ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4180 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 29/06/2019 14/07/2019 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЕР КОДЕКСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ID-4180

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган 667-I–сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9–10-сон, 149-модда, 2004 йил, 5-сон, 90-модда; 2005 йил, 1-сон, 18-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 30 июль, 30-сон, 619-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, ер фондининг тоифалари, ерларнинг турлари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборатдир”;

  1. 10-модданинг:

биринчи қисми иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг тегишли бўлинмалари томонидан бажариладиган аэрокосмик суратлар олишни, топография-геодезия, картография, тупроқ, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишларни ҳамда тадқиқотларни амалга ошириш, ерларни хатловдан ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

учинчи қисми учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“кадастр жиҳатидан ер сатхини суратга олиш ишларини ўтказиш”;

учинчи қисми тўртинчи хатбошисидаги “ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари” деган сўзлар “ердан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари ва” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. 11-модданинг биринчи қисмидан “ер участкаларининг эгалари” сўзлари чиқариб ташлансин;
  2. 12-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

12-модда. Давлат ер кадастри ҳужжалари

Давлат ер кадастри ҳужжатлари туман (шаҳар) ер кадастри дафтаридан, туманнинг (шаҳарнинг) навбатчи ер кадастри харитасидан, кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдларидан, ер участкаларининг таркиби ва майдони, уларнинг сифат ҳолати ва қиймати тўғрисидаги ҳисоботлардан, ер участкаларини ва ер участкаларини хатловдан ўтказиш материалларидан ҳамда ер ресурсларини тавсифловчи бошқа ҳужжатлардан иборат”;

  1. 13-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва бошқа чекловларни ҳамда бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатига олиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни киритиш орқали ер участкаси жойлашган туман (шаҳар) да амалга оширилади.

Ер участкаларидан фойдаланувчилар, уларни ижарага олган, шунингдек мулк қилиб олган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари шарт.”;

бешинчи қисмидаги “тегишли ваколатли орган” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр давлат қўмитасининг ер участкаси жойлашган туман (шаҳар) лардаги бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми чиқариб ташлансин;

еттинчи қисмидаги “рўйхатига олинганидан кейин” деган сўзлар “рўйхатидан ўтказилгандан сўнг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

  1. 14-моддасининг биринчи қисми олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
  2. 15-модданинг иккинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги “участкаларига эгалик қилиш ва улардан”, “участкасига эгалик қилиш ва ундан” ҳамда “участкаларига эгалик қилиш, улардан” деган сўзлар “участкаларидан” деган сўзлар билан  алмаштирилсин;
  3.  17-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш уларнинг ҳақиқий ҳолати ва улардан фойдаланилишига қараб, ер участкалари ва майдонлари, маъмурий худудий бирликлар кесимида Ўзбекистон Республикаси худуди бўйича амалга оширилади.”.

иккинчи қисмидаги “қиммати” сўзи “қиймати” сўзи билан алмаштирилсин.

олтинчи ва еттинчи қисмлари қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ерларни ҳисобга олишнинг асосий турида ер участкаларини жойнинг ўзида ер турлари бўйича хатловдан ўтказишда ер участкаларининг ва майдонларининг чегаралари, жойлашган ўрни, ҳолати ва улардан фойдаланиш хусусиятига доир ўзгаришлар тўпланганлигига қараб, даврий равишда ўтказилади, бунда ерларнинг план-картографик асоси тегишли масштабларда янгиланиши, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил изланиш ва тадқиқотлар ўтказилиши шарт.

Ерларнинг жорий ҳисоби кадастр ҳужжатлари ва маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлаш мақсадида юритилади, бунда ерларнинг ҳуқуқий, миқдорий, сифат ҳолатларида ва улардан фойдаланиш борасида юз берган ўзгаришлар аниқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади. Зиммасига давлат ер кадастри юритиш вазифаси юклатилган тегишли органларга ер участкаларидан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари содир бўлган ўзгаришлар тўғрисида бир ой муддатда ахборот беришлари шарт.”.

10) 18-модданинг иккинчи қисмидаги “чиқариш” сўзи “аниқлаш” сўзи билан алмштирилсин.

  1. 20-модданинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

 “Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари ерларни ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат бўлиб, ер участкасининг жойлашган ўрни, қайси мақсадда фойдаланишга мўлжалланганлигини, ундан фойдаланиш, унга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, уни ижарага олиш ҳуқуқлари ва унга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олади, у ер фондининг ер тоифалари, ер турлари ва ер участкаларининг майдони, сифат ҳолати ҳамда қиймати тўғрисидаги асосий ахборот манбаи ҳисобланади.

Ер кадастри дафтарининг маълумотлари ерлардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бериш, ер учун ҳақ тўлаш миқдорини аниқлашда, ер тузишда, хўжалик фаолиятини баҳолашда ҳамда ерлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилади.

Ер кадастри дафтари махсус ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот бўйича компьютерда электрон шаклида ер фондининг тоифалари ва турлари, ҳар бир ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари контурлари бўйича юритилади. Ер участкаларининг фойдаланувчилари, чегаралари, майдони, ер турлари, сифати ва қиймати тўғрисидаги ўзгаришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда киритиб борилади ва жорий йил давомида ҳар қандай муддатга ер тўғрисида аниқ маълумотлар бўлиши таъминланади.

