ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4650 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 16/07/2019 27/07/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта таёрлаш ва малака ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида
ID-4650

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга қизиқишини ортиши, кенг жалб қилиниши, спорт таълим муассасаларини кадрларга бўлган эҳтиёжини ортиб бориши, спорт бўйича кадрларни мақсадли қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш борасида долзарб вазифалар турибди.

Хусусан:

биринчидан, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш зарурлиги, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спорти объектларини ҳамда мактабгача таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш 88 фоизни, умумтаълим муассасаларида 62 фоизни ташкил қилмоқда;

иккинчидан, спорт кадрларини, айниқса тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, жисмоний шахсларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тренерлик фаолияти билан шуғулланишига рухсатнома беришнинг амалдаги механизми болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари, спорт турлари бўйича Ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, олий спорт маҳорати мактабларини (кейинги ўринларда спорт таълим муассасалари деб юритилади) малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни 75 фоизга қопламоқда;

учинчидан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бугунги кун талабларига тўла жавоб бермаслиги кадрлар қўнимсизлигини келтириб чиқариб, тажрибали мутахассисларни бошқа соҳаларга ўтиб кетишига сабаб бўлмоқда ҳамда малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш имкониятини пасайтирмоқда.

Қайд этилган муаммоларни бартараф этиш ҳудудларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, таълим муассасаларини, айниқса спорт таълим муассасаларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда спорт федерацияларнинг (уюшмаларнинг) Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча тренерларни вазирлик ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказиш ва тренерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бериш механизми жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш (кейинги ўринларда — аттестация деб юритилади) тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказда ахборот ва мультимедиа ускуналари қўлланилган, шу жумладан, масофадан ўқитишни назарда тутган ҳолда замонавий таълим технологияларини жорий этишга йўналтирилган ташкилий чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Келгусида аттестация ошкоралик, очиқ равшанлик, талабгорларга холислик тамойиллари асосида ўтишини таъминлаш мақсадида тест саволларини вазирликнинг ҳамда ишчи органнинг веб сайтларида бериш ва Марказ томонидан ахборотномаларда чоп этишни ташкил этсин.

4. Белгилансинки:

аттестациядан ўтди деб эътироф этилган тренерлар белгиланган намунадаги рухсатномалар билан таъминланади;

Марказда тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш Низом асосида 2019 йил 1 сентябридан бошлаб жорий этилади.

5. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини белгилашнинг янгиланган тизими жорий этилсин.

Қуйидагилар:

Спорт-таълим муассасалари тренер-ўқитувчилари ва ходимлари меҳнатига хақ тўлаш буйича базавий тариф ставкалари миқдорлари
2-иловага;

спорт-таълим муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
14 августдаги 658-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                 А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ________даги

____-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги

Низом

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги ПФ-5368-сон фармонига мувофиқ тренер кадрларини (кейинги ўринларда - тренерлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Тасарруфида спорт таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар тренерларининг малака талабларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда - вазирлик) белгиланган тартибда тасдиқланган малака талаблари (кейинги ўринларда - малака талаблари) асосида ўтказилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тренерлик фаолияти - аҳоли ва спортчилар билан ўқув-тренировка, жисмоний тарбия-спорт ҳамда соғломлаштириш тадбирларини ўтказишга, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун уларнинг мусобақа фаолиятига раҳбарликни амалга оширишга йўналтирилган фаолият;

тренер - муайян спорт тури бўйича тайёргарлик дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи тегишли рухсатномага эга бўлган тренер-ўқитувчи, тренер, тренер-инструкторлик, фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс;

тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат.

тренерлик  фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация (кейинги ўринларда аттестация деб аталади) - жисмоний шахсларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги касбий кўникма, билим ва малака даражасини ҳамда уларнинг тренерлик фаолияти билан шуғулланишига лойиқлигини аниқлаш;

тренернинг дисквалификацияси - спорт тури қоидаларини ёки спорт мусобақалари тўғрисидаги низомларни (регламентларни) ёхуд халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган допингга қарши қоидаларни ёки республика спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган нормаларни бузганлик учун тренер спорт машғулотлари ва мусобақаларида иштирок этишдан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спортнинг тегишли тури бўйича халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) ёки спортнинг тегишли тури бўйича республика спорт федерацияси (уюшмаси), томонидан амалга ошириладиган четлатиш;

3. Қуйидагилар тренерларни аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тренерларнинг танлаган спорт тури бўйича касбий кўникма, билим ва малакаси, методологик маданияти, касбий ўсишини, амалий кўникмаларига эга бўлиши уларнинг замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш даражасини аниқлаш;

спорт тури бўйича малакаси, машғулот ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш;

хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш;

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш.

4. Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

5. Аттестация тренерлар учун ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.

Аттестациядан ўтишнинг бошқа муддатлари белгиланадиган қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

бола тарбияси таътилидан қайтган аёл ходимлар бир йилгача, ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар, истисно тариқасида аттестацияга жалб этилмайди ва Комиссия қарори билан рухсатнома муддати узайтирилади;

меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган шахсларга даволаниш якунланишидан сўнг Комиссия қарори билан бошқа муддат белгиланади;

тренерлик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахслар аттестацияга қўйилмайди.

Тренерларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

6. Аттестациядан белгиланган муддатда малака ошириш курсларига жалб этилган қуйидаги:

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида спорт таълими муассасаларининг болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олий спорт махорати мактабларининг;

жисмоний тарбия ва спорт клублари, бошқа давлат ҳамда нодавлат спорт ташкилотларида (бундан буён матнда спорт таълими муассасалари деб юритилади) тренерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ва шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар;

жисмоний тарбия ва спортни оммалаштирувчи ёки ушбу соҳада аҳолига хизматлар кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

7. Спорт таълими муассасаларидан ташқари, мактабгача таълим, давлат умумтаълим, касб-хунар коллежлар, академик лицейлар ва олий ўқув юртларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида ўз фаолиятини амалга оширувчи шахсларга татбиқ этилмайди.

8. Тузилмасида спорт таълими муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг тренерлари аттестациядан мазкур низомда белгиланган тартибда ўтказилади.

9. Вазирликнинг “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида малака ошириш курслари режа-жадвали ва тингловчилар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан бир вақтнинг ўзида малакаси оширилади ва аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга малака оширганлик тўғрисидаги сертификат ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома берилади.

10. Тегишли малака ошириш сертификати муддати амалда бўлган, аммо тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома муддати тугаган талабгорларнинг аризасига асосан, малака ошириш сертификатининг амал қилиш муддатига мос равишда тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома беришга ишчи орган томонидан, амалдаги тартибда тегишли қарор қабул қилинади.

 

II. Аттестацияни ўтказиш бўйича Республика комиссияси ва ишчи орган фаолиятини ташкил этиш

11. Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация Республика комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

12. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, спорт турлари бўйича республика спорт ташкилотлари (федерациялари, уюшмалари ва бошқалар), жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим муассасалари ходимларидан шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

13. Комиссия раиси ваколатига қуйидагилар киради:

Комиссия ишларини ташкил этиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Аттестациянинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, тренерларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда ўтишини назорат қилиш;

Комиссия аъзоларининг комиссияга юклатилган вазифаларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;

Комиссия мажлислари кун тартибини белгилаш ва мажлисларни чақириш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этиш ва бошқа ваколатларни амалга ошириш;

Рухсатномани расмийлаштириш учун ишчи органга тўланган маблағларни ўрнатилган тартибда сарфланишини тасдиқлайди ва бошқа ваколатларни амалга оширади.

14. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини комиссия раисининг ўринбосари бажаради.

15. Комиссия аъзолари ваколатларига қуйидагилар киради:

Комиссия ишида қатнашиш;

Комиссия қарорларини қабул қилиш бўйича овоз беришда қатнашиш;

Комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритиладиган материаллар бўйича тегишли хулосаларни ўз вақтида тақдим этиш.

16. Комиссия котиби ваколатларига қуйидагилар киради:

Комиссия қарорлари ижроси мониторингини олиб бориш ва унинг натижаларини комиссияга кўриб чиқиши учун тақдим этиш;

ишчи орган ва эксперт гуруҳларнинг комиссия мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш;

Комиссия раиси иштирокида мажлисларни ўтказиш муддатлари
ва жойлари, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиш;

Комиссия баённомаларини юритиш ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юбориш;

Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари
ва бошқа ташкилотларга сўровлар тайёрлаш
.

17. Аттестацияни назорат қилиш унинг натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларга оид маълумотномаларни вазирликка юбориш орқали амалга оширилади.

18. Аттестацияга доир ташкилий масалалар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги филиаллари (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) - комиссиянинг ишчи органи томонидан амалга оширилади.

19. Ишчи орган:

Комиссия мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;

Комиссия мажлисларини ўтказишга барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда унга давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва тренерлик фаолиятига тегишли эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқи берилади;

Комиссия мажлислари ўтказилишини ва кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлашни ташкил қилади;

Аттестацияни сифатли ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун малакали мутахассислардан (спорт турлари республика (минтақа) ташкилотларини (федерациялар, уюшмалар ва бошқаларни)) ишчи ва эксперт гуруҳларни шакллантиради ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради;

Ишчи ва эксперт гуруҳлар фаолиятини, комиссия қабул қилган қарорларнинг бажарилишини жойларга борган ҳолда ўрганади;

Комиссия аъзоларини ва таклиф этиладиган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, жойи ва вақти тўғрисида тегишли материалларни юборган ҳолда хабардор қилади;

Комиссия қарорига кўра аттестациядан ўтган шахсларга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан рухсатномаларни расмийлаштиради ва беради, шунингдек уларнинг дуликатларини беради;

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан рухсатномага эга бўлган шахслар реестрини юритади;

Комиссия қарорларига мувофиқ бошқа материалларни комиссияга кўриб чиқиши учун тақдим этади;

Шунингдек, мувофиқлаштириш ишлари - аттестация жадвалларини ишлаб чиқиш ва аттестацияга оид фаолиятни ташкил этиш бўйича қарорлар, йиғилиш баёнлари лойиҳаларини тайёрлаш, талабгор тренерлар учун тест синовларини ўтказиш ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилиш, тренерларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида рухсатномалар топширилишини таъминлашдан иборат.

