ID | Разработчик | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во предложений |
---|---|---|---|---|
4526 | Центр профессионального образования | 09/07/2019 | 24/07/2019 | 14 |
Обсуждение завершено
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 майдаги 394-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, касб-ҳунар таълими соҳасида давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Касб-ҳунар таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассисларни ва ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш ташкил этиладиган касб-ҳунар коллежларининг рўйхати 2-илова мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
бир ҳафта муддатда Давлат мулкини бошқариш агентлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик асосида касб-ҳунар таълими муассасасида кадрлар тайёрлаш бўйича намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқсин;
бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири А.Арипов
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил «____» _____ даги
_________ сон қарорига
1-ИЛОВА
Касб-ҳунар таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 394-сон қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, касб-ҳунар таълими соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:
давлат-хусусий шериклик – хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида, касб-ҳунар таълими соҳасида аниқ муддатга юридик тарзда расмийлаштирилган давлат ва хусусий шерикларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси (кейинги ўринларда матнда лойиҳа деб юритилади) – касб-ҳунар таълими соҳасида, муҳим давлат, ижтимоий, иқтисодий ва илмий-техникавий аҳамиятга эга бўлган, белгиланган муддат даври ичида амалга ошириладиган ва тугалланган хусусиятига эга бўлган инвестицион, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа изчил чора-тадбирлар мажмуаси умумийлиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда матнда битим деб юритилади) – давлат ва хусусий шериклар ўртасида тузилган, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг бажарилиши юзасидан бошқа шартларни белгилаб берувчи давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимнинг объекти (кейинги ўринларда матнда объект деб юритилади) – бинолар, иншоотлар, қурилишлар, ер майдонлари, моддий техника базалари, устахоналар ва уларни жиҳозлари коллежларнинг мулк мажмуаси сифатида;
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимнинг томонлари (кейинги ўринларда матнда томонлар деб юритилади) – давлат шериги, хусусий шерик ва балансда сақловчи;
давлат шериги– Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик);
хусусий шерик – битим тузган, юридик ёхуд жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўлиши ҳамда хусусий шериклар томонида иштирок эта олмайди;
балансда сақловчи – Вазирлик, унинг таркибий бўлинмалари ва қуйи ташкилотлари ҳамда тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик ва идоралар балансига бириктирилган давлат-хусусий шериклик объекти ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансига бириктирилган ер майдонлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки тўғрисидаги Қонунга мувофиқ;
лойиҳа ҳужжатлари – Ўзбекистон Республикасининг архитектура, шаҳарсозликва қурилиш фаолиятига оид қонунчилигига мувофиқ, давлат-хусусий шериклик объектини барпо этиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ёки битим асосида фаолиятини ташкил этиш ва юритиш учун ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши талаб этиладиган ҳужжатлар;
давлат-хусусий шериклик объектидан фойдаланиш – хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик объектининг мақсадига мувофиқ, шу жумладан касб-ҳунар таълими хизматларини кўрсатиш мақсадида, Битим билан белгиланган тартибда ва шартлар асосида давлат-хусусий шериклик объектидан фойдаланиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини бошқариш – лойиҳани бошқариш амалларини бажариш: лойиҳани режалаштириш, лойиҳа шартларини белгилаш, ифодалаш, ўзгартириш, лойиҳани техникавий бажариш (режалаштириш ва назорат қилишдан ташқари), лойиҳани бажарилиши устидан назорат қилиш;
давлат-хусусий шериклик субъектлари – давлат шериги, хусусий шерик ва балансда сақловчи;
коллежларнинг (ёки уларнинг бир қисмининг) фойдаланилмайдиган бинолари – давлат таълим муассасалари ёки коллежларнинг бўш турган ва капитал таъмирлашни талаб этувчи бинолари;
концессия (концессион битим) – муайян муддатга тузилган шартнома, унга кўра давлат концессионерга қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкаларига, шунингдек таълим муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмида ва шартларда унинг мулки ҳисобланади.
3. Давлат-хусусий шериклик касб-ҳунар коллежларини (кейинги ўринларда Коллеж деб юритилади) ташкил қилишда давлат шериги (Вазирлик) ва хусусий шерик ҳамда балансда сақловчи ўртасида қонунчиликка мувофиқ битим тузилади.
