ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3303 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 01/05/2019 16/05/2019 5

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-3303

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

 

                                                                            Ўзбекистон Республикасининг

                                                                                           Бош вазири                                                                   А. АРИПОВ

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” ____даги ___-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда) 1-илова:

3-бандда:

учинчи ва тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«таянч докторантура – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан  ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;

докторантура - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда) 2-илова:

2-бандда:

учинчи ва тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«таянч докторантура – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан  ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;

докторантура - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;»;

8-бандда:

биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Фан докторининг илмий раҳбарлик ва илмий маслаҳатчилик фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида бештадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва маслаҳатчи бўлиши мумкин.

Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий раҳбарлик ёки илмий маслаҳатчи фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида фақат икки нафар таянч докторантга ва мустақил изланувчига илмий раҳбар этиб бириктирилиши мумкин.»;

14-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрир билан тўлдирилсин:

«Қабул квотаси магистратура  қабул квотасининг одатда камида 30 фоизи миқдорида белгиланади.»;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар идоравий мансуб ОТМ ва ИТМ бўйича аттестациядан ўтган ихтисосликлар бўйича қабул квотасини тақсимлайди.»;

олтинчи ва еттинчи хатбошлари қуйидаги таҳрир билан тўлдирилсин:

«ОТМ ва ИТМ бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж ва талаблар мавжуд бўлган ихтисосликларига тўлов-контракт асосида қўшимча қабулни амалга ошириши мумкин. Бунда тўлов-контракт миқдори OТM ва ИТМ томонидан мустақил белгиланади.»;

24-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрир билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.»;

24-банднинг «а» банди иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

35-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Илмий раҳбарлари ва консультантларнинг хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 42-сон, 422-модда) 1-илова:

10-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Стипендиялар ҳар йили таянч докторантнинг таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври давомида белгиланган стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади.»;

2-илова:

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган бакалавриат талабалари олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага давлат грант асосида, магистаратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз давлат гранти ҳисобидан қабул қилинади.».

Общие предложения

1055