ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
456 Хокимият Амударьинского района 13/09/2018 28/09/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йилга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-456

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги № 965 сонли қарорига  мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йилга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш мақсадида

 

Қ  А  Р  О  Р             Қ  И  Л  А  М  А  Н  :

 

1. Ўзбекистон  Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси асосида иш кўриб, Амударё туман хокимлиги ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатлаша олмайдиган шахслар учун иш уринларининг энг кам сонини белгилайди, тумандаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликлар учун ходимларнинг руйхатдаги уртача сонининг 5,38 фоиз миқдорида, бу 81 иш урнини ташкил этади, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлгиз ва кўп болали ота-оналар учун 37,57 фоиз (28         киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 40,74 фоиз (33киши);

сафарбарлик чакируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар  3,7 фоиз (3киши);

ногиронлар учун 3,7 фоиз (3киши уй мехнатига касаначи);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 4,94 фоиз (4киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод килинган ёки суднинг карорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари кўлланилишидан озод килинган шахслар,  11,11 фоиз (9     киши);

одам савдоси курбонлари учун  1,24 фоиз (1 киши).

 

2. Туманда банд қилиниши керак бўлган иш ўринлар сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ  ва ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларининг энг кам микдорини банд этиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

3. Ташкилотлар рахбарлари  ушбу тоифа шахслар учун белгиланган иш ўринларининг ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таьминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таьминласин.

 

4. Улар бўйича иш ўринлари захирага кўйиладиган касблар ишчи касблари  ва Мангит Назархон Ирригация тизими корхонасига мутахасисслар хисоблансин.

 

5.Ташкилотлар рахбарлари Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли карори билан тасдикланган “Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага куйиш тартиби” тўғрисидаги низомга мувофик ушбу карорнинг 2-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

 

6. Мухтожлар учун иш уринларининг энг кам сонини белгилаш буйича туман хокимининг ушбу карори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга кабул килиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига конун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

 

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Собиров) бир хафта муддатда ушбу қарорни тегишли корхона, муассаса, ташкилот ва хўжаликлар рахбарларининг эътиборига этказсин ва бажарилиши устидан назорат қилишни таъминласин.

 

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг  иқтисод ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари  М.Темирбаев зиммасига юклатилсин.

 

9. Ушбу қарор туман “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

  

  Амударё тумани  ҳокими                                     С.Йўлдашев

 

Амударё туман ҳокимининг
2018 йил  даги
-сон қарорига 1- илова

 

 

Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича
 маҳсус комиссия таркиби

 

    М.Темирбаев

-Туман ҳокими биринчи ўринбосари, комиссия раиси

А.Собиров

-Бандликка кўмаклашиш маркази директори, комиссия котиби

О.Ешчанов

-Бандликка кумаклашиш маркази ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий куллаб кувватлаш булимидан, комиссия котиби

 

 М.Шерметов.

-“Ешлар иттифоқи” туман кенгаши раиси, комиссия аъзоси

А.Қўшаев

-“Махалла” хайрия жамоат фонди туман булими раиси, комиссия аъзоси

 

Амударё тумани ҳудудидаги корхона, ташкилот ва хўжаликларда 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга қабул қилиш бўйича иш ўрнининг энг кам микдори.

           Амударё тумани ҳокимининг

           2018  йил     даги      -сонли қарорига  2- илова

 

 

2019 йилда Амударё тумани буйича ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд килиб куйиладиган иш уринлари

 

Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда  кийналаётган  ва мехнат бозорида тенг шароитларда ракобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини белгилаш таклиф килаётган корхона ва ташкилотлар руйхати (корхона ва ташкилотлар номи)

Штат жадвали буйича ходимларнинг умумий сони

Келгуси йилга захирага куйиш таклиф этилаётган иш уринлари сони

шундан

 

А

Б

В

Г

Д

Е

Ж

1

"Амударё пахта тозалаш" Акционерлик жамияти

426

20

7

6

 

3

2

1

1

2

Амударё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси

125

8

4

1

1

 

1

1

 

3

МЧЖ "AMUDARYOTEX" хорижий корхонаси

421

20

4

15

1

 

 

 

 

4

ASIA SILK ШУЪБА КОРХОНА

76

6

3

3

 

 

 

 

 

5

"Мангит инвест максимум" масъулияти чекланган жамияти

36

2

1

1

 

 

 

 

 

6

Амударё сув махсус пудрат Давлат унитар корхонаси

55

4

2

 

1

 

1

 

 

7

Туман ободонлаштириш бошқармаси

121

6

3

2

 

 

 

1

 

8

"Амударё  гишт заводи" масъулияти чекланган жамияти

50

4

2

 

 

 

 

2

 

9

"Киличбой КУМ" масъулияти чекланган жамияти

41

4

 

1

 

 

 

3

 

10

Мангит Назархон Ирригация тизими

50

2

 

2

 

 

 

 

 

11

"Актау" масъулияти чекланган жамияти

20

1

 

1

 

 

 

 

 

12

"Жуманиязов Илхом масъулияти чекланган жамияти

35

2

1

1

 

 

 

 

 

13

Коракалпок кишлок курилиш масъулияти чекланган жамияти

50

2

1

 

 

 

 

1

 

 

ЖАМИ

1506

81

28

33

3

3

4

9

1

 

 

 

А-14 ёшгача ва ногирон болалари булган ёлгиз ва куп болали ота-оналар учун банд килинган иш уринлари сони

 

Б-умумий урта ва урта махсус касб-хунар таьлими муассасаларини давлат грантлари буйича таълим олган битирувчилар учун банд килинган иш уринлари сони

 

В-сафарбарлик заҳираси хизматини ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафларидан муддатли харбий хизматдан  бушатилганшахслар учунбанд килинган иш уринлари сони

 

Г-ногиронлар учун уй мехнатига касаначи килиб иш билан таъминлаш учун банд килинган иш уринлари сони

 

Д-пенсия олди ёшидаги шахслар учунбанд килинган иш уринлари сони

Е-жазони ижро этиш муассасаларидан  ёки суднинг карорига кура тиббий тусдаги мажбурлов чораларини кулланилган шахслар  учун банд килинган иш уринлари сони

 

Ж-одам савдоси курбонлари учун банд килинган иш уринлари сони

Общие предложения

917