4. Давлат-хусусий шерикчилик асосида шакллантириладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
5. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги принципларга асосланади:
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига риоя этиш;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва ундан фойдаланиш имкони, давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қилган маълумотлар бундан мустасно;
камситиш йўқлиги ҳамда битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;
томонларнинг битим бўйича ўз мажбуриятларни виждонан бажариши;
хавф-хатарлар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;
давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг шартномавий асосланганлиги.
6. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
давлат-хусусий шериклик асосида касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш;
мавжуд коллежларни капитал таъмирлаш ёки реконструкция қилиш шарти билан, нодавлат таълим муассасаларини объектларини қуриш учун бинони ва ер участкаларининг доимий фойдаланишга бепул бериш; (3 йилдан 49 йилгача)
қайта қуришни ёхуд капитал таъмирлаш талаб қиладиган мавжуд касб-ҳунар коллежларини ижарага бериш;
концессия асосида қурилиш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкасини ёки бинони ажратиш;
коллежларнинг фойдаланилмайдиган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) хусусий шерикларга ижара тўловининг «ноль» ставкаси бўйича мақсадли фойдаланиш учун маълум бир шартлар асосида тақдим этиш.
7. Хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик шартларида берилган объектларда фаолият бошлаган нодавлат коллеж келишувнинг амал қилиш муддати давомида ўз фаолиятини қайта ихтисослаштириши тақиқланади.
8. Ушбу Низомга мувофиқ нодавлат касб-ҳунар таълими муассасаларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкаларини тақдим этишда, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини тақдим этиш тартиби татбиқ этилмайди.
2-боб. Давлат-хусусий шериклик асосида касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш тартиби
9. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат касб-ҳунар таълими хизматларини кўрсатиш истагини билдирган хусусий шерик давлат шеригига тегишли ариза беради.
10. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
юридик шахслар учун – хусусий шерикнинг номи ва жойлашган манзили, жисмоний шахслар учун – шахсий маълумотлари ва яшаш манзили;
лойиҳани амалга оширишнинг асосий мақсадлари кўрсатилган бизнес-режа;
тахмин қилинган объект ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар.
11. Агар объект Вазирлик ёки унинг қуйи ташкилотларининг балансида бўлмаса, Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигига лойиҳани амалга ошириш юзасидан мурожаат қилади.
12. Келиб тушган ариза кўриб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ижобий хулосалари олинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосалари олинган ҳолда, давлат шериги хусусий шерикни олинган хулосалар тўғрисида 3 (уч) иш куни ичида хабардор қилади.
13. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинадиган касб-ҳунар коллежлари бўйича барча ҳужжатлар Вазирлик томонидан умумлаштирилиб Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади
14. Тақдим этилган ариза асоссизлиги аниқланса, ушбу ариза Вазирлар Маҳкамасига киритилмайди.
3-боб. Асосий функция ва вазифалари
15. Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
объектга киритиладиган инвестицияларнинг минимал миқдорлари ва ҳажмларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда белгилаш, қонунчилик билан белгиланган ҳоллар бундан истисно;
давлат шериги сифатида хусусий шериклар билан ўзаро муносабатларга киришиб, коллежлар фаолияти бўйича музокараларни ўтказиш;
коллежнинг келгусида ўз Уставида белгиланган вазифаларни бажарилишига монеълик қиладиган фаолият билан шуғулланмаслигини назорат остига олиш;
хусусий шерикдан ҳар чорак бўйича ҳисобот олиш;
хусусий шерик фаолияти бўйича мониторинг юритиш ва лойиҳаларни амалга оширилишини баҳолаш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битимнинг шартларига риоя этилиши юзасидан мониторинг юритиш доирасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этилишини талаб қилиш;
объект бўйича хусусий шерикнинг айби билан юзага келган зарарлар қопланишини талаб қилиш;
давлат шериги қонун ҳужжатларига ва унинг томонидан тузилган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Давлат шериги қуйидагиларга мажбур:
хусусий шерикка бинонинг қурилиши, уни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича рухсат берувчи ҳужжатларни олишда кўмаклашиш;
хусусий шерик фаолияти самарадорлиги ошириш мақсадида меъёрий услубий жиҳатдан кўмаклашиш;
хусусий шерикларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар берилишида кўмаклашиш;
хусусий шерикка чет эл давлатларидан таълим соҳасидаги мутахассисларни жалб қилишда кўмаклашиш;
хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслик, ушбу Низомда назарда тутилган шартлар бузилиши ҳолатларидан ташқари.
17. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим муассасасини келгуси фаолиятини белгилаш бўйича тушунтиришларни олиш учун давлат шеригига мурожаат қилиш;
касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун қўшимча махсус тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш ва фойда олиш;
ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилиши учун инвестицияларни киритиш ёки жалб қилиш;
ўқув жараёнини ташкил қилиш ҳамда ўқув-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан давлат шеригига мурожаат қилиш;
ўқув жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида хориждан тажрибали педагогларни жалб қилишга мурожаат қилиш;
мавжуд коллежларни капитал таъмирлаш ёки реконструкция қилиш шарти билан ёхуд концессия асосида қурилиш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкасини ёки бинони белгиланган тартибда олиш ва ундан фойдаланиш;
хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
18. Хусусий шерик қуйидагиларга мажбур:
таълим муассасассининг келгуси фаолиятини ривожлантириш юзасидан қарорлар қабул қилиш;
таълим муассасасига қабул жараёнини шакллантириш;
таълим муассасаси белгиланган тартибда ва муддатда фаолиятини йўлга қўйиш;
капитал таъмирлаш ёки реконструкция қилиш шарти билан ёхуд концессия асосида қурилиш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун олинган ер участкаси ёки бинодан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларига, шу жумладан давлат таълим стандартларига қатъий риоя қилиш;
таълимнинг янги инновацион, интерфаол ва технологик усулларини жорий қилиш;
таълим муассасаси объектлари фаолиятининг тайёрлов йўналишини сақлаш;
таълим муассасасида санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена меъёрларига риоя қилиш;
таълим муассасасини юқори малакали педагогик ходимлар ва бошқа кадрлар билан бутлаб тўлдириш, таълим-тарбия жараёнини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
ўқитиш ва тарбиялашнинг юқори сифатини таъминлайдиган мақбул шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан иқтидорли таълим олувчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш;
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, усуллари ва замонавий ўқитиш технологияларидан фойдаланиш асосида, касб-ҳунар таълими соҳасида таълим жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш;
таълимнинг муддатлари ва шартларини, тўлов миқдорини, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳамда бошқа шартларни белгилайдиган ўзаро тузилган шартномага мувофиқ, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш;
Битим доирасида объектнинг тўлиқ молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек лойиҳалаштирилишини, қурилиши, қайта қурилиши, капитал таъмирланиши, модернизацияланишни таъминлаш;
таълим муассасаси битирувчиларини иш билан таъминлаш;
хусусий шерик томонидан ушбу хусусий шерикнинг тасарруфида бўлган объектнинг бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хусусий шерикнинг алмаштирилиши бундан мустасно;
хусусий шерик ушбу Низомга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасигаолиши мумкин.
4-боб. Давлат-хусусий шериклик асосидаги касб-ҳунар коллежлари фаолиятини ташкил этиш
19. Давлат-хусусий шериклик касб-ҳунар коллежида ўқув жараёни Вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.
Ўқувчиларнинг ўз мутахассислари бўйича билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда асосий эътибор уларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилади.
20. Коллежнинг таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари жойлардаги иш берувчи ташкилотлар томонидан мавжуд касбларга бўлган эҳтиёж ва талаблар асосида Коллежнинг таклифларига биноан Вазирлик ёки тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади.
21. Коллежда ўқиш ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилида олиб борилади.
22. Фан дастурларини ишлаб чиқиш, амалиётларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ўқув-тарбиявий ишлар ҳамда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш давлат таълим стандартидан келиб чиққан ҳолда Коллеж томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлик ва Хусусий шерик томонидан тасдиқланади
23. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва интерфаол усулларидан фойдаланилади.
24. Мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари соатбай ҳақ тўлаш асосида таълим-тарбия жараёнига жалб этилиши мумкин.
25. Коллежда ўқувчилар билимини текшириш Вазирлик билан келишилган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Ўқув йили якунлангандан кейин Коллежни ҳар бир босқичда ўзлаштириш ва ижодий имтиҳон натижалари бўйича кейинги босқичга ўтказиш, амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланилади.
