ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3577 Министерство народного образования Республики Узбекистан 22/05/2019 06/06/2019 5

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3577

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига
ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларига қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф–5445-сон “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 10 сентябрдаги 10-мҳ, 9/ққ-сон қарори (рўйхат рақами 3081, 2018 йил 29 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 10/18/3081/2121-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Халқ таълими вазири                                                                   Ш. Шерматов

              Тошкент ш.,

2019 йил “____”  ___________,

                ____-сон

 

Касб-ҳунар таълими

маркази директори                                                                       М. Холмухамедов

             Тошкент ш.,

2019 йил “____”  ___________,

               ____-сон

Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими

марказининг 2019 йил “____” майдаги ____________-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига
ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларига киритилаётган қўшимчалар

 

1. Қуйидаги мазмундаги 511 – 5126 параграфлар билан тўлдирилсин:

“511-§. 3D аниматор

1101. 3D аниматор касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, мультимедия воситалари, проектор, проектор учун экран, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, Wеb камера, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига уч ўлчовли графикалар соҳасидаги компьютер белгиларини мослаштириш, ҳар қандай ғояни 3D форматга айлантира олиши, чизиқ ва белгиларни тасвирларни анимация қилиш  ва визуал ҳужжатлар, режалар, эскизлар ва чизмалар асосида ҳосил бўладиган лойиҳаларини яратиш киради.

1102. 3D аниматор касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

уч ўлчовли график бўйича белгиларни мослаштиришни билиш;

белгилар, чизиқ ва тасвирларни анимация қилишни билиш;

визуал ҳужжатлар, чизма ва эскизлар асосида лойиҳалар тузишни билиш;

журналлар, газеталар, китоблар ва дисклар муқоваси, ресторан менюси, маҳсулотлар каталоги, ташриф қоғозлари, маҳсулотлар ўрами, дўконлар пештахтасида осон ўқилишини таъминланадиган уч ўлчовли график белгиларини яратишни билиш;

3D аниматорлик лойиҳалар сифатини баҳолаш, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.

512-§. 3D дизайнер

1103. 3D дизайнер касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, мультимедия воситалари, проектор, проектор учун экран, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, Wеb камера, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига уч ўлчовли графикалар соҳасидаги бир қанча белгиларини мослаштириш, ҳар қандай ғояни 3D форматга айлантира олиш ва визуал ҳужжатлар, режалар, эскизлар ва чизмалар асосида ҳосил бўладиган лойиҳаларини яратиш киради.

1104. 3D дизайнер касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

уч ўлчовли график бўйича белгиларни мослаштиришни билиш;

визуал ҳужжатлар, чизма ва эскизлар асосида лойиҳалар тузишни билиш;

журналлар, газеталар, китоблар ва дисклар муқоваси, ресторан менюси, маҳсулотлар каталоги, ташриф қоғозлари, маҳсулотлар ўрами, дўконлар пештахтасида осон ўқилишини таъминланадиган уч ўлчовли график белгиларини яратишни билиш;

3D дизайнерлик лойиҳалар сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларни қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.

513-§. Алюминь ва пластик профилли ром ясовчи уста

1105. Алюминь ва пластик профилли ром ясовчи касбининг касбий фаолият объектларига алюминь ва пластик  профиллар, дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар, кўп функцияли арра, электродрель, деталлар, ўлчаш асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига алюминь ва пластик профилли ромларини тайёрлаш усуллари, иш чизмалари ва технологик хариталарини ўқиш, алюминь ва пластик профилли ромбларини ясаш учун қўлланиладиган дастакли
ва механизациялашган асбоб ускуналаридан фойдалана олиш, уларнинг вазифалари, техник талаблари ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш киради.

1106. Алюминь ва пластик профилли ром ясовчи уста касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

алюминь ва пластик профилли ромлар турларини билиш;

иш чизмалари ва технологик хариталарини билиш;

алюминь ва пластик профилли ромбларини ясаш учун қўлланиладиган дастакли
ва механизациялашган асбоб ускуналарини билиш;

дастгоҳлар ва асбоб-ускуналарни ишлаш принципини билиш;

дастгоҳ ва асбоб-ускуналар билан ишлаганда техника хавфсизлиги, электр ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиш;

алюминь ва пластик профилли ромларни ясашда замонавий технологияларни қўллашни билиш.

