ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
311 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 20/08/2018 04/09/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-311

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ вазирлиги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган
мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ–4956-сон “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 мартдаги 41-сон “Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 2 ноябрдаги 25-мҳ, 21-сон “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2731, 2015 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 600-моддаўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Жисмоний тарбия
ва спорт вазири                                                                                         Д.Набиев

 

Тошкент ш.,

2018 йил ___  _________,

___-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва
спорт вазирлиги ҳамда
Халқ таълими вазирлиги
нинг 2018 йил ___ ___________ даги
______ ва ______ -сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган

мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

Низом

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ–4956-сон “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 мартдаги 41-сон “Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) ўқувчиларни танлаб олиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоида

1. Мактаб-интернатга ҳар йили танлов асосида 20 нафар қобилиятли ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

2-боб. Мактаб-интернатга танлаб олиш

ва қабул қилишни ташкил этиш

2. Ўқувчиларни мактаб-интернатга танлаб олишни ташкил этиш мақсадида ҳужжатлар қабул қилиниши бошланишидан икки ой олдин мактаб-интернат томонидан танлов ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади.

3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун мактаб-интернатда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи билан 7 кишидан иборат (комиссия раиси, котиби ва аъзолари) таркибда қабул комиссияси тузилади.

4. Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан
бир нафардан вакил, мактаб-интернат психологи ва тиббиёт ходими киритилади.
Мактаб-интернат директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади.

5. Қуйидагилар қабул комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқувчилар ва ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ҳамда жамоатчилик ўртасида
мактаб-интернатга қабул қилиш тартиби, шунингдек мактаб-интернатнинг фаолияти тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;

ўқувчилар ва ота-оналар учун маслаҳатлар берилишини ташкил этиш;

ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва расмийлаштириш;

танловни ташкил этиш ва ўтказиш;

қабул жараёни якунларини умумлаштириш.

6. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини сақлаш учун қабул комиссияси раиси ва котиби масъул ҳисобланади.

7. Ота-оналар томонидан қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ота-оналарнинг мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризаси;

ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжати) нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади);

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида баҳолар (ўзлаштириш) табелининг асл нусхаси кўрсатилади);

086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома ҳамда ўқувчининг умуртқаси рентген тасвири;

ўқувчининг спорт мусобақаларида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар, агар мавжуд бўлса;

ўқувчининг 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурати (рангли);

ўқувчининг спорт паспорти нусхаси, агар мавжуд бўлса (ҳужжатларни топшириш вақтида спорт паспортининг асл нусхаси кўрсатилади).

8. Қабул комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

9. Ҳужжатлар ҳар йили 25 июндан 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

10. Ҳужжат топширган номзодлар ҳақидаги маълумотлар мактаб-интернат томонидан 1 августга қадар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юборилади.

3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

11. Танловни ўтказиш учун қабул комиссияси раиси томонидан 5 кишидан иборат таркибда Танлов синовларини ўтказиш ҳайъати (бундан буён матнда Ҳайъат деб юритилади) ташкил этилади.

12. Ўқувчилар мактаб-интернатга кириш учун умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик бўйича ихтисослик имтиҳонларини (синовларини) топширади.

13. Ихтисослик имтиҳонларини топширишдан олдин ўқувчилар 1 - 5 август кунлари ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасасида ташкил этилган тиббий комиссия томонидан кўрикдан ўтказилади. Тиббий комиссия таркибига мактаб-интернатнинг
тренер-ўқитувчилари ҳам киритилади.

14. Тиббий кўрикдан ўтказишда ўқувчининг антропометрик кўрсаткичлари (тана вазни, бўйининг узунлиги ва кўкрак қафаси айланаси), функционал имкониятлари
ва соғлиғидаги мавжуд нуқсонлари аниқланади.

15. Тиббий кўрик натижаларига кўра соғлом деб топилган ўқувчилар ихтисослик имтиҳонларини топширишга қўйилади.

16. Ихтисослик имтиҳонлари ҳар йили 6 - 10 август кунлари ўтказилади.

17. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича ихтисослик имтиҳонлари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ, махсус жисмоний тайёргарлик бўйича ихтисослик имтиҳонлари эса, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ўтказилади ҳамда баҳоланади.

18. Ўқувчиларнинг ихтисослик имтиҳонлари натижалари дарҳол қайдномага киритилади ва ўқувчиларга эълон қилинади ҳамда Ҳайъат аъзолари томонидан имзоланади.

19. Ихтисослик имтиҳонлари бўйича умумий балл умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик учун қўйилган баллар йиғиндисига кўра аниқланади.