5-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
26. Фаолиятини олиб бориш учун ер ҳамда ўқув бинолари мавжуд касб-ҳунар коллежари мол-мулкидан фойдаланилади.
27. Хусусий шерик маблағларидан, жалб қилинган ички ва ташқи маблағлар ҳисобидан, ўқувчилар томонидан тўланадиган шартнома тўлови суммаларидан, коллежнинг вақтинчалик бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадлардан, биносининг фойдаланилмайдиган қисмини ижарага беришдан тушган маблағларидан, ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан, Коллеж ўз маблағларидан қонун ҳужжатларига ҳамда ўз Уставига мувофиқ фойдаланади.
28. Давлат-хусусий шериклик касб-ҳунар коллежининг мол-мулки асосий фондлар, айланма маблағлар, молиявий ресурслар, мустақил балансида акс этган бошқа моддий қийматликлардан иборат бўлади.
29. Давлат-хусусий шериклик касб-ҳунар коллежларнинг ўқув, лаборатория хоналари ва бошқа объектларини жиҳозлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ, таълим жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.
30. Давлат-хусусий шериклик касб-ҳунар коллежларнинг маъмурий-хўжалик ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Республикада касб-ҳунар таълими муассасалари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартибидан кам бўлмаган миқдорда хусусий шерик томонидан белгиланади.
31. Раҳбар ходимлар, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш хусусий шерик буюртмаси асосида амалга оширилади.
32. Давлат-хусусий шериклик касб-ҳунар коллежлар белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
33. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ равишда юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил «____» _____ даги
_________ сон қарорига
2-ИЛОВА
Касб-ҳунар таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати
Т/р |
Туман, шаҳар номи |
Касб-ҳунар коллежи номи |
Манзили |
Ўқувчи ўрни |
Бириктирилган йирик корхона ва кластер номи |
Қорақалпоғистон Республикаси |
|||||
|
Амударё тумани |
Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
Амударё тумани, Гурлан шох кўчаси |
960 |
СП МЧЖ «Amudaryoteks» |
|
Қўнғирот тумани |
Қўнғирот кимё саноати касб-ҳунар коллежи |
Қўнғирот тумани, Елабод ОФЙ |
540 |
ГП «Qungirot soda zavodi» |
Андижон вилояти |
|||||
|
Хонобод шаҳри |
Хонобод саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи |
Хонобод шаҳри, Мустақиллик МФЙ, А.Фитрат кўчаси, 10-уй |
820 |
АЖ СП «Andijon-kabel» |
|
Андижон тумани |
Андижон туман саноат ва энергетика касб-ҳунар коллежи |
Андижон тумани, Март МФЙ, Обод йўли кўчаси, |
765 |
АЖ «Andijon xududiy elektr tarmoqlari korxonasi» |
|
Балиқчи тумани |
Ўрмонбек қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
Балиқчи тумани, Мумтоз МФЙ, Ўрмонбекшох кўчаси |
750 |
МЧЖ «Digital prime textile» |
|
Бўз тумани |
Бўз хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
Бўз тумани, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 48-уй |
1200 |
ЧП «Sayyora favvorrasi» |
|
Жалақудуқ тумани |
Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежи |
Жалақудуқ тумани, Бойчеки МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 2-уй |
690 |
СП МЧЖ «Al’yorteks» |
|
Избоскан тумани |
Избоскан агросаноат касб-ҳунар коллежи |
Избоскан тумани, Тинчлик МФЙ, А.Навоий кўчаси, |
1080 |
