 5520

ГОСТ 19281

 

Чегара-ланмаган

Чегара-ланмаган

450

+

+

+

+

+

+

+

+

+

12МХ

ГОСТ 20072

ГОСТ 20072

- “ -

- “ -

530

+

+

+

+

+

-

+

+

+

12ХМ

ГОСТ 5520

ГОСТ 5520

- “ -

- “ -

540

+

+

+

+

+

-

+

+

+

10Х2М

ГОСТ 5520

ГОСТ 5520

- “ -

- “ -

570

+

+

+

+

+

-

+

+

+

12Х1МФ

ГОСТ 5520

ГОСТ 5520

- “ -

- “ -

570

+

+

+

+

+

-

+

+

+

08Х18Н10Т

12Х18Н9Т

12Х18Н10Т

ГОСТ 7350

ГОСТ 5632

- “ -

- “ -

600

+

+

+

+

-

-

+

+

+

___________________

1 Листларнинг меъёрланган кўрсаткичлари ва назорат ҳажмлари МҲларда кўрсатилганларга мос келиши зарур. МҲларда кўзда тутилган сифат категорияси ва синовларнинг қўшимча турлари конструкторлик ташкилоти томонидан танланади. Жадвалда кўзда тутилган (+ белгиси билан белгиланган), бироқ амалдаги МҲларда бўлмаган талаблар МҲларни қайта кўриб чиқишда уларга киритилиши зарур бўлиб, шундан кейингина ушбу талаблар мажбурий ҳисобланади.

2 Чўзилишга синовлар жараёнида механик хусусиятларини назорат қилиш 9-сон илованинг 10 ва 15 бандларига, зарбга чидамлилигини синаш жараёнида эса 9-сон илованинг 11-14 бандларига мувофиқ амалга оширилади.

3 Оддий сифатли углеродли пўлатларни (ГОСТ 380) ўтхонаси ҳарорати 600 оС дан юқори бўлган радиация нурлари ёки иссиқ газлар орқали иситиладиган деталларни тайёрлашда фойдаланишга рухсат берилмайди.

4 Иш босими 6.4 MPa (64 kgf/сm2) дан юқори бўлган қозон деталларини тайёрлашда қўлланиладиган қалинлиги 20 mm дан ортиқ бўлган листлар, шунингдек қалинлиги 60 mm дан ортиқ бўлган листлар ультратовушли назоратдан ўтказилади.

5 Босими  2.5 MPa (25 kgf/сm2)гача ва ҳарорати 300 °С гача бўлганда ясси фланецлар учун 3,4 ва 5 категорияли Ст3сп3 марка пўлатлардан, босими 1.6 МPа (16 kgf/сm2)гача ва ҳарорати  200 °С гача бўлганда – 2 ва 3 категорияли Ст2сп, Ст3пс, Ст3сп, Ст3кп, Ст2кп  маркали пўлатлардан фойдаланишга рухсат берилади. 

 

2-сон илованинг давоми

2 жадвал

Чоксиз қувурлар

2.1. Қозоннинг қизиш юзаси учун мўлжалланган қувурлар

 

Пўлат маркаси

МҲ

Чегара параметрлари

Мажбурий синовлар1,3

Назорат1

 

қувурларга

пўлатга

t, °С6

p, МPа,

механик синовлар2

техноло-

гик синовлар3

дефек-

тоско-пия4

микро-

струк-тура-лар

 

 

 

 

(kgf/сm2)

σ в

σт

Δ

10,20

ГОСТ 8731            ( В гуруҳи ) ГОСТ 8733 (В гуруҳи )

ТУ 14-3-858

ГОСТ 1050

400

5 (50)

+

+

+

+

-

-

10,20

20

ТУ 14-3-190

ТУ 14-3-460

ГОСТ 1050

ТУ 14-3-460

450

500

6.4 (64)

Чегаралан-маган

+

+

+

+

-

-

12МХ

ТУ 14-3-460

ГОСТ 20072

530

Бу ҳам

+

+

+

+

+

-

15ГС

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

450

- “ -

+

+

+

+

+

-

15ХМ

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

550

- “ -

+

+

+

+

+

-

12Х1МФ

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

5855

- “ -

+

+

+

+

+

+

12Х2МФСР

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

5855

- “ -

+

+

+

+

+

+

12Х11В2МФ

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

620

- “ -

+

+

+

+

+

+

12Х18Н12Т (12Х18Н10Т)9

ТУ 14-3-460

 

ТУ 14-3-460

 

640

- “ -

+

+

+

+

+

+

 

 

 

 

 

 

2-сон илованинг давоми

2 жадвалнинг давоми

2.2. Коллекторлар ва қувурли ўтказгичлар учун қувурлар

 

Пўлат маркаси

                       МҲ

Чегара параметрлари

Мажбурий синовлар1,3

Назорат1

 

қувурлар учун

пўлат учун

 

p, МPа,,

механик синовлар2

технологик

макро-

де-

микро-

 

 

 

°С6

(kgf/сm2)

σ в

σт

δ

V

КС

синовлар

струк-тура-лар

фек-тос-копия

струк-тура-лар

1

2

3

4

5

  6

  7

8

9

10

11

12

13

14

10,20

ГОСТ 8731   (В гуруҳи)

ГОСТ 8733          (В гуруҳи )

ГОСТ 1050

300

1.6 (16)

+

+

+

-

-

+

-

-

-

10,20

ГОСТ1050

ГОСТ 1050

425

6.4 (64)

+

+

+

+

+

+

+

-

-

20

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

450

Чегара-ланма-ган

+

+

+

+

+

+

+

+

-

20

ГОСТ 550             (А гуруҳи)

ГОСТ 1050

425

5 (50)

+

+

+

+

+

+

+

+

-

15ГС

ТУ 14-3-460

 

ТУ 14-3-460

 

450

Чегара-ланма-ган

+

+

+

+

+

+

+

+

-

12МХ

ГОСТ 20072

ГОСТ 20072

530

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

+

-

15ХМ

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

530

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

+

-

12Х1МФ

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

570

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

+

+

15Х1М1Ф

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

575

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

+

+

12Х18Н12Т

 

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

10

- “ -

+

+

+

+

+

 

 

+

+

+

+

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

12Х18Н12Т

(12Х18Н10Т)

ГОСТ 99418

ГОСТ 141628

ГОСТ 5632

610

- “ -

+

+

+

+

-

-

+

+

+

+

-

-

-

-

-

+

+

+

-

-

-

+

-

-

+

-

-

10Х13Г12БС2Н2Д2(ДИ-59)

ТУ 14-3-460

ТУ 14-3-460

640

- “ -

 

 

 

 

+

+

+

+

+

 

1 Қувурларнинг меъёрланган кўрсаткичлари ва назорат ҳажмлари МҲларда кўрсатилганганларга мос келиши зарур. МҲларда кўзда тутилган сифат категорияси ва синовларнинг қўшимча турлари конструкторлик ташкилоти томонидан танланади. Жадвалда кўзда тутилган (+ белгиси билан белгиланган), бироқ амалдаги МҲларда бўлмаган талаблар МҲларни қайта кўриб чиқишда уларга киритилиши зарур бўлиб, шундан кейингина ушбу талаблар мажбурий ҳисобланади.

