ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
403 Хокимият Янгиарыкского района 07/09/2018 22/09/2018 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-403

ЛОЙИҲА

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

2018 йил “___” ________ №___ Янгиариқ тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон, 320-модда)“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 34-сон, 333-модда) билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Янгиариқ туманида 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Ушбу қарорнинг биринчи иловасида кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг, рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 150 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 9.3 фоиз (14 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 59,3 фоиз (89 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 12 фоиз (18 киши);

ногиронлар учун 4.0 фоиз (6 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 2.0 фоиз (3 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 5,3 фоиз (8 киши);

Одам савдосидан қурбонлари учун 1.3 фоиз (2 киши)

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 6,7 фоиз (10 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария ва гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4.Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексининг 50 моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

6. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

7. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 10 октябрдаги 1666к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Туман ҳокимлиги бош юристконсульти (О.Раззақов);

Мазкур қарорни туман ҳокимлигининг yangiarikhokimiyat.uzрасмий веб-сайтига жойлаштирилсин;

9.Ушбу қарор туман ҳокимининг расмий нашри ҳисобланган “Янгиариқ овози” газетасида эълон қилинсин.

10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Усмонов зиммасига юклатилсин.

Янгиариқ туман

ҳокими М.Саидов

Общие предложения

798