ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3167 Министерство народного образования Республики Узбекистан 17/04/2019 02/05/2019 6

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликни олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3167

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари  тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

“2019-2023 йилларда Меҳрибонлик уйларини ноинституционаллаштириш дастури” 1-иловага мувофиқ;

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оилага (патронат) берилиши) қабул қилаётган номзод (шахс)ларни (кейинги ўринларда тутинган ота-оналар деб юритилади) танлаш ва кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва бошқа жамоат ташкилотлар билан биргаликда:

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб тутинган ота-оналарни танлаш мақсадида Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларида “Тутинган
ота-оналарни тайёрлаш курслари”ни (кейинги ўринларда Тайёрлов курслари деб юритилади) ташкил этсин;

уч ой муддатда Тайёрлов курслари низоми ҳамда мазкур тайёрлов курсини тугатганлик тўғрисидаги намунавий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Тайёрлов курсларида ўқиб, уни тугатган тутинган ота-оналарга Тайёрлов курсини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилишини таъминласин.

 3. Қуйидагилар Тайёрлов курсларининг вазифалари этиб белгилансин:

тутинган ота-оналар болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;

тутинган ота-оналарни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчилик асослари билан таништириш;

тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш;

тутинган ота-оналарни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани тарбиялаш, парвариш қилиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоийлашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятларини шакллантириш.

  1. Белгилансинки:

тутинган ота-оналарнинг Тайёрлов курсларидаги ўқиши бепул ташкил этилади;

Тайёрлов курсларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

2020 йил 1 январдан бошлаб тутинган ота-оналар Тайёрлов курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжати мавжуд бўлган фуқаролардан танланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар 3-иловага мувофиқ киритилсин.

6. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ ___________ даги

___-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

2019-2023 йилларда Меҳрибонлик уйларини ноинституционаллаштириш

ДАСТУРИ

 

т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижрога масъуллар

Амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа

 

I. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизими таҳлили ҳамда тизимда ахборот технологияларини жорий этиш масалалари

 

  1.  

Васийлик ва ҳомийлик органининг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришга оид фаолиятини ўрганиш 

 

 

2019 йил июль-август

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази,

Бош прокуратура

1. Ўрганиш натижалари юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2. Болаларни ота-она васийлигидан маҳрум бўлишининг асосий сабабларини аниқлаш ва уларни жойлаштириш шаклини танлашда қонуний тўғри қарор қабул қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Ижтимоий хавфли шароитда қолган болани ҳимоя қилиш, болани оилада қолдириш ва оилани кризис даврини енгиб ўтишида тезкор ёрдам кўрсатиш ва эрта аралашувдаги тўсиқларни аниқлаш

4.  Васийлик ва ҳомийлик органи мутахассисининг иш вақти ва бажарадиган иш юкламасини ҳамда фаолият самарадорлигига эришишдаги муаммоларни таҳлил қилиш.

2.

Оила ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини ўрганиш

2019 йил июнь

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва  Тошкент шаҳар ҳокимликларги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламига ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик-педагогик хизматларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш

 

3.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ташкил этилган Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари фаолиятини ўрганиш.

2019 йил сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,    Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари фаолиятини ўрганиш бўйича таҳлилий маълумот.

2. Оилага қайтариладиган ёки тутинган оилага жойлаштириладиган болалар рўйхатини шакллантириш.

3. Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари моддий-техник шароитлари ҳамда кадрлар салоҳиятини таҳлил қилиш.

4. Тарбияланувчиларни оилага қайтаришда ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрасатадиган ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.

5. Босқичма-босқич фаолияти ўзгартириладиган ёки тугатиладиган Болалар уйлари ва Меҳрибонлик уйларини аниқлаш.

6. Болаларнинг оилада ва Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчасида ижтимоий ҳимояси учун ажратиладиган маблағларнинг иқтисодий таҳлили.

4.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари фаолиятини мақбуллаштириш (оптималлаштириш) соҳасидаги ҳорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш

2019 йил, октябрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, SOS Болалар маҳаллалари Уюшмаси, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази

1. Ҳорижий давлатларда ноинституционал-лаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари фаолиятини оптималлаштириш жараёни ютуқ ва камчиликлари, уни амалга оширишнинг самарали йўллари юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2.Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари фаолиятини оптималлаштириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.

5.

Васийлик ва хомийлик органи ҳисобида турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида ягона электрон базани яратиш ва шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш

 

2020 йил август

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

Давлат статистика қўмитаси

 

 

1. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятида маълумотлар базаси электрон дастури таъминотини ишлаб чиқиш.

2. Васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларини замонавий компьютер ва интернет ресурслари билан таъминлаш ҳамда мутахассисларни электрон дастурдан фойдаланиш бўйича касбий салоҳиятини ошириш

 3. Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳисобида турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида шакллантирилган ва янгиланадиган ягона маълумотлар базасини яратиш 

  1.  

Болани оилага тарбияга (патронат), васийлик ёки ҳомийлик, фарзандликка олиш, Оилавий болалар уйи тарбияловчи ота-онаси  истагини билдирган фуқаролар учун ягона маълумотлар базасини яратиш

 

2021 йил апрель

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,    Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

Бош прокуратура,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Васийлик ва ҳомийлик органларининг ягона маълумотлар базасидан кенг омма фойдаланишига эришиш.

2. Васийлик ва ҳомийлик органларининг шаффоф ишлашини таъминлаш, коррупция ва суистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш.

II. Кенг омма ва жамоатчилик орасида ижтимоий етимликни олдини олиш соҳасидаги долзарб масалалар ва ноинститутлаштириш дастури моҳиятини кенг тарғиб қилиш

 

  1.  

Маҳаллий ҳокимият органлари, раҳбарлари ҳамда болалар тақдирини ҳал этишда иштирок этувчи органлар вакиллари билан ноинституционаллаштириш дастурининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш, болаларнинг оилавий муҳитда яшашини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш юзасидан  учрашувлар ўтказиш

2019 йил сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,    Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази,

Бош прокуратура, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини ноинституционаллаштириш дастуридан кўзланган мақсад ҳамда бу соҳадаги ҳорижий давлатлар тажрибаси билан таништириш. 

2. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларида олиб борилган тадқиқот натижалари билан таништириш.

3. Ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларида “Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимида ноинституционаллаштириш дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар”ни ишлаб чиқиш орқали кам таъминланган оилалар болаларини Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларига жойлаштирилишини олдини олиш ишларини кучайтириш.

4. Ноинституционаллаштириш ўтказилиши зарурлиги жамоатчилик томонидан тан олинишига эришиш мақсадида болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимида фаолият юритувчи соҳа мутахассисларининг хабардорлик даражасини ошириш

  1.  

Боланинг оилавий муҳитда яшаш ва ривожланишга бўлган ҳуқуқи, оила қадриятлари, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатишнинг зарурияти ҳамда бундай ёрдам шаклларини ёритувчи ижтимоий реклама яратиш ва тақдим этиш

 

2019 йил июль, мунтазам равишда

МТРК, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази

1. Қийин ҳаётий вазиятга тушган оилалар муаммолари, оилавий инқирозни бартараф этишда давлат органлари ва жамоатчиликни фаоллаштириш.

2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассаса тарбияланувчиларининг орзу ва армонлари, институционализациянинг салбий оқибатлари ҳақида кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш.

 

  1.  

Ота-она меҳри ва ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болалар муаммолари, ота-оналарнинг ўз мажбуриятларини бажаришдаги масъулиятсизлиги оқибатлари, ота-она назорати, меҳри ва ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларга васийлик белгилашнинг муҳимлиги, уларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари ҳақида теле кўрсатув ва радио эшиттиришлар, мақолалар тайёрлаш

 

мунтазам равишда

 

МТРК, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази

1. Ота-оналарнинг фарзанд тарбияси, таъминоти ва парваришидаги масъулиятини ошириш.

2. Болаларнинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаш, уларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари тўғрисида кенг жамоатчилик хабардорлигини  ошириш.

3. Ижтимоий кўрсатув ёки эшиттиришлар ичида “Боланинг бегонаси бўлмайди” рубрикасини юритиш

 

 

III. Боланинг ота-онасидан ажратилиши ва оилавий муаммоларнинг бартараф этилишига йўналтирилган фаолиятни кучайтириш

 

 

  1.  

Янги туғилган боладан воз кечмоқчи бўлган аёллар билан профилактика ишларига йўналтирилган ижтимоий ва психокоррекцион дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2019 йил октябрь, мунтазам равишда

 

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши.

1. Туғруқ комплекслари, перинатал марказлари қошидаги “Оналар мактаблари” фаолиятида фарзандидан воз кечувчи оналар билан ишлаш дастурларини жорий этиш.

2. Туғруқ комплекслари, перинатал марказларида семинар тренинглар ташкил этиш йўли орқали масъул мутахассисларни фарзандидан воз кечувчи оналар билан ишлашнинг психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий технологияларига  ўргатиш.

3. Тиббиёт муассасаларида оналарнинг янги туғилган болалардан воз кечишини олдини олишга қаратилган психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий чораларни кучайтириш.