2 Чўзилишга синовлар жараёнида механик хусусиятларини назорат қилиш 9-сон илованинг 10 ва 12 бандларига, зарбга чидамлилигини синаш жараёнида эса 9-сон илованинг 11-14 бандларига мувофиқ амалга оширилади

3 Технологик синовларни қувурларнинг диаметри: 60 mm гача бўлганда – оправка айланаси бўйлаб букилишга ёки  раздачага, 60 mm дан юқори ва 108 mm гача бўлганда раздачага ёки пачоқланишга, 108  mm дан юқори 273 mm гача бўлганда пачоқланиш ёки полоса букилишига, 273 mm дан юқори ва девори қалинлиги 25 mm гача бўлганда полоса букилишига.

4 Босим 6.4 MPa (64 kgf/сm2) дан юқори бўлган ҳолларда қиздириш юзасининг барча қувурлари (плавникли қувурлардан ташқари) ва шунингдек қозонларнинг иситилмайдиган қувурлари радиографик, ультратовушли ёки шуларга тенглаштирилган бошқа назоратдан ўтказилиши зарур.

5 Қувурларнинг аустенит пўлатдан тайёрланган змеевикларни перлит пўлатдан тайёрланган коллекторларни улайдиган иситилмайдиган участкалари учун 600 °С гача ҳароратда хромомолибденванадийли (12Х1МФ и 12Х2МФСР) пўлатдан  тайёрланган  қувурлардан фойдаланишга рухсат берилади

6 Қиздириш юзасидаги қувурларнинг иситилмайдиган участкалари учун (аустенит қувурлардан ташқари) ҳароратни 20 °С гача оширишга рухсат берилади, бироқ углеродлилар учун 500 °С дан, кремниймарганецлилар учун 470 °С дан, хромомолибденлилар учун                570 °С дан, хромомолибденванадийлилар учун 600 °Сдан, юқори хромли пўлатлар учун , 630 °С дан ошмаслиги зарур. 

7 Газли зич конструкциялар оралиғидаги қувурларнинг чегара параметрлари, шунингдек материалларга талаблар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган тегишли МҲ ларда белгиланади

 

 

 

 

Ташқи (ёки ички) диаметри 20 mm дан кичик, маркаси 12Х18Н12Т ва 12Х18Н10Т пўлатлардан, (ГОСТ 9941), ГОСТ 14162 ва                       ТУ 14-3-460 бўйича тайёрланган қувурлар буғ ва сув намуналарини олишда қўлланиладиган қувурли ўтказгичларда фойдаланишга рухсат берилади.

9 Тажриба қурилмалари учун маркаси 12Х18Н10Т (ГОСТ 9941) пўлатдан ва  ГОСТ 14162 мувофиқ,  630 оСгача ҳароратда тайёрланган қувурлардан фойдаланишга рухсат берилади, бунда улар 12Х18Н12Т пўлатига нисбатан ТУ 14-3-460 техник талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиши шарт.

10 Қуймадан пилигрим усулида тайёрланган ГОСТ 8731 ва ГОСТ 8733 бўйича тайёрланган қувурлардан фойдаланишга рухсат берилади, бунда қувурлар ишлаб чиқарувчида ёппасига ультратовушли назоратдан ўтказилган бўлиши зарур.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-сон илованинг давоми

 3 жадвал

Пайванд қувурлар

Пўлат маркаси

МҲ

Чегара

Мажбурий синовлар1

Технологик

 

 синовлар 1,3

Пайванд чокининг

 

 

параметрлари

механик синовлар2,5

дефекто-

 

қувурларга

пўлатга

t°C

p, MPa,

(kgf/cm2)

асосий металл2

пайванд чок

скопияси1.4-

 

 

 

 

 

σ в

σт

δ

КС

δ в

КС

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

3.1. Ишлаб чиқариш қуввати 1 t/h гача бўлган қозонлар учун қиздириш юзаси қувурлари

Ст2сп2

Ст3сп2

Ст3сп2

ГОСТ 10705

 (В гуруҳи)

ГОСТ 380

300

1,6 (16)

+

-

+

-

-

-

+

+

08, 10,20

ГОСТ 10705  (В гуруҳи)

ГОСТ 1050

300

2,5 (25)

+

-

+

-

-

-

+

+

3.2.  Қозон таркибидаги қувурли ўтказгичлар учун қувурлар

3.2.1. Тўғри чокли қувурлар

Ст3сп3

Ст3сп4

ГОСТ 10706 (В гуруҳи )

ГОСТ 380

115

1 (10)

+

+

+

+

+

+

-

+

Ст3сп5

ГОСТ 10705 (В гуруҳи )

ГОСТ 380

300

1,6 (16)

+

+

+

+

+

-

+

+

10, 20

ГОСТ 10705 (В гуруҳи )

ГОСТ 1050

300

1,6 (16)

+

+

+

+

+

-

+

+

20

ГОСТ 20295

ГОСТ 1050

350

2,5 (25)

+

+

+

+

+

+

-

+

17ГС, 17Г1С

 

 

 

 

 

ГОСТ 20295

ГОСТ19281

425

2,5 (25)

+

+

+

+

+

+

-

+

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

3.2.2. Спирал чокли қувурлар

20

ГОСТ 20295

ГОСТ 1050

350

2,5 (25)

+

+

+

+

+

+

-

+

17ГС, 17Г1С, 17Г1СУ

ГОСТ 20295

ГОСТ 19281

350

2,5 (25)

+

+

+

+

+

+

-

+

 

* Диаметри 530-820 mm бўлган қувурлар учун.

1 Пайванд қувурларнинг меъёрланган кўрсаткичлари ва назорат ҳажмлари МҲларда кўрсатилганларга мос келиши зарур. МҲларда кўзда тутилган сифат категорияси ва синовларнинг қўшимча турлари конструкторлик ташкилоти томонидан танланади. Жадвалда кўзда тутилган (+ белгиси билан белгиланган), бироқ амалдаги МҲларда бўлмаган талаблар МҲларни қайта кўриб чиқишда уларга киритилиши зарур бўлиб, шундан кейингина ушбу талаблар мажбурий ҳисобланади.

