ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4651 Хокимият города Ташкент 12/07/2019 27/07/2019 43

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим ставкалари тўғрисида
ID-4651

Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим

 ставкалари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги ПФ-5515-сон Фармони ижросини таъминлаш, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 05/1-654-сонли топшириқ хатига асосан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши,

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И :

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 05/1-654-сон муносабат белгисига Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимларни ундириш тартиби ва йиғимлар миқдори бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таклифига розилик берилганлиги инобатга олинсин.

2.  Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдори иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3.  Ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим ундириш тартиби тасдиқлангунга қадар Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича ишлар (шартномаларни тузиш, йиғимларни ундириш, ҳисобини юритиш ва бошқалар)ни Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигидаги “Пойтахт реклама сервис” ДУК зиммасига юклатилсин.

4.  Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун 2018 йил 1 декабридан йиғиладиган йиғимларнинг 10 фоизиини “Пойтахт реклама сервис” ДУК иҳтиёрига, 90 фоизини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтириилиши белгилансин.

5. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, туман ҳокимликларига Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимларни ундириш тартиби ва йиғимлар миқдорини солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш  топширилсин.

6. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акрамов), Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин. 

 

 

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

 

                    

           Ж.Артикходжаев

 

 

 

 

 

 

 

 

                 

Общие предложения

766