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган аёлларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кучайтириш.

  1.  

Психо-жисмоний ривожланишида муаммолари бўлган фарзандлари бор оилаларга жойлардаги оилавий поликлиника, ихтисослаштирилган МТМ шароитларида, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида эрта тиббий-психологик, педагогик, маънавий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини кучайтириш

Патронаж ташриф давомида,

мунтазам равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, “Соғлом авлод учун” фонди, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, SOS Болалар маҳаллалари уюшмаси, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази

 

 

1. Болалар ногиронлигини олдини олиш ишларини кучайтириш.

2. Ижтимоий етимликнинг, яъни ота-оналар томонидан болаларни етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилишини олдини олиш чораларини кўриш.

3. Ривожланишида нуқсони бўлган чақалоқлари бор оилаларга мунтазам мажмуавий (психологик-педагогик, тиббий-ижтимоий, ҳуқуқий ва б.) ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш. 

4. Ривожланишида нуқсони бўлган бола тарбиялаётган оилаларга болада жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун моддий кўмак кўрсатиш ишларини кучайтириш

  1.  

Анъанавий оила қадриятлари, оила муносабатлари, ота-она мажбуриятининг англанилиши, боланинг оилада яшашга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ва ижтимоий етимликни олдини олиш (бартараф этиш)га қаратилган тадбирлар ўтказиш

Ҳар чоракда камида бир маротаба

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,  Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, SOS Болалар маҳаллалари Уюшмаси, Республика “Оила” илмий-амалий маркази

1. Аҳоли ва ёшлар орасида оила қадриятлари, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий етимликни олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар, савол-жавоблар, лекциялар орқали ташвиқот ишларини олиб бориш.

2. Ёшлар ва ёш оилалар ўртасида масъулиятни ошириш, ижтимоий етимликни олдини олиш

  1.  

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларга хизмат кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи ижтимоий ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

 

 

 

режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (жумладан М.Улуғбек номли Ўзбекистон Республикаси Миллий Университети), Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,  Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

1. Олий таълим муассасалари тизимида ижтимоий ходимларни тайёрлаш ишларини кенгайтириш

2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларга ижтимоий хизматларни амалга оширувчи давлат ва нодавлат ташкилот, муассасалар мутахассисларини “Ижтимоий иш” бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш

 

IV. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш

 

 

  1.  

Оилага тарбияга олинган (патронат), васий ёки ҳомийликка, фарзандликка олинган, Оилавий болалар уйлари ва бошқа етим ва ота-онасинниг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасаларида тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитлар сифатини баҳолашнинг минимал стандартларини ишлаб чиқиш 

2019 йил сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, SOS Болалар маҳаллалари уюшмаси

 

1. “Тутинган оилаларда тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитлар сифатини баҳолашнинг минимал стандартлари” ва  “Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассасалардаги минимал мажбурий стандартлар” услубий йўриқномани ишлаб чиқиш.

2. Мазкур йўриқнома асосида Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари фаолиятини ташкил қилиш.

3. Тутинган оилалар ва давлат муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг таълим-тарбияси, ривожланиши, таъминоти сифати самарадорлигини ошириш

  1.  

“Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари” фаолиятини йўлга қўйишнинг ҳуқуқий, амалий, услубий асосларини яратиш:

а) “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари”нинг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш;

б) қуйидаги дастур ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш:

- тутинган ота-оналарни тайёрлаш бўйича ўқув дастури;

- тутинган ота-оналарни тайёрлаш, тутинган ота-оналар ва уларнинг тарбияланувчилари билан фаолият олиб борувчи мутахассислар учун услубий қўлланма;

- ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга қабул қилиш истагида бўлган шахслар учун оммабоп қўлланма.

2019-2020 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Адлия вазирлиги

 

1. “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари” тўғрисида Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари” ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Ҳар бир вилоятда “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари” фаолиятини йўлга қўйиш.

4. “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари” тренер ўқитувчилари базасини яратиш, улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона органни белгилаш ва уларнинг мунтазам малака ошириш курсларини ташкил қилиш.

 

  1.  

Касбий салоҳиятли фостер оилаларни ташкил этиш бўйича чет эл тажрибасини таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистонда жорий қилиш масалаларини ўрганиш

2020 йил, ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Адлия вазирлиги

 

1. Касбий салоҳиятли фостер оилалар масаласига тааллуқли чет эл тажрибасига асосланган таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2. Тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклларининг турларини кенгайтириш.

3. Касбий салоҳиятли фостер тарбиячилар фаолиятини рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

  1.  