514-§. Архивариус

1107. Архивариус касбининг касбий фаолият объектларига архив ҳужжатларини сақлаш учун ҳужжатлар жавони, шкаф, зарур бўлган техника воситалари, иш ҳужжатлари, меъёрий ва архивларни сақлаб туриш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва кўрсатмалар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига архив иши ва ундаги ишларнинг тўғри ташкил этиш, кирувчи ҳужжатларни қабул қилиш ва архивлаш, архив ҳужжатларини ёки уларнинг нусхаларини вақтинча фойдаланишга бериш, архивдаги ҳужжат айланишига оид ҳисоботларни тайёрлаш, сўров келиб тушган ташкилотларга архив ҳужжатларини топшириш, архивда ёнғин хавфсизлиги қоидалари мониторинги киради.

1108. Архивариус касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

электрон ва қоғоз кўринишида архивлашни билиш;

кирувчи ҳужжатларни қабул қилиш ва архивлашни билиш;

архив ҳужжатларини ёки унинг нусхаларини вақтинча фойдаланишга беришни билиш;

архивдаги ҳужжат айланишига оид ҳисоботларни тайёрлашни билиш;

сўров келиб тушган ташкилотларга архив ҳужжатларини топширишни билиш;

архивда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг мониторингини олиб боришни билиш;

узлуксиз, узоқ муддатли ёки қисқа муддатли сақлашга тегишли бўлган ҳужжатларни сақлаш учун махсус журналларда, маркаларда жойлаштириш ва архивлар ҳаракати қайдларини белгиланган тартибда сақлашни билиш.

515-§. Ахборот тармоқ кабеллари устаси

1109. Ахборот тармоқ кабеллари устаси касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, мультимедия воситалари, проектор, проектор учун экран, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, Wеb камера, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига компьютер тармоқларини ташкил қилиш ва тузилишини ўрганиш, компьютер тармоқларининг асосий хусусиятлари, ишлаш жараёни ва тузилиш асослари, шунингдек аппарат ва дастурий таъминотини билиш, тармоқларининг эволюцион яратилиш тарихи, бундан ташқари тармоқ баённомалари, физик узатиш тизимларидаги амалий узатиш жараёнлари билан танишиш киради.

11010. Ахборот тармоқ кабеллари устаси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

тармоқларнинг мақсад ва вазифаларини билиш;

компьютер тармоқлари тушунчаси ва турларини аниқлашни билиш;

маълумотларни қайта ишлаш тақсимотини билиш;

асосий тармоқ компонентларини билиш;

тармоқларни ҳимоя қилиш тизимини билиш;

тармоқ стандартлари ва меъёрларини билиш;

кабелларнинг турлари ва ишлатиш соҳаларини ва улар билан ишлаш усулларини билиш;

тармоқларга кабелларни ўрнатиш стандартлари ва йўриқномаларини билиш;

OSI (open systems interconnection) моделини билиш;

тармоқ топологияларини (аниқлаш, тақсимлашни ва ҳимоя қилиш моделларини билиш;

сервер тушунчаси ва серверларнинг турларини билиш;

ҳар хил тармоққа операцион тизимларни ўрнатиш жараёнини ўрганиш;

масаланинг қўйилиши бўйича тармоқлар конфигурациясини ўрнатишни билиш;

тармоқларни администрация қилишни билиш;

ахборот тармоқ кабеллари устаси аниқланган камчиликларини қайд қилиш
ва уларни бартараф этишни билиш.

516-§. Балиқчи

11011. Балиқчилик касбининг касбий фаолият объектларига балиқ етиштириш учун илғор технологиялар, мавжуд балиқ чавоқларини (икра) етиштирувчи сув ҳавзалари, инновацион ва замонавий интенсив технологиялар, балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуналар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига балиқ етиштириш учун илғор технологияларини жорий қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, балиқ турларини ўрганиш, балиқ етиштириш йўлларини билиш, мавжуд балиқ чавоқларини (икра) етиштирувчи сув ҳавзаларини модернизация қилиш, инновацион ва замонавий интенсив технологиялар, балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий комплекслари, сувнинг гидрокимёвий таркибининг лаборатория усуллари ҳамда хавфсизлик техникаси, электр хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш киради.

11012. Балиқчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

балиқ турларини билиш;

балиқ етиштириш йўлларини билиш;

балиқ етиштириш учун илғор технологияларини жорий қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлларини билиш;

мавжуд балиқ чавоқларини (икра) етиштирувчи сув ҳавзаларини модернизация қилиш
ва қайта таъмирлашни билиш;

инновацион ва замонавий интенсив технологияларини кенг жорий қилишни билиш, шу жумладан қафас (садок) усулида ёпиқ сув айланма тизими қурилмаларида балиқ етиштириш ҳамда сунъий сув ҳавзаларини ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини кўпайтириш усулларини билиш;

аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек кейинчалик қўшни мамалакатларда экспорт қилиш учун балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) бўйича замонавий комплексларни ташкил этишни билиш;

сувнинг гидрокимёвий таркибининг лаборатория усулида таҳлил қилишни билиш.

