ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
318 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 23/08/2018 07/09/2018 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-318

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг иқтидорли талаба ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 42-сон, 422-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари, номли Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорининг 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

 

А. АРИПОВ

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” ________ даги

______ -сон қарорига

1-ИЛОВА
 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Қарорда:

а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги “Талабалар учун” сўзлари “Магистратура мутахассисликлари талабалари учун” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари, номли Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;”.

2. 2-иловада:

а) Низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Магистратура мутахассисликлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ”;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Магистратура мутахассисликлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичи талабаларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан тайинланади.”;

в) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Магистратура мутахассисликлари талабаларига тайинлаш учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси квотаси (ўн битта) қуйидаги мутахассисликлардан ҳар бири бўйича биттадан стипендия ҳисобидан тақсимланади:”;

г) 3-банднинг бешинчи хатбошидаги “бакалавриатдаги таълим йўналиши ёки магистратурадаги мутахассислик” сўзлари “магистратура мутахассислиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

ғ) 8-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган талабалар давлат олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.”;

е) 13-банд чиқариб ташлансиин ва 14-15-бандлар тартиб рақамлари мувофиқлаштирилсин.

3. Қарорнинг 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Қарор иловага мувофиқ 3-илова билан тўлдирилсин.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” ________ даги

______ -сон қарорига

2-ИЛОВА

Олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари, номли Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1. Олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасаларида бутун ўқиши давомиида фақат аъло баҳоларга ўқиётган охирги курс Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабаларга тайинланади.

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари (кейинги ўринларда — номли давлат стипендиялари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курс Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабаларга тайинланади.

 

2. Келгуси ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари сони жорий ўқув йили охирида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари бўйича номли давлат стипендияларини тақсимлашни таълим ихтисосига ва талабалар сонига мувофиқ амалга оширади.

3. Стипендияларни тайинлаш учун қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:

аъло ўқиш ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этиш;

камида иккита эълон қилинган ишлар (асарлар)нинг мавжудлиги;

тилларни — давлат тилини ва битта хорижий (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш, бакалавриатдаги таълим йўналиши хорижий тил ҳисобланган алоҳида ҳолларда қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади;

тилларни билиш бўйича умумий талаблар даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан, олий таълим муассасаларининг тиллар бўйича ихтисослашмаган мутахассисликлар учун хорижий тилларга бўлган талаблари ҳажмида белгиланади.

4. Олий таълим муассасасининг расмий веб сайтида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиялари ва номли давлат стипендияларига танловлар бўйича алоҳида бўлим (саҳифа) очилади. Ушбу бўлимда танловларнинг эълон қилиниши, ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда танловларни ўтказиш муддатлари, талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар, танловларнинг ҳар бир босқичи ва натижаси тўлиқ ёритиб борилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиялари ва номли давлат стипендияларига талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун факультет кенгашига қуйидагиларни тақдим қиладилар:

синов дафтарчасидан кўчирма;

деканат, кафедранинг тавсияномаси;

илмий (ижодий) иш раҳбарининг фикр-мулоҳазаси;

илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари;

тиллар кафедрасининг суҳбат натижалари ҳақидаги маълумотномаси.

Барча ҳужжатлар жилдга тикилган ёки папкага жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси ёки номли давлат стипендиясининг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси, гуруҳи кўрсатилади.

6. Факультет кенгашида декан, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирокида талабгорлар билан ўқув ва илмий фаолиятлари бўйича суҳбат ўтказилади ва уларнинг йиғма жилдлари (бутун ўқиши давомида ўзлаштириш кўрсаткичи, илмий ишлари, эришган ютуқлари) батафсил ўрганиб чиқилади ва натижалари энг юқори талабгорлар кейинги босқичга тавсия этилади.

7.  Факультет кенгаши томонидан тавсия этилган талабгорларнинг йиғма жилдлари 30 августгача Олий таълим муассасаси кенгашига тақдим этилади.

8.  Олий таълим муассасаси проректорлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида белгиланган график асосида ҳар бир номзод 1 сентябрдан 15 сентябрга қадар талабалик даврида эришган ўқув, илмий, маънавий-маърифий фаолияти тўғрисида олий таълим муассасаси кенгашида тақдимот қилади.

9. Олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали 16 сентябрдан
25 сентябргача бўлган муддатда олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан электрон овоз бериш орқали сўровнома ўтказилади.

10. Берилган овоз натижаларига кўра олий таълим муассасаси кенгаши қарори билан давлат стипендиясига тавсия этиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади.

11. Танловларнинг сўнги босқичи - суҳбат Олий таълим муассасаси кенгаши қарори билан тузилган олий таълим муассасаси ректори раислигидаги махсус танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Махсус танлов комиссияси таркибига олий таълим муассасаси проректорлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, жамоатчилик кенгаши аъзолари киритилади.

Махсус танлов комиссияси фаолиятига бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар ҳамда кадрларнинг асосий истеъмолчилари бўлган корхона ва ташкилотлардан раҳбар ва ходимлар келишув асосида таклиф этилади.

12. Суҳбат натижаларига кўра танлов ғолиблари махсус танлов комиссияси аъзоларининг яширин овоз бериш йўли билан аниқланади.

13. Олий таълим муассасаси ректори Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси танлови ғолибини тасдиқлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатига тақдим этади.

14. Махсус танлов комиссиясининг қарори олий таълим муассасаси ректорининг талабаларга номли давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириши учун асос бўлади.

Стипендиялар 1 сентябрдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади.

15. Давлат стипендиялари танловларида ғолиб бўлган талабаларга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда тегишли олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланган қуйидаги гувоҳномалар берилади:

«Беруний давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Ибн Сино давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Навоий давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Улуғбек давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Имом ал-Бухорий давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Ислом Каримов давлат стипендиясининг соҳиби».

Гувоҳномалар талабаларнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади.

16. Давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар бакалавриатни тугатганидан сўнг бир йил мобайнида, тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, грант асосида қабул қилинадилар.

17. Давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар ўқишни тугатганларидан сўнг бир йил мобайнида магистратурада ўқишни давом эттириш учун хорижга юборилаётган ёшлар гуруҳлари таркибига киритилишда устунликка эга бўлиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

18. Кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизомини ва илмий одоб-ахлоқни бузганлик учун ўқув йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясидан маҳрум қилиш давлат олий таълим муассасалари тақдимномаларига биноан тегишли вазирликлар ва идоралар буйруқлари билан, номли давлат стипендияларидан маҳрум қилиш факультетларнинг тақдимномаси билан олий таълим муассасаси буйруғи билан амалга оширилиши мумкин.

19. Талабаларнинг давлат стипендияларини тайинлаш бўйича ариза ва шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Общие предложения

1306