ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3634 Министерство финансов Республики Узбекистан 27/05/2019 12/06/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-3634

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси  ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 31 июлдаги 116, 141, 2017-38-сон қарори (рўйхат рақами 2924, 2017 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,
35-сон, 942-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга  иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Молия вазири

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ____________,

________-сон

Д. Кучкаров

 

 

Иқтисодиёт ва саноат вазири

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ____________,

________-сон

Б. Ходжаев

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ____________,

________-сон

Б. Мусаев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2019 йил “___” __________даги.
____, ______ ва _________ -сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
 

1. 3-банднинг учинчи хатбошисидаги “ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Иловадан “М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

 

Общие предложения

226