ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3977 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 20/06/2019 04/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозларнинг ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш ва ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлаш тўғрисида
ID-3977

Импорт асосида олиб келинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозлардан самарали фойдаланиш, уларни ишга тушириш ҳолатини мониторинг қилиш, ҳисобини юритиш ва ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси томонидан 2017 – 2018 йиллар ва 2019 йилнинг I чорагида импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозлар рўйхати бўйича маълумотлар базаси шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 апрелига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи идоралараро ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин:

импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозларнинг рўйхатини шакллантириш;

импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозларни ишга тушириш ҳолатини мониторинг қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

шакллантирилган рўйхат асосида асбоб-ускуналарнинг ўрнатилганлиги, фойдаланишга топширилганлиги ва маҳсулот ишлаб чиқарилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплаш;

тўпланган маълумотларни Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаси билан таққослаш.

3. Қуйидагилар:

импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозларнинг ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш ва ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминловчи идоралараро ахборот тизими жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси I иловага мувофиқ;

импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозларни ишга тушириш ҳолатини ўрганиш ва улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни идоралараро ахборот тизимига киритиш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби II иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

идоралараро ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига юкланади;

идоралараро ахборот тизимини яратиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

идоралараро ахборот тизимига импорт қилинган асбоб-ускуналарни ва технологик жиҳозларни ишга тушириш ҳолати, жумладан ўрнатилганлиги, фойдаланишга топширилганлиги ва маҳсулот ишлаб чиқарилаётганлиги тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни идоралараро ахборот тизимига киритиш учун Ишчи гуруҳ масъулдир.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқаров ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил “___” ________ ____-сон қарорига

I-ИЛОВА

 

Импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозларнинг ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш ва ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминловчи идоралараро ахборот тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми/шакли

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

  1.  

Импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозларнинг ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш ва ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминловчи идоралараро ахборот тизимини (кейинги ўринларда – Ахборот тизими) ишлаб чиқиш ва жорий қилишни мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳни тузиш

Идоралараро ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш

2019 йил
1 июль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлашда молиялаштириш манбаларини аниқлаш

Молиялаштириш манбаларини белгилаш

2019 йил
1 август

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

  1.  

Ахборот тизими концепциясини ишлаб чиқиш ва техник талабларни шакллантириш

Концепция ва техник талабларни ишлаб чиқиш

2019 йил
1 сентябрь

Идоралараро ишчи гуруҳ

  1.  

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Техник топшириқ ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш

2019 йил
1 ноябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни экспертизадан ўтказиш

Эксперт хулосаси

2019 йил
1 декабрь

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

Ахборот тизими

2020 йил
1 март

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозлар рўйхати бўйича маълумотлар базасини Ахборот тизими билан интеграция қилиш

Техник тадбирлар

мунтазам

Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси

  1.  

Асбоб-ускуналарни ва технологик жиҳозларнинг ишга тушириш ҳолати, жумладан ўрнатилганлиги, фойдаланишга топширилганлиги ва маҳсулот ишлаб чиқарилаётганлиги тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни Ахборот тизимига киритиш учун ҳудудий ишчи гуруҳ аъзоларига шахсий кабинет очиш ва тизимга улаш

Техник тадбирлар

2020 йил
1 апрель

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил “___” ________ ____-сон қарорига

II-ИЛОВА

 

Импорт қилинган асбоб-ускуналар ва технологик жиҳозларни ишга тушириш ҳолатини ўрганиш ва улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни идоралараро ахборот тизимига киритиш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳларнинг намунавий  ТАРКИБИ

лавозими бўйича

Республикадан бириктирилган Ишчи гуруҳ аъзоси –гуруҳ раҳбари

лавозими бўйича

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосари

лавозими бўйича

Инвестициялар бўйича ҳокимнинг ўринбосари

лавозими бўйича

Вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят давлат божхона бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят Молия бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят Сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи

Общие предложения

190