ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3277 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 30/04/2019 15/05/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-3277

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, № 22, 242-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентларни олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул квоталари доирасида алоҳида квоталар ажратилади ва улар ушбу квоталар доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.”.

2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

 

                                                                Ўзбекистон Республикаси
                                                                           Президенти                                                                                                                     Ш. Мирзиёев

 

 

 

Общие предложения

542