ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3390 Центральный банк Республики Узбекистан 16/05/2019 25/05/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-3390

Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига
ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сон қарори (рўйхат рақами 2332, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Кредит ахборотининг тақдим этилишида унинг бутлигини, ишончлилигини ва махфийлигини таъминлаш мақсадида Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон) мувофиқ хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.”.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

           Тошкент ш.,

2019 йил ___ ________,

              ____-сон

 

Общие предложения

446