ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3809 Центральный банк Республики Узбекистан 17/06/2019 22/06/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-3809

Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 июлдаги ПФ-5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банки раиси                                                               М.Б. Нурмуратов

           

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил ___ ________даги

____/____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатлар рўйхати

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/10-сон “Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2758, 2016 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил 8 февраль, 5-сон, 43-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/10-сон “Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2758-1, 2017 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1185-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/9-сон “Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2758-2, 2018 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 12 февраль, 6-сон, 114-модда).

Общие предложения

500