ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4735 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 16/07/2019 31/07/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4735

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркасини ташкил этиш орқали тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4302-сон қарорига мувофиқ давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган электрон кооперация биржа портали ишлаб чиқилиши ва уни қўллаб-қувватлашнинг таъминланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда:

     давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган электрон кооперация биржа порталини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарори 9-бандида белгиланган муддатларда сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар;

     Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган электрон кооперация биржа порталининг эгаси этиб белгилансин;

     Бунда, давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган электрон кооперация биржа порталини яратиш ва доимий техник қўллаб-қувватлаш ишлари бўйича молиялаштириш манбааси этиб саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржа порталида тузилган шартномалар (контрактлар)дан ундириладиган воситачилик ҳақи, халқаро молиявий институтлар ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппаратида ходимларининг чекланган сони 5 нафардан иборат бўлган
Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) ташкил этилсин.

4. Бошқарманинг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгилансин:

республикада саноат маҳсулотлари, шу жумладан маҳаллийлаштирилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни сотиш ёки сотиб олиш бўйича шартномаларни (контрактларни) онлайн тарзда тузиш имкониятига эга электрон кооперация биржа порталини юритиш ва тизимли фаолият юритишини қўллаб-қувватлаш;

электрон кооперация биржа порталида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мунособатларнинг эркинлигини, истеъмолчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида маҳсулотлар нархлари шакллантирилишида шаффофликни таъминлаш;

саноат маҳсулотлари бозорининг барча қатламларидаги хўжалик юритувчи субъектларни мақсадли жалб қилиш орқали республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда электрон кооперация биржа портали орқали етказилишини таъминлайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг таклифларига кўра саноат ярмаркасини вақтинчалик “Ўзэкспомарказ МКК” акциядорлик жамияти павильонида ўрнатилган тартиб асосида ўтказилиши белгилансин.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда мунтазам ўтказиб бориладиган саноат ярмаркасини доимий жойлашуви манзили юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. Кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, уларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ҳамда электрон кооперация биржа портали маълумотлар базасидан самарали фойдаланган ҳолда республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мунтазам саноат ярмаркасини ўтказиб борилиши Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалга оширилиши белгилансин.

7. Мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Шундай тартиб ўрнатилсинки:

мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржасида истеъмолчиларнинг республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этиши 2-иловага мувофиқ таъминланади;

маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш республиканинг барча истеъмолчилари учун тендерларсиз тўғридан-тўғри электрон кооперация биржа портали орқали амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Д.Султанов) бюджет ва корпоратив буюртмачилар, шунингдек стратегик истеъмолчиларнинг келгуси давр учун давлат харидлари режа графикларини электрон кооперация биржа порталига доимий тарзда киритиб борилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов) ташқи бозорлар конъюнктурасини доимий ўрганиш асосида импорт улуши юқори бўлган тайёр маҳсулот, бутловчи буюм, хом ашё ва материалларни келгусида республикада ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш юзасидан хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириб борсин.

11. “Ўзстандарт” агентлиги (Д.Саттаров) икки ой муддатда электрон кооперация биржа порталида жойлаштириладиган маҳсулотларнинг техник таснифи ҳақидаги маълумотларни жойлаштирилиши бўйича хорижий амалиётни ўрганганиб чиқсин.

12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларида амалий таҳлилий маълумотлар асосида кенг ёритилиши тавсия этилсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                 А.Арипов


Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “
___ ________даги ____-сон  қарорига
1-ИЛОВА

Саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4302-сонли Қарорига мувофиқ, саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аванс тўлов - харид қилиш жараёни буюртмачиси ва иштирокчиси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиладиган, шу жумладан, операторнинг воситачилик йиғими ҳамда томонлар закалатларини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси;

агент - буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг порталдаги қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;

харид шартномаси - давлат харидлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида буюртмачи ва давлат харидлари ижрочиси ўртасидаги битим;

оператор – Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси - электрон кооперация биржа порталини жорий этиш
ва қўллаб-қувватлаш фаолиятини амалга оширади;

рўйхат - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бир йилда камида икки марта янгиланиб бориладиган, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштириш учун тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом-ашё ва материалларнинг тури;

шахсий идоравий кабинет - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ваколатли органларнинг порталдаги шахсий саҳифаси бўлиб, унда тегишли индивидуал логинлар ва паролларни қўллаш орқали зарур маълумотларни жойлаштирилади;

шахсий кабинет - харид қилиш тартиб-таомилларининг буюртмачи ёки иштирокчисининг электрон харидларда иштирок этиши, шунингдек, зарур ахборотни жойлаштириш ёки олиш имконияти тақдим этиладиган порталдаги шахсий саҳифаси;