Касбий салоҳиятли фостер оилалар тажрибасини пилот тарзида жорий қилиш

2021 йил, март

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Адлия вазирлиги

1. Фаолияти тугаллатилаётган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасалари тарбиячиларидан касбий салоҳиятли фостер тарбиячилар сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш.

  1.  

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини татбиқ этиш юзасидан васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш

2019 йил август

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Халқ таълими вазирлиги, Бош прокуратура

1. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини услубий таъминлаш.

2. Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож болаларни оилага жойлаштирилишининг муқобил шаклларини ривожлантириш.

  1.  

Тутинган оила ва боланинг ижтимоий ва психологик мослашувини таъминлаш мақсадида ижтимоий, психологик-педагогик кузатиб бориш механизми/дастурини ишлаб чиқиш

2019 йил сентябрь

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Халқ таълими вазирлиги

 

1. Болаларни тутинган оилага мослашуви бўйича мажмуавий ижтимоий, психологик-педагогик ва консультатив хизматлар кўрсатиш механизмини тартибга солиш

2. Болаларнинг тутинган оилалардан муассасаларга қайтишини олдини олиш чораларини кучайтириш

  1.  

Васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари ва ижтимоий  ходимлар учун ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага жойлаштириш муқобил шаклларини ривожлантириш масалалари бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш 

Режа асосида

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Бош прокуратура

Болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантиришда васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари ва ижтимоий ходимларнинг касбий маҳорати (салоҳияти)ни ошириш.

 

 

V. Институционал муассасалар тарбияланувчиларини оилавий муҳитда реинтеграциялашуви

 

 

  1.  

“Болалар уйлари”, “Болалар шаҳарчалари”, “Мехрибонлик уйлари”, SOS “Болалар маҳаллалари” муассасалари тарбияланувчиларини қондош оилаларига қайтариш ёки тутинган оилаларга жойлаштиришга йўналтирилган ишларни  фаоллаштириш

 

2019 йил октябрь, мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, SOS Болалар маҳаллалари Ассоциацияси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси

 

1. Институционал муассасалар тарбияланувчиларини оилавий муҳитга реинтеграциялашуви бўйича илмий-услубий базани мустаҳкамлаш.

2. Ижтимоий ходимларга, педагог-тарбияланувчиларга, психологларга ота-оналар билан ишлаш, ота-оналарни излаш, қариндошлик муносабатларини тиклаш, ҳиссий боғланганлик ҳиссини шакллантириш, ота-онанинг болани оилага қайтариб олишга тайёрлаш, болаларни оилавий ҳаётда яшашга тайёрлаш каби ижтимоий иш кўникмаларини ўргатиш.

3. Болани оилага қайтариш/жойлаштиришда оиланинг имкониятларини ва маҳаллий ресурсларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш.

4. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани оилага қабул қилиши мумкин бўлган оилаларни танлаш, уларни ижтимоий, психологик-педагогик жиҳатдан тайёрлаш

5. Ота-оналар масъулиятини ошириш, ота-она ва болалар муносабатларини тиклаш ва болаларни ота-онасига қайтариш ишларини фаоллаштириш

  1.  

Оила муҳитига берилган (реинтеграцияланган) болаларнинг мослашуви, ривожланиши даражасини ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш

Ҳар 6 ойда бир маротаба, мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, SOS Болалар маҳаллалари Ассоциацияси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази.

1. Боланинг қондош оиласига қайта мослашуви ёки оила ўрнини босувчи тутинган оилада муваффақиятли мослашуви даражасини аниқлаш

2. Оила ўрнини босувчи тутинган оилаларнинг ижтимоий, психологик-педагогик кузатувини ташкил қилиш.

 

 

VI. Институционал муассасаларни тугатиш ва қайта ташкил этиш

 

 

  1.  

 

 

Оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий етимликнинг олдини олиш, шунингдек, Меҳрибонлик уйларини босқичма-босқич кам комплектли Болалар шаҳарчаларига ҳамда муассасаларнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказиш

2020-2023 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,    Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Институционал муассасаларга келиб тушаётган болалар сонини қисқартириш.

2. Меҳрибонлик уйларини тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб мақбуллаштириш.

3. Республика бўйича Меҳрибонлик уйларини босқичма-босқич кам комплектли Болалар шаҳарчаларига айлантириш.

            2020 йилда 2 та;

            2021 йилда 4 та

            2022 йилда 6 та

            2023 йилда 7 та

4. Фаолияти тугаллатилган муассасалар педагог ходимлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органида болани оилага тарбиялашга қабул қилиш истагини билдирган шахслар орасидан касбий салоҳиятли фостер оилаларни ташкил этилишини йўлга қўйиш

  1.  

