ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3459 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 16/05/2019 31/05/2019 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3459

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан ___________қабул қилинган
Сенат томонидан ___________ маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар;
2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда,
№ 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар;
2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар) 259-моддаси иккинчи қисми 3-бандидаги “Давлат ветеринария қўмитасининг” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва ҳавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-483-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 239-модда) 4-модданинг биринчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 215-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 84-модда) қуйидаги ўзгартиш киритилсин:

1) 8-модданинг биринчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2) 10-моддадаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида”ги ЎРҚ-363-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 688-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 11-модда:

биринчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисм 7-бандидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ветеринария тўғрисида”ги ЎРҚ-397-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш киритилсин:

1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
“ветеринария буюм ва техника - касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек, ҳайвон организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун ветеринария амалиётида қўлланилишига рухсат этилган буюмлар, аппаратлар, ускуналар, приборлар, асбоблар, қурилмалар ва мажмуалар”; 
тўртинчи - ўн олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 7-модда:

номидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 10-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат ветеринария хизмати Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси, туманлар (шаҳарлар) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, лабораториялар, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, шунингдек ветеринария участкалари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларидан, чегара ва транспорт ветеринария пунктларидан (участкаларидан) ҳамда бошқа муассасалардан иборатдир.”;

иккинчи қисмдаги “Давлат ветеринария” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмдаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;”;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;”;

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“туманлар (шаҳарлар) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;”;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказининг, Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасининг, шунингдек чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) раҳбарлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.”;

ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига, шунингдек тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот беради.”;

ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.”.

4) 12-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва Раис ўринбосари - “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори бундан мустасно), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Давлат ветеринария назорати бошқармасининг ветеринар мутахассислари — ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.”;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи — давлат чегараси ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари — давлат чегараси ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.”;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади.”;

тўртинчи қисмдаги “Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг” деган сўзлар “Туманлар (шаҳарлар) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 14-модданинг иккинчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6) 17-модданинг иккинчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7) 19-модданинг иккинчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8) 22-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар, ветеринария буюм ва техникаларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш фақат улар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.”

9) 27-модданинг учинчи қисмидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг
                Президенти                                                           Ш.Мирзиёев

Общие предложения

637