МЧЖ «Sohib omad barakasi» |
|
Мархамат тумани |
Марҳамат агросаноат касб-ҳунар коллежи |
Марҳамат тумани, Гулистон МФЙ, Беруний кўчаси, 40-уй |
1240 |
СП МЧЖ «Marhamattekstil» |
|
Улуғнор тумани |
Улуғнор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
Улуғнор тумани, Шаҳриобод МФЙ, Шерозий кўчаси, 6-уй |
720 |
МЧЖ «Vodiy sanoat faxri» |
|
Хўжаобод тумани |
Хўжаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
Хўжаобод тумани, Саноатчилар МФЙ, Ўзбекистон кўчаси |
720 |
ЧП «Хo'jaobod Fayz-M» |
|
Шаҳрихон тумани |
Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
Шаҳрихон тумани, Бувайдо МФЙ, Чинобод кўчаси, 3-уй |
450 |
ПО «Saxovat Teks» |
|
Қўрғонтепа тумани |
Қорасув қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
Қорасув шаҳар, М.Улуғбек МФЙ, М.Улуғбек кўчаси, |
900 |
МЧЖ «Hanteks» |
Бухоро вилояти |
|||||
|
Ромитан тумани |
Ромитан экология ва ўрмон хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
Ромитан тумани, Кумработ МФЙ, Кумработ қ-қ |
360 |
МЧЖ «BCT Cluster» |
|
Ғиждувон тумани |
Ғиждувон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи |
Ғиждувон туман, Соктари МФЙ, Янгиобод қишлоғи |
645 |
МЧЖ «Parvoz Humo Ravnaq Trans» |
Жиззах вилояти |
|||||
|
Ғаллаорол тумани |
Ғаллаорол ижтимоий-иқтисодиёт коллежи |
Ғаллаорол тумани, Маданият ҚФЙ, Қанғлиобод шаҳарчаси |
720 |
МЧЖ «Наргиза текст» |
|
Шароф Рашидов тумани |
Шароф Рашидов тумани "Иттифоқ" ижтимоий-иқтисодиёт ва банк коллежи |
Шароф Рашидов тумани, Нурафшон МФЙ. 1-уй |
645 |
МЧЖ «Jizzax industrial to'qima» |
|
Дўстлик тумани |
Дўстлик саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
Дўстлик тумани, “Наврўз” МФЙ, Ўрикзор кўчаси, |
360 |
АЖ «Do'stlik paxta tozalash» |
|
Зомин тумани |
Зомин қишлоқ хўжалик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи |
Зомин шахарчаси, Мустақиллик кўчаси 12-уй |
720 |
МЧЖ «Zomin brewer» |
|
Зомин тумани |
Зомин тумани маиший хизмат ва транспорт касб-ҳунар коллежи |
Зомин тумани, Ширин ҚФЙ, Қудуқча қишлоғи |
615 |
МЧЖ «Вертекс» |
|
Зарбдор тумани |
Зарбдор қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи |
Зарбдор тумани, Равот МФЙ, T.Фаробий кўчаси |
810 |
МЧЖ «Zarbdor universal logistika» |
|
Зарбдор тумани |
Зарбдор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
Зарбдор тумани, Мустақиллик кўчаси |
540 |
МЧЖ «Зарбдор текстил» |
|
Зафаробод тумани |
Зафаробод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
Зафаробод шахарчаси, Самарқанд МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 6-уй |
600 |
Зафарабадский цементный завод |
|
Мирзачўл тумани |
Мирзачўл агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
Мирзачўл тумани, Мирзадала МФЙ, Қўрғон кўчаси, 20-уй |
630 |
МЧЖ «Мирзачул Текс» |
|
Фориш тумани |
Фориш иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
Фориш тумани, Эгизбулоқ МФЙ, Боғистон кўчаси, |
540 |
МЧЖ «Мега инвест индастри» |
|
Янгиобод тумани |
Янгиобод агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
Янгиобод тумани |
450 |
МЧЖ “Балантчақир текстил” |
Қашқадарё вилояти |
|||||
|
Ғузор тумани |
Ғузор нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи |
Ғузор тумани, Мустақиллик кўчаси |
900 |
МЧЖ «Shurtanneftgaz» |
|
Ғузор тумани |
Ғузор транспорт касб-ҳунар коллежи |
