ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
4020 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 21/06/2019 06/07/2019 25

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига ўзгартириш ҳақида
ID-4020

ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ

ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИк ХИЗМАТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига ўзгартириш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 24 августдаги 58, 50-ҚҚ, 7-сон қарори (рўйхат рақами 3059, 2018 йил 25 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2018 й., 10/18/3059/1801-сон) билан тасдиқланган Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири                                                                  П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” _______,

_____-сон

 

Бош прокурор                                                                              О. Муродов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” _______,

_____-сон

 

Давлат хавфсизлик хизмати

раиси                                                                                               А. Азизов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” _______,

_____-сон

Общие предложения

642