ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4508 Министерство культуры Республики Узбекистан 09/07/2019 24/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида
ID-4508

Мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириш, уларни янгича усуллар билан бойитиш ва ёш авлод вакилларига ўргатиш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини оширишда миллий мақомларнинг юксак намуналари билан кенг таништириш, уларнинг интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рўёбга чиқариш, шунингдек, мақом санъати бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилояти ҳокимликларининг 2020/2021 ўқув йилидан Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати, Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалдаги мусиқа ва санъат мактаблари таркибида ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернатлари (кейинги ўринларда мақом мактаб-интернатлари деб аталади)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.   

2. Мақом мактаб-интернатлари фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар мақом мактаб-интернатларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўқувчиларнинг мақом ижрочилиги йўналишида ўқитишнинг замонавий илғор педагогик усулларидан кенг фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ этиш;

ўқув-тарбиявий ишларнинг асоси пухта ўйланган ўқув материалини танлаш - ўқувчиларнинг мусиқий-ижрочилик иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш;

мақом санъати бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналар, инновация технологияларини, давлат талаблари асосида билим ва кўникмаларини пухта эгаллаган ёш кадрлар тайёрлаш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни тадбиқ этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси  Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати учун 200 ўринли 2 та ўқув биноси, 200 ўринли ётоқхона ва  ошхона биноси, ҳамда Фарғона вилоятидаги 1-сон, Хоразм вилоятидаги 11-сон, Бухоро вилоятидаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари негизида ташкил этиладиган мақом мактаб-интернатлари учун ҳар бирида 150 ўринли ётоқхона ва ошхона, 200 ўринли ўқув бинолари (кейинги ўринларда бино-иншоотлар деб аталади) қуриш бўйича таклифи инобатга олинсин.  

5. Тошкент шаҳар, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилояти ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда мақом мактаб-интернатларига бино-иншоотлари қурилиши учун жой ажратилишини таъминласин.

2020 йил 1 сентябрга қадар мақом мактаб-интернатлари биноларини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги мақом мактаб-интернатларига қўшимча бино-иншоотлари қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини 2020 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш Давлат дастурига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мақом мактаб-интернатларининг бино-иншоотларида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан белгиланган тартибда архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлигининг талабига мувофиқ 2020 йилда 1июнга қадар мақом мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий чолғулар, ўқув-қўлланмалар ҳамда  замонавий овоз ёзиш студиялари билан таъминлаш юзасидан зарур маблағларни ажратсин.

Мақом мактаб-интернатларини жиҳозлаш бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги зиммасига юклатилсин.

9. Белгилаб қўйилсинки, мақом мактаб-интернатларига 2020-2021 ўқув йилида 5-6-7-8-синфларга ҳамда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 5-синфга 30 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига мақом мактаб-интернатларининг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.   

10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

2020-2021 ўқув йилига қадар мақом мактаб-интернатларининг устави тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;

мақом мактаб-интернатларининг самарали фаолият кўрсатиши, уларнинг ҳар томонлама тўлиқ ишлашини ҳамда малакали педагог кадрлар билан таъминласин;

Ўзбекистон давлат консерваториясида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мақом ижрочилиги йўналиши бўйича қабул квотасини бир баробарга кўпайтиришни назарда тутсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Републикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                         А.Арипов

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

 2019 йил “___ _______ даги
___” - сон қарорига илова

 

 

Мақом мактаб-интернатларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

 

Т/Р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида Мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини, қадимий тарихи, ноёб санъати, анъана ва урф одатларини ўргатадиган илмий ижодий семинар ташкил қилиш ва шу билан ўқувчи ёшларни кенг жалб этишга эришиш.    

2020 йил

май

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

 

2.

Ўқувчи ёшлар орасида  мақом санъати кенг тарғиб қилиш мақсадида жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида “Устоз-шогирт” анъаналарини кенг йўлга қўйиш ҳамда мақомчилар ансамблларини ташкил этиш.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

 

3.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини миллий мақом санъатига доир ўқув-қўлланма ва дарсликлар, фонатекалар, миллий чолғу асбоблари ҳамда аудио ва видео тасмалари билан таъминлаш.

2020 йил

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда Фарғона, Бухоро, Хоразм вилояти ҳокимликлари

4.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернатлари ўқув режалари, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2020 йил

июнь

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги,

5.

Ўқувчиларни мақом санъати дурдоналарининг юксак намуналаридан кенг бахраман қилиш, эстетик билимлар тарғиботини йўлга қўйиш, иқтидорли ўқувчиларни шу соҳанинг олий таълим муассасаларига тайёрлаш.

2020 йил

июль

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

6.

Мақом ижрочилиги йўналишида ўқувчилар ўртасида турли республика танлов ва фестиваллар ташкил этиш.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

8.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида миллий мусиқа чолғулари ясаш ва таъмирлаш устахоналари, овоз ёзиш студияларини ташкил этиш.

2020 йил

июнь

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги,

9.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ҳар ўқув йили якунида  ҳисобот концертларини ўтказиш.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

10.

Мақом санъатини ноёб меърос сифатида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш.

Доимий

Ўзбекистон Милилй тедерадиокомпанияси

11.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида мақом санъати бўйича хорижий етук ижрочиларнинг ўзаро тажриба алмашуви, маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом санъат маркази

12.

Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб интернатлари ҳамда мусиқа академик лицейларда мақом санъатини ўқитиш бўйича бўлимлар фаолиятини кучайтириш.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом санъат маркази

 

Общие предложения

210