ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4417 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 06/07/2019 21/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 июндаги 459-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида
ID-4417

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 29 майдаги ПҚ–4342-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 июндаги 459-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

“ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқишга ҳар йилги қабул квотасига ажратиладиган 4 фоизгача қўшимча квотага ҳудудий идоралараро комиссиянинг ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровсиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган ҳамда давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишларини инобатга олган ҳолда тавсия этилаётган вояга етмаганлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган тартибда танловсиз қабул қилинади”;

саккизинчи – ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи – ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

            Бош вазири                                                                  А. Арипов

Общие предложения

218