ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3302 Национальная гвардия Республики Узбекистан 22/05/2019 23/08/2019 0
Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматининг тарифларини ишлаб чиқиш ва шакллантириш методикасини тасдиқлаш ҳақида
ID-3302

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматининг тарифларини ишлаб чиқиш ва шакллантириш методикасини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматининг тарифларини шакллантиришни тартибга солиш, бунда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадидаВазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматининг тарифларини ишлаб чиқиш ва шакллантириш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Б.Ташматов) қўриқлаш хизматининг тарифлари ишлаб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматининг тарифларини ишлаб чиқиш
    ва шакллантириш
    методикасига (кейинги ўринларда Методика деб юритилади) қатъий амал қилсин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ______________________________________________________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматининг тарифларини ишлаб чиқиш ва шакллантириш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек шартнома асосида мол-мулк қўриқловини таъминлаш билан боғлиқ бошқа хизматлар тарифларини ўрнатиш методикаси (кейинги ўринларда Методика деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш тизимлари (кейинги ўринларда қўриқлаш тизимлари деб юритилади) томонидан кўрсатиладиган фуқаролар ва ташкилотлар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш хизматларини, шунингдек шартнома асосида мол-мулк қўриқловини таъминлаш билан боғлиқ бошқа хизматларни нархлашнинг тартибини белгилайди.

2. Фуқаролар ва ташкилотлар мулки ҳамда объектларини қўриқлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек шартнома асосида мулк қўриқловини таъминлаш билан боғлиқ бошқа хизматлар тарифлари (кейинги ўринларда тариф деб юритилади) қўриқлаш хизматининг ҳар бир тури бўйича қуйидагича ўрнатилади:

а) саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлаш;

б) техник воситалари ёрдамида қўриқлаш (техник қўриқлаш);

в) ҳарбийлаштирилган бўлинмалар билан қўриқлаш;

г) эркин ёлланган қоровуллар билан қўриқлаш.

2-боб. Тариф ҳисоб-китобида ишлатиладиган харажатлар

3. Тариф ҳисоб-китобида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом”га ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ сарфлар таркибига кирадиган харажатлар, хизмат вақтининг режалаштирилган фонди, фуқаролар ва ташкилотлар мол-мулки ҳамда объектларни техник воситалар ёрдамида қўриқлаш соатларининг йиллик миқдоридан фойдаланилади.

Қўриқлаш тизимлари томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматлари учун нархлари (тарифлари) хизмат таннархига киритилган сарф-харажатлар, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича сарфлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлардан шаклланади.

4. Асосий воситаларнинг эскириши амортизация ажратмалари йўли билан қопланади.

5. Ҳар бир қўриқлаш тури бўйича нархни (тарифни) ҳисоблаш хизматга тегишли сарф-харажатлар кўрсаткичлари базасида амалга оширилади
ва
тўғридан-тўғри харажатлар (ХТ) ҳамда устама харажатларнинг тегишли хизмат турига тўғри келадиган қисмидан шаклланади.

Қўриқлаш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлари (ХТ) пул таъминоти ва кийим-кечак таъминотини ўз ичига олади.

6. Устама харажатларнинг қўриқлаш хизматлари турлари бўйича тақсимланиши ҳар бир қўриқлаш тури бўйича йил давомида кўрсатилган хизмат ҳажмига мутаносиб равишда амалга оширилади ва қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ХУТ =У / У) × УХТ , бунда:

ХУТ – қўриқлаш хизматлари турлари бўйича устама харажатлари тақсимланиши;

ХУ – қўриқлаш тизимлари фаолияти билан боғлиқ умумий йиллик устама харажатлари: маъмурий-бошқарув ходимлари ва қўмондонлик таркибини сақлаш харажатлари, асосий воситаларнинг амортизацияси, хизмат сафарлари харажатлари, ижтимоий нафақалар, коммунал харажатлар, солиқ ва мажбурий тўловлар, автотранспорт воситаларини сақлаш
ва суғурталаш, таваккалчилик суғуртаси, бензин ва ЁММ сотиб олиш, банк хизматлари, канцелярия моллари сотиб олиш, ижара харажатлари, ўқитиш, дезинфекция, полиграфия харажатлари, техника ва ускуналар сотиб олиш, асосий воситаларнинг жорий таъмири, бино ва иншоотларни қуриш, алоқа
ва обуна харажатлари, қўриқлаш ускуналарини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш, ҳарбий мулкни сотиб олиш харажатлари;

У – кўрсатилган хизматларнинг умумий йиллик ҳажми;

УХТ – қўриқлаш тури бўйича кўрсатилган хизматларнинг йиллик ҳажмини англатади.

Бунда, қўриқлаш тизимлари фаолияти билан боғлиқ умумий йиллик устама харажатлари нархларини кейинги даврлар учун қайта ҳисобланиши Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон “Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари асосида амалга оширилади.

