ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
419 Хокимият Хивинского района 10/09/2018 26/09/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-419

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Хива  туманида 2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхоналар ва муассасалар ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

2. Корхона ва ташкилот ҳамда муассасалар ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан  ҳолда  104 та иш ўрни, шу жумладан:

            ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 29 фоиз (30 киши);  

 таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун  60 фоиз (63 киши);

 муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 2 фоиз                 (2 киши);

 ногиронлар учун 3 фоиз ( 3 киши);      

 бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун  2 фоиз       (2 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 2 фоиз (2киши);

 одам савдоси жабрдийдалари  учун 2 фоиз  (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар. 

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексининг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

7. Бандликка кўмаклашиш туман маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 11 октябрдаги 2555-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хива тонги” газетасида эълон қилинсин.

10. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (С.Садуллаев);

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг xiva.hokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.  

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Х.Хасанов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Хива  туман ҳокими вазифасини бажарувчи                                     О.Матякубов

                    1-илова
2019 йилда Хива тумани  бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Худудлар
номи
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
А В 1 2 3 4 5 6 7 8 9
1 Хива тумани 48 104 30 63 2 3 2 2 2
                    2-илова
2019 йилда Хива тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби 48 1   1          
2 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби 40 1   1          
3 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби 63 1   1          
4 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби 89 2 1 1          
5 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби 88 2 1 1          
6 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби 88 2 1 1          
7 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби 91 2 1 1          
8 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби 117 2 1 1          
9 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби 89 2 1 1          
10 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 124 2 1 1          
11 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби 84 1   1          
12 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби 78 1   1          
13 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби 52 1   1          
14 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби 81 2 1 1          
15 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби 93 2 1 1          
16 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби 81 2 1 1          
17 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби 74 2 1 1          
18 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби 70 2 1 1          
19 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби 81 2 1 1          
20 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби 105 2 1 1          
21 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби 100 2 1 1          
22 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби 63 2 1 1          
23 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби 38 1   1          
24 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби 43 1   1          
25 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби 34 1   1          
26 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби 78 1   1          
27 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби 40 1   1          
28 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби 53 1   1          
29 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби 26 1   1          
30 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби 32 1   1          
31 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби 47 1   1          
32 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби 43 1   1          
33 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби 35 1   1          
34 34-сонли умумий ўрта таълим мактаби 43 1   1          
35 35-сонли умумий ўрта таълим мактаби 39 1   1          
36 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби 44 1   1          
37 37-сонли умумий ўрта таълим мактаби 41 1   1          
38 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби 32 1   1          
39 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби 37 1   1          
40 2-сон давлат мактабгача таълим муассасаси    34 1   1          
41 4-сон давлат мактабгача таълим муассасаси    42 1   1          
42 8-сон давлат мактабгача таълим муассасаси    34 1   1          
43 Xiva tumani tibbiyot birlashmasi 1481 26 9 16   1      
44 Xiva tumani Davlat sanitariya epidemiologiya nazorati markazi 83 2   1   1      
45 Xiva "MURUVVAT" nogironlar uchun erkaklar internat uyi 105 3 1 1   1      
46 XIVA TUMAN VETERINARIYA BO'LIMI 40 1   1          
47 Xiva tumani hokimligi huzuridagi obodonlashtirish boshqarmasi 137 8 2 0     2 2 2
48 XIVANEFTGAZQURILISH unitar korxonasi 185 6 2 2 2        
  ЖАМИ 4645 104 30 63 2 3 2 2 2
   

Общие предложения

679