Институционал муассасаларни кундузги ташриф марказлари, кризис марказлари, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказлари, мослашув марказлари, оилага жойлаштириш хизматлари, дам олиш марказлари сифатида қайта ташкил этиш ишларини режали бажариш

 

 

2022 йил июль

Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,    Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Фаолияти модернизациялаштирилган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим - тарбия, даволаш - соғломлаштириш муассасаларида кўрсатилиши мумкин бўлган янги хизматларни режалаштириш

2. Институционал муассасаларни босқичма босқич ижтимоий хизматлар кўрсатувчи кризис марказлари, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказлари, мослашув марказлари, оилага жойлаштириш хизматлари, дам олиш марказларига алмаштириш (ўзгартириш).

 

  1.  

“Маблағ бола кетидан” тамойили асосида молиявий ҳаражатларни қайта тақсимлаш

2020 йил февраль

Молия вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

1. Институционал муассасалар молиявий таъминоти механизмини қайта кўриб чиқиш

2. Молиявий маблағларни янги хизматларга, тутинган оилаларни, шу жумладан касбий салоҳиятли фостер оилаларни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш

  1.  

Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва иш билан таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўриш

 

 

2020-2023 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.Тугатилаётган муассасалар ходимларини касбга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш. 

 2. Янги типда ташкил этилган муассасаларда болалар ва оилалар билан ишлашда касбий тажрибага эга маҳоратли ходимларни иш билан таъминлаш

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ ___________ даги

___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши
ёки тутинган оилага (патронат) берилиши) қабул қилаётган номзод (шахс)ларни танлаш ва кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш
тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур низом етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оилага (патронат) берилиши) қабул қилаётган номзод (шахс)ларни (кейинги ўринларда тутинган ота-оналар деб аталади) танлаш ва кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартибини белгилайди. 

2. Тутинган ота-оналар психологик-педагогик, тиббий ва ҳуқуқий тайёргарлик ҳамда “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари”дан
(кейинги ўринларда Тайёрлов курслари деб аталади) ўтишлари лозим.

3. Тутинган ота-оналарни танлаш ва кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.

Тайёрлов курслари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат тарбия муассасаси негизида ташкил этилади.

Тайёрлов курслари оила ва болаларга бошқа хизматлар кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин.

 

2-боб. Тутинган ота-оналарни танлаш

 

4. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оилага (патронат) берилиши) қабул қилишга номзод (шахс)лар Тайёрлов курсларида таҳсил олганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган фуқаролардан (шахслар) танланади.

5. Васийлик ва ҳомийлик органи аҳоли ўртасида етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг оилага жойлаштирилиши устуворлиги, улар учун номзод васий ва ҳомийларни излаш бўйича оммавий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади. Оммавий ахборот воситалари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг махсус расмий сайтида болани оилага қабул қилишнинг шакллари, тартиби ҳақида фуқароларни хабардор қилади, шунингдек болани оиласига тарбиялаш учун қабул қилиш истагидаги шахсларнинг қабулини амалга оширади.

6. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган фуқаролар ўзининг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига болани оилага тарбияга олувчи (патронат), васий ёки ҳомий, фарзандликка олувчи, оилавий болалар уйининг тарбияловчи ота-оналари ҳамда қонун билан белгиланган жойлаштиришнинг бошқа шаклларига номзод сифатида ҳисобга олишини сўраб ариза билан мурожаат қилади. 

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

фарзандликка олишни ҳоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган болани ёши ва жинси кўрсатилган ҳамда фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш сўралган ариза;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;

никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);

оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;

иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;

иш жойидан ёки яшаш жойидан тавсифнома;

фарзандликка олишни ҳоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари, шунингдек ОИТСга қарши кураш марказларининг маълумотномалари);

қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида ички ишлар органининг ахборот марказидан олинган маълумотнома;

турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

етим бола ёки ота-она қарамоғидан қолган болани оиласига тарбиялаш учун қабул қилиш истагини билдирган шахс ҳақида қисқача таржимаи ҳол;

болани оиласига тарбиялаш учун қабул қилиш истагини билдирган фуқаро оиласининг вояга етган аъзоларининг, шунингдек бирга яшаётган ўн ёшдан ошган вояга етмаган фарзандининг ҳам фикри инобатга олинган ҳолдаги ёзма розилиги;

қонун билан ўрнатилган тартибда етим бола ва ота-она қарамоғидан қолган болаларни оиласига тарбиялаш учун қабул қилиш истагини билдирган шахсларни тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида таҳсил олганлиги бўйича гувоҳнома нусхаси.