517-§. Веб-дизайнер

11013. Веб-дизайнер касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, Wеb камера, проектор, проектор учун экран, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, мультимедия воситалари, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига макет яратади, интерфейсни қуради ва мижознинг веб-сайт билан ўзаро ҳамкорлигини ўйлаб топиши ва ғоя тарихни чиройли визуал дизайнга айлантириши киради.

11014. Веб-дизайнер касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

сайт макетини яратиши ва ҳаётга тадбиқ этиш жараёнларини билиш;

интерфейс қуриш ва макет яратишни билиш;

интернет-лойиҳаларни ишлаб чиқишни билиш;

интернет-саҳифаларни яратиш ва уларни веб-сайтларга бирлаштиришни билиш;

интернет-лойиҳаларни сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.

518-§. График дизайнер

11015. График дизайнер касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, шахсий компьютер тизимли блоки, проектор, проектор учун экран, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, UPS қурилмаси, модем, мультимедия воситалари, принтер, сканер, факс, Wеb камера, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига атроф-муҳитни лойиҳалашга йўналтирилган қулай конструкциялаш ва бадиий безак бериш, оддий чизиқлар, ёзувлар ва шаклларнинг графикларини яратиш киради.

11016. График дизайнер касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

компьютерда график ғоясини яратиш ва чиза олишни билиш;

қулай конструкциялаш ва бадиий безаклар беришни билиш;

журналлар, газеталар, китоблар ва дисклар муқоваси, ресторан менюси, маҳсулотлар каталоги, ташриф қоғозлари, маҳсулотлар ўрами, дўконлар пештахтасида осон ўқилишини таъминланадиган графикларни яратишни билиш;

реклама штичларини ва плакатларни яратиши ва ҳаётга тадбиқ этиш жараёнларини билиш;

график лойиҳаларни сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.

519-§. Ижтимоий тармоқ маркетологи

11017Ижтимоий тармоқ маркетологи касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, мультимедия воситалари, проектор, проектор учун экран, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, Wеb камера, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига компьютер тармоқларини ташкил қилиш ва тузилишини ўрганиш, компьютер тармоқларининг асосий хусусиятлари, ишлаш жараёни ва тузилиш асослари, шунингдек аппарат ва дастурий таъминотини билиш, интернет тармоқларида маркетинг ишларини амалга ошириши, интернетда савдо ишларини амалга оширишда хизматлар кўрсатиш киради.

11018. Ижтимоий тармоқ маркетологи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ижтимоий тармоқларнинг мақсад ва вазифаларини билиш;

ижтимоий тармоқ тушунчаси ва турларини аниқлашни билиш;

ижтимоий тармоқларда маркетинг ишларини амалга оширишни билиш;

ижтимоий тармоқларда савдо ишларини ташкил этишни билиш;

ижтимоий тармоқларда маълумотларни қайта ишлаш тақсимотини билиш;

ижтимоий тармоқларда маркетинг ишларини амалга оширишни билиш;

тармоқларни ҳимоя қилиш тизимини билиш;

тармоқ стандартлари ва меъёрларини билиш;

тармоқ топологияларини (аниқлаш, тақсимлашни ва ҳимоя қилиш моделларини билиш;

сервер тушунчаси ва серверларнинг турларини билиш;

ҳар хил тармоққа операцион тизимларни ўрнатиш жараёнини  ўрганиш;

масаланинг қўйилиши бўйича тармоқлар конфигурациясини ўрнатишни билиш.

5110-§. Карвинг устаси

11019. Карвинг устаси касбининг касбий фаолият объектларига турли хил мевалар, турли хил сабзавотлар ва карвинг санъатида фойдаланиладиган пичоқлар, қирқиш учун асбоб-ускуналар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига карвинг санъатида санитария ва гигиена қоидалари, карвинг санъатида қўлланиладиган асбоб ускуналар ҳақидаги маълумотлар, турли мева ва сабзавотлардан композициялар яратиш технологиялари, полиз сабзавотларига турли хил нақш ва гуллар шаклини тушириш усуллари, нақшлар ҳақида тушунча ва нақш турларини чизиш киради.

11020. Карвинг устаси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

карвинг санъатида фойдаланиладиган мева ва сабзавотлар ҳақидаги маълумотларни билиш;

турли мева ва сабзавотлардан композициялар яратишни билиш;

мева ва сабзавотларга ишлов беришни билиш;

ишлов берилган маҳсулотларни сақлаш муддатини билиш;

мева ва сабзавотларга турли нақшлар чизишни билиш;

мева ва сабзавотларни кесиш ва улардан турли шакллар ясашни билиш;

карвинг санъатида қўлланиладиган асбоб-ускуналар ҳақидаги маълумотларни билиш.