режа-жадвал - товарлар (иш, хизмат) харидларини жойлаштириш ҳажми ва муддатларини назарда тутувчи ҳужжат;

ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда - ҲККП деб юритилади) –электрон кооперация биржа портали иштирокчиларининг аванс тўловларини депонентга қўйиш ва ҳисобга олиш йўли билан ёки бошқа турдаги электрон тўловлар орқали контрактлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлган иштирокчиларнинг электрон харидларга қўйишни таъминлайдиган таркибий бўлинма;

электрон кооперация биржа портали (кейинги ўринларда - портал) - веб-сайт ҳамда операторнинг махсус электрон платформаси бўлиб, ушбу Низомда назарда тутилган ахборотни жойлаштириш, фойдаланиш, шунингдек, электрон савдо ярмаркаларини ўтказишни таъминлайди, ҳамда давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган рўйхат бўйича электрон саноат ярмаркани ўтказади;

буюртмачи - электрон кооперация биржа порталида товарларни харид қилувчи юридик шахс;

етказиб берувчи - таклиф этилган шартларда ўзининг электрон кооперация биржа порталида қатнашиш ва савдоларда ғолиб чиққан тақдирда ўзи ишлаб чиқарган тайёр товарларни етказиб бериш ниятини билдирган махаллий ишлаб чиқарувчи ёки уларнинг расмий дилер ва дистрибютери (расмий шериклари);

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг расмий дилер ва дистрибютери (расмий шериклари) – маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқилган товарларни сотиш имконияти йўқлиги сабабли дилер ёки дистрибютери (расмий шериклари) билан тузилган расмий ҳамкорлик шартномаси.

2. Портални ташкил этишдан кўзланган мақсад, республика товар ишлаб чиқарувчиларини ишончли ва очиқ ахборот билан таъминлашдан, узоқ муддатли ишлаб чиқариш дастурларини шакллантириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ва сифатини ошириш учун саноат маҳсулотларига бўлган ҳақиқий талабни аниқлашдан иборат бўлиб, кооперация учун шарт-шароитлар яратиш, турли ҳудудлардаги тармоқлар ва корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига маҳсулотларни сотиш ва шартнома мажбуриятларини виждонан бажариш бўйича битимлар тузиш механизмини жорий этишдир.

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун портал қуйидагиларни таъминлайди:

а) бир неча мезонлар ва кўрсаткичлар бўйича излаш имкониятига эга бўлган, мунтазам янгилаб бориладиган ҳамда қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи маълумотлар базасини шакллантириш ва жойлаштириш:

10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодлари билан ўзаро боғлиқликда ҳар бир маҳсулот тури бўйича товар бозорининг ҳажми (ишлаб чиқариш, импорт, экспорт ҳажми) тўғрисида;

маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси, унинг техник ва нарх кўрсаткичлари, шунингдек, саноат кооперациясини ўрнатиш бўйича таклифларни акс эттирган ҳолда, ушбу корхоналар тўғрисида;

давлат буюртмачилар, шунингдек стратегик харидорлар эҳтиёжларини қондириш мақсадида келгуси давр учун харид режалари ва режа-графиклар тўғрисида;

маҳаллий корхоналар негизида ишлаб чиқариш тавсия этилаётган ўзлаштирилиши истиқболли маҳсулот турлари тўғрисида;

б) корхоналар томонидан керакли шаклларни онлайн режимда мустақил тўлдирилиши орқали маҳаллий корхоналар учун ахборотни маълумотлар базасига бепул киритиш имконияти;

в) корхоналар, етказиб берувчилар ва давлат органлари ўртасида интерактив ҳамкорлик қилиш имконияти;

г) порталнинг статистика, божхона, солиқ ва молия органларининг маълумотлар базалари билан интеграциялашганлиги;     

д) рўйхат бўйича  саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржа харидларини ўтказиш;

е) босқичма-босқич такомиллаштириш, маҳаллий инновацион корхоналар томонидан ишлаб чиқилган савдо, харид қилиш, ҳисоб-китоб, тўлов, логистика, маркетинг, ахборот ва бошқа тизимлар ҳамда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида маҳаллий корхоналарнинг имкониятларини кенгайтиришни таъминлайдиган дастурий маҳсулотларни жорий этиш ва унга уланиш каби хизматлар ва мижозлар модуллари мажмуасини кенгайтириш имконияти.

2-боб. Порталда ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3 Оператор порталда мижозлар томонидан жойлаштирилган файлларга технологик, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини белгилаш ҳуқуқига эга.

Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4. Операторнинг мажбуриятлари:

порталда ахборотни жойлаштиришни таъминловчи аппарат ва дастурий-техник воситаларни жорий этиш ва уларнинг кузатувини олиб бориш;

тузилган шартномалар реестрларини шакллантириш, юритиш ва нашр этиш;

порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

порталда жойлаштирилган ахборотнинг бутлиги ва яхлитлигини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ахборотдан фойдаланиш имкониятларини яратиш.

Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариши мумкин.

5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

порталда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш;

порталда жойлаштирилган маълумотлардан қонун хужжатларга мувофиқ юклатилган вазифаларни бажаришда фойдаланиш;

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қуйидаги маълумотларни порталга ўз вақтида киритиш ва янгилаб боришни таъминлайдилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий бўлинмалари - республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари ҳақидаги маълумотларни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси - саноат маҳсулотлари импорт ва экспорт ҳажми ҳақидаги маълумотларни;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, устав фонди (капитали)даги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар - келгуси давр учун давлат харидларининг режа-графиклари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми тўғрисидаги ахборот;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштириш учун тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом-ашё ва материалларнинг тури тўғрисида.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар ахборотнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини таъминлаши, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

7. Барча фойдаланувчилар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун очиқ ахборотдан фойдаланишда ёки учинчи шахсларга беришда мажбурий тарзда порталга ҳавола қилган ҳолда унинг ишончлилигини таъминлашга мажбур.

3-боб. Порталда ахборотни жойлаштириш тартиби

8. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларни порталга киритиш уларда электрон рақамли имзо мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.

9. Буюртмачиларни (бюджет буюртмачилар бундан мустасно) порталга киритиш улар томонидан электрон шаклда тўлдирилиб тақдим этилган сўровнома-ариза орқали амалга оширилади.

10. Бюджет буюртмачиларни порталга киритиш Оператор томонидан марказлашган тартибда автоматик тарзда Молия вазирлиги ва Операторнинг маълумотлар базасига электрон боғланиш орқали амалга оширилади.

11 Буюртмачилар мажбурий равишда порталда шахсий кабинетлари орқали харидларнинг режа-жадвалини жойлаштирадилар.

Давлат буюртмачилари давлат харидларининг махсус ахборот порталига давлат харидларининг режа-жадвалини, шу жумладан, импорт товарлари харидини шахсий кабинетлар орқали мажбурий тартибда жойлаштирадилар.

Порталда жойлаштирилган харидларнинг режа-жадвали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

Харид предмети;

харид қилиш ойи;

буюртмачининг номи ва манзили;

харид предметини молиялаштириш манбалари;

товарлар етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойи (манзили), муддатлари ва шартлари.

12. Етказиб берувчилар ўз шахсий кабинетлари орқали порталга улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси, унинг техник параметрлари ва нархлари зарур бўлганда, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёки сертификат мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни бепул онлайн тарзда жойлаштирадилар.

Порталда жойлаштирилган таклифида маҳаллий корхоналар мажбурий равишда кўрсатилади:

таклиф этилаётган товарлар (иш, хизмат) номи;

сотиш нархи;

товарнинг энг кўп ва энг кам тўпи;

товарнинг русуми, техник параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат рақами ва номи (Техник регламент, O’z DSt, ГОСТ, Ts);

товарнинг фотосурати ва серия рақами;

товарлар (иш, хизмат) етказиб бериш ҳудуди (шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча, бино ва ҳ.к);

маҳсулот учун берилган мувофиқлик ва гигиена сертификатлари рақамлари ва уларинг амал қилиш муддатлари;

кафолат шартлари ва муддати ҳақида маълумот;

маҳсулот ишлаб чиқарилган йили (кун, ой, йил);

маҳсулотнинг амал қилиш муддати;

етказиб бериш муддати;

порталдаги таклифнинг бошланиш ва тугаш санаси.

13. Порталда жойлаштириладиган ахборотга автоматик равишда идентификация рақами берилади.

14. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар томонидан порталда жойлаштириладиган ахборот шакли, мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва саноат маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича комиссиянинг ишчи органи томонидан тасдиқланади.

15. Оператор маълумотлар базасида ахборотни (шу жумладан ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган олдин жойлаштирилган ахборотни) у порталда жойлаштирилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида сақланишини таъминлайди.

4-боб. Порталда саноат ярмаркаларини ўтказиш тартиби

16. Буюртмачилар (давлат буюртмачилар бундан мустасно) порталда етказиб берувчиларнинг офертасини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур (мақбул) бўлган товарни танлайди ва у билан шартнома тузади.

Давлат буюртмачилар порталда ярмарка иштирокчиларининг офертасини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур (мақбул) бўлган товарни танлайди ва товар танлангач мажбурий тартибда нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.

17. Портал автоматик режимда, нархлар сўрови механизмини амалга оширган ҳолда офертани таклиф этган иштирокчига ҳамда порталдан рўйхатдан ўтган иштирокчиларга харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифлар юборилишини таъминлашга мажбур.

