ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3306 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 27/05/2019 22/09/2019 2
Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3306

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 81-банди ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 42-сон, 417-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг   
20
__ йил “___”_____ даги

____ - сон қарорига илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 42-сон, 417-модда):

а) 12-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“давлат унитар корхоналари йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши ва давлат бюджетига ажратмалар соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 60 кундан кечиктирмай тўлаш;”

б) 12-банднинг ўнинчи хатбошиси ўн биринчи хатбошиси деб ҳисоблансин;

в) 14-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“давлат корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденд давлат унитар корхоналарининг даромад манбаларидан бири ҳисобланиши назарда тутилади.”

Общие предложения

428