6. Болага нисбатан бир нечта шахс васий ёки ҳомий этиб белгиланганда номзодлар, жумладан эр-хотинлар аризани биргаликда беради.

7. Васийлик ва ҳомийлик органи болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган шахслардан ариза қабул қилган кундан бошлаб етти кун мобайнида уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади.

Номзодларнинг турмуш ва таъминот шароитлари ўрганилаётганда васийлик ва ҳомийлик органи турар-жойнинг маиший-хўжалик шароитларини, ариза берувчининг соғлиғи, шахсий фазилатлари ва болани оилага олишга ундаган сабабларни, уларнинг болани тарбиялаш бўйича қобилиятлари, оилада яшовчиларнинг болани оилага қабул қилинишига нисбатан муносабатини ўрганади.

Соғлиғида имкониятлари чекланган бола оилага тарбиялаш учун қабул қилинаётганда васийлик ва ҳомийлик органининг номзодни тайинлашга оид далолатномасида бола келгусида яшайдиган турар жойда унинг учун қулайликлар мавжуд эканлигини акс эттириши лозим.

8. Васийлик ва ҳомийлик органи тақдим қилинган ҳужжатлар қонун билан белгиланган талабларга мувофиқ келган тақдирда ҳамда ўрганиш якунлари асосида болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган шахснинг номзод бўла олиши мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.

9. Васийлик ва ҳомийлик органи болани тарбиялаш учун оилага бериш бўйича ишларни кўриб чиқишда ариза билан мурожаат қилган номзодларни, манфаатдор ва ишга алоқадор шахслар (қариндошлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия аъзолари, тутинган ота-оналарни тайёрлаш муассасалари экспертлари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат таълим-тарбия ёки даволаш-соғломлаштириш муассасалари ваколатли шахслари, гувоҳлар ҳамда айрим ҳолларда – оилага олинаётган бола)ни таклиф қилиши мумкин.

 

3-боб. Тутинган ота-оналарни тайёрлаш

 

10. Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган тутинган ота-оналарни тайёрлашда қуйидаги вазифалар кўзда тутилади:

тутинган ота-оналарни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани (кейинги ўринларда бола деб юритилади) тарбиялаш учун оилага қабул қилишга тайёрлаш, уларнинг болани тарбиялаш, парвариш қилиш, шу жумладан, боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоийлашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятларини аниқлаш ва шакллантириш;

тутинган ота-онанинг болани оилага қабул қилишга тайёрлик даражасини аниклаш, болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш шаклини танлашга ёрдам бериш, шунингдек болани оилага қабул қилгач, уни тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш, уларнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;

тутинган ота-оналарни болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчилик асослари, болани тарбиялаш учун оилага қабул қилган тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш, давлат томонидан бериладиган кўмак турлари, кузатув амалга оширилишидаги ҳамкорлик борасидаги хабардорлик даражасини ошириш.

11. Болани оилага тарбияга олиш (патронат)га, васий ёки ҳомийликка, фарзандликка олишга, оилавий болалар уйи тарбиячи ота-оналикка номзодларни ҳамда қонун билан белгиланган оилага жойлаштиришнинг бошқа шаклларига олаётган шахслар тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида таҳсил олганлиги ҳақидаги ҳужжатни васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этишлари шарт. Болани фарзандликка олишда эса тайёрлов курсларида таҳсил олганлиги ҳақидаги ҳужжат судга тақдим қилиниши лозим.

12. Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида муваффақиятли таҳсил олганлигини тасдиқловчи ҳужжат уларнинг болани оилага тарбиялаш учун қабул қилишга номзод бўла олиши ҳақидаги ҳулоса берилиши ва ҳисобга қўйилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

13. Қуйидаги шахслар бундан мустасно:

фарзандликка олинаётган бола никоҳидаги хотини (эри)нинг фарзанди бўлса;

боланинг яқин қариндоши бўлган оилага тарбияга олувчи (патронат), васий ва ҳомийликка номзодлар, фарзандликка олувчилар. Қариндошлик Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодексининг 57-моддасида кўрсатилганлар назарда тутилади;

ҳозирда болани фарзандликка олиб тарбиялаб келаётган ёки илгари фарзандликка олган, шу жумладан уларга юклатилган мажбуриятни бажаришдан бош тортмаган, фарзандликка олиш бекор қилинмаган  шахслар;

ҳозирда васий ёки ҳомийликда бола тарбиялаб келаётган, ёҳуд илгари болага васий ёки ҳомий бўлган, шу жумладан уларга юклатилган мажбуриятни бажаришдан бош тортмаган, васий ёки ҳомийликдан четлатилмаган шахслар.

