ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3493 Министерство народного образования Республики Узбекистан 20/05/2019 01/06/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Бухоро шаҳрида Араб тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини ташкил этиш тўғрисида
ID-3493

Жаҳон миқёсида араб тилининг мавқеи ўсиб бораётганлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тилларидан бири эканлигини инобатга олган ҳолда, ёшларни араб тилини пухта ўзлаштиришга қизиқишини кучайтириш ва келажакда малакали арабшунос кадрларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида дўстлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг фаолияти тугатилаётган Когон туманидаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи базасида Араб тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб юритилади) ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилсин.

2. Бухоро вилояти, Когон тумани, Чолоки МФЙ, Касри Орифон қишлоғида жойлашган Когон Маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда мактаб-интернатга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилсин.

Бунда, мазкур касб-ҳунар коллежи ўқув жиҳозларини ҳам мактаб-интернатга беғараз ўтказилишини назарда тутсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Когон Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга қабул қилиб олинишини таъминласин.

4. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда араб тилини чуқур ўқитилишини ташкил этиш;

ўқувчиларда араб тилида мулоқот қилиш қўникмаларини шакллантириш ва уларни фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этишларини таъминлаш;

ўқувчиларда ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатни, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларни шакллантириш;

Бирлашган Араб Амирликларидаги Ал-Нахаён мактабларининг тажрибасидан келиб чиқиб, араб тили ва адабиёти, маданияти, тарихи,  фанларининг ўқув режаларини Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда жорий этиш.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади ва Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасига бевосита бўйсунади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ҳисоб рақамига, ўз номи кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;

2020-2021 ўқув йилида мактаб-интернатининг 5-8-синфларига ҳамда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчи танлов асосида қабул қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига мактаб-интернатнинг моддий-техник базасидан, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталари ва ихтисослик фанларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили, адабиёт ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик ташхисдан ўтказсин;

2020 йил 1 августга қадар мактаб-интернатнинг Устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини, шунингдек олий таълим муассасаларини тамомлаган иқтидорли педагог кадрлар жалб этилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги мактаб-интернатни мукаммал таъмирлаш ва замонавий ускуналар, мебель, компьютер техникаси билан жиҳозлаш ишларини 2020 йил Инвестиция дастури доирасида амалга ошириш чораси кўрилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида “Таълим” соҳасига ажратилган маблағлар доирасида мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.

Общие предложения

681