ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4453 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 09/07/2019 23/07/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-4453

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил

12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 30 апрелдаги 18/Б-1-сон буйруғи (рўйхат рақами 1966, 2009 йил

11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш.Кудбиев

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддимадаги “(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда)” деган сўзлар (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 441-модда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 7 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7.Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.”.

3. 11 – банднинг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. 99 – банддаги “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси” деган сўзлар “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения

187