ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3878 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 12/06/2019 27/06/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ички ишлар органлари учун кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3878

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ички ишлар органлари учун кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари (кейинги ўринларда академик лицейлар деб аталади) ўқувчиларини икки йиллик ўқув дастури бўйича тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Академик лицейлар фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

биринчидан – ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув режаси, дастур ва ўқув-методик материалларни янада такомиллаштириш;

иккинчидан – ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (“case-stady”), ҳуқуқий ҳужжатларни тузишга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни шакллантириш;

учинчидан – ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш;

тўртинчидан – ички ишлар органлари учун малакали, юқори касбий билимга, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган кадрларни мақсадли тайёрлашга замин яратиш.

3. Академик лицейларда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ўқувчиларда Ватанга муҳаббат туйғусини, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат ҳиссини ривожлантириш мақсадида ҳар бир ўқув курси учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан аждодларимиз ва хизмат вақтида жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган ходимларга бағишланган ном берилади;

академик лицейлар битирувчи босқич ўқувчилари ўртасида ҳар йили февраль ойида “Ҳуқуқшунослик” йўналишида фан олимпиадаси (кейинги ўринларда фан олимпиадаси деб аталади) ва иккала босқич ўқувчилари ўртасида апрель ойида спорт мусобақа (спартакиада)лари ўтказилади;

ўқиш ва спорт-маданият соҳасида юқори натижаларга эришиб, таълим дастурини имтиёзли тамомлаётган ҳар бир академик лицейдан бир нафар битирувчига, шунингдек фан олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаган ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади)га дастлабки танлов ва тиббий кўрик натижалари асосида махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбатларсиз битирув йилида ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган тавсиянома (кейинги ўринларда тавсиянома деб аталади) берилади;

тавсиянома бериш масаласи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи томонидан академик лицейлар директорларининг тақдимномаси асосида кўриб чиқилади.

4. Белгилаб қўйилсинки:

академик лицейларга 2017/2018 ўқув йилига қадар (ушбу ўқув йили қўшилган ҳолда) ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишни ўзлари таълим олаётган академик лицейларида амалдаги ўқув дастурларига мувофиқ белгиланган тартибда тугатади ва диплом олади;

академик лицейлар битирувчиларига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан биргаликда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлари бўйича давлат намунасидаги серификат берилади;

академик лицейлар битирувчилари яшаш жойи бўйича профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимига ҳамда ички ишлар органларининг сафдорлар таркибига биринчи навбатда  қабул қилинади;

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири академик лицейлар ўртасида ўтказилган фан олимпиадаси ва спорт мусобақа (спартакиада)ларининг ғолибларига мураббийлик қилган ўқитувчи ва ходимларига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маоши (пул таъминоти)нинг 200 фоизигача миқдорда рағбатлантириш учун бир мартали мукофот бериш ҳуқуқига эга.

5. Академик лицейларда ички ишлар органларининг сержантлик таркибидаги штат бирликлари ҳисобидан кадрлар бўйича инспектор лавозими жорий этилсин ва унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:

академик лицейларга ўқишга кириш учун номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш;

академик лицейларда ўқиётган ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини тўлиқ ва сифатли юритилишини, сақланишини ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш;

академик лицейлар битирувчиларига Академияга ўқишга кириш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш.

Белгилансинки, академик лицейларнинг кадрлар бўйича инспектори Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

6. Академияга қуйидаги вазифалар юклансин:

академик лицейларда ўқув-методик жараёнини ташкил этишнинг  самарали механизмини жорий этишга кўмаклашиш;

академик лицейларнинг илмий, ўқув ва ўқув-услубий йўналишдаги фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

академик лицейлар ўртасида фан олимпиадаси ва спорт мусобақа (спартакиада)ларини ўтказишга ҳар томонлама амалий кўмаклашиш;

таълим жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаши, ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш амалий кўникмаларини ривожлантиришига йўналтирилган ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни қўллаш бўйича
ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш;

академик лицейларни янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш.

7. Академик лицейларда тадбирларни ўтказиш, шу жумладан адабиётлар ҳамда ўқув жараёни учун зарур бошқа ўқув-методик материалларни нашр этиш, ўқитувчилар ва бошқа ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек академик лицейларнинг моддий-техник базани мутаҳкамлаш мақсадлари учун, юридик шахс мақомига эга бўлмаган лицей  жамғармалари ташкил этилсин.

