ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3384 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 10/05/2019 25/05/2019 13

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёнини тубдан такомиллаштириш тўғрисида
ID-3384

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёнини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

      1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг фуқароларга пенсияларни тайинлаш учун иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотлар билан боғлиқ давлат хизматлари:

    Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Ўзархив” агентлиги ҳамда таркибий бўлинмалари, шунингдек шахсий таркибга оид ҳужжатлар сақлови мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга электрон сўровномалар юбориш ва қабул қилиш тизими орқали амалга оширилиши;

     2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳри Бектемир, Яккасарой ва Чилонзор туман бўлимлари орқали, 2020 йилнинг 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

      2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

     а) давлат пенсияларини тайинлашда фуқаронинг иш стажи мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот тизимига киритилган электрон маълумотларга асосан ҳисобланади;

      б) фуқароларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари:

       2005-2015 йиллардаги давр учун - АТ “Халқ банки”нинг жамғариб  бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар;

    2016-2018 йиллардаги давр учун - Давлат солиқ қўмитасининг фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри, 2019 йилдан кейинги давр учун эса - иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш реестри маълумотлари асосида тасдиқланади.

     Ушбу даврлар учун фуқароларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги маълумотлар талаб қилиниши ман этилади.

        3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги уч ой муддатда: 

     Пенсия жамғармасининг дастурий таъминотини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш юзасидан техник топшириқномаларини ишлаб чиқсин, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин;

     Давлат хизматлари марказлари томонидан “Ўзархив” агентлиги   ҳамда таркибий бўлинмалари, шунингдек шахсий таркибга оид ҳужжатлар сақлови мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни электрон сўровномалар юбориш ва қабул қилиш тизимини жорий этсин;

    Пенсия жамғармасининг расмий веб-сайти орқали пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсий кабинетлари орқали пенсияларнинг батафсил ҳисоби  тўғрисидаги маълумотларни етказилишини ташкил этсин;

    Ахборот коммуникацияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ахборот тизими фаолият кўрсатишни янада қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган сервер асбоб-ускуналарини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиниши таъминлансин.

      4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

      5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

           Ўзбекистон Республикасининг
                           Бош вазири                                                                                                                                                                           ААрипов

Общие предложения

968