Ер кадастри дафтарининг маълумотлари йил якуни бўйича қоғоз шаклида фойдаланиш ва сақлаш учун босиб чиқарилади, тегишли имзолар билан расмийлаштирилади ва маҳсус йиғмажилд сифатида сақланади.

Ер кадастри дафтарининг тузилиши, мазмуни ва уни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.”.

  1. 21-модданинг иккинчи қисмидаги “текширувлар” сўзи “изланиш ва тадқиқотлар” сўзлари билан алмаштирилсин.
  2. 22-моддадаги “план” сўзлари “чизма (план)” сўзлари билан алмаштирилсин.
  3. 23-модданинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ер кадастрига доир ахборотлар ерларни ҳисобга олиш ва уларнинг сифати ва қийматига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлади.

Ер кадастрига доир ахборотни бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади

Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини ҳисоблаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланилади.

Ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига белгиланган тартибда берилиши мумкин.”.

  1. 24-модданинг биринчи қисмидаги “жўғрофий” сўзи “географик” сўзи билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги 171-II -сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 19-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2005 йил, 1-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 1-сон, 1-модда; 2018 йил, 4-сон, 224-модда, 7-сон, 432-модда; "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 25 март, 12-сон, 225-модда ) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 5-модданинг биринчи қисми ўн олтинчи хатбошидаги “алоқа” сўзи “телекоммуникация” сўзи билан алмаштирилсин;
  2. 16-модданинг:

иккинчи қисмидаги “инвентаризация қилиш” сўзлари “хатловдан ўтказиш” сўзлари билан алмаштирилсин.

учинчи қисмидаги “харитаси” сўзлари “чизмаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 604-I-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 88-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 5-сон, 89-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2005 й., 21-сон, 148-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; , 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 52-сон, 555-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2018 йил 24 декабрь, 51-сон, 971-модда; 2019 йил 8 апрель, 14-сон, 257-модда қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 5-модданинг:

биринчи қисмидаги “рўйхатига олинганидан кейин” сўзлари “рўйхатидан ўтказилганидан сўнг” сўзлари билан алмаштирилсин.

иккинчи қисмидаги “дов-дарахтлар билан қопланмаган ўрмон фонди ерларида, шунингдек захира ерларда” сўзлари “давлат заҳира фонди ерларида” сўзлари билан алмаштирилсин.

  1. 6-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирдаги биринчи ва иккинчи қисмларга алмаштирилсин:

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси олган фуқаролар юридик ёки жисмоний шахс сифатида деҳқон хўжалигини белгиланган тартибда ва муддатида давлат рўйхатидан ўтказишлари шарт.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган тақдирда, туман ҳокими туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг тақдимномасига биноан ер участкасини бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилади ва ер участкаси қайтариб олинади.”;

иккинчи, учинчи ва туртинчи қисмлари тегишлинча учинчи, туртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

  1. 7-модда чиқариб ташлансин.
  2. 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қишлоқ жойларида камида уч йил мобайнида яшаб турган оилали Ўзбекистон Республикаси фуқаросига илгари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси суғориладиган ерлардан 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлардан 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилиши мумкин. Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли бўлган, аҳоли пунктларидан ташқарида, далада жойлашган ерлардан берилади ва унда уй-жой, ёрдамчи хўжалик иморатлари қуриш, шунингдек хусусийлаштирилиши тақиқланади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаларининг аниқ ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлигига, аҳолининг зичлигига қараб белгиланади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкасини бериш бўйича материалларни тайёрлаш жараёнида деҳқончилик фаолиятини амалга ошириш учун яроқли ер участкаси танланади, у ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишилади, унинг майдони ва ер турлари аниқланиб чизмаси (плани) тузилади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади”.

  1. 20-модданинг бешинчи қисми қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонасида, муассасасида, ташкилотида ишлаётган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат фаолияти ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўлаши ҳисобини юритиш тегишинча мазкур корхона, муассаса ва ташкилот томонидан амалга оширилади.”

  1. 25-модданинг:

учинчи қисми биринчи хатбошидаги “қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)” сўзлари чиқариб ташлансин.

тўртинчи қисми қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ерлардан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланиши бўйича тавсиялар берадилар ҳамда ерлардан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрадилар”.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 662-II-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда; 2006 й., 12-13-сон, 100-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 37-сон, 374-модда; 2012 й., 37-сон, 421-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 5-моддасининг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда, давлат заҳира ер фонди ерларида ҳамда сув фонди ерларининг табиий сув ҳафзалари ерларида ташкил этилади.

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган экин ерлардан 0,3 гектар (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектар), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган экин ерлардан тегишинча, 0,45 гектар (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун
0,6 гектар), суғорилмайдиган (лалмикор) экин ерлардан 2 гектар, тоғ ва тоғ олди яйловлардан 2 гектар, чўл ва адир яйловлардан 4 гектар берилади.

Балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ер участкалари бериш қонун хужжатлари билан тартибга солинади.

Фермер хўжаликларига бир вақтнинг ўзида суғориладиган, суғорилмайдиган (лалмикор) ва яйловлардан берилиши назарда тутилган ҳолларда мавжуд шартли бош чорва моллар сонига нисбатан мутаносиб равишда ер майдонларининг миқдори тақсимланади.

Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами  ҳайдаладиган экин ерлардан пахтачилик-ғаллачилик, шунингдек лалми ғаллачилик  учун камида 100 гектарни, дончилик-сабзавотчилик учун камида 20 гектарни, боғдорчилик, узумчилик учун камида 10 гектарни, сабзавотчилик, полизчилик ва бошқалар учун камида 5 гектарни ташкил этади.

Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида аҳоли зич жойлашганлигини инобатга олиб пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳайдаладиган экин ерлардан камида 70 гектарни ташкил этиши мумкин.

Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги қонун ҳужжатларида белгиланган норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.”

  1. 10-модданинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари қуйидаги ерлардан берилади:

давлат заҳира ер фондидан;

юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан;

тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига - илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, қишлоқ хўжалигини юритиш ҳамда илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилган, уларга юклатилган вазифаларини бевосита бажариш учун фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ерларидан, мазкур ер участкалари белгиланган тартибда олиб қўйилгандан сўнг;

сув фонди ерларининг табиий сув ҳавзалари ерларидан;

ноқишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарасиз фойдаланилаётган ёрдамчи қишлоқ ҳўжалиги ерларидан, мазкур ер участкалари белгиланган тартибда олиб қўйилгандан сўнг;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси, катта ва кичик дарёлар, сув ҳавзалари бўйлаб жойлашган ер участкалари фермер хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб беш юз метрли минтақада фаолияти ҳайвонларни (чорва моллар, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар, асалариларни, ҳайвонот боғлари ҳамда виварийларнинг ҳайвонларини ва бошқа жониворларни) кўпайтириш, ўтлатиш ва боқиш билан боғлиқ бўлган чорвачилик, паррандачилик ҳамда бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларига ер участкалари бериш тақиқланади.”

  1. 11-модда биринчи, учинчи ва еттинчи қисмлари қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага очиқ танлов асосида берилади. Мазкур очиқ танловда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ҳам қатнашиши мумкин.

Ер участкалари ўтказилган очиқ танлов якунларига кўра ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилади.

Фермер хўжаликларини ташкил этиш учун ер тузиш лойиҳаларини тайёрлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қонун хужжатларида тақиқланмаган маблағлари ҳисобидан, шунингдек ер тузиш лойиҳаларига мувофиқ танлов ғолиби бўлган фермер хўжалигига ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарорига асосан ер ажратиш хужжатларини расмийлаштириш ва ер участкаси чегараларини жойнинг ўзида белгилаш ишлари фермер хўжалиги маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиха” давлат илмий-лойиҳалаш институти худудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.”

  1. 31 модда иккинчи хатбошидаги “заҳира ерларга” сўзлари “туман ҳокимлиги ихтиёридаги захираа қайтариб” сўзлари билан алшмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Геодезия ва картография тўғрисида»ги 417-I-сон Қонунинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 122-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 449-модда; "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2018 йил 23 апрель, 16-сон, 326-модда) 14-моддаси иккинчи қисми қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Геодезия пунктлари жойлашган ернинг мулкдорлари, ер участкаларининг фойдаланувчилари, ижарачилари ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари геодезия пунктлари шикастлантирилган ёки йўқ қилинган барча ҳоллар тўғрисида давлат геодезия назоратини амалга оширувчи, органни хабардор қилишлари, шунингдек геодезия ва картографияга оид ишларни амалга ошириш пайтида геодезия пунктларига киришга (боришга) имкон беришлари шарт.”

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги ЎРҚ-475-сон Қонунига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2018 йил 23 апрель, 16-сон, 325-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 3-моддасидаи, 18-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошида, 26-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошида, 36-моддаси биринчи қисми ўнинчи хатбошида, 45-моддаси иккинчи – тўртинчи қисмлардаги “рекреация” сўзлари “оммавий дам олиш” сўзлари билан алмаштирилсин.
  2. 8-моддасининг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўрмон билан қопланган ерлар, шунингдек ўрмон билан қопланмаган (экин ерлар, боғлар, пичанзорлар ва яйловлар), аммо ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун давлат ўрмон хўжалиги органларига доимий фойдаланишга берилган ерлар ўрмон фонди ерлари деб эътироф этилади. Ўрмон фонди ерларининг чегаралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.

Ўрмон фонди ерлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга ўрмончилик мақсадларида фойдаланиш учун ўрмон хўжалиги органлари томонидан эллик йилгача, бироқ беш йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилиши мумкин.”

  1. 15-моддаси туртинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан ўрмонзорлар барпо этиш, озиқ –овқат ва доривор ўсимликлар етиштириш, жарликларнинг кенгайишини тўхтатиш, шаҳарлар ва саноат марказлари атрофида ихота ўрмонзорлар ва кўкаламзор тегралар яратиш мақсадида ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда беришлари мумкин.

