ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3833 Центральный банк Республики Узбекистан 17/06/2019 25/06/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-3833

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/6-сон қарори (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк Раиси                                                         М. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил “
__ __________даги
____-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. Матн бўйича “10111-Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар” деган сўзлар “10111-Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. VI боб қуйидаги мазмундаги 41-1, 41-2, 41-3, 41-4-бандлар билан тўлдирилсин:

“41-1. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида Online-инкассация операциялари амалга оширилганда:

а) Агар мижозга ушбу банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107-“Банкоматлардаги нақд пуллар”

Кредит 202ХХ-“Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар”

Кредит 45294-“Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар” (ундирилиши мумкин бўлган ҳолатда)

б) Агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Кредит 29804-“Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари

Дебет 29804-“Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари

в) Агар мижозга бошқа банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Кредит 202ХХ-“Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

    1. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида миллий валютадаги банк пластик карталари тўлдирилса:

а) Агар мижозга ушбу банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107-“Банкоматлардаги нақд пуллар”

Кредит 23116-“Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари”

Кредит 45294-“Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар” (ундирилиши мумкин бўлган ҳолатда)

Дебет 23116-“Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари”

Кредит 22617-“Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар” ёки 22618-“Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар”

б) Агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107-“Банкоматлардаги нақд пуллар”

Кредит 22214-“Бош банк/филиалларга пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича тўланадиган маблағлар”

Кредит 45294-“Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар” (ундирилиши мумкин бўлган ҳолатда)

Дебет 16113-“Бош банк/филиалдан пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича олиш”

Кредит 23116-“Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари”

Дебет 23116-“Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари”

Кредит 22617-“Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар” ёки 22618-“Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар”

Дебет 22214-“Бош банк/филиалларга пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича тўланадиган маблағлар” – ушбу филиал

Кредит 16113-“Бош банк/филиалдан пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича олиш” – бошқа филиал

в) Агар мижозга бошқа банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107-“Банкоматлардаги нақд пуллар”

Кредит 21014-“Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар”

Кредит 45294-“Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар” (ундирилиши мумкин бўлган ҳолатда)

Дебет 10513-“Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар”

Кредит 23116-“Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари”

Дебет 23116-“Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари”

Кредит 22617-“Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар” ёки 22618-“Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар”

Дебет 21014-“Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар” – ушбу филиал

Кредит 10513-“Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар” – бошқа банк филиали

41-3. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида жисмоний шахсларнинг кредитлари тўланса:

а) Агар мижозга ушбу банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107-“Банкоматлардаги нақд пуллар”

Кредит 29801-“Мижозлар билан ҳисоб-китоблар” ёки 22812-“Келгуси давр фоизли даромадлари”

Дебет 29801-“Мижозлар билан ҳисоб-китоблар”

Кредит Мижознинг ссуда ҳисобварағи ёки 16309-“Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар” (16377-“Шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар”

Дебет 22812-“Келгуси давр фоизли даромадлари”

Кредит Тегишли даромад ҳисобварағи

б) Агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107-“Банкоматлардаги нақд пуллар”

Кредит 29801-“Мижозлар билан ҳисоб-китоблар”

Дебет 29801-“Мижозлар билан ҳисоб-китоблар”– ушбу филиал

Кредит 29801-“Мижозлар билан ҳисоб-китоблар”– бошқа филиал

Дебет 29801-“Мижозлар билан ҳисоб-китоблар”

Кредит Мижознинг ссуда ҳисобварағи ёки 16309-“Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар” (16377-“Шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар” ёҳуд 22812-“Келгуси давр фоизли даромадлари”

Дебет 22812-“Келгуси давр фоизли даромадлари”

Кредит Тегишли даромад ҳисобварағи

41-4. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида бошқа тўловлар амалга оширилса:

Дебет 10107-“Банкоматлардаги нақд пуллар” 

Кредит 29801-“Мижозлар билан ҳисоб-китоблар”

Дебет 29801-“Мижозлар билан ҳисоб-китоблар”

Кредит Тўловларни олувчиларнинг ҳисобварақлари

10107-ҳисобварағи бўйича ўтказиладиган бухгалерия ёзувларига тегишли касса рамзлари автоматлаштирилган тарзда қўйилиши (боғланиши) лозим.

41-5. Автоматлаштирилган депозит машиналарнинг ҳисоби банкларда баланснинг “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” алоҳида ҳисобварақларида юритилади”.

Общие предложения

317