20. Комиссия қарори бўйича ишчи органга комиссиянинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва аттестация ўтказиш мақсадида бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.

21. Онлайн тест синовлари саволлари ва баҳолаш мезонларини намунавий рўйхатини кўриб чиқиш учун Республика комиссияси буйруғи билан эксперт гуруҳи тузилади.

22. Эксперт гуруҳи таркиби беш нафар аъзодан иборат бўлади.

Эксперт гуруҳи аъзолари таркибига жисмоний тарбия ва спорт соҳасидан тажрибали кадрлар киритилади.

Аттестациядан ўтувчи тренерларнинг мутахассислиги бўйича базавий назарий билимлари даражаси аттестация мезонларига мувофиқлиги аниқлаш учун ўтказиладиган онлайн тест синовлари саволлари рўйхати Эксперт гуруҳи тақдимномаси бўйича комиссия томонидан тасдиқланади.

 

III. Аттестацияни ташкил этиш тартиби

23. Тренерлар асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Иш жойида ўриндошлик асосида ишлайдиган ва асосий иш жойи бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланмайдиган тренерлар эса ўриндошлик асосида фаолият юритаётган муассасасидан аттестацияга жалб этилади.

24. Тренерлар жисмоний тарбия ва спорт бўйича ўрта махсус, олий маълумотли, илмий даража олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда - диплом) кўрсатилган йўналиш, мутахассислик ёки ихтисосликларига мос келадиган спорт туридан аттестациядан ўтади.

Тренерларнинг дипломида биттадан ортиқ йўналиш, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар машғулот олиб бераётган ҳар бир спорт тури бўйича (икки спорт туридан кўп бўлмаган) алоҳида аттестациядан ўтади.

25. Аттестациядан ўтувчилар ҳар бир спорт тури учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.

26. Тренерлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи жисмоний шахс комиссиянинг ишчи органига тренерлик фаолиятининг турини кўрсатган ҳолда ариза тақдим этади.

27. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

паспорт нусхаси;

ўрта махсус, олий ёки қайта тайёрлов касбий жисмоний тарбия маълумоти тўғрисидаги диплом(лар) нусхаси;

иш жойи бўйича тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки ундан кўчирма (мавжуд бўлса);

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология ва физиология) муассасаларининг маълумотномалари;

жисмоний шахснинг СТИР гувоҳномаси нусхаси;

аттестациядан ўтказилганлиги, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

Вазирлик, спортнинг тегишли тури бўйича халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) ёки республика спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан амалга ошириладиган четлаштириш (тренернинг дисквалификацияси) юзасидан маълумотнома;

охирги 5 йил ичида меҳнати самарадорлиги - тайёрлаган спортчилари, уларнинг туман, шаҳар, вилоят, республика, халқаро спорт мусобақаларида эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

зарурат бўлган тақдирда ҳужжатлар ўрганиш учун ваколатли органларга юборилиши мумкин.

 

IV. Аттестациядан ўтказиш, рухсатнома бериш тартиби

28. Аттестация Комиссиянинг ишчи органи томонидан икки босқичда ташкил этилади.

29. Биринчи босқич - Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарори, 3-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тўғрисида низом”нинг 11 бобида белгиланган тартибга - онлайн тест синовлари орқали аттестациядан ўтувчиларнинг мутахассислиги бўйича базавий назарий билимлари даражаси аттестация мезонларига мувофиқлиги аниқланади.

30.Талабгорга биринчи босқичдан муваффақиятли ўтгандан сўнг иккинчи босқичга рухсат берилади.

Иккинчи босқич мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ, танланган спорт тури бўйича суҳбат шаклида ва  баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.

31. Талабгорлар спорт турлари бўйича тренерларга қўйиладиган касбий сифатлари, билимлари ва маҳоратларини аниқлаш ҳамда спорт турлари бўйича тренерлар, спорт турлари бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш мақсадида хулоса бериш учун спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотларидан (федерациялари, уюшмалари ва бошқалардан) мутахассислар (кейинги ўринларда - федерация мутахассислари) жалб этилиши мумкин.

Федерация мутахассислари тренерларнинг мутахассислиги бўйича малака синови натижаларини таҳлил қилади, билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказишда ва қарор қабул қилишда иштирок этади.

32. Баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичлардан паст баҳоланса аттестациядан ўтмади деган қарор қабул қилинади.

33. Аттестациянинг иккинчи босқичи - суҳбат якуни бўйича тренер аттестациядан ўтди” ёки “аттестациядан ўтмади лавозимига мувофиқ эмас деган хулоса берилади. Хулоса аттестация Комиссияси томонидан тасдиқланади.

34. Аттестация Комиссияси мажлиси унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Агар талабгор Комиссия аъзоси ҳисобланса у аттестациядан ўтишда ўз номзоди бўйича овоз беришда қатнашмайди.

Аттестация Комиссияси қарори унинг учун комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

35. Аттестация комиссияси қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси ёки раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

36. Комиссия мажлислари заруриятга кўра ўтказилади ва сўров йўли билан амалга оширилиши мумкин.

37. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиали, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларини жорий йилда муваффақиятли тамомлаган мутахассисларга Вазирлик тақдимномаси асосида (тегишли тўловларсиз) ишчи орган томонидан тренерлик фаолияти учун рухсатнома берилади.

39. Айрим ҳолларда узрли сабаб билан аттестацияга келмаган талабгорлар фақат бир марта навбатдаги аттестацияга қўйиладилар.

40. Талабгор узрсиз сабабга кўра аттестациянинг бирор босқичида иштирок этмаган бўлса аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.

Бунда, ишчи орган томонидан (ҳужжатлар, материаллар асосида) талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ҳамда унга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома беришни рад этилганлиги тўғрисидаги комиссия қарори қабул қилинади,  қарордан кўчирма талабгорга юборилади.

41. Аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, махсус ваколат берилган давлат органи ёки муассасалар раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси Ишчи орган томонидан навбатдаги аттестация муддатига кўчирилади.

42. Ўзбекистон Республикасида “Хизмат кўрсатган спорт устози” ва; “Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон ифтихори”, “Хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонларга эга бўлган шахсларга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома (тегишли тўловларсиз) чекланмаган муддатга берилади.

43.Спортнинг олимпия ва паралимпия ҳамда Осиё ва параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича, Осиё ва Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубокларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган тренерлар спорт федерациялари (уюшмалари) тавсиялари асосида аттестациядан ўтмасдан, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда тегишли рухсатнома оладилар. Низомнинг 42 ва 43 бандларда қайд этилган талабгорлар малака ошириш курсларига жалб этиладилар.

44. Аттестация комиссияларининг қарорига кўра  ишчи орган томонидан тренерга ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда - рухсатнома) аттестация ўтказилгандан сўнг ўн кун муддат ичида топширилади.

45. Аттестация жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тўлов ундирилади.

Тўлов маблағларни комиссия ишчи органининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади ва Комиссия қарори билан қонунчиликда белгиланган тартибда ишлатилади.

46. Рухсатнома қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланиб, унда ҳисоб серияси ва рақами бўлади.

Ишчи орган раҳбари рухсатномаларнинг ҳисоби, сақланиши ҳамда мақсадли ишлатилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.

47. Ишчи орган рухсатномаларнинг тренерларга тарқатилишини рўйхатга олиш учун махсус дафтар (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) юритади ва унда қуйидагиларни қайд этади:

тартиб рақами;

тренерларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

рухсатноманинг тартиб рақами, серияси;

рухсатнома берилишига асос бўлган комиссия қарорининг санаси ва тартиб рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатнома нусхаси (дубликати)нинг берилиши асоси ва санаси.

 

V. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш тартиби

48. Аттестация комиссияси қароридан норози бўлган тренерлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

49. Апелляция комиссияси ариза (шикоят) расмийлаштирилгандан кейин уч кун ичида вазирликининг буйруғи билан беш кишидан иборат таркибда ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркиби вазирликнинг раҳбар ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар спорт мутахасисларидан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.

50. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

51. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

52. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

53. Мурожаат этувчи талабгорлар апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

54. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

55. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи талабгорга ва аттестация Комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.

 

 

VI. Якунловчи қоидалар

 

56. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

57. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тренерларни аттестациядан ўтказиш

ҳамда уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

Тренерларни танлаган спорт тури бўйича касбий назарий ва

амалий билимларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

 

Мазкур баҳолаш мезони тренерларни аттестациянинг биринчи - онлайн тест синовлари орқали аттестациядан ўтувчиларнинг мутахассислиги бўйича базавий назарий билимлари даражаси аттестация мезонларига мувофиқлигини ва иккинчи босқичи - танланган спорт тури бўйича суҳбат шаклида касбий назарий ва амалий билимларини  баҳолашни аниқ мезонларини белгилайди.

I. Асосий тушунчалар

1. Ушбу мезонларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси;

спорт тури – шахснинг спорт мусобақаларига ўзига хос тайёрланишини тавсифлайдиган, мусобақаларни ўтказиш ва уларда қатнашиш талаблари, тартиби ва шарт-шароитлари уларга мувофиқ белгиланадиган ўз қоидаларига эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;

спорт мусобақаси – маълум бир спорт тури бўйича ўтказиладиган, энг кучли спортчилар (жамоалар)ни ва ғолибларни аниқловчи мусобақа;

спорт тоифаси (разряди) – маълум бир спорт тури бўйича белгиланган талабларни бажарганда ваколатли орган томонидан бериладиган унвон.

тренерлик малака тоифаси – маълум бир спорт тури бўйича фаолият олиб борувчи тренерга, жисмоний тарбия ва спортни ривожланишига қўшган хиссаси, тарбияланувчиларининг кўрсатган натижалари учун бериладиган малакавий даража.

II. Мақсад ва вазифалар

2. Ушбу баҳолаш мезонининг асосий мақсади тренерларни аттестациядан ўтказиш, уларни ўз ишларига масъулият билан ёндошиш, замон талабларига жавоб берадиган спорт кадрларини тайёрлаш ва уларга баҳо бериш.