  1. 18-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошисида “жойлаштириш,” сўзларидан кейин “озиқ –овқат ва доривор ўсимликлар етиштириш,” сўзлари билан тўлдирилсин;
  2. 52-моддаси иккинчи қисмидан “ер эгаларининг” сўзлари чиқариб ташлансин:
  3. қуйидаги мазмундаги 501 -модда билан тўлдирилсин:

“501-модда. “Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари ва етказилган зарар ўрнини қоплаш ва улардан фойдаланиш

Ўрмон фонди ерлари ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилаётгандаги нобудгарчиликлари ва етказилган зарар ўрни ўрмон фонди ерлари ажратиб берилаётган юридик ва жисмоний шахслар, томонидан тўлиқ қопланади.

Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ва етказилган зарар ўрнини қоплашдан тушадиган маблағлар ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказилади ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларни барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқ бўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек ўрмон фонди ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, 1-сон, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сон, 604-модда; 2011 й., 1-сон, 1-модда, 9-сон, 247-модда, 12/2-сон, 362-модда; 2013 й., 4-сон, 98-модда; 2016 йил, 4-сон, 125-модда; 2017 й., 9-сон, 510-модда; 2018 й., 4-сон, 224-модда, 7-сон, 431-модда;"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 й., 13 май, 19-сон, 360-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 23-модданинг:

биринчи ва иккинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер қаъри участкалари муддатли (вақтинча) фойдаланишга:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун — ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилма конларини аниқлаш, чамалаш ва қидириш, геодезия, тупроқ ва бошқа тадқиқот ишларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бу ишларни белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар ва тузилган шартномалар асосида барча тоифадаги ерларда ердан фойдаланувчилардан ва ижарачилардан ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.”

қўйидаги таҳрирдаги учинчи, туртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Қидирув ишларини олиб борувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш давомида бузилган ер участкаларини белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун ўз ҳисобларидан яроқли ҳолатга келтиришлари ва ер участкаларидан фойдаланувчиларга ва ер участкаларининг ижарачиларига топширишлари, экинзорлар, дов-дарахтлар, ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиий объектларининг, қувурлар, канализация, мелиорация тармоқлари ва бошқа иншоотларнинг яроқли ҳолда сақланишини таъминлаш чораларини кўришлари, шунингдек ер участкаларини вақтинча эгаллаб туриш муносабати билан ер участкаларидан фойдаланувчиларга ва ер участкаларининг ижарачиларига етказилган зарарни (шу жумладан бой берилган фойдани) қоплашга мажбурдирлар.

Суғориладиган экин ерларда, кўп йиллик мевали дарахтзорлар билан банд бўлган ерларда, ўрмон ўсимликлари билан қопланган, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ҳамда тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда қидирув ишларини амалга ошириш учун рухсатномани тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг, қолган ерларда эса, туман ва шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган лицензия муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга рухсат берадилар.

Хусусий мулк бўлган ер участкаларида ер қаърини геологик жихатдан ўрганиш ер участкаларининг мулкдорлари билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

учинчи, туртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишлинча олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

  1. 31-моддадаги “Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар” сўзлари “Ердан фойдаланувлилар, ер участкасининг мулкдорлари ва ижарачилари” сўзлари билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 4-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 2007 й., 1-2-сон, 3-модда, 14-сон, 132-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда, 2009 й., 52-сон,553 -модда; 2011 й., 52-сон, 556-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон, 17.10.2018 й., 03/18/500/2057-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

  1. 17-моддадаги “Боғдорчилик ва” сўзларидан кейин узумчилик ширкатларида ҳамда” сўзлари билан тўлдирилсин.
  2. 27-модда биринчи хатбошидаги ва 28-моддадаги “жамият” сўзлари “жамоат” сўзлари билан алмаштирилсин.
  3. 127-моддаси биринчи қисмидаги “ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасига эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш” сўзлари “эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланиш” сўзлари билан алмаштирилсин.

                 9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353-II-сон Қонуни билан тасдиқланган Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2006 й., 27-сон, 245-модда, 41-сон, 405-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2017 й.,
37-сон, 978-модда; 2018 йил 8 январь, 1-сон, 8-модда; 2019 йил 8 апрель, 14-сон, 257-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 2-модда саккизинчи хатбошидаги “посёлка” сўзи “шаҳарча” сўзи билан алмаштирилсин;
  2. 4-модда биринчи ва иккинчи, 6-модда бешинчи, 7-модда ўн биринчи, йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи, 8-модда бешинчи, 12-модда биринчи,
    13-модда саккизинчи, 15-модда олтинчи, 21-модда тўртинчи, 29-модда учинчи,
    31-модда олтинчи, 34-модда ўн биринчи, 36-модда саккизинчи, 38-модда тўққизинчи, 41-модда биринчи ва учинчи, 53-модда ўн учинчи хатбошилардаги
    “маданий мерос объектлари” сўзларини “моддий маданий мерос объектлари“ сўзларига алмаштирилсин;
  3. 2-модда тўққизинчи, 9-модда ўн учинчи, 19-модда еттинчи, 21-модда тўртинчи, 34-модда ўн тўртинчи хатбошиларидаги ва 50-моддасидаги “шаҳар посёлкаси” ёки “посёлка” сўзлари “шаҳарча” сўзига алмаштирилсин;
  4. 35-модда қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

35-модда. Шаҳар ва шахарча чегараси чизиғи лойиҳалари

Шаҳар ва шаҳарча чегараси чизиғи лойиҳалари ҳудудларни режалаштириш тарҳлари, туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари ҳамда аҳоли пунктларининг бош режалари асосида ишлаб чиқилади.