20. Ихтисослик имтиҳонлари натижалари улар ўтказилгандан сўнг 3 кун ичида эълон қилинади. Ихтисослик имтиҳонлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган
20 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинади.

21. Ихтисослик имтиҳонлари натижаларига кўра ўқувчиларнинг ўтиш баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, спорт мусобақаларида эришган натижалари юқори бўлган ўқувчилар мактаб-интернатга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлади.

22. Ўқишга қабул қилинган ўқувчилар қабул комиссиясининг баённомаси билан тасдиқланади. Қабул комиссиясининг баённомаси асосида мактаб-интернат директори томонидан 20 августга қадар ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

23. Ўқувчи ўқишга қабул қилинганда, мактаб-интернат директори томонидан ўқув йили бошлангунга қадар ўқувчини мактаб-интернатга яқин масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасасига ўтказиш чоралари кўрилади, ўқувчи мактаб-интернатга яқин масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасасида таълим олаётган ҳоллар бундан мустасно. Ўқувчини умумий ўрта таълим муассасасига ўтказиш Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) асосан амалга оширилади.

4-боб. Танлов натижалари юзасидан

берилган мурожаатларни кўриб чиқиш

24. Танлов натижалари бўйича берилган мурожаатларни кўриб чиқиш учун
5 августга қадар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг буйруғи билан мактаб-интернатда апелляция комиссияси ташкил этилади ва 3 кишидан иборат таркибда тасдиқланади.

25. Апелляция комиссияси қабул комиссияси ва Ҳайъат таркибида бўлмаган соҳа мутахассисларидан шакллантирилади.

26. Танлов натижаси бўйича мурожаатлар ўқувчининг ота-оналари ёки улардан бири томонидан берилади.

27. Мурожаатлар улар келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади. Мурожаатни кўриб чиқиш вақтида мурожаат қилган шахс апелляция комиссияси ишида ўзининг илтимосига асосан иштирок этиши мумкин.

28. Қабул қилинган қарор натижаси бўйича мурожаат қилган шахсга 1 иш куни ичида апелляция комиссияси томонидан ёзма равишда маълум қилинади.

29. Апелляция комиссияси мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра танлов натижасини бекор қилиши ёки унга тегишли ўзгартириш киритиши мумкин.

30. Апелляция комиссиясининг мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

5-боб. Якуний қоидалар

 

31. Танловнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилиши ва ўтказилиши учун мактаб-интернат директори жавобгар.

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                                       А.Шадманов

 

2018 йил  ___   ____________

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган
мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

низомга 1-ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернат директорига

___________________________________

                      (яшаш манзили)

____________________ да яшовчи фуқаро

         (яшаш манзили)

_________________________________ дан

          (ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)

 

 

 

АРИЗА

 

Менинг фарзандим

 

га

 

(ўқувчининг Ф.И.О.)

 

          

мактаб-интернатга ўқишга кириш учун ўтказиладиган танлов синовларида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

 

 

 

        

 

      

 

        

 

(ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)

 

(имзо)

 

(сана)

 

 

       

 

      

 

        

 

(аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.О.)

 

(имзо)

 

(сана)

          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган
мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

низомга 2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган

мактаб-интернатга ўқишга кириш учун ҳужжатлари

топширилган номзодлар ҳақида

МАЪЛУМОТ

 

Т/р

Ф.И.О.

 

Туғилган

йили ва жойи

 

Таълим олаётган

муассасаси

 

Яшаш

манзили

 

Ҳужжат топширилган

сана

 

1.

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

Қабул комиссияси раиси

       

      

 

        

 

 

(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган
мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

низомга 3-ИЛОВА

 

Умумий жисмоний тайёргарлик

бўйича нормативларни бажариш

МЕТОДИКАСИ

 

1. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича ихтисослик имтиҳонига қўйиладиган энг юқори балл - 30 баллни ташкил қилади.

2. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича ихтисослик имтиҳонида ўқувчи мазкур методиканинг иловасида кўрсатилган нормативларни бажаради. Бунда:

30 метрга югуриш - машқ паст стартда белгиланган чизиқдан “Стартга!”, “Диққат!”, “Югур!” буйруқлари билан бажарилади. Машқ “старт”дан “марра” чизиғигача бўлган масофа бўйлаб югуриш орқали бажарилади. Ушбу машқ уч уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;

1000 метрга югуриш - машқ юқори стартда белгиланган чизиқдан “Стартга!”, “Диққат!”, “Югур!” буйруқлари билан бажарилади. Машқ “старт”дан “марра” чизиғигача бўлган масофа бўйлаб югуриш орқали бажарилади. Ушбу машқ бир уринишда бажарилади ва натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;