5111-§. Кондиционер тузатувчи ва ўрнатувчи

11021. Кондиционер тузатувчи ва ўрнатувчи касбининг касбий фаолият объектларига фойдаланиш моторларни кириш кучланишларни текшириш учун ва чўлғамлар нуқсонларини аниқлаш асбоб-ускуналари, ички электрон схемани элементларини алмаштириш тешкич қурилма, вольтметр, амперметр, бошқарув пульти киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига кондиционер моторларни кириш кучланишларни текшириш усуллари, чулғамлар нуқсонларини аниқлаш, ички электрон схемани элементларини алмаштириш, керакли кучланиш ва кириш чиқиш суюқликлари билан тўлдириш усуллари, кучланишга улаш, носозликни аниқлаш, бартараф этиш усуллари, кондиционерни ўрнатиш тартиблари ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш киради.

11022. Кондиционер тузатувчи ва ўрнатувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

кондиционерни тузатишда ишлатиладиган асбоб ва жиҳозлардан тўғри фойдаланишни билиш;

кондиционерни тузатишни билиш;

кондиционерни ички электрон схемасини таъмирлашни билиш;

кондиционернинг нуқсонларини аниқлаш ва бартараф этишни билиш;

кондиционернинг ички моторини таъмирлашни билиш;

кириш чиқиш кучланишларини ўлчов асбобларида ўлчашни билиш;

кондиционернинг суюқликларини (фреон) алмаштиришни билиш;

кириш трубкаларини тайёрлаш ва маҳкамлашни билиш;

ташкилотларга ва хонадон деворларига ўрнатиш масофасини билиш.

5112-§. Кўчатчи

11023. Кўчатчи касбининг касбий фаолият объектларига турли ўлчамдаги ер майдонлари, мевали ва резавор ўсимликларнинг уруғлари, лаборатория учун кичик иссиқхоналар ва кўчат етиштиришга оид асбоб-анжомлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига мевали ва резавор ўсимликларнинг келиб чиқиши, ботаник таърифи ва умумбиологик хусусиятлари, ер тузиш, геодезия, текислаш ва ирригация суғориш тармоқларини ташкил этиш, уруғли мевалар ва данакли меваларнинг кўчатчилиги, иссиқхона кўчатчилиги соҳаларини ажрата олиш ва ишни режалаштириш, морфологик белгилари ва ривожланишини кузатиш, мевали дарахтларнинг ривожланиш даврлари, ўсув, тиним фазалари ва мевали ўсимликларга ташқи муҳит таъсирини ўрганиш киради.

11024. Кўчатчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

кўчат турларини халқ хўжалигидаги аҳамиятини билиш;

мевали ва резавор ўсимликларнинг келиб чиқиши, ботаник таърифи
ва умумбиологик хусусиятларини билиш;

кўчатларни етиштириш технологиясини билиш;

уруғ экиш, ерни парваришлаш ва кўчат тайёрлаш усулларини билиш;

мевали дарахтларнинг ривожланиш даврлари, ўсув ва тиним фазаларини билиш
ва етиштирилган кўчатларга ташқи муҳит таъсирини билиш;

маҳаллий, цитрус, субтропик мева ва ўсимликлар морфологиясини билиш;

кўчатлар учун жой танлаш ва унинг асосий бўлимлари, уруғларни экишга тайёрлашни билиш;

кўчат учун танланган уруғларнинг сифатини аниқлашни билиш;

кўчатларда аниқланган касалликларга қарши курашиш ва бартараф этишни билиш.

 

 

 

5113-§. Ландшафт дизайнери

11025. Ландшафт дизайнери касбининг касбий фаолият объектларига декоратив-амалий ва монументал асарлар, кўп рангли тошлар, чинни тошлардан ясалган буюмлар, кичкина тошлар, керамик плиталар ва бошқа материаллар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига пейзаж дизайни, пейзаж ва пейзаж фаолиятлари билан шуғулланиш, хусусий, офис ва ишлаб чиқариш объектлари билан бир қаторда, тош боғлари, йўллар ва боғлар қурилишини ландшафтини яратиш, боғ ёритгичи, фильтрация тизимлари, сув ёруғлиги, автоматлаштирилган суғориш тизимларини ўрнатиш, сарф материалларини танлаш, ҳисоблаш ва дизайн лойиҳаларини тузиш киради.

