ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4713 Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан 16/07/2019 30/07/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тузилмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-4713

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 
фаолияти самарадорлигини
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида долзарб йўналишларни белгилаган ҳолда чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги;

аҳоли ҳаётини ва соғлигини, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган тадбирларнинг тизимли амалга оширилганлиги;

фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш бўйича бошқарув органлари, куч ва воситаларнинг ҳаракат қилишга тайёр(шай)лиги ҳамда фавқулодда вазият (ёнғинлар)ни бартараф этиш бўйича олиб борилган қутқарув ва ёнғин ўчириш ишларининг ҳолати;

фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда улар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишнинг ташкил этилганлиги;

аҳолини, мансабдор шахсларни ва ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ва содир бўлганда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш, ўқитиш ташкил этилганлиги ва амалга оширилганлиги;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлар (жумладан, ёнғинлар)дан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги меъёр ва қоидалар, техник регламентлар, стандартлар ва бошқа норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилганлиги, шунингдек, уларга риоя этилиши даражаси;

қурилиш учун майдон танлаш, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилишда вазирлик ваколатидаги комиссиялар ишида қатнашиш ва лицензиялаш, сертификатлаш тадбирлари ўтказилганлиги;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида давлат назоратининг юритилганлиги;

фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар ҳамда сейсмик мониторинг юритилиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлили асосида прогнозлаш тадбирлари йўлга қўйилганлиги ва белгиланган чора-тадбирларнинг самарадорлиги;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилиши ҳамда амалиётга татбиқ этилиши даражаси.

 

Изоҳ: ушбу мезонлар Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги, “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги, “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунлари талаблари асосида ишлаб чиқилган.

Общие предложения

207