ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3160 Министерство народного образования Республики Узбекистан 17/04/2019 02/05/2019 7

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-3160

Умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида фаолият кўрсатаётган мутахассис ўқитувчиларнинг босқичма-босқич малака тоифаларига эга бўлишларига эришиш ва таълим муассасаларидаги олий ва бош ўқитувчи тоифали ўқитувчилар улушини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг:

а) 361-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“361. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи, иккинчи малака тоифали ҳамда ушбу малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.”

б) 361-банднинг иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.

в) 38-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Педагог кадрларга умумий ўрта таълими муассасаларида мазкур малака тоифасига талабгорларга малака тоифасини беришда тўланадиган йиғимлардан тушадиган маблағнинг 100 фоизи Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади.”

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Общие предложения

906