11026. Ландшафт дизайнери касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ландшафт дизайнини яратиш усулларини билиш;

манзарали ўсимликлардан ландшафт дизайнини яратишни билиш;

жойнинг тупроқ иқлим шароитларига мослашган ўсимлик турларини танлашни билиш;

турли ўлчамдаги бино ва иншоотлар лойиҳаларини чизишни билиш;

замонавий технологиялар ва табиий муҳитнинг уйғунлиги тўғри танлай олишни билиш;

ёритгич, фильтрация тизимлари, сув ёруғлиги, автоматлаштирилган суғориш тизимларини ўрнатишни билиш.

5114-§. Меҳмонхона хизматчиси

11027. Меҳмонхона хизматчиси касбининг касбий фаолият объектларига компьютер, принтер, факс аппарати, нусха кўчириш машинаси, телефон ва бошқалар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига офис оргтехникаларини ишлатиш,
ўз хизмати бўйича мижозлар билан мулоқот қилиш, мижозларни кутиб олиш, рўйхатдан ўтказиш, олдиндан банд қилиш ва бўш ўринлар сонини ҳисоблаш, касб этикаси
ва психологияси асослари, хизматларнинг сифатини назорат қилиш, хизмат кўрсатишнинг услуби, бронлаш ва сотиш операцияларини амалга ошириш киради.

11028. Меҳмонхона хизматчиси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

меҳмонхонада номерларга хизмат кўрсатишни билиш;

тозалик ишларини амалга оширишни билиш;

столни сервировка қилишни барча усулларини билиш;

банкетларда хизмат кўрсатишни билиш;

меҳмонхонанинг таркибий қисмлари ва хизмат стандартларини билиш;

қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва брон қилиш жараёнини билиш;

мижозларни жойлаштириш ва жўнаб кетишда уларга хизмат кўрсатиш усулларини билиш;

ўзаро мулоқот асослари, этика-эстетика қоидаларини билиш;

мижозларга хизмат кўрсатиш сифати бўйича таклиф ва шикоятлар билан ишлашни билиш.

5115-§. Мозаикачи

11029. Мозаикачи касбининг касбий фаолият объектларига декоратив-амалий ва монументал асарлар, кўп рангли тошлар, чинни тошлардан ясалган буюмлар, кичкина тошлар, керамик плиталар ва бошқа материаллар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига бу юзаларда турли жанрлардаги тасвирларни жойлаштириш, созлаш ва жойлаштириш орқали тасвирни шакллантириш, мозаика асарларини ифода қилиш воситаларини кенгайтириш, монументал шакллар ва меъморий элементлар билан бир қаторда кичрайтириш мумкин бўлган мозаикалар ва декоратив шишанинг бошқа турларидан фойдалана олиш, турли фризлар ва бошқа иллюзиялар, шунингдек, тасвирий санъатнинг мустақил қўллаш соҳаларида, безак ва концептуал композицияларда қўллаш киради. 

11030. Мозаикачи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

амалдаги анъанавий мозаик материаллар, табиий тош, шаффоф, керамика
ва металлардан фойдаланишни билиш;

мумтоз декоратив архитектура панели, биринчи навбатда ички макон яратишда асосий материаллардан фойдаланишни билиш;

монументал шакллар ва меъморий элементлар ҳосил қилиш ва кичрайтириш мумкин бўлган мозаикалар ва декоратив шишанинг бошқа турларидан фойдаланишни билиш;

тасвирий санъатнинг мустақил қўллаш соҳаларида, безак ва концептуал композицияларни билиш;

декоратив панеллар, турли фризлар ва бошқа иллюзиялардан фойдаланишни билиш.

5116-§. Музлатгич тузатувчи

11031. Музлатгич тузатувчи касбининг касбий фаолият объектларига фойдаланиш моторларни кириш кучланишларни текшириш ва нуқсонларни аниқлаш асбоб-ускуналари, термодинамик датчик, вольтметр, амперметр киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланиш, кириш кучланишларни текшириш, термостатга келаётган кучланишларни аниқлаш, моторга келаётган кучланишларни текшириш, мотор чўлғамини текшириш, мотордаги суюқлик ҳажмини аниқлаш, суюқлик солиш, қиздириб бириктиргич асбобидан фойдаланиш кетма-кетлиги ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш киради.

11032. Музлатгич тузатувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

кондиционерни тузатишда ишлатиладиган асбоб ва жиҳозлардан тўғри фойдаланишни билиш;

музлатгични тузатишни билиш;

музлатгич ички электрон схемасини таьмирлашни билиш;

музлатгичнинг нуқсонларини аниқлаш ва бартараф этишни билиш;

кириш, чиқиш кучланишларини ўлчов асбобларида ўлчашни билиш;

музлатгич суюқликларини (фреон) алмаштиришни билиш;

музлатгич қанча кучланиш билан ишлашини билиш;

термодатчик нуқсонини аниқлаш ва алмаштиришни билиш;

иш фаолиятида носозликларни аниқлаш ва бартараф этишни билиш;

музлатгич кириш кучланишини схема бўйича қайси блокга боришини билиш;

музлатгичдаги моторни алмаштиришни билиш.

