ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
421 Министерство народного образования Республики Узбекистан 10/09/2018 25/09/2018 3

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги “Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 249-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-421

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ҳамда уларни умумтаълим мактабларигача етказиб беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон) 2-иловаси қуйидаги мазмундаги 22 ва 23-бандлар билан тўлдирилсин:

“22. Умумий ўрта таълим муассасаларига тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати комиссиясининг махсус тасдиқланадиган рўйхати бўйича);

23. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ўқув-таълим таъминот” ДУК томонидан кўрсатиладиган хизматлар.”.

2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Н.Ш.Шарипов зиммасига юклансин.

Общие предложения

806