3-боб. Қўриқлаш хизмати турлари бўйича тарифларни шакллантириш

7. Қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг бир пост-соатининг нархи (тарифи) (ТПСБ) қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг бир одам-соатининг нархи (тарифи) (ТСБН) ва битта қўриқлаш постига белгиланган ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ТПСБ = ТСБН × СХП , бунда:

СХП – муайян пост турига тасдиқланган қўриқлаш ходимларининг сонини англатади. Шундай қилиб, 6 бирлик соқчилик ҳисоби бўйича қўриқлашнинг бир пост-соатининг тарифи ТСБН × 6 га, 9 бирлик ўта муҳим
ва тоифаланган объектлар бўйича қўриқлашнинг бир пост-соатининг тарифи ТСБН × 9 га тенг. Пул маблағларини ҳамда товар-моддий бойликларни кузатиш бўйича бир соат қўриқлаш тарифи ТСБН ни жалб қилинган ходимлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Қўриқлаш нарядларини аҳоли пунктлардан узоқлашган (бориш қийин бўлган) жойларга ташиш ва назорат қилиш муайян турдаги транспорт воситалари харажатларини ҳисобга олган ҳолда машина/соатларни ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Машина/соатларни ҳисоблаш автотранспорт корхоналарининг ҳисоб-китоблари асосида амалга оширилади.

Қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг бир одам-соат нархи (тарифи) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ТСБН = ХСБН / РФ

ХСБН = (ХТ + ХУСБ) / СХ , бунда:

ХУСБ – устама харажатларнинг қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлаш турига тўғри келадиган қисми;

ХСБН – битта ходимга ҳисобланган фуқаролар ва ташкилотлар мулки ҳамда объектларини стационар (кўчмас) пост ва (ёки) ҳаракатланувчи нарядларни жойлаштириш орқали қўриқлаш хизматини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларнинг йиллик суммаси:

пул таъминоти (лавозим маоши, махсус унвон бўйича маош, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар);

давлат мажбурий суғуртаси;

вақтинчалик турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси;

хизмат сафари харажатлари ҳамда навбатдаги таътилга бориб-келишдаги йўлкира харажатлари тўловлари;

кийим-кечак таъминоти;

хизмат итларини сақлаш;

махсус воситаларни сотиб олиш ва сақлаш (қурол-яроғ, аслаҳалар ва ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситалари);

автомототранспортни сақлаш;

махсус техника ва хизмат радиоалоқа воситаларини сақлаш;

асосий воситалар амортизацияси;

устама харажатлар (ушбу Методиканинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);

СХ – қўриқлаш ходимларининг сони;

РФ – ходимнинг хизмат вақтининг режалаштирилган фондини билдиради.

8. Техник қўриқлашнинг нархи (тарифи) (ТТҚ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ТТҚ = ХТҚ / ВТҚ , бунда:

ХТҚ -  фуқаролар ва ташкилотлар мол-мулки ҳамда объектларини техник воситалари ёрдамида қўриқлаш хизматларини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларнинг йиллик суммаси, сўмда:

пул таъминоти (лавозим маоши, махсус унвон бўйича маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар), давлат мажбурий суғуртаси, пенсия ҳуқуқига эга ходимни ишдан бўшатиш муносабати билан бериладиган бир марталик нафақа, ходимнинг яраланиши ёки ҳалок бўлиши билан боғлиқ бериладиган бир марталик нафақа, турар жойни вақтинча ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси, хизмат сафари харажатлари ҳамда навбатдаги таътилга бориб-келишдаги йўлкира харажатлари тўловлари; техник қўриқлаш пункти (кейинги ўринларда
ТҚП деб юритилади) ходимлари ҳамда қўриқлаш тизимлари нарядлари билан “Ташвиш” сигналига жавоб берадиган, шунингдек патруллик қиладиган
ва  қўриқланаётган объектлардан ТҚПларга келиб тушаётган “Ташвиш” сигналларига тезкор жавоб берадиган ходимларнинг кийим-кечак таъминоти;

махсус воситалар сотиб олиш ва сақлаш (қурол-яроғ, аслаҳалар
ва уларга ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя ва фаол ҳимояланиш воситалари);

автомототранспортни сақлаш;

махсус техника ва хизмат радиоалоқа воситаларини сақлаш;

ТҚП ишчиларини сақлаш (лавозим маоши, компенсация
ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, оғир иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларда туман коэффициенти ва иш ҳақига фоизли устама тўловлари, ишдан бўшатилиш чоғида бериладиган нафақа, иш билан таъминланиш даврида ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолиш, ўриндошлик учун тўлов, моддий ёрдам);

қўриқлаш техника воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш харажатлари;

симли ва (ёки) симсиз алоқа операторлар хизматлари учун тўловлар;

бино, хоналарни сақлаш (коммунал хизматлар) ҳамда ижарага олиш бўйича тўловлар;

асосий воситалар амортизацияси;

устама харажатлари (ушбу Методиканинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);

ВТҚ – тузилган шартномаларга мувофиқ фуқаролар ва ташкилотлар мулки ҳамда объектларини техник воситалар ёрдамида қўриқлаш соатлари миқдорини билдиради.