Аҳолиси йигирма минг кишигача бўлган кичик шаҳар аҳоли пунктларининг шаҳар чегараси чизиғи лойиҳалари, шунингдек шаҳарча аҳоли пунктларининг шаҳарча чегараси чизиғи лойиҳалари мазкур аҳоли пунктларининг бош режаси таркибида ишлаб чиқилиши мумкин.

Шаҳарларнинг шаҳар чегараси чизиғи лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Шаҳарчаларнинг шаҳарча чегараси чизиғи лойиҳалари вилоятларнинг давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг чегараси чизиғи лойиҳалари туманларнинг давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.”

  1. 48 модданинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Шаҳар ва шаҳарча чегараси чизиғи доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар (ҳайдаладиган экин ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар билан банд бўлган ерлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар) ва бошқа ер майдонлари, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бинолар ва иншоотлар эгаллаб турган қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар ажратилади. Мазкур зоналарнинг ҳудудларидан фойдаланиш тури бош режа ва қуриш қоидаларига мувофиқ ўзгартирилгунига қадар бу ҳудудлардан қишлоқ хўжалигини юритиш мақсадида фойдаланилади.”

  1. 6-моддаси олтинчи, 12-моддаси биринчи, 42-моддаси олтинчи, 46-моддаси иккинчи, 47-моддаси биринчи ва иккинчи, 50-моддаси учинчи хатбошиларидаги “рекреация” ёки “рекреацион” сўзларини “оммавий дам олиш” сўзига алмаштирилсин.;
  2.  4-моддаси бешинчи, 8-моддаси бешинчи хатбоши, 13-моддаси саккизинчи, 53-моддаси олтинчи қисми олтинчи хатбоши 54-моддаси биринчи қисми, 56-моддаси иккинчи қисмдан “ер участкалари эгалари” ёки “эгалари” сўзлари чиқариб ташлансин;
  3. 33-моддаси еттинчи хатбошидан, 43-моддаси учинчи қисмидан,
    45-моддаси иккинчи қисмидан
    “ёки полизчилик” сўзларини чиқариб ташлансин;
  4. 36-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошида, 37-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошиларидаги, 46-моддасида “алоқа” сўзларини “телекоммуникация” сўзлари билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сон Қонуни билан тасдиқланган Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, 12-сон, 639-модда; 2009 йил, 9-сон, 330, 331-моддалар, 12-сон, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, 5-сон, 178-модда, 9-сон, 334, 335, 336, 337-моддалар, 10-сон, 380-модда, 12-сон, 474-модда; 2011 йил, 1-сон, 1-модда, 9-сон, 248-модда, 12/2-сон, 364, 365-моддалар; 2012 йил, 4-сон, 106-модда, 9/1-сон, 238-модда, 12-сон, 334, 336-моддалар; 2013 йил, 10-сон, 263-модда, 12-сон, 349-модда; 2014 йил, 1-сон, 2-модда, 9-сон, 244-модда, 12-сон, 341, 343-моддалар; 2015 йил, 8-сон, 312-модда, 12-сон, 452, 454-моддалар; 2016 йил, 4-сон, 125-модда, 9-сон, 276-модда, 12-сон, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, 4-сон, 137-модда, 6-сон, 300-модда, 9-сон, 510-модда, 10-сон, 605-модда, 12-сон, 772, 773-моддалар; 2018 йил, 1-сон, 1, 4-моддалар, 4-сон, 224-модда, 7-сон, 431, 433-моддалар, 10-сон, 676-модда, 12-сон, 781, 783-моддалар; 2019 йил, 1-сон, 1, 2, 3-моддалар; "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 25 март, 12-сон, 225-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 84-моддаси еттинчи хатбошидаги “ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқи”,
    287-моддаси биринчи ва учинчи хатбошларидаги “эгалик қилиш ҳуқуқи”, 288-моддаси биринчи хатбоши 5-бандидаги “эгалик қилиш”, 294-моддаси биринчи хатбошидаги “ерга эгалик қилиш” сўзлари “мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш” сўзларига алмаштирилсин.
  2. 179-моддаси биринчи қисми 12-банди, 282-моддаси иккинчи қисми
    1-банди, 288-моддаси биринчи хатбоши 3-банди, 289-моддаси иккинчи хатбошидаги
    “Боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатлари” сўзлари “Боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари” сўзларига алмаштирилсин.
  3. 278-моддаси учинчи хатбошидаги “эгалик қилиш ҳуқуқи”, 279-моддаси биринчи хатбошидаги “эгалик қилиш ҳуқуқи”, 280-моддаси биринчи хатбошидаги “эгалик қилиш ҳуқуқи”, 281-моддаси биринчи хатбошидаги “эгалик қилиш ҳуқуқи”, 283-моддаси биринчи хатбошидаги “ер эгаси”, 365-моддасидаги “эгалик қилишга”,
    366-моддаси иккинчи хатбошидаги “эгалик қилиш ҳуқуқи” сўзлари чиқариб ташлансин;
  4. 282-моддаси иккинчи қисми 4-бандидаги “рекреация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзларига алмаштирилсин;
  5. 282-моддаси иккинчи хатбоши 8-бандидаги “алоқа” сўзи “телекоммуникация” сўзига алмаштирилсин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган  837-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сон, 604-модда; 2009 йил, 12-сон,
472-модда; 2011 йил, 1-сон, 1-модда, 9-сон, 247-модда; 2013 йил, 4-сон, 98-модда; 2014 йил, 9-сон, 244-модда; 2016 йил, 12-сон, 383-модда; 2017 йил, 9-сон, 510-модда; 2018 йил, 4-сон, 224-модда, 7-сон, 431-модда; "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 13 май, 19-сон, 360-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 49-модда учинчи қисмида, 78-модда биринчи қисмида “эгалари” сўзи “ижарачилари” сўзи билан алмаштирилсин.
  2. 49-моддаси қўйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

