ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4194 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 02/07/2019 16/07/2019 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4194

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2019 йил 7 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган уствор йўналишлардан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан “йўл хариталари”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1-сонли баёни 10-иловаси 6-бандида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 358-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                    Ж. Ходжаев

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ____________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирининг
2019 йил “___”________ даги
___-сонли буйруғига

ИЛОВА

 

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов
ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Танловда иштирок этиш ҳуқуқига ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари эга.”

2. 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар, ер майдонидан самарали фойдаланиб, юқори ҳосилдорликка эришиб келаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари бир неча лойиҳаларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин.”

3. 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради.”.

4. 19-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилганлиги, шуни ҳисобига яратилган қўшимча янги иш ўринлари.”.

5. 20-банд қуйидаги мазмундаги “ж” кичик банди билан тўлдирилсин:

“ж) кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилганлиги, шуни ҳисобига қўшимча янги иш ўринлари яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан 10 балл билан баҳоланади.

Бунда хўжаликни кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилганлиги ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қароридан кўчирма, яратилган иш ўринлари ҳақидаги туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маълумотномаси тақдим этилади.”.

6. 34-банднинг иккинчи хатбошиси “шахслар” сўзидан кейин “бошқа тенг шартларда” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

“Фемер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар бошқа тенг шартларда устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.”

7. 2-илова қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

9.

Кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилганлиги

Хўжаликнинг кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилганлиги
ва қўшимча янги иш ўринлари яратилганлиги

 

10 балл

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қароридан кўчирма, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маълумотномаси,

”.

 

7. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.

 

Общие предложения

185