ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4108 Министерство финансов Республики Узбекистан 26/06/2019 11/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4108

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси бўйича

Т А Қ Қ О С Л А М А Ж А Д В А Л

Т/р

Амалдаги таҳрири

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ–350-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисида Низом

1

6. Жамғарма лойиҳаларни молиялаштириш (қўшма молиялаштириш) қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

...

Шунингдек, Жамғарма маблағлари қуйидагиларга ишлатилиши мумкин:

Молия вазирлигининг буюртманомалари бўйича ва тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан — давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш;

тўлдирилмоқда

форс-мажор ҳолатларда Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни такомиллаштириш

ва суверен кредит рейтингини сақлаб туриш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 31 январдаги

ПҚ–4141-сон қарори 1-иловаси, Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтингини

2021 йилгача сақлаб туриш бўйича чора-тадбирлар режасининг 10-бандида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини форс-мажор ҳолатларда Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун жалб қилиш тартибини жорий этиш белгиланган.

Шунга кўра тегишли қўшимча киритилмоқда.

2

23.Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

а) аввало ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик, рангли металлургия ва иқтисодиётнинг бошқа базавий тармоқларида, шунингдек транспорт ва телекоммуникация соҳасида Давлат инвестиция дастурига киритилган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан халқаро ва хорижий молиявий институтлар иштирокидаги лойиҳаларда Ўзбекистон Республикаси улушини қўшма молиялаштириш;

д) форс-мажор ҳолатларда Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш;

Общие предложения

344