2 Чўзилишга синовлар жараёнида механик хусусиятларини назорат қилиш 9-сон илованинг 10 ва 15 бандларига, зарбга чидамлилигини синаш жараёнида эса 9-сон илованинг 11-14 бандларига мувофиқ амалга оширилади

3 Технологик синовларни пайванд қувурларининг диаметри: 60 mm гача бўлганда – оправка айланаси бўйлаб букилишга ёки  раздачага, 60 mm дан юқори ва 108 mm гача бўлганда раздачага ёки пачоқланишга, 108 mm дан юқори 152 mm гача бўлганда пачоқланишга, 152 mm дан юқори ва 530 mm гача бўлганда пачоқланишга ёки полоса букилишига. 

4 Радиографик ёки ультратовушли назоратдан пайванд чоклари бутун узунлиги бўйича ўтказилиши зарур. 

5 Пайванд уланишларининг чўзилишга ва зарбга чидамлилиги механик синовлари диаметри 425 mm ва ундан катта бўлган қувурлар учун ўтказилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-сон илованинг давоми

4 жадвал

Пўлат поковкалар

 

Пўлат маркаси

МҲ

Чегара

 Мажбурий синовлар1

Назорат1

 

 

параметрлари

механик синовлар2

макро-

дефек-

 

поковкаларга4

пўлатга

t, °С

p, МPа,

(kgf/сm2)

σв

σt

δ

ψ

КС

Н

тузил-

малар

тоско-

пия

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Ст2сп3

Ст3сп3

Ст4сп3

ГОСТ 8479

(IV гуруҳ)

ГОСТ 380

200

1,6 (16)

+

+

+

-

+

+

-

-

15, 20, 25

ГОСТ 8479

 (IV, V гуруҳ)5

ГОСТ 1050

450

6,4 (64)

+

+

+

+

+

+

-

-

10Г2, 10Г2С

ГОСТ 8479

ГОСТ 4543

450

Бу ҳам

+

+

+

+

+

+

-

+

12МХ

ГОСТ 8479

(IV, V гуруҳ)

ГОСТ 20072

530

- “ -

+

+

+

+

+

+

-

+

15ХМ

ГОСТ 8479

(IV, V гуруҳ)

ГОСТ 4543

550

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

+

 

_______________

1 Меъёрланган кўрсаткичлари ва назорат ҳажмлари МҲларда кўрсатилганларга мос келиши зарур. Поковкаларнинг МҲларда кўзда тутилган категорияси, сифат гуруҳи ва синовларнинг қўшимча турлари конструкторлик ташкилоти томонидан танланади. Жадвалда кўзда тутилган (+ белгиси билан белгиланган), бироқ амалдаги МҲларда бўлмаган талаблар МҲларни қайта кўриб чиқишда уларга киритилиши зарур бўлиб, шундан кейингина ушбу талаблар мажбурий ҳисобланади.

2 Чўзилишга синовлар жараёнида механик хусусиятларини назорат қилиш 9-сон илованинг 10 ва 15 бандларига, зарбга чидамлилигини синаш жараёнида эса 9-сон илованинг 11- 14 бандларига мувофиқ амалга оширилади

3 6,4 МPа (64 kgf/сm2) дан юқори босимда ишлайдиган буғ қозонлари деталларининг 200 mm дан юқори бўлган габарит ўлчамлари ёки қалинлиги 50 mm дан юқори бўлган барча поковкалари радиографик ёки ультратовуш назоратидан ўтказилиши зарур.

 

 

4  9-сон илованинг 27 бандига асосан қўлланиладиган айлана прокатдан МҲларга мувофиқ, 4 жадвалда кўзда тутилган шароитларда, яъни уларни механик хусусиятлари (чўзилиш ва зарбга чидамлилиги)  ҳамда ёппасига радиографик ёки ультратовушли назоратини амалга оширишда бир хил маркали пўлат ва бир хил параметрларда тайёрлаш шарти билан фойдаланиш мумкин. Прокат диаметрининг 80 mm дан юқорилиги ҳолатларида механик хусусиятларининг назоратини тангенциал йўналишдаги намуналарда амалга ошириш лозим.

5 Ду£100 mm  учун пўлат маркаси 20,25 ва 12Х1МФ,  ГОСТ 8479 (II гуруҳ)  бўлган поковкалардан ҳарорати 350 °С гача бўлганда босими чегараланмаган ҳолда фойдаланиш мумкин ҳамда, ҳарорат  570 °С гача бўлганда 20 ва 25  12Х1МФ пўлатдан фойдаланиш мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-сон илованинг давоми

5 жадвал

Пўлат қуймалар

 

Пўлат маркаси

МҲ

Чегара

Мажбурий синовлар 1

Дефекто-

 

 

параметрлари

механик  синовлар2

скопия3

 

қуймага

пўлатга

t,

p, МPа,

σв

σt

δ

ψ

КС

Н

 

 

 

 

°С

(kgf/сm2)

 

 

 

 

 

 

 

15Л, 20Л, 25Л, 30Л, 35Л

ГОСТ 977

 (2 гуруҳ)

ГОСТ 977

300

5 (50)

+

+

+

-

-

-

-

20Л, 25Л, 30Л, 35Л

ГОСТ 977

 (3 гуруҳ)

ГОСТ 977

350

Чегаралан-маган

+

+

+

-

+

-

+

12Х18Н9ТЛ

ГОСТ 977

 (3 гуруҳ)

ГОСТ 977

(3 гуруҳ)

610

- “ -

+

+

+

+

+

-

+

12Х18Н12М3ТЛ

ГОСТ 977

 (3 гуруҳ)

ГОСТ 977

(3 гуруҳ)

610

- “ -

+

+

+

+

+

-

+

1 Меъёрланган кўрсаткичлари ва назорат ҳажмлари МҲларда кўрсатилганларга мос келиши зарур. МҲларда кўзда тутилган сифат гуруҳи ва синовларнинг қўшимча турлари конструкторлик ташкилоти томонидан танланади. Жадвалда кўзда тутилган (+ белгиси билан белгиланган), бироқ амалдаги МҲларда бўлмаган талаблар МҲларни қайта кўриб чиқишда уларга киритилиши зарур бўлиб, шундан кейингина ушбу талаблар мажбурий ҳисобланади.

2 Чўзилишга синовлар жараёнида механик хусусиятларини назорат қилиш 9-сон илованинг 10 ва 15 бандларига, зарбга чидамлилигини синаш жараёнида эса  9-сон илованинг 11-14 бандларига мувофиқ амалга оширилади

3 6,4 МPа (64 kgf/сm2) дан юқори босимда ишлайдиган буғ қозонларининг қуймалари радиографик, ультратовуш  ёки уларга тенглаштирилган назоратдан ўтказилиши зарур. Назорат ҳажмлари қуймаларга нисбатан техник шартларда белгиланади. Бунда патрубкаларнинг  пайвандланадиган чеккалари мажбурий назоратдан ўтказилиши шарт.