Юқоридаги шахслар ўз ихтиёри билан тутинган ота-оналикка тайёрлаш курсларидан ўтиши ва буни тасдиқловчи ҳужжатни васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек судга (болани фарзандликка олишда) тақдим қилиши мумкин.

 

4-боб. Тутинган оилалар ва ундаги болаларни кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш

 

14. Тутинган оилага тарбия учун берилган болаларнинг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари
ва тарбияланишини назорат қилиш боланинг яшаш жойидаги васийлик
ва ҳомийлик органи томонидан олиб борилади.

15. Боланинг тарбиялаш учун оилага берилишини расмийлаштирган
(ёки фарзандликка берилишида иштирок этган) васийлик ва ҳомийлик органи тегишли қарор қабул қилувчи ҳужжат чиққандан кейин 7 кун муддатда тутинган
ота-оналарга оилага қабул қилинган боланинг яшаш шароитлари ва тарбияланиши устидан назоратни, тегишли кузатув чораларини амалга ошириши учун тегишли ахборотни ҳамда ишга тааллуқли барча ҳужжатлар йиғма жилдини юбориши шарт.

16. Тутинган оила фаолиятини кузатиб, назорат қилиб бориш мақсадида оила жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органи режали ва режадан ташқари тарзда боланинг турмуш шароитини, тутинган ота-оналар томонидан боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши, шунингдек улар томонидан ўз ҳуқуқларининг амалга оширилиши ва мажбуриятларининг бажариш ҳолати назорат қилиниб, мониторинги амалга оширилади. 

Режали текширув ишлари бошқа ваколатли органлар (илгари бола тарбияланган ва болани оилага берган етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат таълим, даволаш-соғломлаштириш муассасаси, бола таҳсил олаётган таълим муассасаси, соғлиқни сақлаш бўлими ёки бошқа ваколатли органлар) томонидан амалга оширилиши мумкин.

17. Тутинган оилани режали кузатиш ва назорат қилиш оила хонадонига ташриф буюриш шаклида қуйидагича амалга оширилади:

оилага бериш ҳақида қонун билан ўрнатилган тартибда ҳужжат қабул қилинган кундан сўнг бола оилага берилгач бир ой давомида 1 маротаба;

оилага бериш ҳақида қонун билан ўрнатилган тартибда ҳужжат қабул қилингандан сўнг дастлабки биринчи йилида ҳар уч ойда бир маротаба;

оилага бериш ҳақида қонун билан ўрнатилган тартибда ҳужжат қабул қилингандан сўнгги иккинчи йилида камида икки маротаба (ҳар 6 ойда
1 маротаба).

Бола оилага фарзандликка берилган тақдирда фарзандликка бериш ҳақидаги суд қарори қабул қилинган дастлабки 3 йил мобайнида ҳар йили ўтказилади. 3 йил ўтгандан кейин кузатиш ва назорат қилиш зарурлиги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан фарзандликка олувчи (лар) оиласида шаклланаётган аниқ вазиятга мувофиқ якка тартибда белгиланади.

Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини кузатиш ва назорат қилиш болага нисбатан сир сақланган ҳолда ўтказилади.

18. Бола оилавий болалар уйига жойлаштирилганда васийлик ва ҳомийлик органи жойлаштирилган ҳар бир боланинг тинч-хотиржамлиги, соғлиғи ва камол топиши, унинг хуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳар ойда назорат қиладилар.

19.Режали ва режадан ташқари кузатиш ва назорат қилиш амалга оширилишида оилага берилган боланинг яшаши учун таъминланган
маиший-хўжалик шароитлар, унинг оила муҳитига ва оила аъзоларининг бола хулқи ва характерига мослашганлиги, бола тарбияси, таълими ва ақлий ривожланиши, соғлиғи, ташқи кўриниши, гигиенага риоя қилиниши, боланинг хулқи, эмоционал ҳамда жисмоний ривожланиши, унинг индивидуал қизиқиш ва қобилиятларининг қўллаб-қувватланиши, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, оила ва ижтимоий муҳитнинг болани ривожланишга бўлган эҳтиёжлари қондирилишидаги имкониятлари мажмуавий баҳолаш тарзида ўрганилади. Шунингдек боланинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари таъминланганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Кузатиш ва назорат қилиш ишлари “Оилада тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитлар сифатини баҳолаш минимал стандартлари” асосида амалга оширилади.