9. “Ташвиш” сигнали бўйича бир соатлик хизмат нархи (тарифи) техник қўриқлашнинг бир соатлик нархини 50% миқдорида белгиланади.

10. Сохта “Ташвиш” сигнали бўйича чиқиш нархи (тарифи) (ТСТС) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ТСТС = (ТСБН × С × В) + Х , бунда:

ТСБН – саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлаш тарифи;

С – қўриқлашни таъминлаш учун ажратиладиган ходимлар сони;

В – қўриқлашнинг ҳақиқий вақти;

Х – жалб қилинган хизмат автотранспортининг харажатлари (машина-соат). Машина/соатларни ҳисоблаш автотранспорт корхоналарининг ҳисоб-китоблари асосида амалга оширилади.

11. Техник қўриқлаш тарифи қуйидаги турлар бўйича ҳисобланиши мумкин: хонадонлар, фуқаролар мол-мулки сақланадиган жойлар,  ташкилот ва муассасалар объектлари.

12. Миллий гвардия ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлашнинг бир пост-соат нархи (тарифи) (ТПХБ) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлашнинг бир одам-соатининг нархи (тарифи) (ТХБ) ва битта қўриқлаш постига белгиланган ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

ТПХБ = ТХБ × СХХ , бунда:

СХХ – муайян пост турига тасдиқланган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ходимларининг сони. Масалан, 6 бирлик ҳарбийлаштирилган назоратчиларнинг бир қўриқлаш пост-соати тарифи ТОХТ × 6 га тенг, 9 бирлик ўта муҳим ва тоифаланган объектлар бўйича ТХБ × 9 га тенг.

Миллий гвардия ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлашнинг бир одам-соати нархи (тарифи) (ТХБ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ТХБ = ХХБ / РФ

ХХБ = (ХТ + ХУХБ) / СХБХ , бунда:

ХУХБ – устама харажатларнинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлаш турига тўғри келадиган қисми;

ХХБ – битта ходимга ҳисобланган фуқаролар ва ташкилотлар мулки ҳамда объектларини ҳарбийлаштирилган қўриқлаш стационар (кўчмас) пост орқали қўриқлаш хизматини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларнинг йиллик суммаси, сўмда:

пул таъминоти (лавозим маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар);

давлат мажбурий суғуртаси;

кийим-кечак таъминоти;

махсус воситаларни сотиб олиш ва сақлаш (қурол-яроғ, аслаҳалар ва ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя ва фаол ҳимояланиш воситалари);

устама харажатлари (ушбу Методиканинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);

СХБХ – ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ходимларининг сони;

РФ – ходимнинг режалаштирилган хизмат вақти фондидан иборат.

13. Миллий гвардия қўриқлаш тизимларининг эркин ёлланган қоровуллари билан қўриқлашнинг бир пост-соат нархи (тарифи) (ТПЭҚ) қўриқлаш тизимлари эркин ёлланган қоровуллари билан қўриқлашнинг бир одам-соати нархи (тарифи) (ТЭҚ) ва битта қўриқлаш постига белгиланган ишчилар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

ТПЭҚ = ТЭҚ × 4,5, бунда:

4,5 – битта постга тасдиқланган эркин ёлланган қоровулларнинг сони.

Миллий гвардия қўриқлаш тизимлари эркин ёлланган қоровуллари билан қўриқлашнинг бир одам-соат нархи (тарифи) (ТЭҚ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ТЭҚ = ХЭҚ / РФ

ХЭҚ = (ХТ + ХУЭҚ) / СЭҚ , бунда:

ХУЭҚ – устама харажатларнинг қўриқлаш тизимлари эркин ёлланган қоровуллари билан қўриқлаш турига тўғри келадиган қисми;

ХЭҚ – битта ходимга ҳисобланган фуқаролар ва ташкилотлар мулки ҳамда объектларини эркин ёлланган қоровуллари  билан қўриқлаш стационар (кўчмас) пост орқали қўриқлаш хизматларини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларнинг йиллик суммаси, сўмда:

пул таъминоти (лавозим маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар);

давлат мажбурий суғуртаси;

кийим-кечак таъминоти;

устама харажатлари (ушбу Услубнинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);

СЭҚ – қўриқлаш тизимлари эркин ёлланган қоровулларининг сони;

РФ – ходимнинг режалаштирилган хизмат вақти фондидан иборат.

Общие предложения

347