3. Тренер фаолиятини баҳолаш мезонининг асосий принциплари аттестацияни ошкоралик, очиқ равшанлик, талабгорларга холислик асосида ўтишини таъминлаш.

Шунингдек,

а) тренерларнинг билими ва савияси даражасини ўрганиш ва уларни доимий малакасини ошириш бўйича  аниқ чора-тадбирлар белгилаб бориш;

б) жисмоний тарбия ва спорт бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

в) ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом, юксак маънавиятли ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;

г) спорт иншоотлари қувватидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда зарур спорт секцияларини ташкил қилиш;

д) ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга  қамраб олиш даражасини ўрганиш.

 

III. Тренерларни баҳолаш мезонлари

4. Тренерларнинг аттестациядан ўтиши баллик тизимда ҳисобланади. Синовларда умумий 150 баллдан камида 84 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган талабгор якуний аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади

5. Аттестациянинг биринчи босқичи Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарорига 3-иловаси “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тўғрисида Низом талаблари асосида ўтказилади.

6. Саволлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича тузилади:

а) Умумий тайёргарлик (қонунчилик нормалари, амалий хорижий тиллар)

б) Умумкасбий тайёргарлик (АКТ, педагогик маҳорат, инновацион педагогик технологиялар, халқаро тажрибалар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш);

в) Мутахассислик бўйича тайёргарлик (психологик тайёргарлик, физиология, спорт тиббиёти, овқатланиш гигиенаси, спорт машғулоти назарияси, спорт иншоотлари).

7. Биринчи босқич - онлайн тест учун белгиланган умумий 50 баллдан камида 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва иккинчи босқич - суҳбатга киришига рухсат берилади.

8. Аттестациянинг иккинчи босқичи - талабгорнинг танланган спорт тури бўйича касбий назарий ва амалий билимларини  баҳолаш мазкур Мезонлар ва унинг иловасидаги жадвалга мувофиқ ўтказилади ҳамда баҳоланади.

9. Талабгорнинг танланган спорт тури бўйича касбий назарий ва амалий билимларини  баҳолашда:

а) тренернинг мутахассислиги бўйича малакаси, спорт ва ҳакамлик фаолияти;

б) ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилишдаги ташаббускорлиги;

в) меҳнати самарадорлиги - тайёрлаган спортчилари, уларнинг туман, шаҳар, вилоят, республика, халқаро спорт мусобақаларида эришган ютуқлари;

г) тренер фаолият олиб бораётган маълум бир спорт тури бўйича кадрларнинг етарлича мавжудлиги;

д) аттестация комиссияси тренерни ўз ишига нолойиқ деб топганда (аттестациядан ўта олмаган тақдирда) шуғулланувчи ёшларни бошқа мураббий-ўқитувчига бириктириш имкони борлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

10. Талабгор тренернинг йиғмажилдидаги мутахассислиги ва охирги
5 йил ичида
меҳнати самарадорлиги - тайёрлаган спортчилари, уларнинг туман, шаҳар, вилоят, республика, халқаро спорт мусобақаларида эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари ўрганилади.

11. Республика ҳудудида спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ваколатли органлар, спорт турлари бўйича федерациялар, Республика олий спорт маҳорати мактаблари томонидан берилган ижобий тавсифномаси мавжуд тренер Комиссиянинг қарори билан танланган спорт турига оид касбий назарий ва амалий билимларини  бўйича суҳбатдан озод этилиши мумкин.

12. Иккинчи босқич учун белгиланган умумий 100 баллдан камида
56 балл (56 фоиз) тўплаган талабгор
суҳбатдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.

 

IV. Меҳнат самарадорлигини, эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар

13. Талабгор тренер охирги 5 йил давомидаги меҳнати самарадорлигини  тасдиқловчи ҳужжатлар:

а) Республика ҳудудида спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ваколатли органлар, спорт турлари бўйича федерациялар, Республика олий спорт маҳорати мактаблари томонидан берилган ижобий тавсифнома;

б) ваколатли органлардан тренер фаолият олиб бораётган спорт турининг мазкур ҳудудда ривожланганлиги, кадрларнинг мавжудлиги юзасидан маълумот.

в) Тренерлик малака тоифаси гувоҳномаси нусхаси;

г) Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси гувоҳномаси нусхаси;

д) Давлат мукофотлари ҳужжатларининг нусхаси;

14. Тайёрлаган спортчилари, уларнинг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар:

а) Спортчиларнинг қўлга киритган диплом нусхаси ёки мусобақа баённомасидан кўчирма;

б) Спортчиларнинг спорт тоифаси гувоҳномаси ёки буйруқ нусхаси;

г) Спортчиларнинг миллий терма жамоа аъзоси ёки номзодини эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилади.

