ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4457 Хокимият Сырдарьинской области 08/07/2019 25/07/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши
ID-4457

Лойиҳа

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р

2019 йил ____ ___________ _____-сон Гулистон ш.

“Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисида”ги 2013 йил 22 апрелдаги 350-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 219-модда), Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги 2011 йил 12 октябрдаги 303-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда, 35-сон, 914-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) га мувофиқ, географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 1993 йил 2 секнтябрдаги 913-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан  Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияси қарор қилади:

 

1. “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинини учга бўлиш йўли билан янгитдан маҳаллалар фуқаролар йиғинларини тузиш, уларнинг чегараларини белгилаш ва ном бериш тўғрисидаги шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинининг илтимосномасига асосан шаҳар ҳокими томонидан киритилган таклифи маъқуллансин.

2. “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ва аҳоли пунктлари учга бўлиниб, янгитдан ташкил этилаётган махаллаларнинг чегаралари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Фаолият кўрсатаётган “Баҳор” махалла фуқаролар йиғини номи аслича ўзгаришсиз, янгитдан тузилган маҳаллаларга “Ибратли” ҳамда “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинлари номлари берилсин.

4. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Б.Хатамов) “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан ташкил этилаётган “Ибратли” ва “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинига иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан белгиланган меъёрда штат бирликлари ажратилсин.

5. Шаҳар статистика бўлими (С.Хаитмаматов) ушбу қарорга мувофиқ аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига икки ҳафта муддатда зарур ўзгартиришлар киритсин.

6. Қарордан нусха географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига маълумот учун юборилсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси Ж.Комилов ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Муҳаммадиевлар зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                          Т.Дадабаев

Общие предложения

258