4 ГОСТ 108.961.03  бўйича, фланец томонидаги деворининг қалинлиги 55 mm гача бўлган 25Л маркали пўлатдан тайёрланадиган қуймалар учун уларни қўллашнинг чегара ҳарорати 450 °С гача даражада ўрнатилади.

                                                                                                                                                                                        

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                             2-сон илованинг давоми

6 жадвал

мустаҳкамловчи

 

Пўлат маркаси

МҲ

Иш муҳитининг чегара

 Мажбурий синовлар 1

Макро-

 

 

параметрлари

механик  синовлар

тузил-

 

мустаҳкам-ловчига

пўлатга

 шпилькалар3 ва болтлар2

гайкалар6

(шпилка ва болтлар )4

 ма1

 

 

 

t, °С

p, МPа (kgfm2)

t, °С

p, МPа (kgfm2)

σв

σt

δ

ψ

КС

Н

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Ст5сп2

Ст3сп3

Ст4сп3

ГОСТ 20700

ГОСТ 3805

200

2,5 (25)

350

2,5 (25)

+

+

+

-

-

-

-

Ст3сп6

Ст3пс6

ГОСТ 20700

ГОСТ 3805

350

1,6 (16)

350

2,5 (25)

+

+

+

-

+

-

-

Ст3сп3

Ст3пс37

Ст3кп37

ГОСТ 1759.07

ГОСТ 3805

-

-

350

2,5 (25)

-

-

-

-

-

+

-

10, 10кп

ГОСТ 20700

ГОСТ 1050

-

-

350

2,5 (25)

-

-

-

-

-

+

-

20

ГОСТ 20700

ГОСТ 1759.07

ГОСТ 1050

ГОСТ 10702

400

2,5 (25)

400

10 (100)

+

+

+

+

+

+

-

25

ГОСТ 20700

ГОСТ 1050

ГОСТ 10702

400

2,5 (25)

400

10 (100)

+

+

+

+

+

+

-

30, 35, 40

ГОСТ 20700

ГОСТ 1759.07

ГОСТ 1050

ГОСТ 10702

425

10 (100)

425

20 (200)

+

+

+

+

+

+

-

45

ГОСТ 20700

ГОСТ 1050

ГОСТ 10702

425

10 (100)

425

20 (200)

+

+

+

+

+

+

-

09Г2С

ГОСТ 19281

ГОСТ 19281

425

10 (100)

-

-

+

+

+

+

+

+

+

35Х, 40Х

ГОСТ 20700

ГОСТ 4543

ГОСТ 10702

425

20 (200)

450

20 (200)

+

+

+

+

+

+

+

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

30ХМА, 35ХМ

ГОСТ 20700

ГОСТ 4543

ГОСТ 10702

450

Чегаралан-маган

510

Чегара-ланмаган

+

+

+

+

+

+

+

38ХН3МФА

ГОСТ 23304

ГОСТ 4543

350

Бу ҳам

350

Бу ҳам

+

+

+

+

+

+

+

5Х1МФ (ЭИ10)

ГОСТ 20700

ГОСТ 20072

510

- “ -

540

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

20Х1М1Ф1ТР (ЭП182)

ГОСТ 20700

ГОСТ 20072

580

- “ -

580

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

20Х1М1Ф1БР (ЭП44)

ГОСТ 20700

ГОСТ 20072

580

- “ -

580

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

20Х13

ГОСТ 20700

ГОСТ 18968

450

- “ -

510

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

13Х11Н2В2МФ (ЭИ961)

ГОСТ 20700

ГОСТ 5949

510

- “ -

540

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

20Х12ВНМФ (ЭП428)

ГОСТ 20700

ГОСТ 18968

560

- “ -

560

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

18Х12ВМБФР (ЭИ993)

ГОСТ 20700

ГОСТ 5949

560

- “ -

560

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

08Х16Н13М2Б (ЭИ680)

ГОСТ 20700

ГОСТ 5632

625

- “ -

625

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

31Х19Н9МВБТ (ЭИ572)

ГОСТ 20700

ГОСТ 5632

625

- “ -

625

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

ХН35ВТ (ЭИ612)

ГОСТ 20700

ГОСТ 5632

650

- “ -

650

- “ -

+

+

+

+

+

+

+

                               

_______________

1 Меъёрланган кўрсаткичлари ва назорат ҳажмлари стандартларда кўрсатилганларга мос келиши зарур. МҲларда кўзда тутилган сифат гуруҳи ва синовларнинг қўшимча турлари конструкторлик ташкилоти томонидан танланади. Жадвалда кўзда тутилган (+ белгиси билан белгиланган), бироқ амалдаги МҲларда бўлмаган талаблар МҲларни қайта кўриб чиқишда уларга киритилиши зарур бўлиб, шундан кейингина ушбу талаблар мажбурий ҳисобланади.

2 Болтлардан фойдаланишга, ГОСТ 20700  мувофиқ босими 3 МPа (30 kgf/сm2)гача ва ҳарорати 300 °Сгача бўлган ҳолларда рухсат берилади. Қолган ҳолларда шпилкалардан фойдаланиш зарур.

3 ГОСТ 1759.0 мувофиқ шпилкалардан ҳарорат 300 °С гача бўлган ҳолларда фойдаланишга рухсат берилади.

4 Чўзилишга синовлар жараёнида механик хусусиятларини назорат қилиш 9-сон илованинг 10 ва 15 бандларига, зарбга чидамлилигини синаш жараёнида эса 9-сон илованинг 11-14 бандларига  мувофиқ амалга оширилади.

5 Ҳарорат 200 °С дан юқори бўлган ҳолатларда ишлашга мўлжалланган ва ГОСТ 380  бўйича углеродли пўлатлардан тайёрланган шпилкалар ва болтлар материаллари механик эскиришдан кейин зарбга чидамлилиги синалиши зарур.

6 Гайкалар учун материаллар фақат қаттиқлиги назоратдан ўтказилиши зарур.

