ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4692 Министерство народного образования Республики Узбекистан 15/07/2019 30/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Нукус филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4692

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш ва унинг томонидан имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатар гуруҳларидан бўлган болаларга ва уларнинг оилаларига, шунингдек, иқтидорли болаларга кўрсатилаётган ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдамини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Нукус шаҳрида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг худудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2013 йил 6 мартдаги 68-сон қарорига мувофиқ: 

Марказ томонидан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг минтақавий филиаллари тўғрисидаги Намунавий низом белгиланган тартибда тасдиқланганлиги;

Марказ минтақавий филиалларининг намунавий тузилмаси тасдиқланганлиги, улар ходимларининг чекланган сони 43 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони – 9 нафар этиб белгиланганлиги;

Марказнинг минтақавий филиаллари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, битта автотранспорт воситаси билан таъминлаш Давлат бюджети параметрларининг тегишли йилга Таълим соҳасида назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Марказ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:

Марказнинг Нукус минтақавий филиалини замонавий фикрловчи, юқори малакали, профессионализм ва масъулият туйғуси юқори бўлган, имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатар гуруҳларидан бўлган болалар ва уларнинг оилаларига, шунингдек, иқтидорли болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш соҳасида тегишли амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин;

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилда Марказниниг Нукус минтақавий флиалини сақлаш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бўладиган бюджет маблағларини назарда тутсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Марказнинг Нукус минтақавий филиалини жойлаштириш учун тегишли бино ажратсин;

Марказ билан биргаликда Марказниниг Нукус минтақавий флиалини зарур асбоб ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш учун лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Общие предложения

191