ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3140 Государственная инспекция по контролю за использованием питьевой воды при Кабинете Министров Республики Узбекистан 16/04/2019 01/05/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3140

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5018-сонли Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2899-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Молия вазирлигининг Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қўлланган жарималардан ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезедентларидан хайрия маблағлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар.

3. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг узлуксиз иш стажини ҳисобга олган ҳолда, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, уларнинг лавозим маошларига нисбатан фоиз ҳисобида ойлик устама ҳақ миқдори қуйидагича белгилансин:

иш стажи 1 йилдан 3 йилгача – 15 фоиз;

иш стажи 3 йилдан 5 йилгача – 30 фоиз;

иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – 45 фоиз;

иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – 60 фоиз;

иш стажи 15 йилдан ва юқори – 75 фоиз.

5. Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:

ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;

ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2010 й. 4-сон,
14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар қуйидаги мазмундаги 38-банд билан тўлдирилсин:

 

38

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан қўлланилган маъмурий жарималар суммаси

50

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш қилиш - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж.Раматов зиммасига юклатилсин.

 

 

     Ўзбекистон Республикаси

                Бош вазири                                                                     А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг _____йил _________даги ____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

I боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5018-сонли Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2899-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаси (кейинги ўринларда “Жамғарма” деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қуйидаги мақсадларда қабул қилинган:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда – “Давсувинспекция” деб юритилади) моддий-техника базасини мустаҳкамлашни таъминлаш ва ходимларни ижтимоий ҳимоясини, шунингдек, моддий мукофотлашнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш;

Давсувинспекция ходимларининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш самарадорлигини орттириш.

II боб. Жамғарма маблағларини шакиллантириш
ва ундан фойдаланиш тартиби

3. Жамғарма қуйидаги маблағлар ҳисобидан шакиллантирилади:

сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давсувинспекция ходимлари томонидан қўлланган жарималардан ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезедентларидан хайрия маблағлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар.

4. Жамғарма маблағлари Давсувинспекциянинг шахсий ғазна ҳисоб варақларида жамланиб, маблағлар қолдиғи ва даромадлар тушумига кўра, белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида сарфланади.

5. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молиявий йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.

6. Давсувинспекция инспекторларининг жарима қўллаш ва ундириш ҳақидаги қарорлари бекор бўлган, келгусида ундирилган ва Жамғарма ҳисобига келиб тушган жарималар маблағлари қайтаришга суд қарори ёки ушбу инспекторининг Давсувинспекция юридик хизмати ва бухгалтерияси билан келишилган хулосаси асос бўлади.

7. Жамғарма маблағлари Давсувинспекция бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи томонидан тасарруф этилади.

8. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

а) Давсувинспекциянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

б) Давсувинспекция ходимларини малакасини ошириш, таклиф этилган мутахассисларни яшаши учун ҳамда ходимларни касбий билимини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарларни ўтказиш учун харажатлар;

в) Давсувинспекция фаолиятига даҳлдор бўлган даврий нашрлар, шу жумладан чет эл нашрлари, ўқув адабиётлари ва бошқа турдаги китобларни сотиб олиш;

г) ўз хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги учун лавозим маошининг уч баравари миқдоридаги ҳар чораклик шахсий устамалар;

д) иш якунлари (ойлик, чораклик, йиллик) ҳамда байрамлар ва муҳим саналар (Янги йил, Хотин-қизлар куни, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Конституция куни, “Рўза-хайит” (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни ва  “Қурбон-хайит” (Ийд-ал-Адха) диний байрамининг биринчи куни муносабати билан лавозим маоши миқдорида мукофотлаш;

е) жарима расмийлаштириб, тўлиқ ундирган ходимларни, ушбу жарима суммасининг 10 фоизи миқдорида мукофотлаш;

ж) ходимлар томонидан ўзларининг хизмат мажбуриятларини юқори сифатда бажарганликлари учун, уларнинг лавозим маошларининг уч баробари миқдорида бир марталик рағбатлантириш;

з) алоҳида ҳолатларда (узоқ муддатли касаллик, оила аъзоларининг вафот этиши, никоҳдан ўтиш ва бошқалар) муносабати билан лавозим маошининг уч баробари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;

и) энг кам ойлик иш ҳаққининг икки баробари миқдорида йўл ҳаққи ва овқатланиш учун ҳар ойлик копменсация тўлаш;

к) энг кам ойлик иш ҳаққининг ўн баробари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;

л) нафақага чиқиши (нафақага чиқишдан аввал Давсувинспекцияда камида уч йил ишлаганда) ва юбилей сана муносабати билан лавозим маошининг уч бароваригача бўлган миқдорда бир марталик рағбатлантириш;

м) лойиҳа институтлари, вазирлик, корхона ва ташкилотлардан жалб этилган юқори малакали мутахассисларнинг ёки штатдан ташқари ходимларнинг меҳнатига ҳақи тўлаш;

н) қонун ҳужжатларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан ташкиллаштириладиган тадбирлар учун вакиллик ва бошқа ҳаражатлар.

9. Бошлиқ ва ходимларни мукофотлаш, шахсий устамалар, шунингдек бир марталик рағбатлантиришларнинг миқдори ва тўлаш тартиби Давсувинспекциянинг локал норматив ҳужжатларида белгиланади.

III боб. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини
тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш

10. Режадаги йил учун даромадларни аниқлашда, Жамғарманинг режадаги йил бошидаги қолдиқ сумма ва амалдаги қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган йилда прогноз қилинган даромадлар миқдори ҳисобга олинади.

Сметанинг харажат қисми давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи ва улар бўйича харажатларга мувофиқ моддалар бўйича харажатлар тўлиқ ёйиб кўрсатилган илова билан биргаликда харажатлар гуруҳлари бўйича тузилади.

11. Даромадлар ва харажатлар сметаси Давсувинспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.

12. Зарур ҳолларда, ҳақиқий тушумлардан келиб чиққан ҳолда, жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига Давсувинспекция ташаббуси билан белгиланган тартибда ўзгартириш киритилиши мумкин.

13. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказиш Молия вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.

IV боб. Ҳисоб ва ҳисобот

14. Жамғармага маблағлар тушуми ва уларни харакатининг ҳисоби  шахсий ғазна ҳисоб варағи орқали юритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.

V боб. Назорат ва жавобгарлик

15. Ушбу Низом талабларига амал қилиниши бўйича масъулият Давсувинспекция бошлиғи, уни вазифасини бажарувчи шахслар ва бош бухгалтер зиммасига юклатилади.

16. Ушбу Низом талабларини бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Общие предложения

233