ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
383 Хокимият Кумкурганского района 05/09/2018 20/09/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-383

ЛОЙИҲА

2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 965-сонли қарорига асосланиб, тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

     1.Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар рўйхатдаги ишловчилар сони 20 кишидан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиқиб, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 161 та иш ўринлари банд қилинганлиги жумладан:

       Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 12.42 фоиз (20 киши);

       Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 77.02 фоиз (124 киши);

        Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 2.48 фоиз (4 киши);

       Ногиронлар учун 1.24 фоиз (2 киши);

      Жазони ўташ муассаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1.86 фоиз (3 киши);

       Одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1.24 фоиз (2 киши);

     Ижтимоий мухофазага муҳтож шахсларни бошқа тоифалари учун 3.73 фоизи ( 6 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.

     2.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

    3. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган корхона ва ташкилотларда иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тўғрисидаги маълумотни шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар.

    4.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

    5.Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона ва ташкилотлар учун Қонунда назарда тутилган имтиёзлар белгилансин.

    6. Бандликка кўмаклашиш маркази директори (Ш.Қурбонов) бир хафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва бажарилиши юзасидан назоратни таъминласин.

        7.Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга кириши белгилансин.

        8. 2019 йил 1 январдан Қумқўрғон туман ҳокимининг 2017 йил 4 октябрдаги Қ-1556-сонли қарори бекор қилинсин.

        9. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Қултаев зиммасига юклатилсин.

 

                                 Туман ҳокими                                                                                                      Н.А.Чариев

Общие предложения

683