ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3123 Министерство иностранных дел Республики Узбекистан 15/04/2019 30/04/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга қўшимча киритиш тўғрисида
ID-3123

ЛОЙИХА

Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси

қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республкаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006й., 9-сон, 65-модда; 2016й., 25-сон, 308-модда;) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги янги хатбоши қўшилсин:

«Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизга тегишли хорижий оммавий ахборот воситаларининг доимий мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг тавсияномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат келиб тушганидан сўнг беш иш кунигача бўлган муддатда қабул қилинади. Ушбу Асосий қоидаларнинг 5-бандида талаб этилган ҳужжатларга қўшимча равишда аккредитация олиш учун таъсисчи (таъсисчилар) ва молиялаштириш манбалари тўғрисида маълумот ҳам тақдим этилиши зарур».

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х.Камилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                               А.Арипов

Общие предложения

417