Ғузор тумани, Каттақишлоқ қишлоғи |
855 |
МЧЖ «Shurtan gaz kimyo majmuasi» |
|
Деҳқонобод тумани |
Деҳқонобод тумани саноат ва маиший хизмат коллежи |
Деҳқонобод тумани, Бошчорбоғ қишлоғи |
435 |
ГП «Dehqonobod kaliyli o'g'itlar zavodi» |
|
Косон тумани |
Косон саноат-транспорт касб-ҳунар коллежи |
Косон шахри, Ш.Рашидов кўчаси |
900 |
АЖ «Koson paxta tozalash» |
|
Муборак тумани |
Муборак саноат касб-ҳунар коллежи |
Муборак шахри, 2-митти тумани |
900 |
МЧЖ «Muborak gazni qayta ishlash zavodi» |
|
Миришкор тумани |
Жейнов саноат коллежи |
Миришкор тумани, Жейнов қишлоғи |
900 |
МЧЖ СП «Ko'kdumaloq-gaz» |
Навоий вилояти |
|||||
|
Зарафшон шаҳри |
Зарафшон кончилик электроэнергетикаси касб-ҳунар коллежи |
Зарафшон шаҳри, Тинчлик кўчаси |
555 |
ГУП «Qizilqumgeologiya» |
|
Кармана тумани |
Кармана саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
Кармана тумани, |
360 |
АЖ «Navoiy issiqlik elektr stansiyasi» |
|
Кармана тумани |
Кармана саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
Кармана тумани, |
585 |
АЖ «Qizilqumsement» |
|
Кармана тумани |
Кармана саноат касб-ҳунар коллежи |
Кармана тумани, Тошкент кўчаси, 39-уй |
720 |
АЖ «Navoiyazot» |
|
Қизилтепа тумани |
Қизилтепа маиший хизмат кўрсатиш коллежи |
Қизилтепа тумани, "Тавоис" маҳалласи |
900 |
МЧЖ «Baht-textile» |
|
Навбаҳор тумани |
Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи |
Навбаҳор тумани, "Қалқон-ота" маҳалласи |
615 |
МЧЖ «Navbahor textile» |
|
Нурота тумани |
Нурота саноат-кончилик касб-ҳунар коллежи |
Нурота тумани, |
405 |
ГУП «Marmarobod» |
Наманган вилояти |
|||||
|
Учқўрғон тумани |
Учқўрғон агробизнес ва сервис касб-ҳунар коллежи |
Учқўрғон тумани, |
840 |
МЧЖ «Textile Finance Namangan» |
Самарқанд вилояти |
|||||
|
Булунғур тумани |
Булунғур маиший хизмат касб-ҳунар коллежи |
Булунғур тумани Соҳибкор МФЙ марказий қўрғони |
565 |
МЧЖ «Bulungur-sandvik» |
|
Пастдарғом тумани |
Пастдарғом агросаноат касб-ҳунар коллежи |
Пастдарғом тумани, Мевали қишлоғи |
585 |
СП МЧЖ «Amin invest international» |
|
Нарпай тумани |
Нарпай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
Нарпай тумани, Мирбозор қўрғони |
900 |
МЧЖ «Мароканд сифат» |
|
Ургут тумани |
Ургут иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи |
Ургут тумани, Вагашти қишлоғи |
555 |
МЧЖ «Urgaz Carpet» |
|
Ургут тумани |
Ургут агротадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежи |
Ургут тумани Сўфи қишлоғи |
615 |
СП «Сигаретная фабрика» |
Сирдарё вилояти |
|||||
|
Мирзаобод тумани |
Мирзаобод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
Мирзаобод тумани, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 1-уй |
540 |
МЧЖ «Bek сluster» |
|
Сардоба тумани |
Пахтаобод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
Сардоба тумани, Пахтаобод шаҳарчаси, Халқобод махалласи, Пахтаобод кўчаси 9-уй |
828 |
МЧЖ ИП «Indorama» |
Сурхондарё вилояти |
|||||
|
Денов тумани |
Денов агросаноат касб-ҳунар коллежи |
Денов тумани, Қорабоғтепа маҳалласи |
765 |
МЧЖ «Shoshmohkashshob» |
|
Жарқўрғон тумани |
Жарқўрғон қурилиш ва гидротехника касб-ҳунар коллежи |
Жарқўрғон тумани, Янгиобод маҳалласи |
600 |
МЧЖ «Surxon siment invest» |
|
Жарқўрғон тумани |
Жарқўрғон иқтисодиёт коллежи |
Жарқўрғон тумани, У.Худойбердиев маҳалласи |
800 |