 

V. Якунловчи қоидалар

15. Аттестациядан ўтувчи тренерлар фаолият юритувчи спорт таълим муассасалари, жисмоний тарбия ва спорт клублари, бошқа давлат ҳамда нодавлат спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштирувчи ёки ушбу соҳада аҳолига хизматлар кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар Ишчи органга тақдим этиладиган барча ҳужжатларни юритилиши ва тўғри тақдим этилишига масъулдирлар.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Талабгорнинг танланган спорт тури бўйича касбий назарий ва амалий билимларини баҳолаш мезонларига

ИЛОВА

 

Танланган спорт тури бўйича суҳбат шаклида касбий назарий ва амалий билимларини  баҳолашни аниқ мезонлари

ЖАДВАЛИ

 

Кўрсаткичлар

Баллар

Базавий назарий билимлари бўйича тест синовлари (жами 50 балл)

1

Компьютер дастурлари ёки ёзма шаклдаги тест синовларида 50 та савол:

ҳар бир тўғри жавоб учун

 

1 балл

 

Минимал ўтиш бали

28 балл

Касбий назарий ва амалий билимларини баҳолаш (жами 100 балл)

1. Мутахассислиги бўйича фаолияти

2

Олий жисмоний тарбия маълумотига эга бўлганлиги учун

4 балл

3

Олий жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган (бошқа олий маълумотга эга), лекин спорт  унвонига эга (спорт тоифаси)

2 балл

4

Ўрта махсус жисмоний тарбия маълумоти учун

1 балл

5

Малака тоифаси учун:

олий тоифа

I, II тоифа

 

4 балл

2 балл

6

Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун:

халқаро тоифа

миллий тоифа

 

4 балл

2 балл

2. Тайёрлаган спортчилари ва уларнинг эришган ютуқлари бўйича

7

Олимпия, Паралимпия ўйинлари ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлаганлиги учун

 

10 балл

8

Осиё, Параосиё ўйинлари, Жаҳон чемпионатларининг ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлаганлиги учун:

Олимпия спорт турлари

Миллий ва ноолимпия спорт турлари

 

 

5 балл

3 балл

9

Осиё чемпионатларининг ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлаганлиги учун:

Олимпия спорт турлари

Миллий ва ноолимпия спорт турлари

 

 

4 балл

2 балл

10

Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлаганлиги учун:

Олимпия спорт турлари

Миллий ва ноолимпия спорт турлари

 

 

2 балл

1 балл

11

Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси тайёрлаганлиги учун:

Асосий таркиб;

Олимпия ва спорт турлари

Миллий ва ноолимпия спорт турлари

Заҳира таркиб;

Олимпия спорт турлари

Миллий ва ноолимпия спорт турлари

 

 

2 балл

1 балл

 

2 балл

1 балл

 

Минимал ўтиш бали

56 балл

Изоҳ: Жадвалда белгиланган кўрсаткичлар бўйича етарли балл тўплай олмаган талабгорлар суҳбат давомида баҳоланади.

 

Тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

http://www.lex.uz/Pages/GetPDF.aspx?file=2033736

 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан

______- сон РУХСАТНОМА

http://www.lex.uz/Pages/GetPDF.aspx?file=2033738

___________________________________________

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ____________

(тренернинг ихтисослиги кўрсатилсин)

сифатида тренерлик фаолиятига рухсат берилган.

Асос____________________________________________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________

20____й.________________да берилган.

20____й.__________________________ гача ҳақиқий ҳисобланади.

Раҳбар ____________________________________

(ваколатли органнинг номи)

 

(имзо)

 

М.Ў.

 
     

 

Вазирлар Маҳкамасининг
201
9 йил “__” _________даги

_____-сон қарорига
4-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
14 августдаги 658-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар

 

а) 3-иловада:

2-бандга “, шунингдек тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома беради” сўзлари қўшилсин.

8-банднинг иккинчи хатбошига “, шунингдек тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш” сўзлари қўшилсин.

9-банди қуйидаги таҳрирдаги “е” кичик банд билан тўлдирилсин:

“е) тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш йўналишида:

тренерларнинг спорт тури бўйича касбий билим, кўникма ва малакаси, методологик маданияти, шахсий, касбий ўсишини, амалий кўникмаларига эга бўлиши, шунингдек уларнинг замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш даражасини аниқлаш;

спорт тури бўйича малакаси, спорт машғулотини ўтказиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш;

спорт тури бўйича фаолият юритиш имкониятларини яратиш;

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш.”.

10-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:

“тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш”.

б) 4-иловада:

1-банддаги “қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш” сўзларидан кейин
“, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга талабгорларни аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш” сўзлари қўшилсин;

47-банддаги “қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш” сўзларидан кейин “, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга талабгорларни аттестациядан ўтказиш” сўзлари қўшилсин;

54-бандига қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

Якуний аттестация натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.”;

11-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11-боб. Малака ошириш курслари тингловчилари ва тренерлик фаолияти билан шуғулланишга талабгорларни аттестациядан ўтказиш
ва баҳолаш”;

55. Тингловчиларнинг малака ошириш курси давомида олган билимларини баҳолаш ҳамда талабгорларни тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома олиш мақсадида Марказ ва унинг филиаллари томонидан аттестациядан ўтказилади.

56. Аттестация якуний онлайн (офлайн) тест синовлари ва суҳбатдан иборат бўлади.

57. Аттестацияни ўтказиш учун аттестация комиссияси камида
5 кишидан иборат таркибда Марказ ва унинг филиаллари томонидан тузилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланади.

