ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4456 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 09/07/2019 23/07/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-4456

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил

12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 августдаги 54-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2010, 2009 йил

29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш.Кудбиев

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддимадаги “(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда)” деган сўзлар (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 441-модда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 8 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.”.

3. 35 –банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. 37 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“37.Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.”.

5. 127 ва 401 – банддаги “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси” деган сўзлар “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения

335