Қуйидагилар жамғармалар шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

академик лицейларда таълим жараёни икки йиллик тизимга ўтказилиши муносабати билан бўшаётган штатлар ҳисобидан тежалган бюджет маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:

тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида академик лицейлар ички тартиб қоидалари ва ўқувчиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази билан биргаликда академик лицейларнинг ўқув режалари ва дастурларини ўқув жараёни икки йиллик тизимга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқсин;

Академияга мазкур қарордан келиб чиқиб танловсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган тавсиянома шаклини ва уни бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва олий ва ўрта-махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                        А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” майдаги _____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 3-банддаги “саккиздан” сўзи “еттидан” сўзи билан алмаштирилсин;

б) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“38. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзодларнинг қуйидаги учта йўналишдаги саволлари бўйича билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат:

ҳуқуқшунослик асослари;

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва миллий ғоя асослари;

муаммоли вазиятларни (“case-study”) ҳал этиш бўйича фикрлаш даражаси”;

в) 40-банддаги “савол” сўзи “саволлар ва муаммоли вазият
(“case-study”)нинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) қуйидаги мазмундаги 501-банд қўшилсин:

“501. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларда ўқиш ва спорт-маданият соҳасида юқори натижаларга эришиб, таълим дастурини имтиёзли тамомлаётган ҳар бир лицейдан бир нафар битирувчига, шунингдек Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ҳуқуқшунослик” йўналишида фан олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаган ғолибларига Академияга дастлабки танлов ва тиббий кўрик натижалари асосида махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбатларсиз битирув йилида ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган тавсиянома берилади.

Тавсиянома бериш масаласи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи томонидан академик лицейлар директорларининг тақдимномаси асосида кўриб чиқилади”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низомда:

а) 23-банд чиқариб ташлансин;

б) 26-банддаги “уч” сўзи “икки” сўзи билан алмаштирилсин;

в) 27-банд “диплом” сўзидан кейин “билан биргаликда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлари бўйича давлат намунасидаги серификат берилади” сўзлари қўшилсин;

г) қуйидаги мазмундаги 41-боб қўшилсин:

41-боб. ИИВ академик лицейлари ўқувчилари ўқишини кўчириш,
қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш

271. Ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларидан ИИВ академик лицейларига кўчириш тақиқланади.

272. Ўқувчиларнинг ўқишини бир ИИВ академик лицейидан бошқа ИИВ академик лицейига кўчириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси билан келишилган ҳолда ёзги таътил даврида амалга оширилади.

273. Ўқувчилар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

а) ўз хоҳишига биноан;

б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида) академик таътил олганда;

г) доимий яшаш учун бошқа давлатга чиқиб кетганда;

д) ўқув интизомини ва академик лицейнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;

е) суднинг ҳукми билан жиноят содир этишда айбдор деб топилганда;

ж) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;

з) вафот этганлиги сабабли;

и) ота-онаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек уларнинг розилигига асосан бошқа давлатга хизмат сафарига юборилганда улар билан жўнаб кетганда.

274. ИИВ академик лицейларидан четлаштирилган ўқувчилар ўқишга қайта тикланмайди, мазкур Низом 273-бандининг “в” ва “и” кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

275. Мазкур Низом 273-бандининг “в” ва “и” кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда ўқишдан четлатилганлигига 1 йилдан 3 йилгача муддат бўлган ўқувчиларнинг ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

276. Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) ўқувчилар ИИВ академик лицейи директорининг буйруғи билан ўқишдан четлаштирилади.

277. ИИВ академик лицейларидан четлаштирилган ўқувчиларнинг ҳужжатлари яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.”

д) 32-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи қисми қўшилсин:

“ИИВ академик лицейлар тадбирларни ўтказиш, шу жумладан адабиётлар ҳамда ўқув жараёни учун зарур бошқа ўқув-методик материалларни нашр этиш, ўқитувчилар ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек академик лицейларнинг моддий-техник базани мутаҳкамлаш мақсадлари учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган лицей жамғармалари ташкил этилади.”

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 2-бандда “ИИВ академик лицейларига” сўзларидан кейин “қабул йилида” сўзлари билан тўлдирилсин;

 

Общие предложения

518