5117-§. Пластик панель ва гипсокартон плиталарини ўрнатиш устаси

11033. Пластик панель ва гипсокартон плиталарини ўрнатиш устаси касбининг касбий фаолият объектларига турли ўлчамлардаги пластик панеллар, гипсокартон плиталари, ўлчаш асбоблари, пластик панель ва гипсокартонларни қирқиш мосламалари, дастгоҳлар ва асбоб-ускуналари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига пластик панель ва гипсокартон плиталари бўйича иш чизмалари ва технологик харитага асосан ишни ташкил этиш усуллари, пластик панель ва гипсокартон плиталаридан турли шакллар ясаш усуллари, пластик панель ва гипсокартон плиталарни ўрнатишда қўлланиладиган асбоб-ускуна
ва жиҳозларни ишлатиш усуллари, пластик панель ва гипсокартон плиталарни ўрнатишда хавфсизлик техникаси, электр ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш киради.

11034. Пластик панель ва гипсокартон плиталарини ўрнатиш устаси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

пластик панель ва гипсокартон плиталари бўйича чизмалари ва технологик харитага асосан иш ўрнини ташкил этишни билиш;

технологик кетма-кетликга риоя қилиш, материалларни саралаш, сақлаш
ва улардан фойдаланишни билиш;

пластик панель ва гипсокартон плиталарни ўрнатишда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни ишлатишни билиш;

пластик панель ва гипсокартон плиталаридан турли шаклларни қирқиш
ва ўрнатишни билиш.

5118-§. Пластик тармоқ қувурларини монтаж қилиш, фойдаланиш
ва таъмирлаш устаси

11035. Пластик тармоқ қувурларини монтаж қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш устаси касбининг касбий фаолият объектларига ички сув таъминоти, ички канализация тизимлари, санитар-техник асбоблар, металлни кесишда ишлатиладиган механизмлар ва мосламалар, сантехника жиҳозлари, мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва узеллар, деталлар, ўлчаш асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига лойиҳа чизмалари ва технологик ҳужжатлар билан ишлаш, сантехника қурилмалари ва жиҳозлари техник талабларини бажариш, сантехника жиҳозларини ўрнатиш, сантехника жиҳозларини таъмирлаш ишлари, асбобларни ҳозирлаш ва ишга тушириш, техник талабларга ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш киради.

11036. Пластик тармоқ қувурларини монтаж қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш устаси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

техник ҳужжатлардан, асбоблардан, мосламалардан фойдаланишни билиш;

лойиҳа чизмалари ва технологик ҳужжатлар билан ишлашни билиш;

пластик деталларни монтаж қилишга тайёрлашни билиш;

пластик тармоқ қувурлари жиҳозларини ишга тайёрлаш ва фойдаланишни билиш;

пластик тармоқ қувурларини ишларини бажариш ва қувурлардаги аниқланган носозликни таъмирлашни билиш;

бажарган ишнинг сифатини текширишини билиш;

асбоб-ускуналардан фойдаланишни билиш;

пластик тармоқ қувурлари учун деталларни қирқиш ишларини бажаришни билиш.

5119-§. Реклама агентлиги

11037. Реклама агентлиги касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, мультимедия воситалари, проектор, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, Wеb камера, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига кўрсатиладиган хизматларни эълон қилиш усуллари, компьютер дастурларидан фойдаланиш, маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш шартлари, рекламаларни омма эътиборига тарқатиш этикаси каби хизматлар киради. 

11038. Реклама агентлиги касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

компьютер дастурларида ишлашни билиш;

реклама хизматлари бўйича маълумотларни билиш;

хизматлари ва маҳсулотлар рекламаси шартларини билиш;

хизматлар рекламасини эълон қилиш усулларини билиш;

рекламаларни омма эътиборига тарқатиш этикасини билиш.

5120-§. Реклама стенди устаси

11039. Реклама стенди устаси касбининг касбий фаолият объектларига шахсий компьютерлар, мультимедия воситалари, проектор, махсус дастурлар тўплами, Wеb камера, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига бу турли реклама хизматларини оммага кўрсатиш учун реклама стендларини жойлаштириш, созлаш ва жойлаштириш орқали тасвирни шакллантириш, реклама хизматларини ифода қилиш воситаларини кенгайтириш ва қўллаш киради.

