ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3901 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 14/06/2019 29/06/2019 280

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қароригаўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-3901

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси А.С. Ибадуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                               А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “
__________даги ____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банднинг иккинчи хатбошидаги “2019 йил 1 июлдан” сўзлари “2020 йил 1 январдан” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Иловада:

а) 14-бандга қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши қўшилсин:

“ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилган йўл ҳаракати қатнашчиларига ушбу маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига ўзининг рухсатисиз тарқатиши мумкин эмаслигини тушунтириш”;

йигирманчи хатбоши йигирма биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.

б) 19-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

“ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига рухсатсиз жойлаштирмаслик”;

олтинчи – еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 21-банддаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” сўзлари “базавий ҳисоблаш миқдорининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

Общие предложения

8308