МЧЖ «Jarkurgonneftqaytaishlash» |
|
Узун тумани |
Узун агросаноат касб-ҳунар коллежи |
Узун тумани, Жончекка маҳалласи |
825 |
МЧЖ «Surxon sifat tekstil» |
|
Шўрчи тумани |
Шўрчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
Шўрчи тумани, Мустакиллик кўчаси, 2-уй |
630 |
АЖ «Sho'rchi don maxsulotlari» |
|
Шўрчи тумани |
Шўрчи енгил саноат касб-ҳунар коллежи |
Шўрчи тумани, Тўла маҳалласи |
600 |
МЧЖ «Mo’min teks» |
|
Қизириқ тумани |
Қизириқ қишлоқ хўжалик ва сервис касб-ҳунар коллежи
|
Қизириқ тумани Шредер маҳалласи |
735 |
МЧЖ «Angor surhon gururi» |
Тошкент вилояти |
|||||
|
Бекобод шаҳри |
Бекобод саноат касб-ҳунар коллежи |
Бекобод шаҳри, Ёрқин кўчаси, 27-уй |
720 |
АЖ «O'zbekiston metallurgiya kombinati» |
|
Бўстонлиқ тумани |
Товоксой иқтисодиёт ва тадбиркорлик коллежи |
Бўстонлиқ тумани, Паргос қўрғони, Элбек кўчаси, |
720 |
МЧЖ «Osborn textile» |
|
Тошкент тумани |
Тошкент туман қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежи |
Тошкент тумани, Кўксарой қўрғони |
540 |
АЖ «General Motors Powertrain-O'zbekiston» |
|
Қуйи Чирчиқ тумани |
Қуйи Чирчиқ агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
Қуйичирчиқ тумани, Кургонча кишлоғи |
600 |
МЧЖ «Тст cluster» |
|
Оққўрғон тумани |
Оққўрғон агросаноат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи |
Оққўрғон тумани, С.Сегизбаев ш/у, Шохрухия ҚФЙ |
585 |
МЧЖ «Maxim gold tex» |
|
Оққўрғон тумани |
Оққўрғон тумани транспорт ва сервис касб-ҳунар коллежи |
Оққўрғон тумани, Аччи ҚФЙ |
660 |
МЧЖ «ABC Oqqo'rg'o'n agro classter» |
|
Оҳангарон шаҳри |
Оҳангарон саноат касб-ҳунар коллежи |
Оҳангарон тумани, |
720 |
АЖ «Ohangaronsement» |
|
Пискент тумани |
Пискент агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
Пискент тумани, Гулшан дахаси |
720 |
ИП МЧЖ «Nature cotton» |
|
Юқори Чирчиқ тумани |
Юқори Чирчиқ агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи |
Юқоричирчиқ тумани, Суранкент ҚФЙ, А.Яссавий маҳалласи |
825 |
ИП МЧЖ «Textile technologies group» |
Фарғона вилояти |
|||||
|
Қўқон шаҳри |
Қўқон енгил саноат касб-ҳунар коллежи |
Қўқон шаҳри, Гузар кўчаси. 2-уй |
575 |
МЧЖ «Indorama Kokand textile» |
|
Қўштепа тумани |
Қўштепа тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи |
Қўштепа тумани, Лангар МФЙ, Нуробод кўчаси, |
900 |
МЧЖ «Фарғона Глобал текстиль» |
|
Риштон тумани |
Риштон тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи |
Риштон тумани, Мехнатобод қишлоғи |
915 |
МЧЖ «Rusuzbekteks» |
|
Тошлоқ тумани |
Тошлоқ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи |
Тошлоқ тумани, Қумариқ МФЙ, Фарғона кўчаси, |
720 |
АЖ «FARGONA ELEKTR TARMOQLARI HUDUDIY KORHONASI» |
|
Фарғона тумани |
Фарғона тумани қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи |
Фарғона тумани, Каптархона қишлоғи, А.Навоий кўчаси, 18-уй |
600 |
СП МЧЖ «Fergana oseana» |
Хоразм вилояти |
|||||
|
Боғот тумани |
Боғот қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
Боғот тумани, Найман қишлоғи |
900 |
МЧЖ «Kobotex» |
|
Боғот тумани |
Боғот енгил саноат касб-ҳунар коллежи |
Боғот тумани, Бешариқ қишлоғи |
540 |
МЧЖ «Xorazm teks» |
|
Хазарасп тумани |
Хозарасп қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи |
Ҳазорасп тумани, Ғ.Ғулом кўчаси, 10-уй |
900 |
МЧЖ «Great cotton export» |