ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4100 Министерство инновационного развития Республики Узбекистан 27/06/2019 11/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон миллий университети ҳудудида технопарк ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4100

Лойиҳа

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон миллий университети ҳудудида технопарк ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

          Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу соҳада малакали мутахассислар жаҳон стадартлари асосида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда дастурий ва юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга кўмаклашиш мақсадида:

          1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «NAPA TEAM» масъулияти чекланган жамиятининг ахборот технологиялари ва дастурий таъминот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “NAPA” технопаркини (бундан кейин – Технопарк) барпо этиш таклифига розилик берилсин.

          2. Қуйидагилар Технопарк фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

          ёшларда аналитик фикрлаш, интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатнинг миллий тарихи ва маданиятини тарғиб қилиш мақсадида, рақобатбардош ижтимоий аҳамиятга эга бўлган миллий компьютер, мобил ўйинлар ва иловаларни ишлаб чиқиш учун етакчи мутахассисларни жалб қилиш ва қулай шарт-шароит яратиш;

          илмий ва илмий-технологик фаолият натижаларини амалиётга кенг тадбиқ этишни жадаллаштириш, шу жумладан, талабалар ва ёш олимларга рақобатбардош ва инновацион дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун қулай шарт-шароит яратиш;

          чет элдаги ватандошларимиз ва ёш мутахассисларни ахборот технологиялари соҳасида ўз фаолиятини ривожлантириш учун зарур бўлган юқори технологик инфратузилма ва замонавий лабораториялар билан таъминлаш, уларга молиявий, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматлари, шунингдек, бизнес-акселератор хизматлари кўрсатиш;

          резидентларнинг стартап-лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни молиялаштириш, маҳаллий ва хорижий инвесторларни, шунингдек венчур жамғармаларини жалб қилиш;

          етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва мастер классларни, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник конференция, семинар, ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш;

          ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида стартап-лойиҳаларни амалиётга жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, ўқитувчи-профессор ва талабаларини жалб қилиш.

          3. Технопаркда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида дунёнинг етакчи компаниялари юқори малакали мутахассислари ва экспертларини жалб қилган ҳолда замонавий ўқув методологияси асосида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида “NAPA Edu Hub” платформаси ташкил этилсин.

          Бунда, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий норезидентлар  Технопарк фаолияти доирасида олинган даромадлар бўйича жисмоний ва юридик шахслар даромади солиғини тўлашдан озод этилади.

          4. Белгилаб қўйилсинки, Технопаркнинг фаолиятини бошқариш ва юридик шахсларга резидентлик статусини танлов асосида бериш “NAPA TEAM” маъсулияти чекланган жамияти муассислигида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият шаклидаги Технопарк Дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.

          5. Белгилансинки:

          Дирекция қарорига кўра белгиланган ставкаларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган ҳолда Технопарк резидентлари соф тушумининг 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда ҳар чораклик ажратмалари;

          Технопаркка бириктирилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадлар;

          хўжалик шартномалари асосида Дирекциянинг таъсис шартномасида белгиланган ишлар бажарилишидан ва кўрсатилаг хизматлардан олинган маблағлар;

          халқаро молия ташкилотлари ва муассасалари томонидан бериладиган грантлар, жалб этиладиган хорижий ва маҳаллий инвестициялар шунингдек, қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар Технопаркнинг фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ чораларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

          6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони билан берилган имтиёзларнинг амал қилиши Дирекция ва унинг резидентларига ҳам тадбиқ этилсин.

          7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ўзбекистон Миллий университети ҳудудида 1.4 гектар ер майдони ва “Малака ошириш маркази ва ошхона” биносини Технопаркка кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан 49 йил муддатга имтиёзли ижара асосида бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

          Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 сентябрга қадар Технопаркка бириктирилган бино ва иншоотларни реконструкция қилишни, 2022 йил якунига қадар кўп қаватли, замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган, энг янги энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бино ва иншоотлар барпо этиш, Дирекция муассислари маблағлари ва 11 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги хорижий инвестициялар, ҳамда қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

          8. Бутун қурилиш даврида, Технопарк бино ва иншоотларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий услубий адабиётлар, инвентарь ва моддий-техник ресурслар божхона тўловидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

          9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

          Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий технопарклар, инновацион марказлар, шу билан бирга Технопарк ходимлари ва резидентларини тажриба алмашиш, таълим олиши ва малака ошириш масалаларида ҳамкорлик қилиш;

          Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда тасарруфидаги олий таълим муассасалари иқтидорли талабаларини Технопаркка кенг жалб қилиш учун зарур шарт-шароит яратсин.

          10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Технопарк ва унинг резидентлари фаолиятини кенг ёритилиши тавсия этилсин.

          11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дирекция ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан технопаркдаги ишларга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин.

          12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Дирекция ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан технопаркдаги ишларга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

          13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Дирекция ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек мазкур хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни (узайтиришни) таъминласин.

          14. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги технопаркни 10 йил давомида 50% чегирма тақдим этган юқори тезликдаги Интернет билан таъминласин.

          15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдуваҳитов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
            Президенти                                                                                                                                                  Ш.Мирзиёев

Общие предложения

259