ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4331 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 04/07/2019 19/07/2019 0

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
“Андижон механика заводи” МЧЖнинг фойдаланилмай турган бўш бино ва ер майдонларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида
ID-4331

“Андижон механика заводи” МЧЖнинг фойдаланилмай турган бўш бино ва ер майдонларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг:

“Тошкент механика заводи” АЖ тизимидаги “Андижон механика заводи” МЧЖнинг Андижон шаҳар, Найман кўчаси, 30-уй манзилида жойлашган 8,6 га ҳудуддаги фойдаланилмай турган бўш бино ва ер майдонларини (кейинги ўринларда - “объект” деб юритилади) Андижон вилояти ҳокимлигига бериш;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ устав капиталини ҳамда “Тошкент механика заводи” АЖ устав капиталидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ улушини Андижон вилояти ҳокимлигига берилаётган объектнинг баланс (қолдиқ) қиймати суммасига камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти:

“Тошкент механика заводи” АЖ ва “Андижон механика заводи” МЧЖ билан биргаликда икки ой муддатда объектни белгиланган тартибда Андижон вилояти ҳокимлигига топширилишини, Андижон вилояти ҳокимлиги эса қабул қилиб олинишини;

“Тошкент механика заводи” АЖ устав капиталидаги улушини Андижон вилояти ҳокимлигига берилаётган объектнинг баланс (қолдиқ) қиймати суммасига камайтиришни таъминласин.

3. Андижон вилояти ҳокимлиги мазкур объект негизида келгусида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган тартибда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти устав капиталини Андижон вилояти ҳокимлигига берилаётган объектнинг баланс (қолдиқ) қиймати суммасига камайтиришни таъминласин.

5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж. Раматов, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                           А. Арипов

Общие предложения

303