 “Сув хўжалиги корхоналари ихтиёрига ўтказилмаган ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ерлари таркибига киритилмаган сув истеъмолчилари уюшмаларининг балансида турган суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, шунингдек улардаги гидротехник иншоотлар эгаллаган ер участкалари тегишинча айнан ҳудудда ташкил қилинган сув истеъмолчилари уюшмаларига доимий фойдаланишга туман ҳокимининг қарори билан белгиланган тартибда берилади.

  1. 21-модда тўққизинчи қисмида, 211-модда биринчи ва иккинчи қисмларида, 67-моддасида “рекрация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзлари билан алмаштирилсин.
  2. 78-модда биринчи хатбошидаги “ер эгалари” сўзлари “ижарачилари” сўзлари билан алмаштирилсин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9декабрда қабул қилинган 754-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда;1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 2-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Табиатни муҳофаза қилиш объектлари (ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси) ифлосланишдан, бузилишдан, зарарланишдан, ориқлаб кетишдан, вайрон бўлишдан, йўқ бўлиб кетишдан, нооқилона фойдаланишдан муҳофаза этилиши лозим.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради. Мазкур худудларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай хўжалик фаолият тақиқланади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида давлат қўриқхоналарининг, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликлари атрофида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланган ёки тақиқланган ҳолда муҳофаза зоналари ташкил этилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига қонун хужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.”

  1. 41-модда қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

Корхона, бино ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Корхона, бино ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, уларни қайта қуриш ва фойдаланиш, шунингдек ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган янги технологияларни жорий этиш чоғида ерларни муҳофаза қилиш тадбирлари назарда тутилади ва амалга оширилади.

Ерларнинг ҳолатига ишга туширилаётган корхона, биноларни ёки жорий этилаётган технологиянинг салбий таъсирини ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан назарда тутилган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш давлат экология экспертизаси асосида амалга оширилади.

Ерларни ҳосилдан қолишдан ёки бузилишдан ҳимоя қилиш чоралари билан таъминланмаган ҳамда давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмаган объектларни фойдаланишга топшириш ва бундай технологияларни қўллаш таъқиқланади.

  1. 45-модда биринчи хатбошидаги “рекреация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзларига, “моддий маданий мерос объектлари жойлашган” сўзлари “ва тарихий маданий аҳамиятга молик” сўзларига алмаштирилсин.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган 710-II-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-cон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 4-модда биринчи хатбошидаги “рекреация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзларига, алмаштирилсин.
  2. 12-модданинг иккинчи қисмидаги “эгалик қилиш ва” сўзлари чиқариб ташлансин;
  3. 14-моддасининг биринчи қисмидаги “жуғрофий” сўзи “географик жойлашув” сўзларига алмаштирилсин, “ер эгалари” сўзлари чиқариб ташлансин;
  4. 32-моддасининг иккинчи қисмидадан “ер эгалари” сўзлари чиқариб ташлансин;
  5. 7-модданинг биринчи хатбоши, 17-модда олтинчи хатбоши,
    22-моддаси, 23-модда биринчи хатбоши, 24-модда учинчи хатбоши, 35, 38, 39, 45 моддалари, 48-моддаси ўнинчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаг
    и “рекрация” сўзлари “оммавий дам олиш” сўзларига алмаштирилсин;

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7майда қабул қилинган 863-сон Қонуни билан тасдиқланган Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 261-модда; 2012 й., 39-сон, 447-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда) 27-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи хатбошидаги “асосида ер” сўзларидан кейин “участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан” сўзлари билан тўлдирилсин.

