ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3620 Хокимият города Термез 24/05/2019 08/06/2019 224

Обсуждение завершено

Решение хокима
Термиз шаҳрида автобус хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3620

Сўнгги йилларда Термиз шаҳрида транспорт соҳасини ривожлантириш, йўловчиларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи “Дамас” йўналишли таксиларнинг тартибсиз қатнови натижасида 2018 йил давомида 32 та,

2019 йилнинг 4 ойи давомида 11 та транспорт ходисаси содир этилиб, унинг оқибатида 17 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олган. Шунингдек, ўтказилган таҳлил натижаларига кўра шаҳар ҳудудида харакатланувчи транспорт воситалари чиқарадиган тутун миқдорининг фоизи айнан “Дамас” йўналишли таксилари томонидан чиқарилмоқда. Бундан ташқари, мазкур йўналишда фаолият юритувчи таксиларнинг аксарияти

300 дан зиёд, яъни 30 фоизи лицензиясиз ўз фаолиятини амалга ошираётганлиги аниқланди.

Юқорида кўрсатилган хулосалардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-2724-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ИИБ ЙХҲБ (З.Қаюмов), вилоят Транспорт бошқармаси (А.Хўжамқулов), вилоят Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси (Б.Уринов)нинг Термиз шаҳрида автобус хизматини такомиллаштириш бўйича таклифлари инобатга олинсин.

2. Қуйидагилар:

2019 йил 1 июндан бошлаб Термиз шаҳрида фаолият юритаётган “Дамас” йўналишли таксиларига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши эътироф этилсин;

шаҳар ичи йўналишида ҳаракатланаётган 2-7-8-9-12- йўналишли 205 та, шаҳар ҳудудига кириб келувчи (ўн олтита) йўналишдаги 500 та жами 705 та “Дамас” автотранспорт воситаларини схемаларига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда шаҳар атрофида хизмат кўрсатиш орқали автостанциялар билан боғлаш ҳамда ҳаракатдан тўхтатиш ҳисобига янгидан шаҳар ичи автобус йўналишларини ташкил этиш йўлга қўйилсин;

2019 йил 1 июндан бошлаб Термиз шаҳрида фақат автобусларга белгиланган йўналишлар бўйича йўловчи ташишга рухсат берилсин.

3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Ш.Рамонқулов) шаҳар ичида ҳаракатланаётган барча автобус йўналишларини хатловдан ўтказиб, аҳоли талабларидан келиб чиққан ҳолда автобуслар сонини аниқлаш ва тегишли тартибда тендер танловлари асосида ташувчиларга бириктиришни таъминласин;

вилоят ихтисослашган махсус ўрнатиш, фойдаланиш бўлими (Н.Хайдаров) ва вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси (У.Темиров) билан автобусларнинг оралиқ тўхташ бекатлари бўйича инвентаризация ўтказилиши ва оралиқ тўхташ бекатларини билдирувчи йўл белгилари ўрнатилишини ташкил этсин.

4. Термиз шаҳар ИИОФМБ ЙХҲБ (Ф.Хайдаров)га вилоят транспорт бошқармаси (А.Хўжамқулов) билан ҳамкорликда:

шаҳар ичида ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган “Дамас” йўналишли таксиларига нисбатан муросасиз бўлиш, рейд тадбирларини ўтказиш ва ноқонуний фаолият юритаётган йўналишли таксиларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласини ҳал этиш;

шаҳар ҳудудида автобусларга бўлган талаб ва йўловчилар оқимини ўрганиб, ҳар бир йўналиш бўйича зарур автобуслар миқдорини аниқлаш, йўналиш паспортларини тайёрлаш;

автобуслар ҳайдовчиларининг фақат оралиқ тўхташ бекатларида тўхташини қатъий назоратга олиш топширилсин.

5. Термиз шаҳар бандликка кўмаклашиш бўлими (И.Холов) йўналишдан тўхтатилган 2-7-8-9-12- йўналишли 205 та ҳамда шаҳар атрофи йўналишидаги айрим фаолияти тўхтатилган “Дамас” автотранспорт воситалари хайдовчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш ва амалга оширилган ишлар тўғрисида 2019 йил 15 июнь кунига қадар Термиз шаҳар ҳокимлигига ахборот киритсин.

6. Термиз шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (О.Холматов) 1 ой муддатда автобусда йўл кира нархини ташиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиб, вилоят молия бошқармасига таклиф киритсин.

7. Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси (С.Норқобилов), вилоят телерадиокомпанияси (Б.Мингбоев) ва “Термиз оқшоми” газетаси (А.Саидмаликов) оммавий ахборот воситалари орқали мазкур қарор мазмун моҳиятини кенг жамотчилик эътиборига етказиш сўралсин.

8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов зиммасига юклансин.

Шаҳар ҳокими И.Худойбердиев

Общие предложения

2032