Кузатиш ва назорат қилиш натижалари бўйича оилани бориб кўрган васийлик ва ҳомийлик органи оилага қабул қилинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши тўғрисида мажмуавий баҳолашга асосланган ҳисобот акс этган далолатномани тузади. Далолатномада боланинг соғлиғи ва ташқи кўриниши, ўқиши, унинг руҳий ва хулқ-атвор жиҳатдан камол топиши, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларининг ривожланганлиги, оиладаги ўзаро муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар, боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланиши ҳолати ва тегишли хулоса, шунингдек тутинган ота-оналарнинг белгиланган мажбуриятларни бажаришлари билан боғлиқ муаммо ва қийинчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар акс эттирилиши керак.

20. Кузатиш ва назорат қилиш давомида боланинг тарбияси ёки ривожланиши, ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ аниқланган муаммо ва қийинчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида васийлик ва ҳомийлик органи тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда бошқа ваколатли муассасалар мутахассисларини жалб этган ҳолда муаммони бартараф этишга қаратилган консультатив, психологик-педагогик, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа ижтимоий хизматлар ташкил этилишини таъминлайди.

21. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тутинган ота-оналар қарамоғидаги болани тарбиялаш, парваришини таъминлаш билан боғлиқ мажбуриятларини етарли даражада бажармаётганлиги ёҳуд бола ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилиши ҳақидаги оғзаки ёки ёзма мурожаатлари келиб тушган ҳолда васийлик ва ҳомийлик органи режадан ташқари назоратли текширувни амалга оширишга ҳақли. 

Режадан ташқари назоратли текширув васийлик ва ҳомийлик
(ва бошқа манфаатдорлар иштирокида) органи томонидан амалга оширилиб, мажмуавий ўрганиш натижалари асосида далолатнома тузилади. 

22. Тутинган оила ва боланинг яшаш манзили ўзгарган ҳолда тутинган оиланинг янги манзили жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органи оила ва болага тегишли шахсий ҳужжатлар жилдини қабул қилган кунидан 7 кун давомида режадан ташқари назоратли текширувни амалга ошириши шарт.

23. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги, тутинган ота-оналар томонидан вояга етмаганнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланмаганлиги билан боғлиқ далиллар аниқланган тақдирда тутинган оиланинг яшаш шароитлари ва бола тарбияси ҳолатини ўрганиш юзасидан далолатномада қуйидагилар қўшимча акс эттирилади:

аниқланган қонун бузилишлари рўйхати ва уларни бартараф этиш юзасидан режа ҳамда муҳлат;

тутинган ота-оналарга боланинг яшаши ва ривожланиши учун зарур бўлган шароитни яхшилаш ҳамда юклатилган мажбуриятларни бажариш юзасидан тавсиялар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган мажбуриятларнинг етарли даражада бажарилмаганлиги ёки умуман бажарилмаганлиги сабабли тутинган ота-оналарни жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар (заруриятда).

24. Тутинган оиланинг турмуш шароитлари ва бола тарбияси ҳолатини ўрганиш далолатномаси назоратли текширув амалга оширилган кундан бошлаб
5 кун ичида расмийлаштирилади, ўрганишда иштирок этган томонлар ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан имзоланади ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири томонидан тасдиқланади.

Далолатнома камида 2 нусхада расмийлаштирилади, 1 та нусхаси васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчиси тутинган ота-онада ҳамда бошқа ваколатли шахсларда сақланади.

25. Тутинган оиланинг турмуш шароитлари ва бола тарбияси ҳолатини ўрганиш далолатномаси қатъий назоратдаги ҳужжат бўлиб боланинг шахсий ҳужжатлари жилдида сақланади. 

26. Тутинган ота-оналар томонидан ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган талабларга зид равишда амалга оширилаётган тақдирда, ёҳуд унинг ҳаракатлари боланинг соғлиғи, жисмоний, психологик, аҳлоқий ривожланишига жиддий зарар етказаётган бўлса, шунингдек назоратли текширув мобайнида аниқланган камчиликларни болани оиладан ажратиб олмай ҳал қилиб бўлмаслиги маълум бўлганда васийлик ва ҳомийлик органи текширув ўтказилгандан сўнг уч кун ичида:

тутинган ота-оналарни белгиланган мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш ҳамда болани тутинган оиладан олиш ҳақида қарор қабул қилади;

болани тутинган оиладан олиш ва уни вақтинча жойлаштириш чораларини кўради;

болани бошқа тутинган оилага ёки етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасасига жойлаштириш юзасидан қарор қабул қилади.

27. Боланинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф мавжуд бўлган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органи Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси билан ўрнатилган тартибда болани зудлик билан тутинган оиладан олишга ҳақли.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

28. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Общие предложения

747