ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3400 Национальное агентство "Узбеккино" 16/05/2019 26/05/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотларни йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3400

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ–3176-сон Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ва 2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сонМиллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбеккино Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотларни йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Бош директори                                       
                                    Ф. Зокиров

 

              Тошкент ш.,

2019 йил “___ __________,

             _____ - сон

 

 

Молия вазири                                                                              Д. Кучкаров

 

              Тошкент ш.,

2019 йил “___ __________,

             _____ - сон

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
2019 йил “
_____________ даги
____
ва ____ - сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотларни йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ–3176-сон “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сон “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ “Ўзбеккино” Миллий агентлиги учун давлат буюртмаси бўйича тўлиқ метражли бадиий фильмлар, ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар, мультипликацион ва қисқа метражли фильмларни (кейинги ўринларда киномаҳсулотлар деб аталади) йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш тартиби, ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, ҳомийлар маблағлари ва ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби, шунингдек, ушбу маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш республикада миллий кинематографияни ривожлантириш ва кенгайтириш, миллий кинематографик меросни асраш, фильмлар ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини шакллантириш, миллий фильмлар фондини тўлдириш, кинематографиянинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашни назарда тутади.

2. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантиришда ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда Давлат буюртмачиси сифатида қатнашади.

2-боб. Киномаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантиришнинг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий меъёрий кўрсаткичлари

3. Киномаҳсулотларни йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари қуйидаги кўрсаткичлардан ташкил топади:

2019 йилда – 20 та, 2020 йилдан бошлаб – 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқариш;

2019 йилда –50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб – 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш;

мультипликацион фильмларни 2019 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 тадан ишлаб чиқариш;

ёш кино ижодкорларнинг 10 соатдан иборат қисқа метражли фильмлари, болалар учун юмористик киножурналлар тасвирга олиш;

давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмларни халқаро кинобозорларга чиқариш ва фестивалларда намойиш этиш учун чет тилларга субтитрлаштириш ва дубляж қилиш;

миллий кинематографиянинг энг сара асарларини тиклаш, реставрация қилиш ва замонавий форматга ўтказиш.

4. Экран вақти ҳажми 90 дақиқадан кам бўлмаган фильм тўлиқ метражли бадиий фильм ҳисобланади. Кинотеатрдаги намойиш учун икки серияли форматда экран вақти ҳажми 150 дақиқадан кам бўлмаган фильм ва телевизион намойиш учун беш серияли форматда экран вақти ҳажми 225 дақиқадан кам бўлмаган фильм кўп серияли бадиий фильм ҳисобланади.

5. Экран вақти ҳажми 60 дақиқадан кўп бўлмаган фильм қисқа метражли фильм ва болалар учун юмористик киножурнал ҳисобланади.

Экран вақти ҳажми 10 дақиқадан кам бўлмаган фильм мультипликацион фильм ҳисобланади.

6. Ҳужжатли, илмий-оммабоп ёки ўқув-услубий фильмлар, шунингдек киносолномалар ва киножурналларнинг бир қисми ҳисобланган фильмнинг экран вақти ҳажми 10 дақиқа бўлган фильм ҳисобланади.

7. Киномаҳсулотларни йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини шакллантириш қуйидаги меъёрлар асосида амалга оширилади:

тўлиқ метражли бадиий ва мультипликацион фильмларни ишлаб чиқариш   9 ойгача;

қисқа метражли бадиий фильмларни ишлаб чиқариш  4 ойгача;

ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий, мультипликацион фильмлар, киносолномалар, киножурналларнинг бир қисмини ишлаб чиқариш – 1,5 ойгача.

8. Киномаҳсулотларни ишлаб чиқиш учун кинолойиҳалар портфелини шакллантириш белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади.

Кинолойиҳалар портфели – “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг киномаҳсулотлар ишлаб чиқаришни давлат томонидан молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўладиган ижодий-ишлаб чиқариш ҳужжатлар мажмуаси.

9. “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 22 ноябрдаги 947-сонли қарорига мувофиқ, продюсерлар, адабиётчилар, тарихчилар, кинооператорлар, режиссёрлар, кинопрокатчилар, кинотанқидчилар, рухшунослар, кинематография соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа мутахассислар шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишув асосида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

3-боб. Киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини молиялаштириш

 

10. Киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини молиялаштириш “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан тегишли молия йили учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда, давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларнинг смета харажатларида кўрсатилган маблағнинг 10 фоизи фақатгина уларнинг рекламаси, телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компаниясига, шунингдек, ташқи рекламасини жойлаштириш учун фойдаланилади.

Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган киномаҳсулотларни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телерадиоканалларда намойиш этиш учун реклама қилиш, “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг муаллифлик ва мулкий ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда, имтиёзли шартларда амалга оширилади.

11. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Давлат буюртмасини ижро қилиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган танлов натижаси бўйича “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг қарори асосида тегишли молия йилида назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида киномаҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисида юридик шахслар (мулкчилик шаклидан қатъий назар, кино ишлаб чиқарувчилар) билан шартнома тузади.

Бунинг учун, “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичи сўнгида ишлаб чиқарилган фильмларни режиссёрлик сценарийси, смета харажатлари параметрлари, тасвирга олишнинг техник ва технологик талабларига мос келишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” Давлат унитар корхонаси экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлигини ва киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа талабларига риоя этилганлигини кўриб чиқади ва шундан сўнг киномаҳсулот қабул қилинади.

Давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотлар ишлаб чиқариш тўғрисида юридик шахслар (мулкчилик шаклидан қатъий назар, кино ишлаб чиқарувчилар) билан тузиладиган шартномада ижро этувчи ўзига олган мажбуриятларни тегишли тарзда бажармаганлиги натижасида келтирилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплаши мажбурияти назарда тутилиши лозим.

12. Чораклар бўйича молиялаштириш ҳажмларини режалаштириш киномаҳсулотнинг амалдаги календарь-постановка режалари ва меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, ишлаб чиқариш тугалланмаган ва кейинги йилга ўтадиган фильмларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Жумладан:

1 босқич - киномаҳсулотнинг режиссёрлик сценарийсини ишлаб чиқиш;

2 босқич - тайёргарлик даври;

3 босқич–тасвирга олиш даври;

4 босқич - монтаж-ишлов бериш ва бирламчи материалларни топшириш даври.

13. Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган киномаҳсулотларнинг кинопрокатидан тушган тушумлар, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва ушбу Жамғарманинг тасдиқланган низомига мувофиқ харажат қилинади.

4-боб. Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи

 

14. “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бухгалтерлик ҳисоби, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5-боб. Жавобгарлик

 

15. Бюджет интизомига, киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисида шартномалар расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари ва Иқтисодий таҳлил, молиялаштириш ва жамғарма маблағларидан фойдаланишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи шахсан жавобгардирлар.

16. Тузилган шартномаларга кўра киномаҳсулотларни ўз вақтида ишлаб чиқаришни амалга ошириш киномаҳсулот ишлаб чиқарувчи ташкилотлар раҳбари зиммасига юклатилади.

-боб. Ажратилган маблағларининг мақсадли ва самарали
ишлатилишини назорат қилиш

 

17. Киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
2019 йил “
_____________ даги
____
ва ____ - сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

1. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 16 июлдаги 18 ва 85-сон “Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1385, 2004 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 326-модда).

2. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2008 йил 4 февралдаги 1 ва 9-сон “Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1385-1, 2008 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 47-модда).

3. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 21 июлдаги 137 ва 67-сон “Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1385-2, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 416-модда).

Общие предложения

534