11040. Реклама стенди устаси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

реклама стендларини жойлаштиришни билиш;

реклама стендларини созлашни билиш;

реклама хизматларини оммага намойиш этиш этикаларини билиш;

реклама стендларидаги аниқланган камчиликларни бартараф этишни билиш;

декоратив панеллар, турли фризлар ва бошқа иллюзиялардан фойдаланишни билиш.

5121-§. Тармоқ администратори ёрдамчиси

11041. Тармоқ администратори ёрдамчиси касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, мультимедия воситалари, проектор, проектор учун экран, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, Wеb камера, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига компьютер тармоқларини ташкил қилиш ва тузилишини  ўрганиш, компьютер тармоқларининг эволюцион  яратилиш тарихларини ўрганиш, компьютер тармоқларининг асосий хусусиятлари, ишлаш жараёни ва тузилиш асослари, шунингдек аппарат ва дастурий таъминотни ўрганиш, ташқари тармоқ баённомалари, физик узатиш тизимларидаги амалий узатиш жараёнларини ўрганиш киради.

11042. Тармоқ администратори ёрдамчиси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

тармоқларнинг мақсад ва вазифаларини билиш;

компьютер тармоқлари тушунчаси ва турларини аниқлашни билиш;

маълумотларни қайта ишлаш тақсимотини билиш;

асосий тармоқ компонентларини  билиш;

тармоқларни ҳимоя қилиш тизимини билиш;

тармоқ стандартлари ва меъёрларини билиш;

OSI (open systems interconnection) моделини билиш;

тармоқ топологияларини (аниқлаш, тақсимлашни ва ҳимоя қилиш) моделларини билиш;

сервер тушунчаси ва серверларнинг турларини билиш;

ҳар хил тармоққа операцион тизимларни ўрнатиш жараёнини ўрганиш;

масаланинг қўйилиши бўйича тармоқлар конфигурациясини ўрнатишни билиш;

тармоқларни администрация қилишни билиш;

тармоқ администратори тармоқда аниқланган камчиликларини қайд қилиш
ва уларни бартараф этишни билиш.

5122-§. Томорқа хўжалиги ходими

11043. Томорқа хўжалиги ходими касбининг касбий фаолият объектларига турли ўлчамлардаги ер майдонлари, полиз эканлари учун турли уруғлар, манзарали буталар, резавор мевалар, ток ўсимликлари, мевали дарахтлар, томорқа хўжалигида ишлатиладиган мосламалар, дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига  боғдорчиликда атроф муҳит шароитини аниқлаш, ўсимликни кўпайтириш технологияси ва илдизлашув жараёнини кучайтириш усуллари, пайванд қилиш турлари ва шакл бериш усуллари, манзарали буталар, резавор мевалар, мевали дарахтлар ҳамда ток ўсимлиги ва уни парвариш этиш усуллари, ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларга қарши курашиш, ҳосилни териш ва сақлаш усуллари киради.

11044. Томорқа хўжалиги касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

манзарали буталар, резавор мевалар, мевали дарахтлар ҳамда ток ўсимликлари ҳақидаги маълумотларни билиш;

ўсимликларни кўпайтириш технологиясини билиш;

уруғдан ва дарахт қаламчаларидан кўпайтиришни, илдизлашув жараёнини кучайтириш, пайванд қилиш турлари ва шакл бериш усулларини билиш;

манзарали буталар, резавор мевалар, мевали дарахтлар ҳамда ток ўсимлиги ва уни парвариш этиш усулларини билиш;

ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларга қарши курашиш йўлларини билиш;

ҳосилни териш ва сақлаш усулларини билиш;

ерга ишлов беришни билиш.

5123-§. Томчилаб суғориш механизмлари оператори

11045. Томчилаб суғориш механизмлари оператори касбининг касбий фаолият объектларига турли ўлчамлардаги ер майдонлари, сув ҳавзалари, суғоришда ишлатиладиган мосламалар, турли ўлчамдаги қувурлар, насос, ўлчаш асбоб-ускуналари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига суғориш унумдорлиги
ва самарадорлигини ошириш йўллари, насослар ва суғориш механизмларини танлашда бажариладиган гидравлик ҳисоблар, суғориш механизм турлари ва уларнинг
иш принциплари, суғориш механизмлари иш унумдорлиги ва техник тавсифлари, насослар классификацияси, насосни асосий кўрсаткичлари ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш киради.

