ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3103 Центральный банк Республики Узбекистан 11/04/2019 26/04/2019 4

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-3103

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар
киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Ҳалқаро молия корпорациясининг “Бизнесни юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги
ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси                                                                   М. Нурмуратов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “__” __________,

____-сон

 

 

Молия вазири                                                                                Д. Кучкаров

 

        Тошкент ш.,

2019 йил “__” __________,

____-сон

 

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                   Б. Мусаев

 

        Тошкент ш.,

2019 йил “__” __________,

____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил “_________даги ___/__, ___/__ ва __/_-сон қарорига
ИЛОВА

 

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
 

  1. 11-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ҳисобварақда маблағларни банд (брон) қилишга доир ариза, шунингдек Касаба уюшмаларига ихтиёрий бадалларни, жисмоний шахсларни даромад солиғи ҳамда жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича хўжалик юритувчи субъект томонидан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди) реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш борасидаги суд қарори асосида ижро органлари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари;”.

  1. 14-банддаги “, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар” деган сўзлар чиқариб ташлансин.
  2. Йўриқноманинг 1-иловаси 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Мақсадли маблағлар тақсимоти бўйича алоҳида тартибларда иштирок этадиган “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1088, 2001 йил 27 ноябрь) мувофиқ очилган ҳисобварақлар (асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ташқари).”.

  1. Йўриқноманинг 2-иловаси ушбу ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

 

 

 

 

 

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА

 

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

 

 

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидан маблағларни талабларни қондириш учун мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришга оид
МИСОЛ

 

Хўжалик юритувчи субъектнинг банк ҳисобварағига келиб тушган кунлик маблағлар унинг бюджетга тўловлар бўйича қарзи ҳамда ҳисобварағида иш ҳақи учун банд (брон) мавжуд бўлганда, қуйидаги тартибда мутаносиб равишда тақсимланади:

Масалан мижознинг асосий ҳисобварағида кун бошида 5000 минг сўм миқдорида маблағлар қолдиғи мавжуд.

Хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириқномалари ва тегишли органларнинг инкассо топшириқномаларига асосан қуйидаги тўловлар бўйича қарз мавжуд:

бюджетга - 4000 минг сўм (фойда солиғидан - 3000 минг сўм, ҚҚСдан - 500 минг сўм, бюджетга тўланадиган бошқа солиқлар ва тўловлардан - 500 минг сўм);

давлат мақсадли жамғармалар олдида - 2350 минг сўм, бундан, ягона ижтимоий тўлов бўйича - 2000 минг сўм, автотранспорт йиғимлари  - 350 минг сўм;

Бундан ташқари, иш ҳақи бўйича умумий сумма - 3000 минг сўм, ундан иш ҳақи тўлашга берилган кредит суммаси - 1000 минг сўм, иш ҳақини бронлаш суммаси - 2000 минг сўм, унга қуйидагилар ҳам киради: даромад солиғи (12%) - 240 минг сўм, шундан жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий
бадаллар (0,1%) - 2 минг сўм ва  Касаба уюшмасига бадаллар (1%) - 20 минг сўм.

Ҳисобварақдаги ушбу барча талаблар жамланади (4000 + 2350 + 3000 = 9350 минг сўм) ва 100 фоиз деб қабул қилинади. Юқорида санаб ўтилган талабларнинг ҳар бирини қондириш бўйича мутаносиблик қуйидагича аниқланади: 9350 минг сўм 100 фоиз деб қабул қилинади ва ҳисобварақда мавжуд 5000 минг сўм маблағларнинг унга нисбати аниқланади, яъни қуйидаги ҳисоб-китоб амалга оширилади: 5000 х 100/9350 = 53,476%.

Ушбу талабларнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ҳар бирининг улуши тегишли мутаносибликларда аниқланади:

1) Бюджетга тўловлар улуши: 4000 х 0,53476 = 2139,0 минг сўмни ташкил қилади.

2) Давлат мақсадли жамғармаларга тўловлар улуши: 2350 х 0,53476 = 1256,7 минг сўмни ташкил қилади.

Давлат мақсадли жамғармаларнинг ичида ягона ижтимоий тўлов ва автотранспорт йиғимлари бўйича нисбат (пропорция) белгиланади. Бизнинг мисолимиздан келиб чиқиб, ушбу нисбат қуйидагича бўлади:

ягона ижтимоий тўлов улуши 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади;

автотранспорт йиғимлари улуши: 350 х 0,53476 = 187,2 минг сўмни ташкил этади.

3) Иш ҳақи бўйича умумий сумма (шу жумладан, иш ҳақини тўлашга берилган кредит ва иш ҳақи фонди бўйича бронни ўз ичига олган ҳолда) 3000 х 0,53476 = 1604,3 минг сўмни ташкил этади. Ушбу қисм ичида:

иш ҳақини тўлашга берилган кредитнинг улуши 1000 х 0,53476 = 534,7 минг сўмни ташкил этади;

иш ҳақи фонди бўйича броннинг улуши (ўз ичига даромад солиғи, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва касаба уюшмасига бадалларини олади) 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади. Улардан:

иш ҳақига бериладиган нақд пуллар улуши 1740 х 0,53476 = 930,5 минг сўмни ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг даромадидан солиқ (12%) улуши 240 х 0,53476 = 128,3 минг сўмни (унинг таркибида жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар улуши 2 х 0,53476 = 1,1 минг сўмни) ташкил этади;

Касаба уюшмалари ихтиёрий бадаллар улуши (1%) 20 х 0,53476 = 10,7 минг сўмни ташкил этади.

Шу тариқа, хўжалик юритувчи субъектнинг бюджетга солиқ ва йиғимларнинг ҳар бир тури бўйича қарздорлиги бюджет олдидаги умумий қарздорлигидан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги ушбу давлат мақсадли жамғармалар олдидаги умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг иш ҳақи бўйича қарздорлиги ҳам жисмоний шахслар даромадидан солиқ, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва Касаба уюшмасига ихтиёрий бадалларни ҳисобга олган ҳолда, улар бўйича умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади.

Общие предложения

589