иккинчи ва учинчи хатбошилари қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳаво транспорти ерларига аэродромлар ва аэропортлар, уларнинг маъмурий бинолари ҳамда уларга тегишли бошқа объектлар эгаллаган ер майдонлари киради.

Аэродромлар ва аэропортлар учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тасдиқланадиган меъёрлар ва лойиҳа-техникавий ҳужжатлар асосида белгиланади.”

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-сон Қонуни билан тасдиқланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 261-модда; 2012 й., 39-сон, 447-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

  1. 65-модданинг:

биринчи қисми қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқ унумдор қатламининг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш —

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.”

иккинчи ва учинчи қисмлардаги “Ерга эгалик қилувчилар” сўзлари чиқариб ташлансин.

иккинчи ва учинчи қисмлардаги “тупроқнинг қайта тикланишини” сўзлари “тупроқ унумдорлигининг сақланиши, тикланиши, оширилиши” сўзларига алмаштирилсин.

тўртинчи қисмдаги “хўжалиги” сўзи “хўжалигига мўлжалланган” сўзлари билан алмаштирилсин.

  1. 66-модда:

биринчи хатбошидаги “полизчилиги” сўзи “узумчилиги” сўзи билан алмаштирилсин ҳамда “фуқароларга” сўзидан кейин “ёхуд юридик шахсларга” сўзлари билан тўлдирилсин.

  1. 69-модда биринчи хатбошисидаги “Эгаликдаги ва” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. 245-моддаси биринчи хатбошисидаги66, 67-моддаларида” сўзлари
    “65,
    66, 67, 68, 69-моддаларида, (65,68,69-моддаларида юридик шахсларга оид қисми бўйича)”сўзлари билан алмаштирилсин.
  3. 2661-модда биринчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 65-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар билан боғлиқ қисми шунингдек, ерларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар билан боғлиқ қисми шунингдек, шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари бундан мустасно),
681 моддасида, шунингдек 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар билан боғлиқ қисми бундан мустасно), 160-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Бундан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно.

  1. 2457-моддасидаги “Бош прокуратура” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда “ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. 264-моддаси биринчи хатбошидаги “160-моддасининг иккинчи қисмида,” сўзлари чиқариб ташлансин.
  3. 601-модда биринчи хатбоши, 107-модда учинчи хатбоши, 149-моддасидаги модда номи ва биринчи хатбошидаги “ер эгаси” ҳамда “ер эгалари” сўзларини чиқариб ташлансин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384-модда, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 51-52-сон, 498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17-18-сон, 171-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон,
401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 94-модда, 16-сон, 116-модда, 117-модда, 28-сон, 263-модда, 37-38-сон, 366-модда, 39-сон, 390-модда, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553-модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон, 943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон)
1971-моддаси биринчи қисмидан “ер эгаси” сўзлари “мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчи” сўзлари билан алмаштирилсин.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21декабрда қабул қилинган 163-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Фуқаролик кодексининг биринчи қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 37-сон, 408-модда; 2006 й., 14-сон, 110-модда; 39-сон, 385-модда; 2007 й., 1-2-сон, 3-модда; 3-сон, 21-модда; 14-сон, 132-модда; 15-сон, 154-модда; 31-32-сон, 315-модда; 50-51-сон, 506-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда, 38-сон, 328-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

  1. 173-модда:

иккинчи қисмидаги “алоқа” сўзи “телекомунникация” сўзи билан алмаштирилсин.

учинчи қисмидаги “участкага эгалик қилиш” сўзлари “участкадан” сўзига алмаштирилсин.

бешинчи қисмидан “ёки доимий эгалик қилиш” сўзлари чиқариб ташлансин.

  1. 165-модда тўртинчи хатбошидаги “ер участкасига доимий эгалик қилиш”, 1115-моддасидаги “(фермер)” сўзларини чиқариб ташлансин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган 220-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 58-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 365-модда; 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2009 й., 39-сон, 424-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

Қўйидаги мазмундаги 251-модда билан тўлдирилсин:

251-модда. Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш

Эркин иқтисодий зона (кейинги ўринларда ЭИЗ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади ва ушбу қарор билан  унинг мақоми, қанча муддатга ташкил этилиши белгиланади.

ЭИЗ таркибига киритиладиган ер участкаларининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

ЭИЗнинг чегарасидаги ер участкалари маъмурий кенгашларнинг йиғилиш баёни қарорларига асосан ЭИЗ қатнашчиларига тасдиқланган бош режага мувофиқ бино иншоотлар қуриш учун доимий фойдаланишга белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ажратиб берилади ва ЭИЗ қатнашчилари ЭИЗнинг фаолият юритиш даврида бериладиган барча имтиёзлардан фойдаланадилар.

ЭИЗ чегараларида жойлашган давлат мулкида бўлган мавжуд бино-иншоотлар ҳамда улар жойлашган ер участкалари ЭИЗ фаолият юритиш даврига муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага берилади.

ЭИЗ қатнашчиларига ЭИЗ фаолият юритиш муддати узайтирилган тақдирда ер участкасидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара муддатини тегишли муддатга узайтириш ҳуқуқи маъмурий кенгаш томонидан берилади.