“мокисимон” югуриш (4 x 10 метр) - машқ юқори стартда белгиланган чизиқдан “Стартга!”, “Диққат!”, “Югур!” буйруқлари билан оралиғи 120 см бўлган икки томонидан чизилган, 10 метр масофали йўлакча ичида зигзаг (илон изи) шаклида югуриш орқали бажарилади. Югуриш жараёнида бурилишларда оёқ учлари чизиқдан ташқарига чиқмаган ҳолда бажарилган машқ ҳисобга олинмайди. Ушбу машқ уч уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;

турникда тортилиш - машқ турникка икки қўлда тўғри осилиб турган ҳамда оёқлар ерга тегмаган ҳолатда, ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўлларни букиш орқали бажарилади. Машқ бажариш жараёнида оёқларни кериш ёки букиш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш, оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш ҳамда ияк турник поясидан ўтмагунга қадар тортилиш орқали бажарилмаган ҳаракатлар ҳисобга олинмайди;

югуриб келиб узунликка сакраш - машқ югуриб келиб белгиланган чизиқдан депсиниб сакраш орқали бажарилади. Депсиниш жараёнида оёқ учлари белгиланган чизиқдан ўтиб кетиши орқали бажарилган сакраш ҳисобга олинмайди. Ушбу машқ уч уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа депсиниш чизиғидан то тананинг бирорта аъзоси ерга теккан жойгача бўлган масофани ўлчаш орқали аниқланади;

жойидан узунликка сакраш - машқ оёқлар елка кенглигида турган ҳолатда, белгиланган сакраш чизиғидан қўлларни олдинга-юқорига силтаб, икки оёқда олдинга депсиниб сакраш орқали бажарилади. Ушбу машқ уч уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа депсиниш чизиғидан то оёқ товони ерга теккан жойгача бўлган масофани ўлчаш орқали аниқланади.

Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикасига 
ИЛОВА

 

Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича

НОРМАТИВЛАР

          

Т/р

Нормативлар

 

Баҳолаш

 

5 балл

 

4 балл

 

3 балл

 

2 балл

 

0 балл

 

1.

30 метрга югуриш

 

5,3 сония

5,8 сония

6,5 сония

6,8 сония

6,9 сония ва ундан юқори

 

2.

1000 метрга югуриш

 

5,30 дақиқа

6 дақиқа

6,30 дақиқа

7 дақиқа

7 дақиқа 1 сония ва ундан юқори

 

3.

“Мокисимон” югуриш (4 x 10 метр)

 

11 сония

11,5 сония

12 сония

12,5 сония

12,6 сония ва ундан юқори

 

4.

Турникда тортилиш

 

5 марта

4 марта

3 марта

2 марта

2 мартадан кам

 

5.

Югуриб келиб узунликка сакраш

 

3 метр

2,60 метр

2,30 метр

2 метр

2 метрдан кам

 

6.

Жойидан узунликка сакраш

 

1,60 метр

1,40 метр

1,20 метр

1 метр

1 метрдан кам

 

           

 

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган
мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

низомга 4-ИЛОВА

 

 

Махсус жисмоний тайёргарлик

бўйича нормативларни бажариш

МЕТОДИКАСИ

 

 

1. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича ихтисослик имтиҳонига қўйиладиган энг юқори балл - 70 баллни ташкил қилади.

2. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича ихтисослик имтиҳонида ўқувчи мазкур методиканинг иловасида кўрсатилган нормативларни бажаради. Бунда:

“кўприк” ҳолатида бошда айланиш - машқ “кўприк” ҳолатида бошни кураш гиламига қўйиб, бир нуқта бўйлаб айланиш орқали бажарилади. Машқни бажариш учун қўллар тепага кўтарилган, оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда оёқлар тиззадан букилиб, товонлар кураш гиламига таянади ҳамда бош орқага ташланади. Белдан орқа томонга эгилган ҳолда қўллар кураш гиламига таяниб, “кўприк” ҳолатига тушилади. Бош кураш гиламига қўйилиб, қўллар ёрдамисиз нуқта бўйлаб ўнг ёки чап томонга айланилади. Ўнг ёки чап томонга айланиш ўқувчининг хоҳишига кўра танланади. Натижа машқ ҳаракатларининг сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