58. Аттестация комиссияси таркибига Марказ ва унинг филиаллари, олий спорт маҳорати мактаблари, федерациялар (уюшмалар) вакиллари жалб қилинади.

59. Аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади.

60. Аттестация комиссияси ўз қарорини онлайн (офлайн) тест синовлари, тингловчилар (талабгорлар)нинг якуний суҳбат натижаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.

61. Аттестация комиссиясининг қарори малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат ва талабгорларга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

62. Якуний онлайн (офлайн) тест малака ошириш ўқув режасидаги
ҳар бир модул бўйича саволларни қамраб олган ҳолда тайёрланган тест саволлари асосида ўтказилади. Якуний онлайн тест асосида тингловчи
(талабгор)нинг билим даражаси 50 дақиқа давомида 50 та тест саволлари асосида 50 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади. Якуний онлайн (офлайн) тест натижаси тест якунланиши билан дарҳол экранда
акс эттирилади. Ушбу тест синовларини ўтказиш Марказнинг серверида жойлаштирилган электрон тизимга филиаллар компьютерларининг уланиши ва тест синовларини марказлашган ҳолда видеокузатувини ёзиб бориш орқали амалга оширилади.

63. Якуний онлайн (офлайн) тест учун белгиланган умумий 50 баллдан камида 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи (талабгор) тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришига рухсат берилади.

64. Якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган
савол-жавоблар, тингловчи (талабгор)нинг охирги 5 йиллик фаолияти давомида ҳамда унинг ўқувчилари (шогирдлари) томонидан эришилган натижалар, шунингдек, спорт ва таълим соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ва касбий билим даражаси максимал 50 балллик тизимда баҳоланади. Якуний онлайн (офлайн) тест ва аттестация комиссияси суҳбати жами 100 балллик тизимда баҳоланади.

65. Аттестация натижасига кўра умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган тингловчи (талабгор) якуний аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда унга мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган давлат намунасидаги сертификат ҳамда ўрнатилган тартибдаги рухсатнома берилади.

Аттестация натижасига кўра якуний онлайн (офлайн) тестга ажратилган 50 баллдан 28 балл (56 фоиз) миқдоридан ва аттестация комиссияси суҳбатига ажратилган 50 баллдан 28 балл (56 фоиз) миқдоридан кам тўплаган тингловчи (талабгор) аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.

Якуний аттестация натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.

66. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослиги аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатнинг (диплом, сертификат) мавжудлиги талаб этилади.”;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш схемаси VII-босқич позицияси “Амалга ошириш механизми” устунига “курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади.” сўзларидан кейин қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

“Якуний аттестация натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.”;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга махсус ўқув курсларини ташкил этиш схемаси IV-босқич позицияси “Амалга ошириш механизми” устунига “курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади.” сўзларидан кейин қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

“Якуний аттестация натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.”;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни малакасини ошириш курсларини ташкил этиш схемаси VI-босқич позицияси “Амалга ошириш механизми” устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Якуний онлайн тест асосида тингловчи (талабгор)нинг билим даражаси 50 дақиқа давомида 50 та тест саволлари асосида 50 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади. Якуний онлайн (офлайн) тест учун белгиланган умумий 50 баллдан камида 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи (талабгор) тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришига рухсат берилади.

Якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган савол-жавоблар, тингловчи (талабгор)нинг охирги 5 йиллик фаолияти давомида ҳамда унинг ўқувчилари (шогирдлари) томонидан эришилган натижалар, шунингдек, спорт ва таълим соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича
ва касбий билим даражаси максимал 50 балллик тизимда баҳоланади. Якуний онлайн (офлайн) тест ва аттестация комиссияси суҳбати жами 100 балллик тизимда баҳоланади.”;

VII-босқич позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

VII-босқич

 

Марказ (филиаллар),

Тингловчи (талабгор)

 

Марказ ва филиаллар (ижрочи), Аттестация комиссияси, Тингловчи (талабгор)

 

Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи (талабгор) курсларни ва синовларни муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда тингловчига давлат намунасидаги сертификат берилади ҳамда ўрнатилган тартибдаги рухсатнома берилади.

 

1 кун иш кунида

Курс синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчига сертификат берилади ёки ўта олмаган тингловчи (талабгор)лар рўйхати эълон қилинади.

”.

 

 

 

 

 

 

Якуний онлайн тестига ажратилган 50 баллдан 28 балл (56%) миқдоридан кам  тўплаган ва курс синовларида 56 баллдан (100 баллнинг 56%) кам тўплаган тингловчи (талабгор) курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади. Курсдан четлатилган ва курс синовларидан ўта олмаган тингловчи (талабгор) ўз ҳисобидан янги тузиладиган шартнома асосида такроран таълим олиши ва синовлардан ўтиши мумкин бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ________даги

____-сон қарорига
5-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон,
53-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил
13 июлдаги 214-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида” 2013 йил
31 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон,
7-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил
10 октябрдаги 284-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 519-модда) 8-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 15 февралдаги ПҚ–2779-сон қарори)” 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда) илованинг 18-банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш
ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида” 2017 йил
28 июлдаги ПҚ–3160-сон қарори) (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1040-модда) 1-иловасининг 3-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқолган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 5 мартдаги ПҚ–3583-сон қарори)” 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2018 йил 9 июль) 1-иловасининг 20-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни
қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2019 йил
16 январь) 1-иловасининг 4-банди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 17 апрелдаги 319-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2019 йил 17 апрель).