18. Нархлар сўрови механизми, буюртмачига иштирокчилардан пастроқ нархни сўраш имкониятини тақдим этадиган электрон тизимнинг функциясидан иборат.

19. Иштирокчилар нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф портал томонидан юборилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида ўз таклифларини беришга ҳақли.

Иштирокчилар нархлар сўровида иштирок этиш ҳақидаги таклифни олган вақтдан бошлаб буюртмачи томонидан танланган оферта нархидан пастроқ нарх бўйича таклиф киритишга ҳақли.

20. Буюртмачилар ва етказиб берувчилар харидларни тартиб-таомили орқали амалга оширишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисоб-варағига аванс тўловларини жойлаштиради.

Савдоларга киритиш, ҳисоб-китоблар, шартнома бўйича мажбуриятларини бажарилиши ҳисобини юритиш ва таъминлаш давлат харидлари бўйича қонунчилик асосида амалга оширилади.

21. Иштирокчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш портал томонидан автоматик режимда амалга оширилади.

22 Тизим, шартномани буюртмачи томонидан танланган иштирокчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантиради.

23. Тизим тузилган битимни рўйхатга олади, буюртмачи ва иштирокчининг шахсий ҳисоб-варағидан операторнинг воситачилик тўловини ечиб олади. Битимни рўйхатга олиш электрон тизим томонидан шартномани шакллантириш ва унга ўзига хос рақам бериш билан амалга оширилади.

Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда порталда тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади.

24. Порталда рўйхатдан ўтказилган иштирокчиларнинг ҳеч бири дастлабки таклифдан пастроқ нархни таклиф қилмаса, тизим буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказади.

25. Оператор шартномалар бўйича маълумотни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига юборади .

26. Томонлар шартномани ижро этишни рад этганда ёки уни ижро этишдан бошқача тарзда бош тортганда буюртмачи ёки етказиб берувчи суд ёки мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва саноат маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича комиссияга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

27. Cуд ёки мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва саноат маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича комиссиянинг қарорига асосан буюртмачи ёки етказиб берувчининг закалати жарима сифатида буюртмачи ёки етказиб берувчининг тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.

5-боб. Якуний қоидалар

28. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржаси дирекциясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомга илова

1-жадвал

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

               

Маҳсулот номи

ТН ТИФ
коди

СКП
коди

Юридик манзили

Телефон

 

                         


 

2-жадвал

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисида
МАЪЛУМОТ
*

Маҳсулот номи

СКП
коди

Ўлчов
бирлиги

Ишлаб чиқариш ҳажми

Ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати

миқдори

ҳажми, минг сўм

 

*маълумотлар ҳар ой якуни билан йирик корхоналар бўйича ва йил якуни билан барча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйича янгиланиб борилади

           


 

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида
МАЪЛУМОТ**

       

 

   

ТН ВЭД
коди

Маҳсулот номи

Ўлчов
бирлиги

Экспорт ҳажми

Импорт ҳажми

миқдори

минг.АҚШ долл.

миқдори

минг.АҚШ долл.

                   

**маълумотлар ҳар хисобот даври якуни билан янгиланиб борилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___ ________даги ____-сон  қарорига
2-ИЛОВА

Мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржасида буюртмачи сифатида иштирок этувчи истеъмолчилар
РЎЙХАТИ

Т/р

Истеъмолчилар
гуруҳи

Масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари

  1.  

Нефть ва газ, энергетика корхоналари

Энергетика вазирлиги

  1.  

Соғлиқни сақлаш муассасалари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  1.  

Мактабгача таълим муассасалари

Мактабгача таълим вазирлиги

  1.  

Халқ таълими муассасалари

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Транспорт ташкилотлари ва корхоналари

Транспорт вазирлиги

  1.  

Қурилиш-пудрат, архитектура ва лойиҳалаштириш ташкилотлари

Қурилиш вазирлиги

  1.  

Иссиқлик таъминоти, ичимлик суви таъминоти, канализация ва таъмирлаш-тиклаш корхоналари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

  1.  

Ирригация-мелеорация тизими корхоналари

Сув хўжалиги вазирлиги

  1.  

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари идоралари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

  1.  

Мусиқа ва санъат мактаблари, маданият муассасалари

Маданият вазирлиги

  1.  

Маҳсулотларни импорт қилувчи маҳаллий ташкилотлар

Давлат божхона қўмитаси

  1.  

Тоғ-кон ва металлургия саноати корхоналари

“Навоий КМК” ДК

“Олмалиқ КМК” АЖ

“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ

  1.  

Автомобильсозлик саноати корхоналари

“Ўзавтосаноат” АЖ

  1.  

Бошқа ташкилотлар ва саноат корхоналари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Общие предложения

237