“кўприк” ҳолатида қўлда айланиш - машқ “кўприк” ҳолатида қўллар билан кураш гиламига таяниб, ўнг ва чап томонга оёқ ҳаракатлари билан айланиш орқали бажарилади. Машқни бажариш учун қўллар тепага кўтарилган, оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда оёқлар тиззадан букилиб, товонлар кураш гиламига таянади ҳамда бош орқага ташланади. Белдан орқа томонга эгилган ҳолда қўллар кураш гиламига таяниб, “кўприк” ҳолатига тушилади. Қўллар кураш гиламига қўйилиб, тананинг қўлдан бошқа аъзолари кураш гиламига тегмаган ҳолда доирасимон шаклда ўнг ва чап томонларга айланилади. Ўнг ёки чап томонга айланиш ўқувчининг хоҳишига кўра танланади. Натижа машқ ҳаракатларининг сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

“кўприк” ҳолатида тик туриш - машқ “кўприк” ҳолатида қўллар билан кураш гиламига таяниб, мувозанатни сақлаган ҳолда қайта тик туриш орқали бажарилади. Машқни бажариш учун қўллар тепага кўтарилган, оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда оёқлар тиззадан букилиб, товонлар кураш гиламига таянади ҳамда бош орқага ташланади. Белдан орқа томонга эгилган ҳолда қўллар кураш гиламига таяниб, “кўприк” ҳолатига тушилади. 2-3 сония мувозанат ушлаб турилгандан сўнг қайта тик туриш ҳолатига қайтилади. Натижа машқ ҳаракатларининг сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

“кўприк” ҳолатида оёқларни олд ва орқага ташлаш - машқ “кўприк” ҳолатида қўлларга таяниб, оёқларни олд ва орқа томонга ташлаш орқали бажарилади. Машқни бажариш учун қўллар тепага кўтарилган, оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда оёқлар тиззадан букилиб, товонлар кураш гиламига таянади ҳамда бош орқага ташланади. Белдан орқа томонга эгилган ҳолда қўллар кураш гиламига таяниб, “кўприк” ҳолатига тушилади. Қўллар кураш гиламига қўйилиб, олд ва орқа томонга тананинг қўлдан бошқа аъзолари гиламга тегмаган ҳолда умбалоқ ошилади. Натижа машқ ҳаракатларининг сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

“қўшша” усулини бажариш - машқ бир қўл билан рақибнинг ўнг ёки чап тирсаги таг қисмидан, иккинчи қўл билан рақиб ёқасининг орқа қисмидан ушлаган ҳолда рақибни ўнг ёки чап ён томондан ошириб гиламга йиқитиш орқали бажарилади. Машқни бажариш давомида рақибнинг икки оёғини бирданига ён томондан ўтказмасдан бажарилган машқ ҳисобга олинмайди. Машқни ўнг ёки чап томондан бошлаб бажариш ўқувчининг хоҳишига кўра танланади. Натижа машқ ҳаракатларининг сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

беллашув - спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобақа қоидаларига биноан икки рақиб ўртасида 4 дақиқа давомида ўтказилади. Бунда “ҳалол” баҳоси учун 45 балл, “ёнбош” баҳоси учун 30 балл, “чала” баҳоси учун 15 балл берилади. Белгиланган вақт мобайнида кўпроқ балл тўплаган ёки огоҳлантириш (“танбеҳ”, “дакки”) олмаган ёхуд нисбатан кам олган ўқувчи ғолиб бўлган ҳисобланади. 4 дақиқа давомида ғолиб аниқланмаса, рақиблардан бири ижобий натижа кўрсатгунга қадар мусобақа давом эттирилади. Натижа ўқувчиларнинг тўплаган баллари асосида аниқланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикасига 

ИЛОВА
 

 

 

Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича

НОРМАТИВЛАР

 

 

Т/р

Нормативлар

 

Баҳолаш

 

1.

“Кўприк” ҳолатида бошда айланиш

 

6 марта -

5 балл

 

5 марта -

4 балл

4 марта -

3 балл

3 - 0 марта -

0 балл

2.

“Кўприк” ҳолатида қўлда айланиш

 

6 марта -

5 балл

 

5 марта -

4 балл

2 марта -

3 балл

1-0 марта -

0 балл

3.

“Кўприк” ҳолатида тик туриш

 

6 марта -

5 балл

 

5 марта -

4 балл

2 марта -

3 балл

1-0 марта -

0 балл

4.

“Кўприк” ҳолатида оёқларни олд ва орқага ташлаш

 

6 марта -

5 балл

 

5 марта -

4 балл

2 марта -

3 балл

1-0 марта -

0 балл

5.

Қўшша” усулини бажариш

 

8 марта -

5 балл

 

6 марта -

4 балл

3 марта -

3 балл

2-0 марта -

0 балл

6.

Беллашув

 

“ҳалол” баҳоси - 45 балл

 

“ёнбош” баҳоси - 30 балл

 

“чала” баҳоси - 15 балл

 

0

 

 

Общие предложения

729