11046. Томчилаб суғориш механизмлари операторлари касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

суғориш учун механизмларни танлаш ва ишлатишни билиш;

суғориш механизмларида сув сарфи ва томчилар ўлчамини бошқаришни билиш;

суғориш механизмлари ҳаракатини ростлашни билиш;

насосларни танлаш ва ишлатишни билиш;

насосларни ишга тушириш ва тўхтатишни билиш;

насосдаги носозликларни аниқлаш ва жорий таъмирлашни билиш;

насос электродвигателларини электр тармоғига улашни билиш;

сув сарфи, қуввати, фойдали иш коэффициентини аниқлашни билиш.

5124-§. Тунукасоз

11047. Тунукасоз касбининг касбий фаолият объектларига турли ўлчамлардаги тунукалар, деталлар, ўлчаш асбоблари, тунукаларни қирқиш ускуна ва мосламалари, дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига тунукасозликда ишлатиладиган ўлчов асбоблари турларини ишлата олиш, чизмаларни ўқий олиш, режалаш вазифалари ва тунукаларни кесиш усуллари, тунукаларни қирқиш ускуна ва мосламалари, дастгоҳлар
ва асбоб-ускуналардан фойдалана олиш, тунукасозлик ишларини бажаришда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш киради.

11048. Тунукасоз касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

тунукасозликда қўлланиладиган ўлчов асбоблари турларини билиш;

тунукаларни қирқиш ускуна ва мосламалари, дастгоҳлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланишни билиш;

чизмаларни ўқишни билиш;

режалаш вазифасини билиш;

тунукаларни кесиш усулларини билиш;

тунукалардан турли шакллар ясашни билиш;

тунукаларни қирқиш мосламалари, дастгоҳлар ва асбоб-ускуналарни ишлаш принципини билиш.

5125-§. Чарм маҳсулотларини бичувчи

11049. Чарм маҳсулотларини бичувчи касбининг касбий фаолият объектларига қайчи, чизадиган меллар, технологик хариталар, ўлчаш асбоблари, махсус (гладенный) стол, пойабзалга оид ускуналар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига чарм қисмларини ҳар хил хусусияти
ва қисмларига қўйиладиган ҳар хил талаблар, бичиш усули, материал нави, сунъий
ва тўқимачилик материалларни бичиш усуллари ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш киради.

11050. Чарм маҳсулотларини бичувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

чарм турларини билиш;

чарм қисмларини хусусияти ва қисмларига қўйиладиган талабларни билиш;

бичиш усули, материал нави, сунъий ва тўқимачилик материалларни бичиш ҳақидаги маълумотларни билиш;

чарм чиқиндиларидан фойдаланишни билиш;

чарм маҳсулотларини таг ва устки қисмлари учун сарфланадиган материалларни ўлчашни билиш;

чарм материалларини пойабзалнинг устки деталларига бичиш технологик жараёнини билиш;

чармни бичиш усулларидаги камчилик ва афзалликларни билиш.

5126-§. Чарм маҳсулотларини тайёрловчи (пойабзал)”

11051. Чарм маҳсулотларини тайёрловчи касбининг касбий фаолият объектларига қайчи, турли иплар, чизадиган меллар, технологик хариталар, тикув машинаси, йўрмалаш машинаси ва махсус (гладенный) стол, иссиқлик берувчи мослама, дупая, чарм маҳсулотларига оид асбоб ва ускуналар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига чарм қисмларини ҳар хил хусусияти
ва қисмларга қўйиладиган талаблар, ҳайвонлардан олинадиган тури, қалинлиги, кенглиги ҳақида маълумотларга эга бўлиши, пойабзал тайёрлашни техник шартлар асосида бажариш ва маҳсулотларда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш усуллари, пойабзал бўлакларини технологик шарт асосида бажариш усуллари ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш киради.

11052. Чарм маҳсулотларини бичувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

чарм маҳсулотларни турларини билиш;

чарм маҳсулотларни тайёрлашда терига ишлов беришни билиш;

чарм маҳсулотлари сифатига қараб ажратишни билиш;

терини ошлаш, терини бўлакларга бўлиб бичиш ва терини ранглаш усулларини билиш;

чарм маҳсулотларида ҳосил бўладиган нуқсонларни аниқлаш ва бартараф этиш йўлларини билиш;

чарм маҳсулотларини намлаб иссиқлик ишлови беришда ҳосил бўладиган нуқсонларни бартараф этишни билиш;

чарм маҳсулотларини тайёрлашда камчилик ва афзалликларини билиш.

 

 

 

2. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи                                                    У. Ташкенбаев

 

2019 йил “___” _____________

 

 

Иқтисодиёт ва саноат вазири                                                     Б. Хўжаев

 

2019 йил “___” _____________

 

 

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири                                                                 Ш. Кудбиев

 

2019 йил “___” _____________

 

Общие предложения

1017