7 Жиҳозлар ҳарорати 0 оС дан юқори бўлган хоналарга ўрнатилган ҳолларда яримхотиржам ва қайновчи пўлатдан тайёрланган гайкалардан фойдаланишга рухсат берилади. ГОСТ 1759.4 ва ГОСТ 1759.5 кўра мустаҳкамлиги 4 ёки 5 бўлган 20 классли пўлатдан, мустаҳкамлиги 5 ёки 6 бўлган 30-35 классли пўлатдан тайёрланган болт ва шпилкалардан,  мустаҳкамлик класси 4 бўлган Ст3 ва 20 маркали пўлатдан ҳамда мустаҳкамлик класси 5 бўлган 30-35 маркали пўлатдан тайёрланган гайкалардан фойдаланиш мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-сон илованинг давоми

7 жадвал

Чўян қуймалар

 

Чўян

МҲ

Элемент

Чегара параметрлари

 Мажбурий синовлар1

маркаси

 

номи

Dу,

t,

P, МPа

механик  синовлар

 

 

 

mm

°С

(kgf/сm 2)

σв

σt

δ

Н

7.1. Қозонларнинг иситилмайдиган элементлари учун чўян қуймалар

Сч105, Сч15

ГОСТ 1412

 

80

300

130

200

3 (30)

0,8 (8)

+

-

-

+

Сч20, Сч25, Сч30, Сч35

ГОСТ 1412

 

100

200

300

300

3 (30)

1,3 (13)

0,8 (8)

+

-

-

+

Сч20, Сч25, Сч30, Сч35

ГОСТ 1412

 

600

1000

130

0,64 (6,4)

0,25 (2,5)

+

-

-

+

Кч33-8, Кч35-10,

Кч37-12

ГОСТ 1215

 

200

300

1,6 (16)

+

-

+

+

Вч35, Вч40, Вч45

ГОСТ 7293

 

200

600

350

130

4 (40)

0,8 (8)

+

+

+

+

7.2. Қозонларнинг иситиладиган элементлари учун чўян қуймалар 2

Сч105, Сч15, Сч20, Сч25

ГОСТ 14123

Секцияли, қовурғали қувурлари бўлган чўян қозонлар

 

130

1,5 (15)

+

-

-

+

Сч105, Сч15, Сч20, Сч25, Сч30, Сч35

ГОСТ 14123

Конвектив экономайзерлар: қовурғали қувурлар4, фасон деталлари,

0

300

3 (30)

+

-

-

+

Кч33-8, Кч35-10,

ГОСТ 12153

(тирсаклар, ёйлар, коллекторлар ва бошқалар.)

 

350

5 (50)

+

-

+

+

Кч37-12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вч35, Вч40, Вч45

ГОСТ 7293

Қовурғали қувурлари бўлган утилизатор қозонлар

 

350

2,5 (25)

+

+

+

+

                               

 

 

 

1 Меъёрланган кўрсаткичлари ва назорат ҳажмлари стандартларда кўрсатилганларга мос келиши зарур .

2 Иситиладиган элементлар учун чўян қуймаларнинг ички диаметри 60 mm дан ошмаслиги зарур.

3 Кул ранг чўян (ГОСТ 1412) дан тайёрланган иситиладиган элементлар учун иссиқ газларнинг ҳарорати  550  оС дан, куйдириладиган чўян (ГОСТ 1215) дан тайёрланганлари учун эса 650 оС дан ошмаслиги зарур.

4 Қуйилган пўлат қувурлари билан бирга қовурғали қувурларнинг чегара параметрлари пўлат қувурлар металлининг хусусиятларига кўра белгиланади, бироқ босими 9 МPа (90 kgf/сm2)дан ва  ҳарорати  350 °С дан ошмаслиги зарур.

5  Сч10 маркали чўяндан фойдаланишга вақтинчалик қаршилиги 120 МPа (12 kgf/сm2)дан кичик бўлмаган ҳолларда рухсат берилади.

 

Буғ ва сув иситиш қозонларининг

                                                                               тузилиши  ва  хавфсиз

фойдаланиш қоидаларига

3- илова

(маълумот учун)

Пўлатларни тур ва классларга ажратиш

 

Т/р

Пўлат тури

Пўлат маркаси

1.

Углеродли

Ст2сп2, Ст2сп3, Ст3сп2, Ст3пс3, Ст3сп3, Ст3Гпс3, Ст3пс4, Ст3сп4, Ст3сп5, Ст3сп6, Ст3Гпс4, Ст4пс3, Ст4сп3, Ст5сп2*

08, 10, 15, 20, 25, 30*, 35*, 40* , 45*, 15К, 16К, 18К, 20К, 22К, 15Л, 20Л, 25Л, 30Л, 35Л

2.

Паст легировка қилинган, марганецли ва кремниймарганецли

10Г2, 15ГС, 16ГС, 17ГС, 17Г1С, 17Г1СУ, 09Г2С, 10Г2С1, 14ХГС, 10Г2С, 20ГСЛ

3.

Паст легировка қилинган, хромли

35Х*, 40Х*

4.

Паст легировка қилинган, молибденли, хроммолибденли ва хроммолибденванадийли

12МХ, 12ХМ, 15ХМ, 10Х2М, 12Х1МФ, 15Х1М1Ф, 12Х2МФСР

20ХМЛ, 20ХМФЛ, 15Х1М1ФЛ, 25Х1МФ*, 25Х1М1Ф1ТР*, 30ХМА*

30ХМ*, 20Х1М1Ф1БР*, 20Х1М1Ф1ТР

5.

Паст легировка қилинган марганецникелмолибденли ва хромникелмолибденванадийли

16ГНМА, 14ГНМА, 38ХН9МФА*

6.

Мартенсит хромланган

20Х13, 12Х11В2МФ*, 13Х11Н2В2МФ*, 20Х12ВНМФ*, 18Х12ВМБФР*

7.

Аустенит хромоникелли

08Х18Н10Т, 12Х18Н9Т, 12Х18Н10Т, 12Х18Н12Т, 08Х16Н9М2, 12Х18Н9ТЛ, 12Х18Н12МЗТЛ, 08Х16Н19М2Б*, 31Х19Н9МВБТ*, ХН35ВТ*

 

_____________________

* Материаллар пайвандланмайди – деталлари мустаҳкамланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Буғ ва сув иситиш қозонларининг

                                                                               тузилиши  ва хавфсиз

фойдаланиш қоидаларига

                                                                                                                       4- илова

 

Тайёрлаш, монтаж қилиш  ва таъмирлашга нисбатан талаблар

 

1- §. Умумий қоидалар

 

1. Қозонлар ва уларнинг элементларини тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш ишлари ушбу ишларни сифатли бажариш учун зарур бўлган техника воситалари мавжуд ихтисослашган корхоналар ёки ташкилотлар томонидан бажарилиши зарур.

Корхоналар ва ташкилотларда қозонларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш ишларини олиб боришга Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгиланган тартибда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан олинган рухсатнома бўлиши зарур.

2. Қозонларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш ишлари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган қозонларни назорат қилиш идораси объектини тайёрлаш  бўйича йўриқнома, мазкур Қоидалар ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган техник шартлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.

3. Қозонлар ва уларнинг алоҳида элементларини тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш ишлаб чиқарувчи корхона ёки ихтисосолашган монтаж ёки таъмирлаш ташкилоти (ишлаб чиқарган корхона, таъмирлаш ёки монтаж қилиш ташкилоти, корхонанинг таъмирлаш хизматлари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар) томонидан тегишли ишлар бошланишига қадар ишлаб чиқилган технологияларга асосан амалга оширилиши лозим.

4. Тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашда ишларни мазкур илова ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бажарилишини таъминлайдиган сифат назорати (кириш, операциявий ва қабул қилиш) тизими қўлланилиши зарур.

 

2- §. Яримфабрикатларни кесиш ва деформация қилиш    

 

5. Листлар, қувурлар ва бошқа яримфабрикатларни кесиш, шунингдек тешиклар кесиш турли усулларда (механик, газ алангали, электрёйсимон, плазма ва бошқалар) бажарилиши мумкин. Материалларни маҳаллий қиздириш ва совутишга сезгир бўлган термик кесиш технологияси четларида дарзлар ва термик таъсир зонасида хусусиятларининг ёмонлашуви ҳолларига йўл қўйилмаслиги зарур; зарур ҳоларда кесиш жараёнида хусусиятлари ёмонлашган металл қатламини бартараф этиш мақсадида четларини олдиндан қиздириш ва кейинчалик термик ишлов бериш кўзда тутилиши зарур. 

Кесишнинг аниқ усуллари ва технологияси пўлат классидан келиб чиққан ҳолда, меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилади.

6. Обечайкалар ва остликларни вальцовка ва штамповка қилиш машина усулида амалга оширилиши зарур. Остликларни, кейинчалик механик ишлов берган ҳолда машина усулида куйдириш орқали тайёрлашга рухсат берилади. Листларни маҳаллий қиздирган ёки қиздирмаган ҳолда болға билан уриб тўғрилашга рухсат берилмайди. 

7. Қувурларни букишга ишлаб чиқарган корхона, монтаж қилувчи ёки таъмирловчи ташкилот томонидан, ўзлаштирилган турли усулларда, қувурни қиздириб ёки қиздирмасдан ҳамда йўл қўйилмаган нуқсонларсиз ва кесимнинг тўғри шаклидан ва девор қалинлигининг четга чиқишлари меъёрий ҳужжатларда белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда йўл қўйилади.

8. Қувурларнинг кўндаланг бирикмаларини тўғри уланишини таъминлаш учун қувур учларини чархлаш, эзиш ёки қисишга рухсат берилади. Чархлаш, эзиш деформацияси ёки қисиш ўлчамлари стандартлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ олинади.

9. Босим остида ишлайдиган деталларни тайёрлаш учун кўзда тутилган листлар, прокат ва поковкалар, шунингдек ташқи диаметри 76 mm дан юқори бўлган қувурларда ишлаб чиқарган корхона тамғасини сақлаб қолиш зарур.

Кўрсатилган яримфабрикатларни бўлакларга кесиш ҳолларида, тамға бўлинаётган қисмларига кўчирилиши зарур.

10. Пайвандланадиган бўртиб чиқадиган остликларни тайёрлашда штамповка ва листларнинг пайвандлаш ҳамда механик усулда чокларни кучайтирилган жойларини олиб ташлаш зарур.

Ушбу талаб штампланган элементлардан пайвандланадиган сферик остликларга тегишли бўлмайди.

 

3- §. Пайвандлаш

 

11. Қозонларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашда “Хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун техник жиҳозларни тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш ва қайта жиҳозлашда пайвандлаш технологияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига мувофиқ, аттестациядан ўтказилган пайвандлаш технологияси қўлланилиши зарур.

12. Пайвандлашни амалга ошириш учун меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминловчи соз ҳолдаги қурилмалар, аппаратлар ва мосламалар қўлланилиши зарур.

13. Пайвандлаш ишларини бажаришга Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган “Пайвандчиларни ва пайванд ишлаб чиқариш мутахассисларини  аттестациядан ўтказиш Қоидалари”га мувофиқ аттестациядан ўтказилган ва ушбу пайванд ишларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси мавжуд бўлган пайвандчиларга рухсат берилади.

Пайвандчилар фақат гувоҳномасида кўрсатилган пайванд ишларини бажаришга йўл қўйилиши мумкин.

14. Босим остида ишлайдиган қувурлар деталларини пайвандлаш ишларини биринчи марта бажараётган пайвандчи, гувоҳномаси борлигидан қатъий назар  ишга йўл қўйилишидан олдин синов пайванд бирикмаларини пайвандлаган ҳолда текширилиши зарур. Синов пайванд бирикмасининг конструкцияси пайвандчи гувоҳномасида кўрсатилган ишларга мос келиши шарт.

15. Қозонлар ва уларнинг элементларини йиғиш, пайвандлаш ҳамда сифатини назорат қилиш ишларига раҳбарлик қилиш “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш ва билимларни текширишнинг намунавий Низоми” (рўйхат рақами 272, 14 август 1996 йил),  “Ўзэнергоназорат” агентлигиннг 2002 йил         10 сентябрдаги 433-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Энергетика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари билан ишларни ташкил этиш Қоидалари”,  техника хавфсизлиги бўйича меъёрлар ва йўриқномаларга мувофиқ аттестациядан ўтказилган мутахассис зиммасига юкланади.    

16. Босим остида ишлайдиган қувурлар деворининг қалинлиги 6 mm дан юқори бўлган деталларнинг пайванд уланишлари пайванд ишларини бажарган пайвандчи фамилиясини аниқлаш имконини берадиган тамға қилиниши зарур. Пайвандчи тамғаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси рўйхатдан ўтказилиши зарур. Тамғалаш тизими меъёрий ҳужжатларда  кўрсатилади.

Деворининг қалинлиги 6 mm дан юқори бўлган деталларнинг пайванд уланишларини тамғалаш зарурати меъёрий ҳужжат талабларида кўрсатилади. Тамғалаш усули ёпиштириш (наклеп), қиздириш ҳамда металлнинг юпқа бўлиб қолишига йўл қўймаслиги лозим бўлиб, тамғани маҳсулотдан фойдаланиш даврининг охиригача сақланиб қолишини таъминлаши зарур.

Агар ушбу маҳсулот уланишларини битта пайвандчи пайвандлаган бўлса, ҳар бир уланишларга тамға қўйиш шарт эмас. Бундай ҳолларда пайвандчи тамғаси махсус ёрлиқ олдига ёки деталнинг бошқа очиқ участкасига қўйилади ва тамға ўчмайдиган бўёқ билан чизилган рамка ичига олинади. Тамға қўйилган жой детал паспортида кўрсатилган бўлиши шарт.

Пайванд уланишлари бир нечта пайвандчилар томонидан амалга оширилган бўлса, деталга ишларни бажарган  барча пайвандчиларнинг тамғалари қўйилади.

