ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3967 Министерство юстиции Республики Узбекистан 19/06/2019 04/07/2019 1
Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3967

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

      ААрипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ____ ________даги ___-сон қарорига

ИЛОВА

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қуйидаги таҳрирдаги 181-банд билан тўлдирилсин:

“181. Бир ёшга тўлган ва ундан катта боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасаси томонидан берилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда ота-она ёки ота-онадан бирининг ёхуд бошқа манфаатдор шахсларнинг ёзма аризаси асосида амалга оширилади”.

2. Қуйидаги мазмундаги VIII1 боб билан тўлдирилсин:

“VIII1 боб. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномалари билан алмаштириш

1471. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига МДҲ давлатларидан ташқари бошқа хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномалари билан алмаштирилиши мумкин.

1472. Ҳужжатларни алмаштириш далолатнома ёзувларини тиклаш тартибида фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра, берилган вақти ва жойи кўрсатилган ҳужжатлар асосида ва белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган тикланган далолатнома ёзувларини қайд этиш орқали яшаш жойларидаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.

1473. Алмаштириш пайтида топширилган ва чет эл ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва уларнинг легализация қилинган таржималари тикланган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари билан ушбу ёзувни қайд этган ФҲДЁ органи архивида сақланади.”.

3. 148-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

“Ўлим хақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндошлар ва меросхўрларнинг аризаси асосида амалга оширилади.

Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилмайди”;

тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

4. 149-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда”.

5. Қуйидаги мазмундаги XIV 1 боб билан тўлдирилсин:

“XIV 1 боб. “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими

2231. “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” фуқаролик ҳолати далолатномалари, фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига алоқадор ўзгартиришлар, уларнинг қайта тикланиши ва бекор қилиниши ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳномалар ва улардан кўчирмалар берилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган давлат электрон ахборот тизими ҳисобланади.

2232. ФҲДЁ органлари бирламчи фуқаролик ҳолати далолатномалари, шунингдек уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчаларнинг ФҲДЁ ягона электрон архиви тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилишини таъминлайдилар.

2233. ФҲДЁ органлари ўзаро ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу тизим орқали ахборот алмашишлари мумкин. Ушбу тизим орқали алмашилаётган ахборот ФҲДЁ органлари ва манфаатдор ташкилотлар томонидан иш юритувга расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади”.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Тўлдирилмоқда

181. Бир ёшга тўлган ва ундан катта боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасаси томонидан берилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда ота-она ёки ота-онадан бирининг ёхуд бошқа манфаатдор шахсларнинг ёзма аризаси асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4-банди асосида киритиш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

VIII1 боб. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномалари билан алмаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4-банди асосида киритиш таклиф этилмоқда.

1471. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига МДҲ давлатларидан ташқари бошқа хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномалари билан алмаштирилиши мумкин.

1472. Ҳужжатларни алмаштириш далолатнома ёзувларини тиклаш тартибида фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра, берилган вақти ва жойи кўрсатилган ҳужжатлар асосида ва белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган тикланган далолатнома ёзувларини қайд этиш орқали яшаш жойларидаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.

1473. Алмаштириш пайтида топширилган ва чет эл ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва уларнинг легализация қилинган таржималари тикланган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари билан ушбу ёзувни қайд этган ФҲДЁ органи архивида сақланади.

148. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш улар ота-онасининг аризасига кўра амалга оширилади.

Тўлдирилмоқда

ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни рад этиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Ўлим хақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндошлар
ва меросхўрларнинг аризаси асосида амалга оширилади.

Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилмайди.

ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни рад этиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4-банди асосида киритиш таклиф этилмоқда.

149. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

...

(ўнинчи хатбоши) имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ёзилмай қолганда;

...

149. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

...

(ўнинчи хатбоши) туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда;

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4-банди асосида киритиш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

XIV1 боб. “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4-банди асосида киритиш таклиф этилмоқда.

2231“ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” фуқаролик ҳолати далолатномалари, фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига алоқадор ўзгартиришлар, уларнинг қайта тикланиши ва бекор қилиниши ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳномалар ва улардан кўчирмалар берилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган давлат электрон ахборот тизими ҳисобланади.

2232. ФҲДЁ органлари бирламчи фуқаролик ҳолати далолатномалари, шунингдек уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчаларнинг ФҲДЁ ягона электрон архиви тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилишини таъминлайдилар.

2233. ФҲДЁ органлари ўзаро ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу тизим орқали ахборот алмашишлари мумкин. Ушбу тизим орқали алмашилаётган ахборот ФҲДЁ органлари ва манфаатдор ташкилотлар томонидан иш юритувга расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси

         адлия вазири                                                                                                                               Р. Давлетов

Общие предложения

193