ЭИЗ қатнашчиларига юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулкида бўлган бино иншоотлар ва ер участкалари улар билан тузилган шартнома асосида берилиши мумкин.

ЭИЗ қатнашчиларига ер участкаларига бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.”

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-117-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 410-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 3-модда тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишлинча қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

автомобиль йўллари муҳофаза зонаси — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташган ерларда, аҳоли хавфсизлигини, йўл ҳаракати қатнашчиларини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланувчилардан олинмаган ҳолда ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкаси;

Қишлоқ (овул)лараро қишлоқ автомобиль йўллари — қишлоқ жойлардан ўтадиган ва қишлоқ аҳоли пунктларини ўзаро боғлайдиган автомобиль йўллари. Қишлоқ (овул)лараро қишлоқ автомобиль йўллари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15апрелда қабул қилинган 766-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 118-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда; 2011 й., 36-сон, 364-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 1-модда ўн саккизинчи хатбошисидаги “зона” сўзи “тегра” сўзига, “алоқа” сўзи “телекоммуникация” сўзига ҳамда “силжувчи тупроқли” сўзлари “аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ер кўчиши, ер чўкиши, сув оқизиб кетиши, сел олиши ва бошқа хавфли таъсирларга учраши мумкин бўлган” сўзларига алмаштирилсин.
  2. 6-модда биринчи хатбошидаги “давлат томонидан” сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда “амалга ошириш учун” сўзларидан кейин “белгиланган тартибда” сўзлари билан тўлдирилсин.
  3. 14-модда учинчи хатбошидаги, 21-модда тўртинчи хатбошидаги “алоқа” сўзларини “телекоммуникация” сўзларига алмаштирилсин.

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган 120-II-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2011 й., 15-сон, 148-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 2-модда тўққизинчи хатбошидаги “зона” сўзи “тегра” сўзи билан, “атрофидаги” сўзи “атрофида фуқаролар ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида белгиланган” сўзлари билан алмаштирилсин.
  2. 20-моддаси модда номида ҳамда барча хатбошиларида, 2-модда бешинчи хатбошида, 17-модда бешинчи хатбошидаги “зона” сўзлари “тегра” сўзларига алмаштирилсин.
  3. 39-модда иккинчи ва тўққизинчи хатбошларидаги “алоқа” сўзлари “телекоммуникация” сўзларига алмаштирилсин.

                 22-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

  1. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини таслиқлаш тўғрисида”ги 598-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й.,  5-6-сон, 82-модда);
  2. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги 599-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 83-модда);
  3. Ўзбекистон Республикасининг 2003 й. 30 августдаги 535-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда) XIX-бўлими;
  4. Ўзбекистон Республикасининг 2004 й. 30 апрелдаги 621-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 5-сон, 90-модда) XIV-бўлими;
  5. Ўзбекистон Республикасининг 2004 й. 3 декабрдаги 714-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 й., 1-сон, 18-модда) 41-бўлими;
  6. Ўзбекистон Республикасининг 2007 й. 28 декабрдаги ЎРК-138-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуннинг (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 12-сон, 608-модда) 8-моддаси;
  7. Ўзбекистон Республикасининг 2009 й. 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли “Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 1-сон, 1-модда) 6-моддаси;
  8. Ўзбекистон Республикасининг 2009 й. 25 декабрдаги. ЎРҚ-240-сонли “Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 555-модда) 6-моддаси;
  9. Ўзбекистон Республикасининг 2011 й. 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 1-сон, 1-модда) 9-моддаси
  10. Ўзбекистон Республикасининг 2014 й. 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, 1-сон, 2-модда) 14-моддаси;
  11. Ўзбекистон Республикасининг 2014 й. 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, 9-сон, 244-модда) 18-моддаси;
  12. Ўзбекистон Республикасининг 2015 й. 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, 8-сон, 312-модда) 16-моддаси;
  13. Ўзбекистон Республикасининг 2017 й. 14 сентябрдаги ЎРҚ-466-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, 9-сон, 510-модда) 38-моддаси;
  14. Ўзбекистон Республикасининг 2018 й. 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сон, 1-модда) 18-моддаси;
  15. Ўзбекистон Республикасининг 2018 й. 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва  қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2018 йил 23 апрель, 16-сон, 326-модда) 29-моддаси;
  16. Ўзбекистон Республикасининг 2018 й. 24 апрелдаги ЎРҚ-487-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2018 йил 30 июль, 30-сон, 619-модда) 2-моддаси;
  17. Ўзбекистон Республикасининг 2018 й. 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли “Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2018 йил 24 декабрь, 51-сон, 971-модда) 2-моддаси;
  18. Ўзбекистон Республикасининг 2019 й. 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 1-модда) 9-моддаси;
  19. Ўзбекистон Республикасининг 2019 й. 4 мартдаги ЎРҚ-526-сонли «Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 11 март, 10-сон, 171-модда) 5-моддаси;
  20. Ўзбекистон Республикасининг 2019 й. 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 8 апрель, 14-сон, 257-модда) 1-моддаси.

Общие предложения

272