 

4- §. Пайвандлаш материаллари

 

17. Қозонларни пайвандлашда фойдаланиладиган материаллар стандартлар ва техник шартлар талабларига жавоб бериши шарт бўлиб, бу ишлаб чиқарувчи заводнинг сертификати билан тасдиқланиши зарур.

18. Пайвандлаш материалларининг маркаси, сақлаш шартлари ва фойдаланишга тайёрлаш пайвандлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши шарт.

19. 9-сон илованинг 6 банди,  мазкур илованинг 99 бандининг «в» кичик бандида кўрсатиб ўтилган текширувлардан ташқари қуйидаги пайванд материалларини назорат қилиш зарур:

а) электродларнинг ҳар бир партияси қуйидагиларга мос келиши:

пайванднинг технологик хусусиятлари  ГОСТ 9466;

марка бўйича таркибида легировка элементларининг мавжудлигини легировка типдаги электродлар (Э-09Х1М, Э-09Х1МФ, аустенит ва ҳоказо) билан эритилган металлни стилоскопирование қилиш орқали аниқлаш;

б) кукунли симнинг ҳар бир партияси - пайванднинг технологик хусусиятлари ГОСТ 26271;

в) легировка қилинган симнинг ҳар бир бухтаси (ўрами, ғалтаги) –                 ГОСТ 2246 билан ўрнатилган асосий легировка элементларининг мавжудлигини стилоскопирование қилиш орқали.

 

5- §.  Деталларни пайвандлашга тайёрлаш ва йиғиш

 

20. Четлари ва унга яқин жойларни пайвандлашга тайёрлаш ишлари кейин резец, фреза, абразив асбоб ёрдамида механик ишлов бериш, термик кесиш ёки чархлаш (кислород, ҳаво-ёйсимон, алангали-ёйсимон) орқали амалга оширилади. Термик кесиш (чархлаш)дан кейин механик ишлов берилишининг чуқурлиги ушбу пўлат маркасининг термик кесиш (чархлаш) циклига таъсирчанлигидан келиб чиққан ҳолда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган бўлиши зарур.

21. Четларига бир томонлама ишлов бериш ва тагидан қўйиладиган прокладка ҳалқаларини қўймасдан ҳамда чокларини пайвандлаган ҳолда қувурларнинг бириктирувчи уланишларини йиғишда ички чеккаларининг сурилиши (бир-бирига тўғри келмаслиги) меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган ўлчамлардан ошмаслиги зарур.

22. Пайвандланиши лозим бўлган деталларнинг четлари ва унга яқин жойлари меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқ шлаклар, бўёқлар, ёғлар ва бошқалардан тозаланиши шарт.

23. Пайвандлаш ва ёрдамчи деталларни (йиғувчи қурилмалар, вақтинчалик мустаҳкамловчилар ва ҳоказо) бартараф этиш, чизмалар ва меъёрий ҳужжатдаги кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилиши зарур. Ушбу деталларни пайвандлаш мазкур маҳсулотни пайвандлашга йўл қўйилган пайвандчи томонидан бажарилиши лозим.

24. Пайвандлаш учун йиғилган деталларни ёпиштириб туриш ушбу детални пайвандлашда фойдаланилган пайванд материаллари ёрдамида бажарилиши лозим.

 

6 -§. Пайвандлаш технологиясини аттестациядан ўтказиш

 

25. Қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашда пайвандлаш технологияси аниқ маҳсулотларда унинг технологияга мос келиши, барча зарур пайванд уланишлар мажмуаси текширилгандан кейин ҳамда уларнинг сифатини назорат қилишнинг самарали усули ўзлаштирилгандан кейин қўлланилиши мумкин. Пайвандлашнинг қўлланилаётган технологияси “Хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун ускуналар ва материалларнинг техника жиҳозларини тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш ва қайта жиҳозлашда пайвандлаш технологияларини қўллаш Тартиби”  талабларига мувофиқ  аттестациядан ўтказилиши шарт.

26. Пайвандлаш технологиясининг аттестацияси текшириш ва ишлаб чиқариш аттестациясига бўлинади.

текшириш аттестацияси пайвандлаш бўйича ихтисослашган илмий-текшириш ташкилоти томонидан, пайвандлашнинг аввал аттестациядан ўтказилмаган янги технологиясини жорий этишга тайёрлашда ўтказилади.

Ишлаб чиқариш аттестацияси текшириш аттестациясининг натижаларига кўра берилган тавсиялар асосида ҳар бир корхонада ўтказилади.

27. Пайвандлаш технологиясининг текшириш аттестацияси лойиҳалаш ва технологик тавсияларни (технологияларни қўллаш соҳаси, пайванд материаллари, қиздириш, пайвандлаш ва термик ишлов бериш режимлари, пайванд уланишларини қабул қилиш-топшириш хусусиятларининг кафолатланган кўрсаткичлари) беришда зарур бўлган ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пайванд уланишларнинг хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

текшириш аттестацияси жараёнида аниқланадиган пайванд уланишларнинг хусусиятлари, металлнинг тури ва фойдаланиш мақсади, шунингдек пайванд уланишлардан фойдаланишнинг қуйидаги шартларидан келиб чиқиб танланади:

нормал (20±10 оС) ва ишчи ҳароратдаги механик хусусиятлар, шу жумладан ёрилишга вақтинчалик қаршилик, оқувчанлик чегараси, металл чокининг нисбатан узайиши ва нисбатан торайиши, металл ва пайванднинг термик таъсири зонасининг зарбга мустаҳкамлиги,  ёрилишга вақтинчалик қаршилиги ҳамда пайванд уланишнинг букилиш бурчаги;

узоқ муддат мустаҳкамлиги ва чўзилувчанлиги;

даврий мустаҳкамлиги;

металл ва чокнинг ҳамда пайванднинг термик таъсир зонасининг мўртлик ҳарорати чегараси;

иш ҳароратида пайванд уланишларнинг термик эскиришдан кейинги хусусиятлари барқарорлиги;

иш муҳитида занглашнинг тезлиги;

йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонларнинг йўқлиги;

кристаллитлараро занглашга (аустенит классли пўлатдан тайёрланган элементлар пайванд уланишлари учун) нисбатан чидамлилиги;

пайванд уланишларни бажаришда ўзига хос бошқа хусусиятлар.

Пайвандлаш технологиясини текшириш аттестацияси натижаларига кўра, ўтказган ташкилот томонидан уни амалда қўллаш учун зарур хулоса ва тавсиялар берилиши лозим. Таклиф этилаётган технологияларни ишлаб чиқаришда қўллашга рухсатнома Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан, ихтисослашган илмий- текшириш ташкилотининг хулосаси асосида  берилади.

28. Пайвандлаш технологиясининг ишлаб чиқариш аттестацияси ҳар бир корхона томонидан, уни қўллашдан олдин, унга асосан аниқ шароитларда бажарилаётган пайванд уланишларининг мазкур Қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини текшириш мақсадида ўтказилади.

