ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4066 Министерство транспорта Республики Узбекистан 25/06/2019 10/07/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-123) 21-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-4066

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларининг
(ЎзР АҚ-123) 21-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 15 сентябрдаги 65-н-сон буйруғи (рўйхат рақами 2718, 2015 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2015 й., 41-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-123) 21-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси” деган сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

  Вазир

 

 

А. Раматов

 

 

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-  сон

 

 

Келишилган:

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК

бош директори

 

 

Б. Хакимов

 

    20___ й. “____” __________

 

Общие предложения

425