ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
316 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 23/08/2018 07/09/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
2019-2020 йилларда Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари биноларини қуриш ва реконструкция қилиш тўғрисида
ID-316

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори талаблари асосида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга шароит яратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари биноларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан

2019 – 2020 йилларга мўлжалланган дастур (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компаниялар – буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари орқали аниқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда объектларни қуриш учун ер участкаларини аниқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 75, 100 ва 200 ўринли Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишни ва намунавий лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспетиза қилиш марказида комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилги Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини ҳамда 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурини 2020 йилга шакллантириш жараёнида объектларни молиялаштириш учун Буюртмачиларнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.

6. Белгилаб қўйилсинки, объектларни қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурида назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида, реконструкция қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши юзасидан ўрнатилган тартибда қурилиш назоратини ўрнатсин.

8. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _______________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

   

Вазирлар Маҳкамасининг                                                                                        2018 йил "___" ________даги ___ -сон қарорига                                                                             ИЛОВА

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари биноларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган  

ДА С Т У Р 

Т.р.

Ҳудудлар

Сиғими

Амалга ошириладиган ишлар

Ижро учун масъул

 

2019 йил давомида

1

Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация маркази

400 ўринга мўлжалланган

Реконструкция қилиш

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ

2

 Тошкент вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 200 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Тошкент вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги,  Тошкент вилояти ИИБ

3

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ

4

Бухоро вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Бухоро вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ИИБ

5

Андижон вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Реконструкция қилиш

Андижон вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ИИБ

6

Фарғона вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Реконструкция қилиш

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ИИБ

7

Қашқадарё вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ИИБ

 

 

 

2020 йил давомида

8

Жиззах вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Реконструкция қилиш

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Жиззах вилояти ИИБ

9

Сурхондарё вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ИИБ

10

Хоразм вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Хоразм вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ИИБ

11

Самарқанд вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Реконструкция қилиш

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ИИБ

12

Сирдарё вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ИИБ

13

Наманган вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Наманган вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ИИБ

14

Навоий вилояти ИИБ Реабилитация маркази

 75 ўринга мўлжалланган

Янгидан қуриш

Навоий вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ИИБ

         
 

Изоҳ: Реконструкция ва янгидан қуриш объектларининг якуний баҳоси лойиҳа-смета ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосаси асосида белгиланади.                                                          

Общие предложения

1003