Ишлаб чиқариш аттестацияси мазкур корхонада бажарилаётган бир типдаги ҳар бир пайванд уланиш гуруҳлари учун ўтказилиши зарур. Бир турдаги пайванд уланишларни аниқлаш  15-сон иловада келтирилган.

29. Ишлаб чиқариш аттестацияси, корхонада ташкил этилган аттестация комиссияси томонидан, мазкур корхонада ишлаб чиқилган ва комиссия раиси томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ ўтказилади.

Дастур пайванд уланишларининг путур етказмайдиган ва путур етказадиган назоратини ўтказиш ва назорат натижаларига кўра пайванд сифати баҳоланишини кўзда тутиши лозим.

Ишлаб чиқариш аттестациясини, шу жумладан корхонада мазкур Қоидалар жорий этилишига қадар қўлланилган аттестацияни ўтказиш тартиби меъёрий ҳужжатларда белгиланган.

Агар пайвандлаш технологиясини ишлаб чиқариш аттестациясидан ўтказиш жараёнида қайсидир тажриба тури бўйича қониқарсиз натижа олинган бўлса, аттестация комиссияси олинган натижанинг ўрнатилган талабларга жавоб бермаслик сабабини аниқлаш бўйича чоралар кўриши ҳамда такроран синовларни ўтказиш ёки ушбу пайвандлаш технологиясини қўллаш мумкин бўлмай, ундаги камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги қарор қабул қилиши талаб этилади.

Ишлаб чиқариш аттестациясидан ўтган пайвандлаш технологиясини қўллашга рухсатнома Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан, ихтисослашган илмий-текшириш ташкилотининг хулосаси ассида берилади.

 30. Пайванд уланишларнинг хусусияти ёки сифати изланиш аттестацияси томонидан белгиланган даражадан ёмонлашуви ҳолатларида, ишлаб чиқарган корхона (монтаж ёки таъмирлаш ташкилоти) ушбу пайванд технологиясини тўхтатиб қўйиши, унинг ёмонлашувини келтириб чиқарган сабабларни аниқлаб, бартараф этиши ҳамда такроран ишлаб чиқариш аттестациясини, зарур ҳолларда эса текшириш аттестациясини ўтказиши зарур.

 

7 -§. Пайвандлаш технологияси

 

31. Қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашда аттестациядан ўтган барча пайвандлаш технологияси қўлланиши мумкин.

Мартенсит ва мартенсит-феррит классидаги аустенит ҳамда юқорихромли пўлатдан тайёрланган деталларни пайвандлашда газ пайвандидан фойдаланиш мумкин эмас.

32. Босим остида ишлайдиган деталларни пайвандлаш ишларини ҳаво ҳарорати плюс даражада бўлган ҳолатларда амалга ошириш мумкин. Монтаж ёки таъмирлаш ишларини бажаришда паст ҳароратларда ҳам қувурларни пайванд қилиш мумкин, бироқ бундай ҳолларда меъёрий талабларга риоя қилиниши ва пайвандчига тегишли шароит (шамол, ёмғир ва қордан ҳимоя воситалари) яратилган бўлиши шарт.

Ҳаво ҳарорати минус даражада бўлган ҳолларда пайванд ишларидан олдин металлнинг пайванд уланиш жойи қуритилиши ва плюс даражагача қиздирилиши лозим.

33. Пайвандлашдан олдин ҳамда пайвандлаш давомида пайвандланаётган деталларни қиздириш даражаси пайвандлаш технологиясида белгиланган ҳамда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган бўлиши шарт. Ҳаво ҳароратининг минус даражасида металлни қиздириш худди плюс даражадаги шароитларда каби амалга оширилади, фақат бунда қиздириш ҳарорати 50 оС дан юқори бўлиши зарур.

34. Пайвандлаш ишлари тугаллангандан кейин чоклар ва уларнинг яқин атрофи шлаклар, сачраган металл парчалари ва бошқалардан тозаланиши зарур.

Қувурларнинг контакт пайвандлаш орқали бириктирилган жойларидаги қотиб қолган шлаклар, қувурнинг тегишли ўтказувчанлик қобилиятини таъминлаш мақсадида, бартараф этилиши зарур.

 

8 -§. Термик ишлов бериш

 

35. Қувурлар деталига термик ишлов бериш металл ва пайвандланаётган деталларнинг хусусиятларини меъёрий ҳужжатларда металл ва пайвандга нисбатан қабул қилинган кўрсаткичларга мос келишини таъминлаш, шунингдек техник операцияларни (пайвандлаш, букиш, штамповка қилиш ва ҳоказо) бажаришда қолдиқ кучланишни камайтириш мақсадида амалга оширилади.

Яримфабрикатлар, йиғиладиган детал бирликлари ҳамда тўлиқ ҳажмда маҳсулотларга, агар уни амалга ошириш мазкур Қоидалар ва меъёрий ҳужжатларда  кўзда тутилган бўлса,  термик ишлов берилади.

36. Термик ишлов бериш икки турда бўлиши мумкин:

а) нормаллаштириш, чўзган ҳолда нормаллаштириш, қиздириб чиниқтириш, чўзган ҳолда қиздириб чиниқтириш, аустенизациялаш ёки чиниқтириш ёки аустенизация ҳолатига келгунча қиздирган ҳолда кўп босқичлик термик ишлов беришдан иборат – асосий;

б) чўзиш кўринишидаги - қўшимча.

Асосий ва қўшимча термик ишлов бериш ҳамда унинг режимлари (қиздириш тезлиги, қарорат ва иссиқликда сақлаб туриш муддати, совутиш тезлиги, совутиш муҳитиниг тури ва бошқалар) мазкур Қоидаларда кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилган ҳолда тайёрлаш ва пайвандлашга нисбатан меъёрий ҳужжатларга асосан қабул қилинади.

Термик ишларни бажариш махсус тайёргарлик кўрган, тегишли синовлардан ўтган ҳамда ушбу ишларни бажариш учун гувоҳномаси бўлган термик-операторларга рухсат берилади.

37. Маҳсулотларга  қуйидаги ҳолларда асосий термик ишлов берилади:

а) яримфабрикатларга (листлар, қувурлар, қуймалар ва бошқалар) металлнинг меъёрий ҳужжатларда қабул қилинган хусусиятларини таъминловчи режимларда термик ишлов берилмаган бўлса;

б) шаклни ўзгартириш мақсадида бажарилган операциялар (букиш, пачоқлаш, штамповка қилиш ва ҳоказо) чўзиш ҳароратидан юқори ҳароратгача қиздирилиб амалга оширилган ҳолларда;

в) электршлак пайвандлашдан кейин;