Тренерларни аттестациядан ўтказиш

ҳамда уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

 

Тренерларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

 

 

Босқичлар

Тадбирлар

1-Босқич

Талабгорлар – жисмоний шахс ва унинг фаолият олиб бораётган ташкилоти раҳбари

Комиссиясининг

Ишчи органи

Комиссия ва Республика спорт ташкилотлари

Комиссия

 

Комиссиясининг

Ишчи органи

1.Тренерлик фаолияти билан шуғлланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми назарда тутилган рўйхатга мувофиқ тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларини тайёрлайди.

2.Ҳужжатларни бевосита комиссиянинг ишчи органига ёхуд уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.

 

1.Ишчи органнинг маъсул шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади ,нусхаси  ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади(топширилди)

2.Ҳужжатларни кўриб чиқади ва аттестацияни ўтқазиш санаси ва жойи тўғрисида ёки аттаестатсиядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3.Аттестациянинг биринчи босқичини ўтқазади.

4.Комиссия аттестациянинг биринчи босқичи якунлари бўйича таклифни кўриб чиқади ва тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда Комиссия қарори баённомаларини тасдиқлайди.

1.Аттестациянинг иккинчи босқичини ўтказади.

2. Комиссия аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари бўйича таклифни кўриб чиқади ва тренерлик фаолияти билан шуғлланиш юзасидан рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

3. Ишчи орган Комиссия қарори асосида тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан рўхсатномани расмийлаштиради ва талабгорга беради.

 

Талабгорнинг хоҳшига кўра

1)Ҳужжатлар қабул қилинган кунда;

2)Ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ булмаган муддатда;

3)Аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин 30 кун мобайнида

4)Уч кун муддатда

1)Йўлланма олинган кундан бошлаб
15 кундан ошмайдиган муддатда;

2)Иккинчи босқичдан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулосани олгандан кейин 10 кун мобайнида;

3)Уч кун муддатда.

2-Босқич

Бажариш муддатлари

Субъектлар

 

                   
    Надпись: Бажариш муддатлари
    Надпись: Босқичлар   Надпись: Субъектлар   Надпись: Тадбирлар
 
 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” _________даги

_____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Спорт-таълим муассасалари тренер-ўқитувчилари ва ходимлари

меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

 

Лавозимлар номи

Тариф ставкалари миқдорлари:

Олий

малака

тоифали

Биринчи

малака

тоифали

Иккинчи

малака

тоифали

Олий

маълумотли

Ўрта махсус маълумотли

1. Спорт-таълим муассасасининг тренер-ўқитувчиси ва йўриқчи-услубчиси.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари,

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари,

Спорт турлари бўйича Ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари,

Олий маҳорати спорт мактаблари;

Олий спорт маҳорати мактаблари;

Республика олий спорт маҳорати мактаблари

2 225 865

 

2 014 232

 

1 807 614

 

1 614 582

 

1 509 255

 

4. Спорт-таълим муассасасининг психологи

987 089

917 535

850 753

786 655

726 387

5. Аккомпаниатор

868 624

799 083

732 312

668 593

608 000

6. Хореограф 

 

 

 

 

 

7. Спортчи лавозими

 

 

 

 

 

8. Йўриқчи қутқарувчи

 

 

 

 

 

*Спортчи,  Хореограф, Йўриқчи қутқарувчи лавозими ягона таъриф сеткаси бўйича тўланади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” _________даги

_____-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Спорт-таълим муассасалари рахбар-ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

Лавозим номи

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ

1.Спорт-таълим муассасаларининг директорлари.

2 678 600

2 532 184

2 387 979

1.1. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

2 678 600

2 532 184

2 387 979

1.2. Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари

2 678 600

2 532 184

2 387 979

1.3. Олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

 

2 678 600

2 532 184

2 387 979

1.4. Олий махорати спорт мактаблари;

2 678 600

2 532 184

2 387 979

1.5. Олий спорт махорати мактаблари;

2 678 600

2 532 184

2 387 979

1.6. Республика олий спорт маҳорати мактаблари

2 678 600

2 532 184

2 387 979

2. Спорт-таълим муассасасининг директор ўринбосарлари

2 532 184

 

2 387 979

 

2 236 441

 

2.1. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари.

2 532 184

 

2 387 979

 

2 236 441

 

2.2. Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари.

2 532 184

 

2 387 979

 

2 236 441

 

2.3. Олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

2 532 184

 

2 387 979

 

2 236 441

 

2.4. Олий маҳорати спорт мактаблари;

2 532 184

 

2 387 979

 

2 236 441

 

2.5. Олий спорт маҳорати мактаблари;

2 532 184

 

2 387 979

 

2 236 441

 

2.6. Республика олий спорт маҳорати мактаблари

2 532 184

 

2 387 979

 

2 236 441

 

 

Общие предложения

1072